' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат |
' |
|
"Ливерпуль" кетма-кет учинчи ўйинда мағлуб бўлмоқда. "Кристал Пэлас" эса кетма-кет бешта ўйиндан кейин илк ғалабасини қўлга киритди. Натижада бу турнир жадвали тубидан бироз кўтариладиган бўлди |
90+4' |
|
Ўйин якунланди! "Кристал Пэлас" - "Ливерпуль" - 3:1! |
90+1' |
|
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларини мезбонлар фаол ўтказишмоқда. Ледлининг зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди |
89' |
|
Ламберт томон тўп юқорида узатилди. Хулиан Сперони тўпга эга чиқди |
88' |
|
Вуууҳ! Бурчак тўпидан кейин Шкртел бош билан зарба берди. Фабио Борини яқин масофадан тўпни юқорига тепиб юборди! |
86' |
|
Боллази ўрнига Уэйн Хёнесси тушди |
85' |
|
Эҳҳҳҳ, Жеррард дарвозага аниқ зарба бера олмади. Тўп тўсиндан ярим метр юқоридан ўтиб кетди |
84' |
|
Хангеланд сариқ карточка олди. "Ливерпуль" 18 метрдан жарима тўпи тепади |
83' |
|
"Ливерпуль" иккинчи бўлимда ҳужум қилди-қилди, "Кристал Пэлас" эса 3 дақиқа ичида ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди! Аммо бу АПЛ, ҳали ўйин тугагани йўқ! |
81' |
|
Дарвозагача 27 метрлардан жарима зарбаси белгиланди. Майл Единак даҳшатли зарба билан тўпни дарвозанинг юқори бурчагига жойлаб қўйди! |
81' |
|
ГООООООООЛ! Майл Единак, 3:1!!! |
78' |
|
Барчасини Боллази бажарди! У ўнг қанотда тўпни ҳимоячининг устидан оширган ҳолда ўтиб кетди ва жарима майдончасига яқинлашиб келиб, 11 метрли нуқта атрофида очилган Ледлига тўпни оширди. Жо Ледлининг зарбасидан кейин дарвозабоннинг оёқлари остидан ўтиб, тўрга бориб тушди! |
78' |
|
ГООООООООЛ, Жо Ледли, 2:1! |
76' |
|
"КП"да ўзгариш: Панчеон ўрнига Жеймс МакАртур тушди |
74' |
|
"Ливерпуль"да ўзгариш: Жо Аллен ўрнига Эмре Жан туширилди. |
73' |
|
Энди Стерлингнинг ўзи ўша жойдан шерикларига тўпни аниқ етказа олмади. Ҳимоячи қайтариб қолди |
71' |
|
Коутиньо жарима майдончаси ичида турган Стерлингга тўпни оҳиста етказди ва Раҳим ҳужумни ўнг томонда очилган Манкильо томон кўчирди. Хави жуда қулай позициядан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади |
70' |
|
Жеррарднинг тўпни йўқотишидан кейин мезбонлар олдинга ўтишди. Хейл ўнг қанотдан етказган тўпни Миньоле эгаллаб олди |
69' |
|
"Ливерпуль" футболчиси жарима майдончаси ичида - чап қанотдан дарвозабон майдонасига тўпни узатди. Дарвозабон қайтарди, аммо ушлаб олмади. Ламберт тўпни дарвозага йўллашга улгурмади |
69' |
|
Коутиньо жарима майдончасига кириб бораётган Ламберт томон тўпни узатди. Ҳимоячилар қайтаришди. Такрорий ҳужум пайтида Стерлинг 15 метрдан зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди |
67' |
|
"Пэлас" ташаббусни ўз қўлига олмоқда. Шамах жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, чап қанотдаги Боллазига келиб тушди. Унинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди |
65' |
|
Единак жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Жо Аллен зарба йўлига ғоқ бўлди |
62' |
|
Бурчак тўпи амалга оширилган пайтда мезбон футболчиси фол ишлатди |
62' |
|
Жарима зарбасини Единак тепди. Тўп рекошет ҳолатида майдонни тарк этди |
61' |
|
Манкильо огоҳлантирилди. У шундоққина жарима майдончаси чизиғи устида рақиб ҳужумчисини тортиб йиқитди. |
60' |
|
Жонсон ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказжи. Боллази тўпни вазиятдан узоқлаштирди |
59' |
|
"Кристал Пэлас" тартибли ҳимоланмоқда ва меҳмонларга имконият бермаяпти |
56' |
|
Жеррард бурчак тўпини ўйинга киритди. Дарвозабон тўпни қўлидан чиқариб юборди. Шкртел яқин масофадан дарвозага зарба бера олмади |
54' |
|
Иккинчи бўлимдаги устунлик "Ливерпуль" томонида. Манкильо ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Ламберт зарба беришга улгурмади, ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
52' |
|
Ўйиндаги илк сариқ карточка. Майдон марказидаги фол учун Шкртел огоҳлантириш олди |
