90+4' |
|
Ўйин якунланди. "Ювентус" - "Интер" - 1:1! |
90+3' |
|
Вууууууҳ! "Интер" бир амаллаб дарвозани голдан сақлаб қолди. Погба жарима майдонча чизиғи устида тўпни эгаллаб, Перейрага узатди. Унинг зарбаси йўлига ҳимояч ташланди. Шунга қарамай, тўп юқорига кўтарилди ва дарвоза тўсини остига йўл олаётганида Ханданович тўпни уриб юборишга муваффақ бўлди! |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди |
87' |
|
Матео Ковачич майдондан четлатилди. Рақиб футболчисига нисбатан ўта қўпол ўйнади. "Интер" 10 киши бўлиб қолди |
86' |
|
Эҳҳҳҳҳ, Икарди! Тўпни очиқчасига қизғонди! Жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади. Ваҳоланки Освальдо ёки Подольски пас берса бўларди |
85' |
|
"Интер"да ўзгариш: Эрнанес ўрнига Освальдо туширилди |
85' |
|
Лихштайнер ўнг қанотдан етказиб берган тўпга "Юве" ҳужумчиларидан бири чалқанча услубда зарба йўллади. Зарба аниқ ва кучли чиқмади |
84' |
|
Гари Медель огоҳлантирилди |
83' |
|
Вууууууууууҳ! Икарди жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Яқин "тўққизлик"ка кираётган тўпни Буффон қайтарди! |
81' |
|
Вуууууууууҳ! "Интер" майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва гол уришига сал қолди! Подольски чап томондан жарима майдончасига кириб келди ва нариги қанотда очиқ турган Икарди томон узатма берди. Маура тўпга оёқ чўзиб, тўпни дарвозага буришга уринди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!!! |
80' |
|
"Интер" ҳимоячиси Жуан Жезус огоҳлантирилди. У майдон марказида Погбани қоидага хилоф тарзда йиқитди |
78' |
|
"Ювентус"да ўзгариш: Видаль ўрнига Перейра туширилди |
77' |
|
Оҳо! Бурчак зарбасидан кейин Погба бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди! |
76' |
|
Туринликларни дуранг қаноатлантирмайди. Боиси, бугун "Рома" ғалаба қозонди ва очколар бўйича уларга тенглашиб олди |
72' |
|
Гуариин жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Аниқ чиқмади зарба |
71' |
|
Альваро Мората сариқ карточка олди. Симульяция ишлатиб, жарима майдончаси ичида йиқилгани учун! |
70' |
|
Бурчак тўпи мезбонлар учун самарали бўлмади |
69' |
|
Вуууууҳ! Пирло жаримадан дарвозабон учун мураккаб зарба йўллади. Ҳанданович бир амаллаб тўпни қайтарди! |
67' |
|
Раноккия сариқ карточка олди. У Моратани чалиб йиқитди. Дарвозагача 25 метрлардан жарима зарбаси |
64' |
|
ГОООООООЛ! Мауро Икарди, 1:1! Фредди Гуарин майдон марказидан Икарди томон пас берди. Мауро "Юве" ҳимоячиси Кьеллинидан қочиб кетди ва бирга бир вазиятда БУффонни доғда қолдирди |
63' |
|
"Юве"да ўзгариш: Льоренте ўрнига Альваро Мората туширилди |
63' |
|
Подольски тушганидан кейин "Интер" ташаббусни қўлга олишга, ҳужумга ташкил қилишга уринмоқда |
58' |
|
Льоренте "Интер" жарима майдончаси ичида ерда ётган ҳимоячининг оёғига қоқилиб йиқилди, ҳакам пенальти белгиламади |
56' |
|
Чап қанотдан ҳаводан етказилган тўпга Эрнанес бош билан зарба берди. Анча ноаниқ |
54' |
|
"Интер"да ўзгариш юз берди: Кузманович ўрнига Лукас Подольски туширилди |
52' |
|
"Интер" бурчак тўпини ўйинга киритди. Самарасиз |
47' |
|
Штефан Лихтштайнер ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди! |
45' |
|
Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус |
44' |
|
Тахминан бир дақиқадан бери тўп "Ювентус" бурчагида байроқча атрофида айланмоқда |
39' |
|
Тевес тўпни жарима майдончасига кираётган Маркизио томон узатди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди |
35' |
|
Вууууууҳ! Погбааааа! Пол 2-3 ҳимоячи орасидан ўтиб кетди ва жарима майдончаси ичида дарвозабон билан юзма-юз вазиятга чиқиб, зарба йўллади! Тўп Ҳандановичга тегиб, майдонни тарк этди! |
34' |
|
Артуро Видаль жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Ҳанданович зарбани қайтарди |
30' |
|
Ташаббус "Ювентус" томонига ўтди |
27' |
|
Видаль 22 метрлардан кучи зарба йўллади. Ҳанданович тўпни ён томонга уриб юборишга муваффақ бўлди! |
27' |
|
"Юве" қисқа паслар билан жарима майдончасига кириб келди, Видаль тавани билан тўпни шеригига узатмоқчи бўлганди, тўп ҳимоячидан ўтмай қолди |
25' |
|
Бурчакдан етказилган тўпни меҳмонлар қайтаришди |
24' |
|
Тевес жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди |
23' |
|
Тевес ўнг қанотдан ҳаволатиб узатма берди, марказий ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди |
23' |
|
"Интер" ҳужумлардан самара чиқара олмаяпти ҳозирча |
18' |
|
"Интер" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар хавфни бартараф этишди |
17' |
|
Тўп назорати миланликлар томонида, "Ювентус" ҳимояланмоқда. |
12' |
|
Вууууҳ! "Юве" бурчак зарбасини амалга оширганидан кейин тўп Видалга келиб тушди. Унинг 15 метрлардан йўллаган зарбасини ҳимоячи қайтарди. |
11' |
|
Меҳмонлар тўпни назорат қилиб, ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилишмоқда. Аммо ҳозирча рақиб жарима майдончасига кира олишмаяпти |
6' |
|
Туринликлар ўйин бошида катта босим уюштиришди ва 2та ҳужумдан бирини гол билан якунлашди |
5' |
|
ГОООООООЛ! Карлос Тевес, 1:0! Видаль жарима майдончаси ичидан — ўнг томондан олдинга ўтди ва дарвозабон майдончасидаги Тевесга узатди. Карлос тўпга оёқ қўйди ва дарвозани ишғол қилди! |
2' |
|
Вуууууууҳ! Маркизио 14 метрдан дарвозага тўпни аниқ йўллай олмади! Тўп устуни ёнидан ўтиб кетди. Мезбонлар ўйинни катта иштиёқ билан бошлашди! |
1' |
|
Ўйин бошланди. Тўпни ўйинга туринликлар киритиб беришди |
' |
|
Мухлисларнинг талабини инобатга олган ҳолда, Италия чемпионатига бўлган эътиборни оширамиз. Бунинг исботи сифатида "Ювентус" ва "Интер" жамоалари ўртасидаги ўйин матнли онлайн трансляция қилинади. |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |