Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| ' |
|
"Пахтакор" ўз очколарини 19тага етказди ва "Насаф" билан бирга 2-3-ўринларни бўлишиб турадиган бўлди. Бабаян жамоаси захирасида битта қолдирилган ўйин бор |
| 90+3' |
 |
Ўйин якунланди. "Пахтакор" - "Нефтчи" - 2:0. |
| 90+2' |
 |
Фарғоналиклар кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритишди. "Пахтакор" яхши ҳимояланмоқда. |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. |
| 90' |
 |
"Пахтакор" яхши ҳужум ташкил қилди. Махарадзе ўнг томондан жарима майдончасига кириб, нариги қанотга узатма берди, аммо тўп чизиқни кесиб ўтган экан |
| 88' |
 |
Вуууҳ! Холматовнинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди! |
| 87' |
 |
Аднан Ораховац сариқ карточка олди. У Бобожоновни чалиб чиқитди |
| 86' |
 |
"Пахтакор"да ўзгариш: Шерзод Каримов ўрнига Анвар Солиев майдонга тушди |
| 83' |
 |
Вуууҳ! Холматовнинг узатмасидан кейин Бобожонов 11 метрли нуқта устидан бош билан зарба берди. Ноаниқ. Мурод тўпни ерга тушириб, кейин зарба бериши ҳам мумкин эди... |
| 80' |
 |
Фарғоналиклар ҳужум ташкил қилишмоқда. Олис масофадан йўлланган зарба ноаниқ бўлди |
| 77' |
 |
Фарғоналиклар хавфли ҳужуми! Дастлаб узатмани ҳимоячилар қайтаришди. Такрорий зарба эса бурчак тўпи билан якунланди |
| 72' |
 |
"Нефтчи"да ўзгариш: Бахтиёр Ёқубов ўрнига Мурод Бобожонов туширилди |
| 72' |
 |
Вууууҳ! Сергеев бирга бир вазиятга чиқди. Черемисин оёғи билан тўпни ундан олиб қўйди |
| 70' |
 |
ГОООООЛ! Игорь Сергеев, 2:0! Шерзод Каримов чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва орқароққа тўпни етказди. Сергеев бош билан дарвозани ишғол қилди! |
| 68' |
 |
"Пахтакор"да ўзгариш: Баҳодир Пардаев ўрнига Станислав Андреев туширилди. |
| 62' |
 |
"Нефтчи"да ўзгариш: Ойбек Нурбоев ўрнига Акмал Холматов туширилди |
| 62' |
 |
"Нефтчи"да ўзгариш: Ойбек Нурбоев ўрнига Акмал Холматов туширилди |
| 62' |
 |
Вуууууҳ! "Нефтчи"ни яна жарима тўсини голдан қутқарди. Тўп бурчакдан етказилганидан кейин Сергеев бош билан зарба йўллаганди... |
| 60' |
 |
Фарғоналиклар ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Тўпни Лобанов эгаллаб олди |
| 57' |
 |
Вууууҳ! Пардаевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Черемисин оёғи билан қайтарди! |
| 56' |
 |
Мерзляков чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва узатма берди. Тўпни фарғоналик ҳимоячи эгаллаб олди |
| 55' |
|
Майдон марказида тўп учун кураш кўпайди |
| 53' |
|
"Пахтакор" стадиони узра ёмғир ёға бошлади. Ёмғирнинг тезлиги ошиб бормоқда. |
| 52' |
 |
Меҳмонлар майдон марказидан жарима тўпини ўйинга киритишди. Тўпни "Нефтчи" футболчиси бош билан юқорига урди, аммо даврозага зарба бера олишмади |
| 51' |
 |
Вуууууҳ! Владимир Козак олис масофадан кучли зарба йўллади. Тўп тўсинга тегиб, майдонни тарк этди! |
| 49' |
 |
Вууууҳ! Умид Қодиров деярли бирга бир вазиятда 14 метрлардан зарба йўллади. "Пахтакор" посбони тўпни қайтариб, иккинчи уринишда эгаллаб олди! |
| 49' |
 |
Меҳмонлар тўпни ҳаводан жарима майдончасига етказишди. Лобанов қўлдан чиқариб юборди, бироқ фарғоналиклар тўпни эгаллай олишмади |
| 47' |
 |
"Нефтчи" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар тўпни қайтаришди. |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди. |
| 46' |
 |
"Нефтчи"да ўзгариш: Шерзод Ҳакимов ўрнига Отабек Ҳайдаров тушурилди |
| ' |
|
Жамоалар майдонга қайтишди. Иккинчи бўлим бошланиш арафасида |
| 45+1' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Пахтакор" - "Нефтчи" - 1:0. Танаффус |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
| 42' |
 |
Ўйин бошида олган жароҳат бугун Акбар Исматуллаевни қийнамоқда |
| 40' |
 |
Шерзод Каримов жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ |
| 36' |
 |
ГОООЛ! Егор Кримец, 1:0! Бурчак тўпи олис устун томон етказди. Ораховац бош билан тўпни дарвоза чизиғи олдига етказди ва Кримец тўпни дарвоза тўрига буриб юборди! |
| 35' |
 |
Пахтакорчилар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Меҳмонлар ҳимояда хушёр ўйнашмоқда. Яна бурчак тўпи |
| 32' |
 |
Вууууҳ! Махарадзеда ажойиб имконият! Чап қанотдан етказилган узатмани фарғоналиклар ҳимоячиси бош билан қайтарди. Кахи 11 метрли нуқта устида дарвоза томон зарба йўллади. Черемисин тўпни ушлаб олди! |
| 31' |
 |
Каримов йўллаган зарбани меҳмонлар посбони эгаллаб олди |
| 29' |
 |
"Нефтчи" футболчиси Жавоҳир Расулов жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, бир ҳимоячини алдади, аммо иккинчисидан ўтиб кета олмади |
| 26' |
 |
Яхши вазият! Чап қанотдан етказилган узатмани Черемисин мушт билан уриб юборди. Козак тўпни эгаллаб, 14 метрлардан зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди... |
| 23' |
 |
Исмоилов шогирдларининг кам сонли ҳужумларидан бири. Ҳимоячига нисбатан фол ишлатилди |
| 21' |
 |
Бугун "Пахтакор" марказий стадионида "Нефтчи" жамоаси мухлислар сон жиҳатдан кўпроқ. Улар ўз суюклиларини фаол қўллаб-қувватлашмоқда |
| 17' |
 |
"Пахтакор" тўпни назорат қилмоқда, аммо хавфли вазият ярата олаётгани йўқ |
| 11' |
 |
Мезбонлар (Козак) бу сафар ўнг қанотдан жарима зарбасини тепишди. Дарвоза олдида посбонга нисбатан фол ишлатилди |
| 10' |
 |
ХАвфли вазият! "Пахтакор" чап қанотдан жарима тўпни олис устун томон етказди. Тўп Черемисиндан ўтиб кетди ва Махарадзега тегиб, майдонни тарк этди |
| 7' |
 |
Шерзод Ҳакимов майдон марказида Исматуллаевнинг оёғига кескин ташлангани учун сариқ карточка олди. Акбарга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда |
| 5' |
 |
"Нефтчи" беш нафар ҳимоячи билан ҳаракат қилмоқда. Қолган футболчилар иккинчи қават мудофаани ташкил қилишган |
| 2' |
 |
Козак жарима майдончасига узатма берди. Тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди |
| 1' |
 |
Ўйин бошланди! |
| ' |
 |
"Пахтакор" сариқ, фарғоналиклар яшил рангли формада ҳаракат қилишади |
| ' |
 |
"Пахтакор" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги баҳс бошланиш арафасида! Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |