| ' |
 |
Эътиборингиз учун раҳмат |
| 90+4' |
 |
Ўйин якунланди. "МЮ" - "Ньюкасл" - 3:1. |
| 90+3' |
 |
Меҳмонлар мағлубиятни тан олишди, хавфли вазиятлар ярата олишмаяпти |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди |
| 87' |
 |
ГООООЛ! Паписс Сиссе, 3:1. Ўзидан чап томонга юқорига бурчакка тўпни йўллади. Де Хеа ўша томонга ташланди, аммо зарбани қайтара олмади |
| 86' |
 |
ПЕНАЛЬТИ! "МЮ" дарвозасига! |
| 84' |
 |
"МЮ" кетма-кет иккинчи марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият содир бўлмади |
| 82' |
 |
"Ньюкасл"да ўзгариш: Айозе Перес ўрнига Харис Вучкич туширилди |
| 79' |
 |
Вуууууҳ! "Ньюкасл" футболчиси Айозе Перес чап қанотдан икки футболчидан ўтди ва яқин масофада, ўткир бурчак остида зарба йўллади! Де Хеа дарвозани голдан қутқарди |
| 78' |
 |
Тўп ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатилди. Рунига нисбатан ҳимоячи чаққонлик қилди ва тўпни бош билан қайтарди. Вазият яқин турган Ван Перси зарба бермоқчи бўлди, аммо тўп ёнинг оёғига тегмай қолди! |
| 74' |
 |
Валенсия ўнг қанотдан олдинга ўтганди, офсайдда қолган экан |
| 70' |
 |
Меҳмонлар босимни оширишмоқда. "МЮ" ортиқча муаммосиз хавфни бартараф этмоқда |
| 66' |
 |
Ван Перси майдон марказида рақибни чалиб йиқитди. Майдон хўл, Робин сирпаниб бориб, рақибни жуда ёмон йиқитди. Сариқ карточка |
| 63' |
 |
"Ньюкасл"да ўзгариш: Пол Даммет ўрнига Реми Кабелля туширилди |
| 62' |
 |
Руни томонидан йўлланган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 61' |
 |
Мусса Сиссоко сариқ карточка олди. У жарима майдончаси ярим доираси чизиғи устида Матани чалиб йиқитди! |
| 60' |
 |
Фалькаонинг узатмасидан кейин Руни жарима майдончаси ичида ерлатиб зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди |
| 58' |
 |
Олис устун томон етказилган тўпни Руни бош билан қайтарди. Меҳмонлар футболчиси жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Зарбани аниқ чиқмади |
| 57' |
 |
"Ньюкасл" ўнг қанотдан жарима зарбаси ишлади. |
| 53' |
 |
ГОООООООООООООООЛ! Робин ван Перси, 3:0! Ван Перси қўлини кўтарди, Руни буни кўрди ва тўпни жарима майдончасига узатди. Робин 7-8 метрларда бош билан зарба бериб, дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди! |
| 51' |
|
Манчестерда ёғаётган ёмғир остида ўтмоқда ўйин |
| 48' |
 |
"Ньюкасл" бурчак тўпини ўйинга киритди. Самарасиз |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45+1' |
 |
Биринчи бўлим тугади |
| 45' |
 |
Биринчи бЎлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
| 40' |
 |
"МЮ" ҳужум ташкил қилганига қарамай, ҳужум ташкил қилишда давом этмоқда |
| 36' |
 |
ГООООООООЛ! Уэйн Руни, 2:0! Меҳмонлар ҳимоячи қўпол хатога йўл қўйишди. Улар ўз жарима майдончалари яқинида тўпни йўқотишди. Мата 2-3 нафар ҳимоячи таъқиби остида тўпни жарима майдончасига кириб борган Рунига узатди. Уэйн бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди! |
| 35' |
 |
Чап қанотдан етказилган тўпга Ван Перси ета олмади |
| 27' |
 |
Фалькао ҳимояда яхши ўйнади. РАқиб ҳужумчисининг ўзида ўтиб кетишига йўл қўймади |
| 24' |
 |
"Ньюкасл" бурчак тўпини ўйинга киритди. Дарвозабон мушти билан тщпни уриб юборди |
| 25' |
 |
Ўнг қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмага Фалькао 7-8 метрлардан бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
| 23' |
 |
ГОООООООООЛ! Руни, 1:0! Мата юқоридан тўпни Фалькаога узатди. Радамель ётган ҳолда тўпни дарвоза тўғрисида турган Рунига узатди. Уэйн дарвозанинг бўш қолган қисмини осонлик билан ишғол қилди! |
| 19' |
 |
Вууууууҳ, Де Хеа жамоани қутқармоқда! Меҳмонлар футболчиси майдон марказидан тўп билан жарима майдончасигача яқинлашиб келди ва кучли зарба йўллади! Посбон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 16' |
 |
Вууууҳ! Майдон марказидан тўп етказилганидан кейин Ван Перси дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, ўткир бурчак остида тўпни посбоннинг ёнидан ўтказиб йўллади. Аммо тўп дарвозага аниқ бормади |
| 13' |
 |
Ўнг қанотдан етказилган узатмага югураётган "Ньюкасл" футболчиси мезбон ҳимоячисининг оёғига урилиб йиқилди. Ҳакам пенальти белгиламади. Аммо белгилаш учун асос бор эди |
| 12' |
 |
Ўнг қанотдан етказилган тўпга меҳмонлар футболчиси бош билан зарба бера олмади |
| 8' |
 |
"Ньюкасл" футболчиси чап томонидан мезбонларнинг бирданига 3-4 нафар футболчисини алдаб, жарима майдончасига кираётганида сўнгги ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйди |
| 7' |
 |
Эванс чап қанотдан дарвозабон майдончаси томон узатмани амалга оширди. Тўпга Ван Перси ета олмади, ҳимоячи қайтарди |
| 7' |
 |
Мезбонлар тўпни тўла назорат қилишмоқда |
| 3' |
 |
Мата етказиб берган тўпга Руни дарвозагача 8-9 метрлардан бош билан зарба берди. Дарвозабон тўпни бир амаллаб қайтарди. Қанот ҳаками байроқчасини кўтариб, Руни офсайдда қолганини қайд этди |
| 1' |
 |
Ўйин бошланди! |
| ' |
|
"МЮ" қизил, "Ньюкасл" эса ўзининг сафар-формаси — кулранг-кўкиш рангли формада ҳаракат қилади |
| ' |
 |
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Радамель Фалькао бугун "МЮ"нинг бошланғич таркибига киритилганини эслатиб ўтамиз |
| ' |
|
"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қабул қилмоқда. Баҳсни биз билан бирга кузатиб боришга таклиф этамиз |
| ' |
 |
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари! Англия Премьер-лигасидан матнли онлайн трансляцияни давом эттирамиз |