' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат. Соат 22:30да бошланадиган "Эвертон" - "Ливерпуль" ўйинидан ташкил этиладиган онлайн трансляцияни кузатиб боришни унутманг |
' |
|
Ушбу ғалабадан кейин "Атлетико" "Реал" билан орадаги фарқни 4 очкога етказиб олди. "Барселона" эса эртага "Атлетик Бильбао"ни мағлуб этса, "Қироллик клуби" билан орадаги фарқни минимумгача қисқартиради |
90+2' |
|
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "АТЛЕТИКО" - "РЕАЛ" - 4:0! Изоҳга ҳожат йўқ. "Реал Мадрид" ҳар томонлама ютқазди. Бугун майдонда фақат битта жамоа ўйнади! |
90+2' |
|
"Матрасчилар" тўлиқ ҳужумда! |
90+1' |
|
"Атлетико" бешинчи голни урмоқчи... Бу сафар Манжукич бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
89' |
|
Оҳҳҳҳ, унда буниси ортиқча! Марио Манжукич, 4:0! Фернандо Торрес қанотдан етказилган тўпни ҳужумчи бош билан дарвозага жойлаб қўйди! |
85' |
|
Хесе Родригес огоҳлантириш олди. У майдон ташқарисида Мирандани тепиб йиқитди |
82' |
|
Марио Манжукич сариқ карточка олди, тўпни қўли билан тўхтатгани учун |
82' |
|
Бу галги бурчак тўпи пайтида фол қайд этилди |
81' |
|
Бу сафар Ильяраменди 13 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. Яна бир марта бурчак зарбаси |
80' |
|
"Реал" ўйинга киритган бурчак тўпи хавфли бўлди. Яна бир марта бурчак тўпи |
77' |
|
"Атлетико"да ўзгариш: Антуан Гризманн ўрнига ҳужумчи Фернандо Торрес туширилди |
75' |
|
Тўп назорати "қироллик клуби" томонига ўтмоқда. Аммо "Висенте Кальдерон" соҳиблари осонлик билан ҳимояланишмоқда |
73' |
|
"Реал"да учинчи ўзгариш: Бензема ўрнига Чиқарито туширилди |
72' |
|
Вууууҳ! Юқоридан узатилган тўп бирга бир вазиятга чиқаётган Гризманнга ўтиб кетди. Аммо Ла лиганинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси тўпни ўзига бўйсундира олмади... Касильяс тўпни эгаллаб олди |
71' |
|
Сауль ўрнига Рауль Гарсия туширилди |
70' |
|
"Атлетико"нинг ҳужуми натижасида Тиагу Мендеш жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ |
68' |
|
Анчелотти яна бир ўзгаришга қўл урди. Иско ўрнига Ильяраменди туширилди |
67' |
|
ГОООООООЛ! Антуаааанн Гризмааааан! 3:0! Арда жарима майдончаси ташқарисидан даврозабон майдончаси бурчаги томон очилаётган Саулга пас берди. У бош билан тўпни нариги устун томон етказди. Варан тўпни тепиб юборишда сусткашликка йўл қўйди ва унинг ортида турган Антуан тўпни дарвозага йўллади! 3:0. |
65' |
|
Аслида гол кўпроқ меҳмонларга керак, аммо "Атлетико" вазият кетидан вазият яратмоқда... |
63' |
|
Вуууууҳ! "Атлетико" футболчиларининг ўнг қанотда тўп узатмалари жуда чиройли чиқди! Дарвозабон майдончасига узатилган тўпга Тиагу Мендеш бош билан берди. Тўп ерга тегиб юқорига кўтарилди ва Касильяс тўпни эгаллаб олди |
61' |
|
"Реал" марказий ҳимоячилари ютқазишда давом этишмоқда. Ўнг қанотдан етказилган тўпга Гризманн бош билан зарба йўллади. Тўп давроза устидан ўтиб кетди |
60' |
|
Вуууууҳ! Яна Антуан! Ён қанотдан тўп жарима майдончасига отиб берилди. Манжукич бош билан тўпни ортга уриб юборди. Гризманн чалқанча услубда зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! |
59' |
|
Вууууҳ, Гризмаааанн!!! Ҳимоячининг эҳтиётсизлиги туфайли Антуан жарима майдончаси чизиғи устида тўпни эгаллади ва бироз олдинга сурилиб, кучли зарба йўллади! Касильяс зарбани қайтарди! |
58' |
|
Бензема чап қанотдан Хесега узатма берди. Хесе тўп учун курашда жарима майдончаси ичида йиқилди. пенальти йўқ |
56' |
|
Бэйл қоида бузгани учун ўнг қанотдан жарима зарбаси белгиланди. Ҳаводан етказилган тўпни Икер эгаллаб олди |
54' |
|
Начо Манжукичга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакамдан ҳимоячи учун сариқ карточка сўраган Диего Годиннинг ўзига огоҳлантириш берди |
52' |
|
Борбалан майдон четида шуғулланаётган "Атлетико" захира футболчиларидан бирига огоҳлантириш берди |
51' |
|
Сауль ўнг томондан жарима майдончасига яқинлашиб келди ва зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб, ўз тезлигини йўқотди ва Касильяс тўпни эгаллади |
49' |
|
Арда Турон сариқ карточка олди. У ҳакамнинг қарорига кескин эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди |
48' |
|
