| ' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат |
| 90+3' |
 |
Учрашув якунланди. Мерсисайд дербисида ҳисоб очилмади |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 90' |
 |
Леннон ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди |
| 88' |
 |
Оҳо! Энди "Ливерпуль"нинг қарши ҳужуми натижасида Жеррард жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Зарбага аниқлик етишмади |
| 87' |
 |
Бурчакдан етказилган тўпни меҳмонлар қайтаришди |
| 87' |
 |
Вууууууҳ! Коулмен ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва тўпни қабул қилиб, кучли зарба йўллади! Миньоле зарбани қайтарди! |
| 85' |
 |
"Эвертон"да ўзгариш: Нейсмит ўрнига Росс Баркли туширилди |
| 84' |
 |
Оҳо! Жеррард чиройли тарзда Ламбертга тўпни ўтказиб юборди. Рикки 12 метрлардан зарба йўллади, аммо кучли эмас |
| 83' |
 |
Қарши ҳужум натижасида Ламберт жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ҳимоячи зарбани ўзига қабул қилди |
| 82' |
 |
"Ливерпуль"да ўзгариш: Стерлинг ўрнига Ламберт тушди |
| 82' |
 |
"Ливерпуль" бурчак тўпи ишлади. |
| 78' |
 |
Икки жамоа футболчилари ўртасида жанжал юзага келди. Натижада Хендерсон, Бешич ва Нейсмит огоҳлантирилишди |
| 77' |
 |
Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин йўлланган зарба ноаниқ бўлди |
| 76' |
 |
ЛУкаку чап қанотда Эмре Жандан тўпни олиб қўйиб, жарима майдончаси кириб борди, Хендерсон сўнгги паллада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 73' |
 |
Брайан Овьедо сариқ карточка олди. У рақиб футболчисини чалиб йиқитди. Жарима зарбаси |
| 70' |
 |
Вууууҳ! "Ливерпуль" кетма-кет икки марта рақиб жарима майдончаси томон жиддий босим уюштирди! Кетма-кет берилган зарбаларни ҳимоячилар қайтаришди. Жеррард томонидан берилган сўнгги зарба юқорилаб кетди |
| 67' |
 |
"Эвертон" юқоридан тўпни Лукаку томон етказди. Шкртел бош билан тўпни қайтарди. Ромелу офсайдда қолган экан |
| 61' |
 |
Хендерсон ўнг қанотдан жарима майдончасига кираётган Айб томон узатма берди. Жордан тўпга ета олмади |
| 60' |
 |
"Эвертон"да ўзгариш: Кевин Миральяс ўрнига Аарон Леннон тушди |
| 59' |
 |
Тўп назорати тўлалигича "қизиллар" томонида. "Эвертон" хушёрлик билан ҳимояланмоқда |
| 53' |
 |
Вууууҳ, Жерраааард! Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин Стивен акробатик услубда зарба йўллади. Тўп Нейсмитнинг бошига тегиб, юқорига кўтарилиб кетди! |
| 52' |
 |
Эҳ, Стерлинг! Раҳим икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетди ва ўткир бурчак остида яккама якка вазиятда дарвозабоннинг ўзига зарба йўллади. У шерикларига пас берганига гол бўлиш имконияти юқори эди |
| 49' |
 |
"Эвертон" футболчиси Кейин Миральяс жарима зарбаси меҳмонлар дарвозаси томон йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди! |
| 45+3' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' |
 |
Найсмит тўп учун баланд сакради ва "Ливерпуль" футболчисининг устидан ошиб ўтиб, ерга боши билан тушди... |
| 43' |
 |
"Ливерпуль" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
| 41' |
 |
Тўпни назорат қилиш борасидаги устунлик меҳмонлар томонида. Ҳеч бир жамоа ҳимоявий ўйин қилмаётганин таъкидлаш лозим |
| 37' |
 |
"Эвертон" футболчиси Жеймс МакКарти огоҳлантирилди. |
| 35' |
 |
Коутиньо томонидан жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган зарбани Роблес эгаллаб олди |
| 33' |
 |
Жеррарддан тўпни қабул қилиб олган Стерлинг жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Тўп ҳимояилардан ўтмади |
| 29' |
 |
"Эвертон" футболчиси ўнг қанотдан жарима майдончасига яқинлашиб келиб, 11 метрли нуқта олдидаги шеригига тўпни етказаётганида Шкртел тўпни қайтариб қолди |
| 26' |
 |
Вуууууҳ! Жордан Айб жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарба дарвоза устунига тегиб, ён томонга кетди! |
| 22' |
 |
Эҳҳҳ, Найсмит! Ўнг қанотдан етказилган тўпни дарвозабон майдончаси яқинида кўкраги билан қайтарди, аммо тўп Миньоле томон кетиб қолиши натижасида "Эвертон" футболчиси ҳисобни очиш имкониятини йўққа чиқарди |
| 18' |
 |
"Эвертон" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар хавфни бартараф этишди |
| 17' |
 |
Вуууҳ! Жордан Айб! Стерлинг чап қанотдан йўллаган зарба/узатмаси ўнг қанотдан дарвоза олдига келган Айбга келди. Бироқ Жоэль Роблес маҳорат кўрсатиб, хавфни бартараф этди! |
| 13' |
 |
Томонлар навбати билан Ҳужум ташкил қилишмоқда. Аммо хавфли вазиятлар юзага келмаяпти |
| 9' |
 |
Жарима майдончасига яқин жойда Коутиньога нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жераррд томонидан йўлланган зарба яқин "тўққизлик"ка кираётганди. Даврозабон тўпни юқорига кўтариб юборди! |
| 8' |
 |
Вуууҳ! Коутиньонинг узатмасидан кейин Стерлинг ўткир бурчак остида дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди ва бир ҳимоячини алдаб, зарба йўллади. Тўп дарвозага аниқ бормади... |
| 6' |
 |
"Эвертон"нинг ҳужуми самарасиз якунланди. Тўп узатилган жойда мезбонлардан ҳеч ким йўқ эди |
| 2' |
 |
"Ливерпуль" яхши ҳужум ташкл қилди. Жеррард чап қанотдан жарима майдончасига кириб келган ярим ҳимоячини тўп билан таъминлади. У тўпни Стерлингга узатди. Раҳимнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди |
| 1' |
 |
"Эвертон" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги учрашув бошланди! |