Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+4' |
|
Ўйин якунланди. "Атлетико" - "Реал" - 0:0. Жавоб ўйини 22 февраль куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади. Ушбу мавсумда еттинчи ўйинда ҳам Анчелотти Симеонени мағлуб эта олмади. Эътиборингиз учун раҳмат. |
90+3' |
|
Вуууууууҳ! Сўнгги ҳужум пайтида "Атлетико" футболчилари ўнг қанотдан Манжукич томон узатма беришди. Марио зарба беришга чоғланаётганида Варан бош билан тўп йўналишини ўзгартиришга муваффақ бўлди! |
90' |
|
Вуууҳ! "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмини жуда кучли ўтказмоқда! Кетма-кет ҳужумлар, зарбалар! Касильяс бир вазиятда қўпол хатога йўл қўйди, ҳимоячи унинг хатосини тўғрилади. Марио Суарес ўз устидан ошириб зарба берди. Икер қайтарди. "Атлетико" футболчисининг зарбасини оқ футболкадаги ўйинчи ўзига қабул қилди.... |
90' |
|
Вуууҳ! "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмини жуда кучли ўтказмоқда! Кетма-кет ҳужумлар, зарбалар! Касильяс бир вазиятда қўпол хатога йўл қўйди, ҳимоячи унинг хатосини тўғрилади. Марио Суарес ўз устидан ошириб зарба берди. Икер қайтарди. "Атлетико" футболчисининг зарбасини оқ футболкадаги ўйинчи ўзига қабул қилди.... |
89' |
|
Марсело сари карточка олди |
87' |
|
Фернандо Торрес тўп билан олдинга ўтди, жарима майдончаси ичида Рамосни алдаётганида ҳимоячига урилиб йиқилди. Пенальти йўқ |
86' |
|
"Реал" бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтаришди. Тўпни эгаллаган Модрич жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. |
85' |
|
"Реал"да ўзгариш: Карвахаль ўрнига Арбелоа туширилди. |
85' |
|
Марио Суарес сариқ карточка олди. Қарши ҳужумда тезкорлик билан олдинга ўтаётган Искони бир амаллаб йиқитди |
83' |
|
"Атлетико"да иккинчи ўзгариш: Коке майдонни тарк этди. Фернандо Торрес майдонга тушди |
82' |
|
Бурчак зарбасидан кейин Годин дарвозага яқин жойдан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
81' |
|
Вууууууҳ! Туроооон! У барча футболчилардан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирган жамоадошига узатма берди. Тўпни Карвахаль дарвозабонга қайтарди ва Икер уни тепиб юборди. |
80' |
|
Мажич Рамос ва Рауль Гарсияга огоҳлантириш берди |
79' |
|
Сикейра жарима майдончаси чап бурчагидан дарвозабон майдончасига узатма берди. Рамос бош билан тўпни қайтарди |
77' |
|
"Атлетико" чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди. |
77' |
|
"Атлетико"да ўзгариш: Антуан Гризманн ўрнига Рауль Гарсия туширилди |
75' |
|
"Реал"да ўзгариш: Карим Бензема ўрнига Иско туширилмоқда |
71' |
|
Манжукич Карвахалга нисбатан тирсагини ишлатди, ҳакам Мариога иккинчи сариқни бермади |
68' |
|
Эҳҳҳҳҳ, Бенземаааа! Марсело ўз қанотида икки футболчидан ўтиб кетди ва жарима майдончасига ичида очиқ турган Каримга узатма берди. Бензема ўша жойдан зарба берса, гол уриши мумкин эди, аммо чиройли тарзда шерикларига узатма беришга қарор қилди. Шундан кейин мезбонлар дарвозаси олдида хавф сақланиб турилди, ҳимоячилар бир амаллаб тўпни тепиб юборишга улгуришди... |
65' |
|
Иккинчи бўлимда ўйин тенг кечмоқда |
62' |
|
Роналду жарима майдончаси ичида икки ҳимоячи орасидан ўтди ва Бенземага узатма берди. Карим тўпни ўзидан қочириб юборди ва вазиятни қўлдан чиқарди. |
61' |
|
"Атлетико" футболчилари яна ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Тўп жарима майдончаси чизиғи устига етказилди. Сикейра йўллаган зарба Карвахалга тегиб қайтди |
60' |
|
Турон ўнг қанотда Рамосдан ўтиб кетиб, "Реал" дарвозаси яқинига узатма берди. Гризманн икки ҳимоячи орасида зарба беришга улгурмади |
58' |
|
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Меҳмонларнинг икки футболчиси тўпга баравар сакраб, бир-бирларига халал беришди |
56' |
|
Тони Кроос олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Облак тўпни эгаллаб олди |
55' |
|
Манжукич жароҳатини даволаб майдонга тушдию, дарҳол огоҳлантириш олди. Ўзи ҳам тушунмади нима учунлигини |
55' |
|
Бензема жарима майдончаси ташқарисида зарба йўллашига Коке йўл қўймади - подкат орқали |
53' |
|
Манжукичнинг қоши ёрилган. Қонни тўхтатиш қийин бўлмоқда. Шифокорлар майдон четида у билан шуғулланишмоқда |
51' |
|
Гризманн жарима майдончасига юқоридан узатма берди. Манжукичнинг юзи қонамоқда. Рамос тирсаги билан унинг юзига уриб юборди, аммо ҳакам қоидабузарликни қайд этмади. |
49' |
|
Вуууҳ! Хуанфран ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Арда бош билан зарба берди. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди... |
48' |
|
Хамес етказган узатмани Облак эгаллаб олди |
47' |
|
Иккинчи бўлимнинг дастлабки 2 дақиқасида мезбонлар нисбатан фаол бўлишди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
' |
|
"Ювентус" - "Монако" ўйинида ҳам биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб очилмаган |
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Атлетико" - "Реал" - 0:0. Танаффус |
45+1' |
|
Чап бурчакка яқин жойдан етказилган узатмага Гризманн бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! |
43' |
|
Вуууууҳ! Оооооооҳ! Эҳҳҳҳҳҳ! "Атлетико" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўпни Варан эгаллаб олди ва ўз жарима майдончаси олдидан шундай тезликда югурдики, ўз йўлида 2 футболчидан ўтиб кетиб, мезбонлар жарима майдончасига узатма берди. Тўп Роналдудан ўтиб кетди. Бензема тўпни дарвозабон майдончасига қайтарди. ДАрвозабон ва ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Модрич зарба йўллади. Унинг зарбасини бартараф этишди! |
40' |
|
Хуанфран ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди. Унинг узатмаси Вараннинг оёғидан Икерга борди. |
39' |
|
Вуууууҳ! Меҳмонлар рақиб жарима майдончаси ташқарсида бир-бирларига узатма бериб, Модрични зарбавор вазиятга чиқаришди. Луканинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. |
38' |
|
Вуууууҳ! Энди меҳмонлар ўз жарима майдончалари ташқарисида Гризманнга зарба йўллаш имконини бериб қўйишди. Зарба аниқ бўлди. Касильяс тўпни эгаллаб олди. |
37' |
|
Вуууууҳ! "Реал" бурчак тўйини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни жарима майдончаси ташқарисига қайтаришди. Хамес чап оёғининг ташқи томони билан тўпни дарвоза бурчагига айлантирди. Облак тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Варан эгаллаб шерикларига узатаётганида ҳимоячилар мардонавор ўйнашди |
34' |
|
Сикейра қанотдан ҳужумга қўшилди ва бурчак тўпи ишлади. Дарвозабон майдончасига тўп етказилди. Тўпни мезбонлар эгаллашди, аммо дарвозага зарба бера олишмади |
31' |
|
Вууууууҳ! Гарет Бэйл 25 метрлардан кучли зарба йўллади. Облак тўпни қайтарди, аммо ушлаб қола олмади. Ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди |
30' |
|
Тўп назорати тўлиғича оқлар томонида. "Атлетико", табиийки, қарши ҳужумга эътибор қаратмоқда. "Ҳиндулар" бурчак тўпи ишлашди. Бу хавфли. |
27' |
|
Модрич ўнг бурчакка яқин жойдан жарима майдончасига узатма берди. Годин бош билан тўпни ўша томонга йўналтирди |
23' |
|
"Атлетико"нинг қарши ҳужуми пайтида Коке Манжукични бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди. Тўпни Касильяс эгаллаб олди |
22' |
|
Габи жарима майдончаси ташқарисида Марселони йиқитди. Жарима тўпи. Дарвозагача 25 метр. Тўп олдида Роналду. Унинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди |
18' |
|
Майдонни тарк этаётган тўпни назорат қилаётган "Атлетико" ҳимоячисининг ортидан бориб Бэйл туртди. Ҳакам Гаретни оғзаки огоҳлантирди |
17' |
|
Бэйл жарима майдончасининг ўнг томонидан бир ҳимоячини алдаб дарвоза яқинига узатма берди. Годин бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчакдан етказилган узатма Роналду олис устун томондан дарвоза яқинига қайтарди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. |
14' |
|
Марсело ўз қанотида Туронни қўли билан тортиб қолди. Жарима тўпини Коке жарима майдончасига етказди. Мезбонлар бурчак тўпи ишлашди. Бурчакдан етказилган тўпни Касильяс мушти билан уриб юборди |
12' |
|
Бензема чап қанотдан туриб, жарима майдончасига кириб келган Марселога пас берди. Бразилиялик ҳимоячи жарима майдончаси ичида йиқилди, Пенальти йўқ албатта. |
10' |
|
Бугун Мажич осон бўлмайди. Ҳар битта тўқнашувдан кейин эҳтирослар жунбушга келмоқда. Рамос майдон марказида Габига нисбатан ўйин қоидасини бузди |
9' |
|
28 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Роналду дарвоза томон тепди. Облак тўпни эгаллаб олди |
7' |
|
Эҳтирослар жунбушга келмоқда. Модричга нисбатан ўйин қоидаси бузилди деб топилди |
6' |
|
Анчелотти шогирдлари ўйин бошидан жуда фаол ўйнашмоқда. "Матрасчилар" юқори концентрация билан ҳимояланишга қийналишмоқда |
4' |
|
Вууууууҳ! "Атлетико" мудофаасининг қўпол хатосидан кейин Бэйл бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо Облак олдинга чиқди ва Гарет йўллаган зарбани қайтарди! |
2' |
|
Меҳмонлар ўнг қанотдан дарвозага яқинига узатма беришди. Қайтарилган тўпни эгаллаган "қаймоқранглилар" такрорий ҳужум уюштиришди ва Карвахаль 15 метрлардан зарба йўллади. Ян Облак тўпни эгаллади |
1' |
|
Милорад Мажичнинг хуштаги янгради! ЎЙИН БОШЛАДИ! |
23:44' |
|
Ўйинни "Реал" бошлаб берадиган бўлди |
23:42' |
|
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда! ЕЧЛ мадҳиясини тинглаймиз! |
23:40' |
|
Жамоалар трибуна остида йўлакда тўпланишмоқда. 2 дақиқадан кейин майдонга чиқиб келишади |
23:36' |
|
"Атлетико" бугун ўзининг оқ-қизил йўл-йўл рангли формадасида ўйнаса, "Реал" ўйинга қаймоқранг футболкасини тайёрлаб келган |
23:33' |
|
Ҳар иккала жамоа деярли идеал таркибда ўйинни бошлашади. Йўқотиш йўқ |
' |
|
Хабарингиз бор, ўтган мавсумда ушбу жамоалар ЕЧЛ финалида тўқнаш келишган ва унда Анчелотти жамоаси қўшимча бўлимларда ғалабани ўз томонларига оғдиришганди. Ўшандан бери бу жамоалар яна 6 марта тўқнаш келишди. "Реал" бу ўйинларда ғалаба қозона олгани йўқ — 2та дуранг, 4та мағлубият |
' |
|
Бугун биз Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида "Атлетико" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги Мадрид дербисига гувоҳ бўламиз |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли евро-футбол мухлислари! |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли евро-футбол мухлислари! |