' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат. 22:30да бошланадиган Лондон дербиси - "Тоттенхэм" - "Челси" ўйинини ўтказиб юборманг. |
' |
|
"Саутгемптон"га ҳам қойил қолиш керак. Орада кетма-кет 4тма мағлубиятдан кейин жамоа навбатдаги 4та ўйинда 3та ғалаба ва битта дуранг ("Челси" билан) натижа кўрсатишмоқда. Жамоа ҳисобидаги очколар 36тага етди ва улар 4-ўринги кўтарилиб олишди. 3-ўринда бораётган "МЮ"да 1 очко ортда боришмоқда |
90+4' |
|
Учрашув якунланди. "Саутгемптон" - "Арсенал" - 2:0. |
90+3' |
|
"Канонирлар" ҳужум ташкил қилишмоқда, аммо "авлиёлар" жуда ишончли ҳимояланишда давом этишмоқда |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди |
87' |
|
Майдонга мухлис югуриб тушди, уни ушлаб дарҳол олиб чиқиб кетишди |
87' |
|
Касорла 19 метрлардан кучли зарба йўллади. Ноаниқ |
85' |
|
"Саутгемптон"да ҳам ўзгариш бўлди: Тадич ўрнига Шейн Лонг ўйинни давом эттиради |
84' |
|
"Арсенал"да ўзгариш: Дебюши ўрнига Чубо Акпом туширилди |
83' |
|
Куман шогирдлари жуда ишончли ўйнашмоқда. Улар бугун ғалабани қўлдан чиқариб юборишмаса керагов |
79' |
|
"Саутгемптон" футболчилари Дэвис ва Уорд-Проус бир-бирларини тушуниб, яхши ўйнашди. Бироқ Жеймс сўнгги дамда 7-8 метрдан зарба йўллашга улгурмади! |
78' |
|
Меҳмонлар ўйинчиси 25 метрлардан зарба йўллади. Форстер тўпни муаммосиз эгаллаб олди |
77' |
|
"Арсенал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар ишончли ўйнашди |
72' |
|
Ўнг қанотдан чап оёқда дарвозабон майдончасига айлантирилган тўпга Санчес бирозгина ета олмади. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди |
71' |
|
"Саутгемптон"да ўзгариш: Гардош ўрнига Майя Йошида туширилди |
70' |
|
Ўнг қанотдан узатилган тўпни Пелле бош билан дарвозага бурди. Шченсни эгаллаб олди тўпни |
69' |
|
Вуууҳ! Алексис Санчес жонли девордан тўпни яқин бурчак томон тепди. Тўп дарвоза устидан ооозгина юқоридан ўтиб кетди. |
68' |
|
Алексис Санчес бирга бир вазиятга қочиб кетаётганида Гардош жарима майдончаси остонасида уни чалиб йиқитди. "Қизил"га тортадиган вазият эди. Аммо бор-йўғи "сариқ" |
67' |
|
"Саутгемтон" қарши ҳужумда яхши вазиятга эга бўлди. Альдервейрльд ўнг қанотда тўпни қабул қилди, аммо на аниқ зарба берди, на шерикларига аниқ пас берди |
65' |
|
Эҳҳҳ Грациано, эҳҳҳҳ Пеллееее! Бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади! Дарвозада ёлғиз турган Дебюши зарбани боши билан қайтарди!!! |
63' |
|
Санчесдан узатмани қабул қилган Гиббс чап томондан жарима майдончасига кирар-кирмас зарба йўллади. Зарба қовушмади |
61' |
|
Вуууууууҳ! "Саутгемптон" нималар қилмоқда!!!! Чап қанотдан ҳужум ташкил қилган мезбонлар тўпни дарвозабон майдончаси томон етказишди. Пелле зарба берди ва тўпни дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпни эгаллаган "Саутгемптон" футболчиси 7-8 метрдан дарвозага аниқ зарба бера олмади! Тўп юқоридан ўтиб кетди! |
60' |
|
"Арсенал"да ўзгариш: Калум Чамберс ўрнига Тео Уолкотт туширилди |
58' |
|
Оҳо! Тадич ўйин тақдирини бутунлай ҳал қилишига оз қолди! Майдон марказидан етказилган тўпни жарима майдончаси чизиғи устидан қайтарган Душан олис бурчак томон зарба берди. Тўп дарвозани ёнидан ўтиб кетди |
56' |
|
ГООООООООООООООЛЛЛ! Душан Тадич, 2:0! Стивен Дэвис ўнг томондан жарима майдончасига кириб келди ва тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Дебюши тўпни қайтарди, дарвозабон тўпни қўли билан ушлаши мумкин эди, боиси бу пас эмасди. Аммо Войцех ётган ҳолатда тўпни оёғи билан тепиб юборишга қарор қилди. Ўша жойга етиб келган Тадич тўпни эгаллади ва яқин масофадан дарвозани ишғол қилди! |
55' |
|
Вуууууууҳ! Оксленд-Чемберлейн ўнг қанотдан тўпни ерлатиб жарима майдончасига етказди ва тўп Санчесга келиб тушди. Алексис бир ҳимоячини чалғитиб 10 метрлардан зарба йўллади. Форстер иккинчи уринишда тўпни эгаллади! |
54' |
|
Иккинчи бурчак тўпини ҳеч кимга тегмай, қарама-қарши қанотга ўтиб кетди |
53' |
|
Санчес бурчак тўпини ўйинга киритди. Алексис бу ишни яна ўша бурчакдан амалга оширади |
52' |
|
Мезбонлар ўнг қанотдан жарима тўпини жарима майдончасига етказишди. Шченсни тўпни эгаллади |
49' |
|
Санти Касорла икки марта тўпни жарима майдончасига етказди. "Стандарт"да Куман шогирдлари яхши ҳимояланишмоқда |
48' |
|
Алекс ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Ҳимоячилар узатмани қайтаришди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
45+3' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Саутгемптон" - "Арсенал" - 1:0. Танаффус. |
45+1' |
|
Меҳмонлар чап қанотда белгиланган жарима тўпини ўйинга киритишди ва ҳужумни давом эттиришди. Алексис жарима майдончасининг ўнг бурчагидан зарба йўллади. Тўп йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди |
45' |
|
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
41' |
|
Гол муаллифи жароҳат олди ва майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Харрисон Рид туширилди |
40' |
|
Вуууууҳ! "Арсенал" ўз дарвозасидан иккинчи голни ўтказиб юборишига бир баҳя қолди. Ўнг қанотдан Мане жарима майдончасига кирди ва 11 метрли нуқта атрофига пас берди. Гардош зарба берди, Шченсни оёғининг учи билан зарбани қайтарди. Қайтган тўпга дарвоза олдида турган Уорд-Проус чалқанча услубда зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! |
40' |
|
"Авлиёлар" бурчак тўпини ўйинга киритишди. Вазият таҳликали бўлди. |
38' |
|
Дебюши ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Ҳимоячилар уни қайтаришди |
34' |
|
ГООООООООООООООЛ! Садио Мане, 1:0! Олис масофадан меҳмонлар жарима майдончасининг ўнг тарафига узатма берилди. Вазиятни ҳимоячи назорат қилаётгандек эди, аммо Мане ундан ўтиб кетди, тўпни тўхтатди. Войцех Шченсни ҳам ўш томонга борганди. Садио жудаям ўткир бурчак остидан тўпни айлантириб, дарвозага жойлади! Ҳужумчи аввалги ўйинда ҳам гол ургани ёдингизда бўлса керак |
30' |
|
Санчес 22 метрлардан унчалик кучли бўлмаган зарба йўллади. Форстер тўпни муаммосиз эгаллади |
28' |
|
"Авлиёлар" футболчиси ўнг томонда жарима майдончаси ичида тўпни эгаллади ва дарвозабон майдончаси томон кучли тарзда узатма берди. Тўп "канонирлар" ҳимоячисига тегиб, қайтди |
27' |
|
Касорла ўнг қанотдан узатмани жарима майдончаси чизиғи устида очилган Оксленд-Чемберленга берди. Алекснинг зарбаси олис устун ёнидан ўтиб кетди! |
23' |
|
Виктор Ваньяма сариқ карточка олди. У Санчесни чалиб йиқитди |
20' |
|
Ўнг қанотда Санчесдан тўпни қабул қилган Росицки жарима майдончасига ерлатиб зарба берди. Санти Касорла айнан 11 метрли нуқта атрофида зарба йўллади. Аммо бу "пенальти"ни Форстер қайтаришга муваффақ бўлди! |
18' |
|
Бурчак тўпидан кейин "Саутгемптон" футболчиси 7-8 метрлардан зарба йўллади, аммо тўп дарвозага аниқ бормади |
17' |
|
Мезбонларнинг ҳужуми пайтида чап қанотида етказилган тўп дарвоза тўрига устки томондан келиб тушди. Ҳакам бироз тўхталиш қилганидан сўнг бурчак тўпи белгилади. |
16' |
|
Тўп асосан майдон марказида. Дарвозалар томон босим бўлаётгани йўқ |
12' |
|
"Арсенал" яхши ҳужум ташкил қилди. Санчес жарима майдончаси олдида тўпни чап қанотда очилган жамоадошига узатди. Жарима майдончасига узатилган тўпни мезбонлар қайтаришди. Дебюши 16 метрдан тўпни дарвоза томон тепди. Форстер тўпни эгаллаб олди |
9' |
|
Мезбонлар ўнг қанотдан тўпни ерлатиб дарвозабон майдончасига етказишди. "Канонирлар" мудофаа вакили тўпни эгаллаб олди |
8' |
|
Алексис Санчес 20 метрлардан дарвоза томон ерлатиб зарба берди! Шченсни тўпни ён томонга қайтарди, ҳимоячи хавфни бартараф этди |
7' |
|
Вуууууҳ! Тўп қанотдан ўйинга киритилганидан кейин Тадич деярли сўнгги чизиқ устидан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Грациано Пелле ҳаводаги тўп учун курашда устун келди ва бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди! |
4' |
|
Бурчак тўпи хавфли бўлишига мезбонлар йўл қўйишмади |
3' |
|
"Арсенал" бурчак тўпи ишлади. Дебюши ўнг қанотдан ерлатиб берган узатмаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди |
1' |
|
"Саутгемптон" ўзининг оқ-қизил йўл-йўл, "Арсенал" эса сариқ рангли меҳмон формасида ўйнамоқдалар |
1' |
|
Учрашув бошланди! |
' |
|
Жамоалар аллақачон майдонда. Ўйинни бошлаш учун барча нарса шай |
' |
|
Бугунги ўйин олдидан ҳар иккала жамоа 33 очкодан жамғариб, жадвалда 4 ва 5-ўринларни эгаллаб туришибди |
' |
|
"Саутгемптон" - "Арсенал". Бу ўйинга нисбатан бемалол "ЕЧЛ йўлланмасини берадиган ўрин учун кураш" таърифини берсак бўлади |
' |
|
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари |