| ' |
|
Месси ўз голлари сонини 21тага етказиб олди. Роналду ҳисобида эса 28та гол борлигини эслатиб ўтамиз |
| 90+4' |
 |
Ўйин якунланди. "Эльче" - "Барселона" - 0:6. |
| 90+3' |
 |
ГОООЛ! Педро, 0:6! Қарши ҳужум пайтида Неймар олдинга ўтди, ҳимоячини ортда қолдирди ва чап қанотдан етиб келган Педрога пас берди. Педро осонлик билан бўш дарвозани ишғол қилди. |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 88' |
 |
ГОООООЛ! Месси, 0:5! Бартранинг узатмасидан кейин Лео жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва ҳимоячининг оёқлари орасидан ўтказиб зарба йўллади. Тўп олис бурчакка бориб тушди |
| 86' |
 |
Бускетс ва Жонатас тўқнашиб кетиши оқибатида ҳар иккала футболчи жароҳат олди |
| 82' |
 |
"Эльче"да ўйинчи алмашди: Ньгес ўрнига Коро туширилди |
| 80' |
 |
Мессининг жаримадан йўллаган зарбасини Тотонь эгаллаб олди |
| 79' |
 |
Давид Ломбан сариқ карточка олди. Неймарни ағдаргани учун |
| 74' |
 |
"Барселона"да ўзгариш: Хави ўрнига Серхи Роберто туширилди |
| 74' |
 |
Эҳҳ, бу сафар Месси Неймарга узатма беришга қизғанди. Акс ҳолда узатма-гол бўйича ўзига хос "хет-трик" қайд этиларди... |
| 71' |
 |
ГООООЛ! Неймар! 0:4! Мессидан яна бир суперпас, яна бирга бир вазият ва гол! |
| 69' |
 |
ГОООООЛ! Неймааар! 0:3! Мессининг идеал пасидан кейин Неймар бирга бир вазиятга чиқди ва осонлик билан дарвозани ишғол қилди! |
| 66' |
 |
Хорди Альба сариқ карточка олди. |
| 64' |
 |
Эҳҳҳ, "Эльче" футболчиси 11 метрли нуқта устида дарвозага аниқ зарба бера олмади! |
| 62' |
 |
Маскерано огоҳлантирилди. Қарши ҳужумга ўтаётган рақиб футболчисини чалиб йиқитди |
| 61' |
 |
Эҳҳҳ, Педро! БИрга бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади! Титон зарбани қайтарди! |
| 60' |
 |
"Эльче"да ўзгариш: Жароҳат олган Сисма ўрнга Эду Ал-Бакар туширилди |
| 59' |
 |
Монтойя ўнг қанотда бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва жарима майдончасига кириб келиб, пас берди. Ҳимоячилар узатмани қайтаришди |
| 58' |
 |
"Эльче" футболчиси Файсал Фажр иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди |
| 55' |
 |
ГОООЛ! Месси! Даврозабонни осонлик билан алдай олди. 0:2! |
| 54' |
 |
Пенальти! "Эльче" дарвозасига. Қарши ҳужум натижасида Неймар жарима майдончасига кириб келди ва ҳимоячини алдаб ўтаётганида рақибни қоида бузишга мажбур қилди! |
| 53' |
 |
Оҳо! Мессининг юқоридан берган узатмасини жарима майдончасига кириб келган Альба бош билан Неймарга узатди. Бразилиялик футболчи бирга бир вазиятда гол уриши учун унга бироз бўшлиқ етишмади. Дарвозабон тўпни қайтарди! |
| 51' |
 |
Месси ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва дарвозабон майдончаси томон пас берди. Тўпни ҳимоячилар қайтаришди |
| 48' |
 |
Мезбонлар илк дақиқалардан олдинга ўтишди. Ўнг қанотдан етказилган тўпни ҳимоячилар эгаллашди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45' |
 |
Ҳакам биринчи бўлимга вақт қўшмади. Танаффус. Ҳозирча "Эльче" - "Барселона" - 0:1. |
| 43' |
 |
Мессининг узатмасидан кейин Педро дарвозабон қаршисида ёлғиз қолди, аммо офсайд |
| 41' |
 |
Ой-ой-ой... Фажр оёғини баланд кўтариб, Рафиньянинг юзидан тепиб юборди. Сариқ карточка |
| 40' |
 |
Жонатас ҳам огоҳлантириш олди |
| 40' |
 |
Энди Мессининг "юриш"лари ҳам ўхшагандек бўляпти. У "девор" ўйнаб жарима майдончасига кираётганида ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишди |
| 39' |
 |
Педро жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо пенальти йўқ. Ростда ҳам пенальти йўқ эди |
| 37' |
 |
Пашалич жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Рекошет ҳолатида борган тўпни Браво эгаллади |
| 35' |
 |
ГООООООЛ! Жерар Пике! 0:1. "Барселона" жонига "стандарт" оро кирди. Пике тўпни кўкраги билан қайтарди ва яқин масофадан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди! |
| 35' |
 |
Серхио Пелегрини огоҳлантирилди. Жарима зарбаси |
| 34' |
 |
Месси жарима майдончаси ташқарисидан тўпни Неймар қанотига айлантирди. Неймарнинг оёғига тўп ўтирмади |
| 34' |
 |
Каталонияликлар ҳақиқий маънода пиёда футбол ўйнашмоқда |
| 29' |
 |
Бугун "Эльче" футболчилари Мессини жуда қаттиқ қўриқлашмоқда. Лионель алдаб ўтиш чоғида тўпни фақат йўқотмоқда |
| 27' |
 |
Бурчак тўпидан кейин Месси тўпни эгаллаб олдинга ўтаётганида Аарон Ньигес уни қўли билан тўхтатди ва огоҳлантириш олди |
| 26' |
 |
Жарима зарбаси хавфли бўлди. Браво бурчакка бораётган тўпни ён томонга уриб юборди |
| 25' |
 |
Монтойя фол ишлатди. Дарвозагача 25 метрлардан жарима зарбаси тепади |
| 25' |
 |
Вууууҳ! мезбонларда яна бир хавфли вазият! Жонатас ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва кучли зарба йўллади! Браво оёғи билан тўпни қайтарди! |
| 23' |
 |
Вууууҳ! Олис масофадан етказилган тўпни Жонатас жарима майдончаси ичида эгаллади ва кучли зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди! |
| 21' |
 |
Мессининг жаримадан йўллаган зарбаси хавфли бўлди, аммо тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди |
| 20' |
 |
Адриан Гонсалес сариқ карточка олди. У Мессини тўхтатиб қолди, акс ҳолда у дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетарди |
| 18' |
 |
"Барса" ярим куч билан ўйнамоқда. Бунақада очко йўқотиб қўйиши мумкин |
| 14' |
 |
"Барселона" жарима майдончасининг ўнг бурчагидан жарима зарбасини амалга оширди. ХАви тўпни чап бурчакдаги Альбага узатди. Хорди тўпни ерга туширмасдан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 12' |
 |
"Эльче" жарима тўпини ўйинга киритиб берди. Жонатас узатган тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди |
| 10' |
 |
Неймар чап қанотдан бир футболчини алдаб ўтиб, жарима майдончасидаги Месси томон узатди. Тзп Лионелга ўтмади |
| 8' |
 |
Олис масофадан жарима майдончасига етказилган тўпга Месси ета олмади, Титон тўпни эгаллади |
| 5' |
 |
"Эльче" чап қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Тўп ҳужумчидан майдонни тарк этди |
| 2' |
 |
Хави юқоридан дарвозабон майдончасига тўпни узатди. Марказий ҳимоячилар қайтаришди |
| 2' |
 |
"Барселона" кўк-анорранг, "Эльче" эса оқ-яшил рангли формада ўйнамоқда |
| 1' |
 |
Учрашув бошланди! |
| ' |
 |
Хайрли оқшом, қадрли сайтимиз мухлислари |