Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+2' |
 |
Тўп бурчакдан ўйинга киритилганидан кейин ўйин якунланди. Биринчи ўйин - "ПСЖ" - "Челси" - 1:1. |
| 90+2' |
 |
Вууууҳ! Чап қанотдан етказилган тўпга Златан бош билан зарба берди! Куртуа тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди! |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 88' |
 |
Сўнгги дақиқаларда мезбонлар фаолроқ ўйнашмоқда |
| 83' |
 |
"Челси"да ўзгариш: Фабрегас ўрнига Оскар |
| 81' |
 |
Жамоаларда ўзгариш: "ПСЖ"да Лавесси ўрнига Пасторе, "Челси"да Диего Коста ўрнига Лоик Реми туширилди |
| 80' |
 |
Эҳҳҳҳ, Каваниии! У чап қанотдан дарвозабон билан бирга бир вазиятда зарба берди. Тўп эса олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди!!! |
| 79' |
 |
"Челси"да ўзгариш: Виллиан ўрнига Хуан Куадрадо туширилди |
| 79' |
 |
Верратти огоҳлантирилди |
| 78' |
 |
Фабрегас жарима зарбасидан етказиб берган узатман мезбонлар қайтаришди |
| 74' |
 |
Жаримадан йўлланган зарба жонл деворга тегиб қайтди |
| 73' |
 |
Сеск Фабрегас жарима майдончаси ташқарисида Матюидини чалгани учун "сариқ" |
| 71' |
 |
ПСЖ яна бурчак тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар хавфни бартараф этишди |
| 67' |
 |
БУрчак зарбаси хавфли бўлмади |
| 66' |
 |
Жаримадан етказилган тўпга Давид Луиз бош билан зарба берди. Тўп рекошет ҳолатида майдонни тарк этди |
| 65' |
 |
Иванович огоҳлантириш олди. Чап қанотдан жарима зарбаси |
| 60' |
 |
Вууууууҳ! Катта омад туфайли тўп "Челси" дарвозасидан ўрин олмади! Златан жарима майдончасига кириб, зарба йўллади. Куртуа зарбани оёғи билан қайтарди. Қайтган тўпга Матюиди зарба берди. Терри зарбани қайтарди!!! |
| 59' |
 |
"ПСЖ" ўйинга киритган бурчак тўпини меҳмонлар қайтаришди |
| 57' |
 |
"Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Сиригу тўпни эгаллади |
| 56' |
 |
ГООООООООЛ! Эдинсон Каваниииии! 1:1! Чап қанотдан етказилган тўпни ҳужумчи 5 метр масофадан бош билан олис бурчакка жойлади! |
| 53' |
 |
Ван дер Виль огоҳлантириш олди |
| 49' |
 |
Мезбонлар босимни оширишмоқда |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45' |
 |
Чақир бир сония ҳам биринчи бўлимга вақт қўшмади. Танаффус. Ҳозирча "ПСЖ" - "Челси" - 0:1 |
| 45' |
 |
Ибранинг кучли зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. Бундай нуқтадан чапақай футболчи зарба бериш керак аслида... |
| 44' |
 |
Шундоққина жарима майдончаси чизиғи олдида Верраттига нисбатан Матич қўпол ўйнади. Жарима зарбаси |
| 42' |
 |
Матюди чап қанотдан бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига пас берди. Лондонликлар тўпни эгаллаб олишди |
| 39' |
 |
Энди "ПСЖ" катта куч билан олдинга ўтишга мажбур. Аммо ҳозирча бундай қилаётгани йўқ |
| 36' |
 |
ГООООООЛ! Бранислав Иванович, 0:1! "Челси"нинг у ҳимоячиси голни юзага келтиришди! Терри чап қанотдан жарима майдончасига пас берди. Кэйхилл тавани билан тўпни юқорига кўтарди ва дарвозабон майдончаси яқинида турган Иванович бош билан дарвозани ишғол қилди! |
| 34' |
 |
Бурчакдан етказилган тўпни Кавани бош билан яқин бурчакка бурди. Куртуа тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 33' |
 |
ПСЖ футболчилари қарши ҳужумга ўтишди ва бурчак тўпи ишланди |
| 30' |
 |
Фабрегас етказиб берган тўпни Сиригу мушти билан узоқлаштирди |
| 29' |
 |
Верратти жарима майдончаси ташқарисида ўзидан ўтиб кетаётган Азарни чалиб йиқитди. Жарима зарбаси ва сариқ карточка |
| 27' |
 |
Ван дер Виль ўнг томондан яхши очилди ва жарима майдончаси ичида ўзига етказилган тўпни тўхтатмасдан Златан томон узатди. Ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди. |
| 25' |
 |
Диего Костанинг узатмасидан кейин Азар ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Тўпни ПСЖ дарвозабони эгаллаб олди. "Челси" ижросида илк хавфлироқ вазият |
| 23' |
 |
Ибранинг узатмасидан кейин Лавесси бош билан ноаниқ зарба йўллади |
| 23' |
 |
Иброҳимов офсайдда қолди |
| 22' |
|
Бугун қизиқарли ўйин кўришимиз қийинга ўхшайди, мабодо биринчи голдан кейин вазият ўзгармаса... |
| 18' |
 |
Златан олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Тўп Рамиресга тегиб қайтди |
| 14' |
 |
Ван дер Виль ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди, аммо Кавани унга аниқ пас бера олмади... |
| 13' |
 |
"Челси" қисқа паслар орқали марказ бўйлаб кириб бораётганида Фабрегас жарима майдончаси чизиғи устида йиқилиди. Ўйин қоидаси бузилмаган. |
| 11' |
 |
Вууууҳ! "ПСЖ" томонидан илк хавфли зарбалар! Чап қанотдан етказилган тўпга дастлаб Матюиди бош билан зарба берди, Куртуа тўпни қайтарди. Ўша қанотдан узатилган такрорий узатмага Иброҳимович зарба берди. Тибо яна зарбани қайтарди! |
| 7' |
 |
Моуриньо шогирдлари аста-секин мезбонлар жарима майдончасига яқинлашиб келишмоқда |
| 5' |
 |
Ҳозирча ҳеч бир жамоа катта куч билан олдинга ўтмаяпти. Тушунарли, бу плей-офф, тўқнашув 2та ўйиндан иборат. Биринчи ўйинда дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолиш катта аҳамиятга эга. |
| 2' |
 |
"Челси" тўпни назорат қилмоқда |
| 1' |
 |
Ўйин бошланди! |
| ' |
|
ЕЧЛ мадҳияси янгради |
| ' |
 |
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Бугун "Челси" сариқ, меззбонлар эса тўқ кўк рангли футболкада ўйнашади |
| ' |
|
"ПСЖ" - "Челси"! Ўйин бошланишига жуда кам вақт қолмоқда. Ушбу жамоалар ўтган йили ЕЧЛнинг чорак финалида тўқнаш келишган ва унда лондонликлар 2та ўйин натижасига кўра (1:3, 2:0) ярим финалга чиқишганди |
| ' |
 |
Қадрли футбол мухлислари. Европа чемпионлари лигасини биз билан бирга кузатиб боришга таклиф этамиз |