' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат. Энди терма жамоамизнинг Ироқ билан ўйинига аҳамият қаратамиз |
90+5' |
|
Жарима тўпини ҳимоячи бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Ҳакам бу сафар имконият бермади ва ўйинни якунлади |
90+5' |
|
Жарима тўпи ўйинга киритилди. Мезбонлар тўпни қайтаришди. Иванович тўпни эгаллаб олдинга ўтаётганида Лонг уни йиқитди. Яна жарима зарбаси |
90+4' |
|
Грациано Пелле чап қанотда Фелипе Луисни чалиб йиқитди |
90+3' |
|
Фелипе Луис чап қанотдан ҳаволатиб узатган тўпига ҳеч ким ета олмади |
90+2' |
|
Ўнг қанотдан Иванович тўпни жарима майдончасига узатди. Тўп рекошет ҳолатида дарвозабоннинг қўлига бориб тушди |
90+1' |
|
Вууууууҳ! Бу сафар шу қанотдан худди шунақа узатмани Фебрегас узатди. Тўп ҳеч кимга тегмай, қарама қарши қанотга ўтиб кетди |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди |
90' |
|
Эден Азер жарима майдончаси ичида — ўнг қанотда тўпни ерлатиб узатди. "Челси" футболчилари зарба бера олишмади |
89' |
|
"Челси"да ўзгариш: Диего Коста ўрнига Лоик Реми ўйинни якунлаб қўяди |
88' |
|
Майдон марказида қоида бузди ва сариқ карточка олди. Иккинчи сариқ қизилга айланди ва у майдонни тарк этди |
88' |
|
"Авлиёлар" яна бир бурчак тўпини ишлашди |
86' |
|
Шейн Лонг бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Аммо жамоадоши унга тўпни етказишда бироз кеч қолди. Натижада офсайд |
86' |
|
БУрчакдан етказилган тўп жарима майдончаси ташқарисига қайтарилди. Дарвоза томон йўлланган зарба анча ноаниқ бўлди. |
85' |
|
Мезбонлар кутилмаганда ҳужумга ўтишди ва бурчак тўпи ишлашди |
83' |
|
"Саутгемптон"нинг 11 нафар футболчиси жарима майдончаси ичида! Тўп эса жарима майдончаси атрофида айланмоқда... |
81' |
|
"Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди, тўп қайтарилди. Фабрегас тўпни яна қайноқ зонага қайтари. Ҳимоячилар ишончли ўйнашмоқда |
78' |
|
Фелипе Луис чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига айлантирди. Дрогба тўпга сакради. Тўп бироз юқоридан ўтиб кетди, Форстер мушти билан тўпни уриб юборди |
77' |
|
"Саутгемптон"да ўзгариш: Стивен Девис ўрнига Шейн Лонг тушди |
77' |
|
Бу сафар тўп ўтди, аммо Диего Костанинг ўзи йиқилиб тушди, тўпни йўқотди |
76' |
|
Жарима майдончаси ичида Ковта томон узатилган тўп ҳимоячидан ўтмай қолди |
74' |
|
"Челси"да ўзгариш: Жон Оби Микель майдонни тарк этди. Дрогба туширилди |
74' |
|
Иванович олис масофадан кучли зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
72' |
|
Жарима майдончасига етказилган тўпни "авлиёлар" дарвозабони Форстер эгаллади |
71' |
|
Морган Шнайдерлен огоҳлантириш олди |
68' |
|
Моуриньо шогирдлари босимни ошириб, мезбонларни жарима майдончаси ичига қамаб қўйишди. |
65' |
|
Бурчакдан тўп етказилганидан кейин ҳужум давом этди. Мезбонлар хавфни бартараф этишди |
65' |
|
Деиго Коста жарима майдончаси ичида узатмани амалга оширди, бурчак тўпи |
62' |
|
Иванович жарима майдончаси ичидп тўпни қабул қилиб, яккама якка вазиятга чиқаётганди, аммо офсайдда қолди |
62' |
|
"Саутгемптон"да ўзгариш: Йошида ўрнига Флорин Гардош туширилди |
60' |
|
Уҳҳҳҳҳ! Азар жарима майдончаси ичида тўпни кўкраги билан қабул қилди ва дарҳол зарба берди! Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди! |
58' |
|
Мезбонларда ўзгариш: Тадич ўрнига Уорд-Проус туширилди |
57' |
|
Энди "Саутгемптон" ҳимоячиси Майя Йошида огоҳлантирилди |
55' |
|
Сеск Фабрегас огоҳлантириш олди. "Челси"нинг ҳужуми пайтида Виллиан томонидан берилган зарба ҳимоячига тегиб қайтди. Иванович бош билан тўпни жарима майдончаси турга Сескка узатди. Фабрегас ҳимоячининг оёғига урилиб йиқилди. Ҳакам пенальти белгилаши ҳам мумкин эди, аммо симуляция учун сариқ карточка! |
52' |
|
"Саутгемптон" футболчиси чап қанотдан тўпни дарвозабон ҳудудига узатди. Куртуа тўпни муаммосиз эгаллади |
51' |
|
Фабрегас жарима тўпини ўйинга киритди. Тўпни посбон эгаллаб олди |
49' |
|
Майдон марказидан Диего Коста томон етказилган тўпни дарвозабон Форстер эгаллаб олди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Саутгемптон" - "Челси" - 1:1. Танаффус. |
45+1' |
|
ГОООООООООЛЛ! Эден Азар, 1:1! Барча ишни бельгиялик футболчининг ўзи бажарди. Азар чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва икки ҳимоячини алдаб, олис бурчакка тўпни аниқ жойлаб қўйди! |
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
45' |
|
Йошида чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди. Тўпни эгаллаган Пелле 14 метрлардан зарба йўллади. Ноаниқ |
43' |
|
Сўнгги дақиқаларга келиб, "авлиёлар" анча фаоллашиб қолишди. Улар фақат ҳимояда "ётишаётгани" йўқ. Шу билан бирга иккала дарвоза олдида хавфли вазиятар юзага келмаяпти |
35' |
|
Қанотлардан етказилаётган тўпларни "Саутгемптон" ҳимоячилари бартараф этишмоқда |
33' |
|
Азар чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Ҳимоячи эпчиллик қилиб, тўпни қайтаришга улгурди |
32' |
|
Жарима зарбаси анча муваффақиятсиз чиқди |
32' |
|
Бурчакка яқин жойда Азар Манени йиқитди. Жарима тўпи |
31' |
|
Неманья Матич сариқ карточка олди |
30' |
|
Фабрегас жарима зарбасини дарвозабон майдончаси яқинига узатди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди. Иккинчи ҳужум хавфли бўлди. Аммо мезбонлар жарима майдончаси ичида Диего Коста, Фабрегас ва бошқаларга зарба бериш имкониятини беришмади |
28' |
|
"Челси" катта босим ўтказмоқда, "авлиёлар" ишончли ҳимояланишмоқда |
25' |
|
Фабрегас чап қанотдан сўнгги чизиқ бўйлаб дарвозабон майдончасигача яқинлашиб келди ва тўпни узатди. Тўп нариги қанотга ўтиб кетди |
21' |
|
"Челси" бурчак тўйини ўйинга киритди. Самара чиқмади |
19' |
|
Чап қанотдан белгиланган жарима зарбасини Тадич жарима майдончасига етказилди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Такрорий берилган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди |
17' |
|
ГООООООЛ! Мане! 1:0! Майдон марказидан тўп ҳимоячиларнинг устидан оширилди ва Мане бирга бир вазиятга қочиб кетиб, Куртуанинг устидан тўпни ўтказиб, дарвозани ишғол қилди! |
13' |
|
Вууууҳ! Жон Терри жамоасини муқаррар голдан қутқарди! Тўп бурчакдан етказилганидан бош билан олис устун томон урилди ва у ерда турган футболчи тўпни бош билан яқин устунга қайтарди. Терри тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбормаганида "Саутгемптон" футболчиси дарвозанинг бўш қолган қисмини ишғол қиларди! |
11' |
|
Майдон марказидан етказилган узатмадан кейин Шюррле жарима майдончасига кириб келди. Дарвозабондан олдинроқ зарба берди, аммо бу зарба дарвозага аниқ бўлмади |
9' |
|
Бурчакдан етказилган тўпни "аристократлар"дан бири бош билан зарба йўллади. Тўпни дарвозабон қайтарди |
8' |
|
Бурчак тўпни мезбонлар қайтаришди, аммо такрорий ташкил этилган ҳужум хавфли бўлди. Тўп яна майдон ташқарисига чиқарилди |
7' |
|
Диего Коста жарима майдончасига чап қанотдан кириб келди ва тўпни дарвоза майдончасига узатишга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди |
5' |
|
"Челси" ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда |
1' |
|
Дастлабки зарба "Саутгемптон" футболчиси Тадич томонидан йўлланди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
1' |
|
Ўйин бошланди. Кетдик! |
' |
|
"Саутгемптон" - "Челси", яна бошқача айтганда, Куман-Моуриньо тўқнашуви |
' |
|
Барчага яна бир марта ассалому алайкум |