| ' |
 |
Ўзбекистон - Ироқ - 0:0. |
| 90+2' |
 |
Ўйин якунланди. |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 88' |
 |
Ҳайдаровнинг олис масофадан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон Ҳассан қийинчилик билан қайтарди. Бурчак зарбаси |
| 87' |
 |
Ўнг қанотда Муҳаммадиевдан узатмани қабул қилган Турсунов жарима майдончасига кирди, аммо ҳимоячига тўпни олдириб қўйди |
| 86' |
 |
Айни дақиқаларда тўп назорати бизда. Ҳайдаров Алимовни олдинга бошлади. Ироқлик футболчи тўпни томонга тепиб юборди |
| 85' |
 |
Шуҳрат Муҳаммадиев ҳали майдонга қайтмади, жарохати жиддий шекилли. Бизда футболчи алмаштириш учун имконият қолмаган |
| 85' |
 |
Ироқ бурчак тўпини ўйинга киритди. 17-рақамли футболчи бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 83' |
 |
Жамшид майдонга тушганидан кейин ўйинимизда бироз жонланиш кузатилди. |
| 82' |
 |
Шуҳрат Муҳаммадиев тўқнашувда жароҳат олди |
| 82' |
 |
Айни дақиқаларда ўйиннинг биринчи бўлими "Спорт" канали орқали намойиш этилмоқда |
| 81' |
 |
Санжар Турсунов чап қанотдан жарима майдончасига яқинлашиб, зарба берди. Зарба аниқ бўлди, дарвозабон тўпни эгаллаб олди |
| 80' |
 |
Ўзбекистонда сўнгги олтинчи ўзгариш: Воҳид Шодиев ўрнига Навруз Алимов туширилди |
| 79' |
 |
Самих Сайид огоҳлантириш олди. У Турсуновга нисбатан қўпол ўйнади |
| 79' |
|
Осиё кубоги бошланишига 10 кун вақт қолганида бу даражада нурсиз ўйнаётганимиз, юмшоқ қилиб айтганда, яхши эмас. Ироқнинг оддий прессингига дош бера олмаяпмиз |
| 77' |
 |
Ироқ бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфни бартараф этдик |
| 76' |
 |
Ўзбекистонда яна икки ўзгариш: Кападзе ва Денисов майдонни тарк этишди. Уларнинг ўрнига Жамшид Искандеров ва Фаррух Сайфиев туширилди |
| 76' |
 |
Иккинчи бўлимда ўйинимиз мутлақо қовушмаяпти. Хатолар кўп, комбинациялар ўхшамаяпти |
| 75' |
 |
Ироқлик футболчи офсайдда қолди. Офсайдар бўйича ҳисоб - 4:0. Ироқ фойдасига |
| 74' |
 |
Устунлик ироқликлар томонида. Улар биринчи ўйиндаги мағлубият учун алам олишни ният қилишгани кўриниб турибди |
| 72' |
 |
Ироқликлар ўнг қанотдан тўпни жарима майдончамизга узатишди. Азиз Ҳайдаров тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи |
| 70' |
 |
Ўнг қанотда белгиланган жарима тўпи жарима майдончамизга етказилди. Тўпни қайтардик |
| 69' |
 |
Исмоилов оддий вазиятда тўпни олдириб қўйди, ироқлик ҳужумчи яккама-якка вазият чиқиб кетаётганида Анзур уни чалишга мажбур бўлди. Сариқ карточка. |
| 66' |
 |
Ироқда ўзгариш: Юнус Маҳмуд майдонни тарк этди. Унинг ўрнига 25-рақамли ҳужумчи туширилди |
| 65' |
 |
Ироқда хавфли хужум, 15-рақамли Дурғом Исмоил жарима майдончамизга ёриб кирди, бироқ тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 62' |
 |
Виталий Денисов жароҳат олди. Рақиб унинг қўлини босиб олди. Ҳимоячимиз майдонга қайтди |
| 60' |
 |
Ўзбекистонда бирданига 3та ўзгариш бўлди. Одил Аҳмедов — Лутфулла Тўраев, Сервер Жепаров — Санжар Турсунов ва Шавкат Муллажонов — Егор Кримец. |
| 59' |
 |
Азиз Ҳайдаров сариқ карточка олди. |
| 58' |
 |
Аҳмад Ёсиннинг хавфли зарбасини ҳимоячиларимиз тўсиб қолишди |
| 56' |
|
Қосимов футболчи алмаштиришга чоғланмоқда |
| 55' |
 |
Тўрт-беш дақиқадан бери тўп биз томонда бўлмоқда. Ироқ бутун жамоа бўлиб ҳисобланмоқда |
| 53' |
 |
Сервер бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади |
| 52' |
 |
Одил Аҳмедоооов! Жепаров Одилни яккама-якка вазиятга чиқарди. Ўткир бурчакдан йўллаган зарбани дарвозабон оёғи билан қайтаришга улгурди! |
| 52' |
 |
Бош мураббийимиз шогирдларини олдинга ўтишга чорламоқда |
| 50' |
|
Ҳозирча хавфли вазиятлар юзага келмади. Хатолар ва майда фоллар кўп. Тўп майдон марказида |
| 47' |
|
Стадионга ҳар иккала терма жамоа мухлислари ташриф буюришган. Ироқ мухлислари кўпроқ |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди. |
| ' |
|
Дарвоқе, Сардор Рашидов майдон марказидан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, дарвозани ишғол қила олмаганини таъкидлаб ўтиш лозим |
| ' |
|
Биринчи бўлимнинг 30 дақиқасида Ўзбекистон, қолган 15 дақиқа давомида Ироқ катта устунликка эга бўлди. Танаффус |
| ' |
 |
Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади. Ваҳоланки Жепаров пенальтидан ҳисобни очганди, аммо ҳакам 11 метрли нуқта жарима зарбасини қайтадан тепиш кераклигини кўрсатди. Такрорий зарбани дарвозабон бартараф этди |
| 45+1' |
 |
Ироқликлар тўпни жарима майдончасига эмас, орқароққа узатишди. Ҳакам биринчи бўлимни якунлаб берди |
| 45+1' |
 |
Жепаров чап қанотдан фол ишлатди |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
| 45' |
 |
Жарима зарбаси олис устун томон узатилди. Ироқ футболчиси бош билан тўпни орқароқда турган шеригига узатди. Унинг бош билан зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди |
| 44' |
 |
Виталий Денисов ўз қанотида рақиб футболчисини чалиб йиқитди ва кейин ўзи уни ўрнидан туришга ёрдам берди |
| 43' |
 |
Ироқнинг яна бир хавфли зарбаси! Ўнг қанотдан етказилганидан узатмадан кейин тўп рекошет ҳолатида ўз йўналишини ўзгартирди ва рақиб футболчиси бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 42' |
 |
Уҳҳҳҳҳҳ! Усама Рашид тўпни кўкраги билан қайтариб, жарима майдончасига кириб борди ва 12 метрлардан зарба йўллади. Тўп ҳимоячимизга тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди! |
| 40' |
 |
Дастлабки ярим соатда устунлик терма жамоамизда бўлганди, 10 дақиқадан бери ироқлик тўпни назорат қилиб, ҳужумлар ташкил қилишмоқда |
| 38' |
 |
БУрчакдан етказилган тўпни жамоамиз бартараф этди |
| 37' |
 |
Уҳҳҳҳҳҳҳ! Аҳмад Ёсин 18 метрлардан дарвозамиз томон кучли зарба йўллади. Нестеров муштлари билан тўпни қайтарди! |
| 35' |
 |
Юнус Маҳмуд офсайдда қолиб кетди |
| 34' |
 |
Темур Кападзе рақибга нисбатан фол ишлатди. Жаримадан йўлланган зарбани ҳимоячиларимиз қайтаришди |
| 33' |
 |
Ироқнинг ҳужумидан сўнг Нестеровни тўпга эгаллади. Аммо тўпни майдон маркази томон тепишда хатога йўл қўйди ва майдон ташқарисига тепиб юборди |
| 32' |
 |
Ироқликлар жарима майдончамизга кирган Юнус Маҳмуд томон узатма беришди. Анзур подкат услубида узатмани қайтарди |
| 29' |
 |
Сардорнинг жарима майдончасига кираётганини кўрган Жепаров юқоридан узатма берди. Дарвозабон чаққонлик қилиб, тўпни эгаллади |
| 27' |
 |
Майдон марказида Рашидовга нисбатан қоида бузилди |
| 25' |
 |
Тўп бурчакдан етказилганидан кейин ҳимоячи бош билан юқорига урди, Одил Аҳмедов 17 метрдан тўпга зарба берди, дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
| 24' |
 |
Сардор Рашидов чап қанотдан ўнг оёқда зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди |
| 23' |
 |
Муҳаммадиев ўнг қанотдан узатган тўпни дарвозабон эгаллаб олди |
| 22' |
 |
Шу ҳолатга эътибор қаратиш лозим: футболчиларимиз пенальти тепилаётганидан муддатидан аввал ичкарига киришлари керак эмас! |
| 21' |
 |
Жепаров бу сафар ўзидан чап бурчакка зарба йўллади. Дарвозабон зарбани қайтарди... |
| 20' |
 |
ГОООООООООЛ эмас! Сервер Жепаров! Зиданча услубда дарвоза ишғол қилди. Аммо ҳакам голни бекор қилди. Футболчиларимиз ҳали зарба берилмасидан аввал жарима майдончасига кириб келишибди! Қайтадан тепилади |
| 19' |
 |
ПЕНАЛЬТИ! Ироқ дарвозасига! Муҳаммадиев ўнг қанотдан 3 нафар ҳимоячи орасидан ўтиб, жарима майдончасига кириб келди, аммо уни чалиб йиқитишди |
| 18' |
 |
Жепаров ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Ҳимоячи тўпни ён томонга тепиб юборди |
| 16' |
 |
Сардор Рашидов чап томондан икки ҳимоячи орасидан ўтиб жарима майдончасига кириб бораётганида ҳимоячилардан бири "подкат" орқали тўпни қайтариб қолди |
| 16' |
 |
Шодиев жарима майдончаси ташқарисида туриб ўзига узатилган тўпни ичкарига олиб кирди, аммо тўп ён томонга кетиб қолгани учун дарвозабон эгаллаб олди |
| 14' |
 |
Жепаров чап қанотда тўпни жарима майдончаси чизиғи устида турган Шодиевга узатди. Воҳид тўпни эгаллаб, зарба берди. Зарба йўлига ҳимоячи ғов бўлди |
| 12' |
 |
Ироқ футболчиси чап қанотдан тўпни жарима майдончамизга узатди. Анзур бош билан қайтарди |
| 11' |
 |
Азиз Ҳайдаров терма жамоамиз ҳужумини чап қанотга кўчирди. Кападзе тўпни эгаллаб, бироз олдинроққа ўтаётган Жепаров томон узатди. Сервер тўпга ета олмади |
| 10' |
 |
Ироқ бурчак тўпини ўйинга киритди. ҲИмоячимиз бош билан тўпни қайтарди. Жарима майдончасига қайтарилган тўпни Игнат эгаллаб олди |
| 8' |
 |
Азиз Ҳайдаров қўполлиги эвазига белгиланган жарима тўпи амалга оширилди. Нестеров тўпни эгаллаб олди |
| 7' |
 |
Одил Аҳмедооооввв! 7 метрдан кучли зарба йўллади. Ироқ дарвозабони ажойиб сэйв намойиш қилиб, зарбани қайтарди! |
| 6' |
 |
Ироқ бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди |
| 6' |
 |
Ўзбекистон кўк, Ироқ оқ рангли футболкаларда ўйнамоқда. Жамоалар сардорлари — Сервер Жепаров ва Юнус Маҳмуд |
| 5' |
 |
Ироқ футболчиси офсайдда қолди. |
| 1' |
 |
Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди |