' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат |
' |
|
Анчелотти жамоаси муҳим 3 очкони қўлга киритди ва "Барселона" билан орадаги фарқни 4 очкога етказиб олди |
90+3' |
|
Ўйин якунланди. "Реал" - "Севилья" - 2:1. |
90+2' |
|
Бурчак тўпидан кейин Каррису 16 метрлардан ноаниқ зарба йўллади |
91' |
|
Уҳҳ! Начо жарима майдончаси ичида Иборрага зарба бериш имкониятини бермади. Бурчак тўпи |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди |
90' |
|
"Реал"да ўзгариш: Иско ўрнига Ильяраменди туширилди |
88' |
|
Кетма-кет иккита бурчак тўпидан кейин Касильяс тўпни эгаллаб олди |
87' |
|
Жаримадан етказилган узатмадан кейин ҳакам мезбонлар дарвозаси томон бурчак тўпи белгилади |
86' |
|
Иско тўпни қўли билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантириш олди |
85' |
|
Иборра офсайдда қолди деб топилди |
82' |
|
"Севилья" хавфли ҳужум ташкил қилди. Жарима майдончаси тўп билан кириб борган Витоло ўз вақтида шерикларига тўпни етказмади. Унинг узатмаси муваффақиятсиз чиқди |
80' |
|
ГОООЛ! Яго Аспас! Бурчак тўпидан кейин ташкил қилинган ҳужум пайтида Витоло деярли барча футболчиларни алдаб ўтиб, Аспасга пас берди. Яго 2-3 метрдан бўш дарвозани ишғол қилди! |
79' |
|
"Севилья" футболчиси Каррису яқин масофадан дарвозага зарба бера олмади! Бурчак тўпи |
78' |
|
Чап қанотдан узатилган тўп йўналишини Иборра бош билан ўзгартирди. Аспас дарвозабон майдончаси ичида тўпга ета олмади |
76' |
|
Алекс Видаль огоҳлантирилди. У Марселога нисбатан қўпол ҳаракат қилди |
76' |
|
Майдон марказида белгиланган жарима тўпи жарима майдончасига етказилди. Даврозабон тўпни эгаллаб олди |
71' |
|
Висенте Иборра огоҳлантириш олди. У чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва ҳимоячини алдаб ўтиш чоғида чиройли йиқилишга қарор қилди. Вазиятга яқин турган унинг айёрлигини сезиб қолди |
68' |
|
Иско жарима майдончасига кириб, чап томонда очилган Марселога пас берди. Марселонинг узатмасига Хесе бош билан ета олмади |
67' |
|
Тони Кроос жарима зарбасини яқин бурчакка айлантиришга ҳаракат қилди. Зарба аниқ чиқмади |
67' |
|
"Севилья"да ўзгариш: Карлос Бакка ўрнига Яго Аспас тушди |
66' |
|
Даниэл Каррису огоҳлантириш олди |
66' |
|
Вууууууҳ! "Реал" жуда чиройли комбинация ташкил қилди, аммо гол ура олмади! Афсус |
64' |
|
Ўнг бурчакка яқин жойда Бэйлга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди |
62' |
|
Андалусияликлар босимни ошириб боришмоқда. Ҳозирча уларга ё сўнгги узатма, ёки сўнгги зарбанинг аниқлиги етишмаяпти |
61' |
|
Марсело огоҳлантирилди. У ўзидан ўтиб кетаётган Иборрани чалиб йиқитди. Бизга маълум қилишларича, Марсело "Атлетико"га қарши ўтадиган кейинги турни ўтказиб юборади |
60' |
|
Бурчакдан етказилган тўпни ҳимоячилар эгаллаб олиб, қарши ҳужумга асос солишди |
59' |
|
Эҳҳҳ, Иборра! Ўнг қанотдан етказилган тўп дарвоза олдида очилган ҳужумчига келиб тушди. Иборра тўпни дарвозага йўллаш ўрнига яна ён томонга тепиб юборди... |
55' |
|
Эҳҳҳҳҳ, Искооооо! Бензаманинг узатмасидан кейин Иско 11 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Тўп посбонга тегиб, майдонни тарк этди |
54' |
|
Арбелоага нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида жарима майдончаси ўнг бурчагида белгиланган жарима тўпини Бэй олис устун томон айлантирди. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди |
53' |
|
"Севилья"да ўзгариш: Делофеу ўрнига Алекс Видаль туширилди |
51' |
|
Ўнг қанотда тўп ерлатиб Бэйл томон узатилди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. Қайтган тўпга Хедира зарба берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди |
50' |
|
Оҳо! Хесе ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва тўпни орқароққа етказди. Тўп ҳимоячидан унинг ўзига келиб тушди. Родригес ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди |
49' |
|
"Севилья" футболчилари ён чизиқдан тўпни улоқтириб беришди. Берилган зарба дарвозагага етиб бормади, ҳимоячилар қайтаришди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
45+5' |
|
Бириничи бўлим якунланди. Ҳозирча "Реал" - "Севилья" - 2:0. Танаффус |
45+4' |
|
Стефан Мбиа сариқ карточка олди. У Хедирага нисбатан қўпол ўйнади |
45+2' |
|