Бэйлнинг узатмасидан кейин дарвозабон майдончаси бурчагига борган тўп учун курашда Роналду Хуанфранга нисбаан фол ишлатди деб топилди |
47' |
|
Карвахаль ўнг қанотдан тўпни ерлатиб жарима майдончасига узатди. Тўп Бэйлгача етиб бормади, ҳимоячилар эгаллаб олишди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
46' |
|
Хесе Родригес майдонга туширилди. Хедира майдонга қайтмади |
' |
|
Футболичилар майдонга қайтишмоқда |
' |
|
Биринчи бўлим статистикаси. Тўп назорати: 45% - 55%, Зарбалар: 5-1, Аниқ зарбалар: 4-0, Бурчак тўплари: 2-0, офсайдлар: 2-0, фоллар: 10-6. |
' |
|
Бугун "Реал"да марказий ҳимоячилар - Рамос ва Пепенинг ўрни билинмоқда. Икки ёш ҳимоячилар "Атлетико" ҳужумига дош бера олишмаяпти. Иккита хавфли ҳужумдан пайтида урилган 2та голдан сўнг Анчелотти шогирдлари ўзларини йўқотиб қўйишди. Натижада улар танаффусга қадар ўз ўйинларини деярли топа олишмади |
45+2' |
|
Қўшиб берилган дақиқаларда ташаббус мезбонлар томонида бўлди. Ҳакамнинг хуштаги янгради. Танаффус. Ҳозирча "Атлетико" - "Реал" - 2:0. |
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
45' |
|
Габи сариқ карточка олди. У ҳаводаги тўп учун курашда Хедиранинг елкасига тирсагини қўйди |
41' |
|
"Реал" энди ўз ўйинини топа бошламоқда. Олис масофадан "Атлетико" жарима майдончасига етказилган тўпни посбон мушт билан қайтарди |
37' |
|
Лайнсмен Манжукични офсайдда деб топиб, яна хатога йўл қўйди |
35' |
|
Оҳо! Юқоридан етказилган тўп учун курашда "Реал" ҳимоячилари ютқазишди. Годин ўткир бурчак остида яқин масофадан зарба берди. Тўп эса узала тушаётган Коэнтраунинг қўлига тегиб, сўнг Касильяснинг қўлига бориб тушди. Борбалан пенальти белгиламади |
34' |
|
Дарвоқе, ўйиннинг 10-дақиқасида жароҳат олган Коке ўрнига Сауль туширилганди |
32' |
|
Арда Турон тўпни қўли билан ўйнагани учун чап қанотдан жарима зарбаси амалга оширилди. МЕзбон ҳимоячилари тўпни ўз вақтида тепиб юбора олишмади, Бензема йўллаган зарба хавфли бўлди. Ҳимоячилар тўпни эгаллаб, вазиятдан узоқлаштиришди. |
31' |
|
"Реал"нинг ўйини қовушмаяпти, узатмалар, комбинациялар тез тез узилиб қолмоқда |
29' |
|
Тони Кроос майдон марказида ўзидан ўтиб кетаётган Гризманнинг оёғига очиқчасига тепгани учун огоҳлантирилди |
27' |
|
Роналду ўнг бурчакка яқин жойдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Бу ерда дарвозабондан бошқа ҳеч ким йўқ эди |
25' |
|
"Атлетико" ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Ҳимоячи қайтарган тўп Гризманнга келиб тушди. Унинг 14 метрлардан дарвоза томон йўллаган зарбасини Икер эгаллаб олди |
24' |
|
"Реал" ҳужумга ўта олмаяпти. Тўп назорати мезбонларда. Ҳозир майдон марказидан берилган узатмадан кейин Гризманн дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни Касильяснинг устидан ошириб дарвозани ишғол қилди. Аммо лайнсмен байроқчани кўтариб, офсайдни қайд этди. Такрорий лавҳада Антуан сўнгги ҳимоячи билан бир чизиқда турганга ўхшади |
20' |
|
"Атлетико" номдор меҳмонларни ҳурмат қилиб ўтираётгани йўқ. Ҳужум кетидан ҳужум ташкил қилмоқда. Тўп бурчакдан ўйинга киритилди |
18' |
|
ГОООООООЛ! Сауль, 2:0!!!! Вуҳ, жуда даҳшатли гол! Сикейра ўнг томондан жарима майдончасига ёриб кирди, бир ҳимоячидан ўтиб кетиб, деярли сўнгги чизиқ олдидан тўпни бироз орқароққа узатди. Сауль чалқанча услубда зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб, тўрга бориб тушди! |
14' |
|
Ўнг қанотдан тўп ҳаволатиб "Реал" жарима майдончасига етказилди. Манжукич тўпни кўкраги билан қайтарди ва орқароқда турган Мендешга узатди. Тиагу жарима майдончаси чизиғи устидан кучли зарба йўллади. Тўп Касильяснинг қўлига тегиб, юмалаганча чизиқни кесиб ўтди! |
5' |
|
Майдон эгалари бурчак тўпи тепишди,Арда Туроннинг зарбаси Касильясга тушди. |
14' |
|
ГОООООООООЛ! Тиагу Мендеш! 1:0! |
4' |
|
Роналду майдон четида финт ишлатиб олдинга интилди ва жарима майдончаси ичига тўп узатди, тўпни Миранда қайтарди. |
3' |
|
Мезбонлар тўпни эгаллаб олиб, олдинда турган Манжукичга узатишди, аммо у Реал ҳимоясини енгиб ўта олмади. |
1' |
|
Учрашув бошланди! |
1' |
|
Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари! Мадрид дербисидан онлайн трансляциямизни бошлаймиз! |