51' |
|
Лаллана ўнг қанотдан жарима майдончасига тўпни узатди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланиб кетди |
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Кристал Пэлас" - "Ливерпуль" - 1:1. Танаффус |
45+2' |
|
Вуууууууҳ! Боллази жарима майдончасига чап қанотдан кириб келди, узатмани қабул қилди ва зарба берди. Тўп яна дарвоза устидан ўтиб кетди! |
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
42' |
|
Мезбонлар Жеррарднинг узатмасидан кейин тўпни қайтаришди ва қарши ҳужумга ўтишди. Боллази шериги билан "девор" ўйнаб жарима майдончасга кириб келди ва ўткир бурчак остида зарба йўлади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
41' |
|
Коутиньога нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Дарвозагача 27 метрлар бор |
38' |
|
Жеррард 20 метрдан кучли зарба йўллади! Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! |
36' |
|
"Кристал Пэлас"да ўйин алмашди. Майдонга Бреде Хангеланд туширилди |
34' |
|
Аллен жарима майдончасининг чап қанотидан тўпни Ламберт томон узатди. Рики бош билан зарба берди. Аммо тўпни дарвоза томон аниқ бура олмади |
33' |
|
Коутиньо тўпни жарима майдончасига кириб бораётган Лалланага узатди. Адам тўпни ўзига бўйсундира олмади. Ҳакамлар офсайдни қайд этишди. Аслида ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эди |
31' |
|
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Хавфли вазият юзага келмади |
30' |
|
Вуууууҳ! Болази 18 метрлардан тўпни олис бурчак томон айлантирди! Миньоле тўпни майдон ташқарисига уриб юборди! |
28' |
|
Жеррард томонидан етказилган жарима тўпига Ламберт бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
26' |
|
Стерлинг жарима майдончаси чизиғи устида турган Ламбертга тўпни юқоридан узатди. Рики бош билан тўпни ортга урди. Посбон тўпни эгаллаб олди |
' |
|
Ҳужум ташкил қилиш борасида ҳар иккала жамоада муаммолар бор. Жамоалар тез-тез тўпни йўқотишмоқда |
24' |
|
Формасини алмаштирган Жо Аллен рақамсиз ва фамилияси ёзилмаган футболкада ўйинни давом эттирмоқда |
23' |
|
Стадион узра ёмғир ёғмоқда |
22' |
|
Хейл дарвозабон билан бирга бир вазиятга қочиб кетиши мумкин эди, аммо офсайдда қолди |
20' |
|
Жамоалар биттадан хавфли вазият яратишди ва имкониятдан тўлиқ фойдаланишди |
17' |
|
Мерсисайдликлар таянч ва ҳимоя зонаси бўш ўйнади. Боллази тўпни эгаллаб олди ва бироз олдинга интилиб, 25 метрлардан зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Барчадан аввал тўпга етиб келган Хейл дарвозани ишғол қилди! |
17' |
|
ГОООООООООЛ! Дуайт Хейл, 1:1! |
14' |
|
Яна майдон марказидан жарима майдончаси томон узатма амалга оширилди. Жонсон тўпга ета олмади |
12' |
|
Аллен майдонга қайтди. Меҳмонлар тўп билан муомалада қилишда бироз фаолроқ |
8' |
|
Жо Аллен бошидан жароҳат олди. Унинг бошидан оққан қон кийимигача тушибди. Формани алмаштириш керак |
6' |
|
Мезбонлар бурчак тўпидан кейин икки марта ҳужум ташкил қилишди. Хавф бартараф этилди |
5' |
|
"Кристал Пэлас" бурчак тўпи ишлади |
3' |
|
Диққат! Ушбу мавсумда "Ливерпуль" ҳужумчиси дастлабки голни урди. Шу пайтгача мерсисайдликларнинг голларини ярим ҳимоячи ва ҳимоячилар уриб келишаётганди! |
2' |
|
Лаллана майдон марказидан жарима майдончаси томон тўпни узатди. Ёш Ламберт ҳимоячининг орқасидан чиқиб келиб тўпни битта уринишда ўзига бўйсундирди, иккинчи уринишда дарвозани ишғол қилди! (бирга бир вазиятда) |
2' |
|
ГОООООООЛ! Рики Ламберт, 0:1! |
2' |
|
"Кристал Пэлас" кўк-қизил йўл-йўл кийимда, "Ливерпуль" эса сариқ формада ўйнашмоқда |
1' |
|
Ўйин бошланди. |
' |
|
Жамоалар аллақачон майдонга чиқиб келишган. |
' |
|
"Ливерпуль" бугун "Кристал Пэлас" меҳмони бўлмоқда. Учрашувни биз билан биргаликда кузатиб боринг |
' |
|
Англия Премьер-лигасининг 12-тур ўйинлари давом этади. |
' |
|
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ! |