Вуууҳ! Бэйлнинг чиройли узатмасидан кейин Хедира бирга бир вазиятда ўткир бурчакдан зарба йўллади. Рико зарбани қайтарди |
45' |
|
Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
45' |
|
Жаримадан етказилган тўпни Касильяс эгаллаб олди |
44' |
|
Варан сариқ карточка олди |
44' |
|
Бэйл кесиб ўтувчи пас билан Бенземани дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқарди. Карим тўп билан ўткр бурчакка кетиб қолди ва тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди |
42' |
|
Фернандо Наварро ҳам огоҳлантирилди. У Бэйлга нисбатан қўпол ўйнади |
41' |
|
Диогу Фигуэйраш сариқ карточка олди. Хесени атайлаб чалгани учун |
38' |
|
Вуууууҳ! Бензема зарбада бирозгина адашди. Бэйл-Арбелоа комбинациясидан кейин тўп Каримга етказилганди. Бензема 7-8 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза олдидан ўтиб кетди |
36' |
|
ГОООООЛ! Хесе Родригес! Карлос Бакка майдон марказида тўпни олдириб қўйди ва мадридликлар қарши ҳужумга ўтишди. Иско-Бензема-Хесе узатмасидан кейин ярим ҳимоячи жамоасининг иккинчи голини урди |
35' |
|
Бету замбилда майдондан олиб чиқиб кетилди |
34' |
|
"Севилья"да ҳам мажбурий ўзгариш бўлмоқда. Бету ўрнига Серхио Рико туширилади. Тиббий ёрдам давом этмоқда. |
32' |
|
"Севилья" захира даврозабони шуғулланишни бошлади. Тиббий ёрдам ҳамон кўрсатилмоқда. Замбил ҳам шу ерда |
30' |
|
Қанотдан узатма берилганидан кейин Бензема сакраб, тиззаси билан дарвозабоннинг юзига урилиб кетди. Посбонга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда |
29' |
|
Бурчакдан етказилган тўпни мезбонлар эгаллаб олишди |
29' |
|
"Севилья" бурчак зарбаси ишлади |
27' |
|
Эҳ, "Реал"да иккинчи мажбурий ўзгариш: Хамес ўрнига Хесе Родригес туширилди |
25' |
|
Хамеснинг оёғи ёки бутсасида қандайдир муаммо юзага келган кўринади. У бутсасини ечиб, стадион трибунаси остига йўл олди. қизиқ ҳолат... |
24' |
|
Меҳмонлар кўпроқ ҳужумга ўтишмоқда. Ўнг томондан берилган зарба аниқ бўлмади |
22' |
|
Вуууууҳ! Касильяс жамоани голдан қутқарди! Ўнг қанотдан етказилган узатма "Севилья" футболчиси Витолога келиб тушди. Унинг зарбасини Икер қайтарди. |
20' |
|
Вуууҳ! Дастлаб Марсело марказ томон сурилиб, зарба берди. Ҳимоячиларга тегиб қайтган тўпга Хедира зарба берди. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди |
19' |
|
Қайтган тўпни мадридлик ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи ҳам анча хавфли бўлди. Икер тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Криховяк бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди! |
18' |
|
Вуууууҳ! "Реал"ни дарвоза устуни голдан қутқариб қолди! Витолонинг узатмасидан кейин Иборра жарима майдончаси ичида Касильясни алдаб ўтди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди! |
15' |
|
Меҳмонлар кўпчилик бўлиб олдинга ўтишди. Тўп ўнг томондан жарима майдончасига кириб келган Иборрага узатилди. Висенте зарба беришга улгурмади. Ҳимоячи тўп йўлига ғов бўлди |
14' |
|
Бэйл чап қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдончасига пас берди. Тўп Бенземагача ўтмади |
12' |
|
ГООООООЛ! Хамес Родригес! Марсело чап қанотдан узатмани амалга оширди. Марказий ҳимоячи Криховяк офсайдни юзага келтиришда қўпол хатога йўл қўйди ва Хамес яқин масофадан бош билан дарвозани ишғол қилди! |
9' |
|
"Реал"да ўйин бошида муаммо пайдо бўлди. Кутилмаганда жароҳат олган Серхио Рамос майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Начо туширилди |
3' |
|
Вуууууҳ! "Севилья" ҳисобни очишга жуда яқин келганди. Кесиб узатилган пасдан кейин Витало марказ бўйлаб дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди, аммо Касильяснинг ўзига зарба берди. |
1' |
|
Ўйин бошланди! "Реал" тўпни ўйинга киритиб берди. |
' |
|
"Реал" оқ, "Севилья" қизил рангли формада ҳаракат қилишади |
' |
|
Диққат, жамоалар "Абу Даби Бернабеу" стадионига чиқиб келишмоқда |
' |
|
Гарчи Роналду ўйинда иштирок эта олмасада, бу баҳсда фаворит — "Реал". Лекин "Севилья" грандларга қарши ўйинга, айниқса, "Мадрид"га қарши учрашувга ҳамиша жиддий тайёргарлик кўради |
' |
|
Ўйин бошланишига кўп вақт қолмади. |
' |
|
"Реал Мадрид" Ла лиганинг 16-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинни "Севилья"га қарши ўтказади. |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли испан футболи мухлислари! |