| 90+3' |
 |
Ўйин якунланди. "Арсенал" - "Ньюкасл" - 4:1. |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди |
| 88' |
 |
Оҳоҳоҳо! Санти Касорло "Зиданча" парашют услубида дарвозани ишғол қилди. Дарвозабон ўзидан чап томонга ташланиб, ерда ётиб қолганди |
| 88' |
 |
Пенальти! "Ньюкасл" дарвозасига! Жарима майдончаси ташқарисидан тўп ўнг қанотдан ичкарига кирган Уэлбекка узатилди. Узун оёқли Уэлбек ҳимоячидан деярли ўтиб кетди, аммо ҳимоячи унинг йиқилишига сабабчи бўлди. |
| 86' |
 |
"Арсенал"да ўзгариш: Алексис Санчес ўрнига Франсис Коклен туширилди |
| 86' |
 |
"Ньюкасл" бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Зарба анча ноаниқ бўлди |
| 82' |
 |
Дэрил Янмат огоҳлантириш олди |
| 78' |
 |
Эҳҳҳҳ! Санчес ва Уэлбек икки киши бўлиб бир ҳимоячига қарши чиқиб боришди. Алексис Даннига тўпни берди, аммо Уэлбек тўпни ўзида бирозгина узоқлаштирди ва ҳимоячи хавфни бартараф этди |
| 77' |
 |
Ўнг қанотдан етказилган тўпни Санчес жарима майдончаси ичида ўзига бўйсундира олмади, тўп майдонни тарк этди |
| 74' |
 |
Бурчак зарбасидан кейин жарима майдончаси ташқарисига чиққан тўпга меҳмонлар футболчиси зарба йўллашга улгурмади |
| 73' |
 |
"Ньюкасл" бурчак зарбаси ишлади |
| 69' |
 |
Эҳҳҳееее, "Ньюкасл" ҳимоясининг қўпол хатосидан кейин мезбонлар жарима майдончаси ичида бир неча марта зарба йўллашди. Киран Габбс томонидан йўлланган сўнгги зарба устун ёнидан ўтиб кетди! |
| 67' |
 |
Беллерин ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди, бир ҳимоячини алдаб, тўпни дарвозабон майдончасида турган Уэлбек томон узатди. Ҳимоячи тўпни қайтариб қолди |
| 63' |
 |
ГОООООЛ! Айозе Перес, 3:1! Ўнг қанотдан жарима майдончасига етказилган тўпга Айозе Перес 10 метрлар масофадан бош билан зарба йўллади ва дарвозанинг олис бурчагини ишғол қилди! |
| 60' |
 |
Санчес жарима зарбасини тепди, жонли деворга тегиб қайтди |
| 59' |
 |
Шейк Тоите жарима майдончаси олдида Чемберлен очиқчасига чалиб йиқитди. Сариқ карточка |
| 58' |
 |
ГООООООЛ! Жирууууу, 3:0! Окслейд-Чемберлен жарима майдончасининг ўнг томони ичидан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Жиру тўпга шундай оёқ қўйдики, тўп юқорига кўтарилиб, дарвоза тўсинига тегиб, кейин тўрга бориб тушди! |
| 54' |
 |
ГОООООООЛ! Санти Касорлаааа! 2:0! Қисқа паслар натижасида Касорла ҳимоячининг оёғи устидан тўпни олиб ўтди ва ўткир бурчак остида дарвозабоннинг устидан тўпни ўтказиб, дарвозага жойлади. Техник жиҳатдан мураккаб зарба эди! |
| 50' |
 |
Мезбонлар юқори тезликда қисқа паслар билан жарима майдончасига кириб боришаётганди, тўпни олдириб қўйишди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45+1' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
| 44' |
 |
Бурчак зарбасини Санчес узатди. Ҳужум қайтарилди |
| 43' |
 |
Алексис чап қанотдан узатган тўпга Жиру бош билан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди |
| 39' |
 |
Бурчак тўпини меҳмонлар бартараф этишди |
| 39' |
 |
Санчес тўпни жарима майдончасига эмас, унинг ташқарисида турган Касорлага етказди. Сантининг зарбаси енгил рекошет ҳолатида дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
| 38' |
 |
Майк Уильямсон жарима майдончасининг ўнг томондаги чизиғи олдида Санчесни туриб йиқитди. Хавфли жарима зарбаси |
| 37' |
 |
Эктор Беллерин огоҳлантириш олди |
| 34' |
 |
Вууууууҳ! Қанотдан етказилган тўпга "Ньюкасл" футболчиси бош билан зарба берди. Тўпни дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпга Паписс Сиссе 3 метрдан зарба йўллади. Бу сафар мезбон футболчиси зарбани қайтарди! |
| 33' |
 |
Қанотдан етказилган тўпни Уэлбек ўз жарима майдончаси ичида бош билан қайтармоқчи бўлганди, тўп унинг бошига тегмай қолди ва қўлига келиб тегди. Ҳакам пенальти белгиламади |
| 31' |
 |
Вуууууууҳ, Уэлбеееек! Жарима майдонча ташқарисида турган футболчи ҳимоячининг устидан ошириб Уэлбекка узатди. Дэнни деярли бирга бир вазиятда тўпни ерга туширмасдан дарвозага тепди. Тўп олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди! |
| 27' |
 |
"Арсенал" бурчакдан 2 марта тўпни ўйинга киритди. Меҳмонлар хавфни бартараф этишди |
| 15' |
 |
Ўйиннинг 15-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишди. Санчес ўнг бурчакка яқин жойдан тўпни ҳаволатиб етказди. Жиру бош билан дарвозани ишғол қилди |
| 1' |
 |
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасидаги АПЛнинг марказий ўйинидан онлайн трансляцияни бироз кечикиб бўлса-да эътиборингизга ҳавола қилишни бошлаймиз |