Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+3' |
 |
Ўйин якунланди. "Реал" жуда қийин ғалабани қўлга киритди |
| 90+3' |
 |
Жаримадан етказилган тўпга Бигас бош билан зарба берди. Тўп Пепенинг кўкрагига тегиб қайтди |
| 90+3' |
 |
"Лас-Пальмас" жарима майдончасининг ўнг томонидан жарима зарбасини тепади |
| 90+2' |
 |
Жаримадан йўлланган кучли зарбани Кейлор мушт билан қайтарди |
| 90+1' |
 |
Серхио Рамос майдондан четлатилди. У иккинчи сариқ карточкани олди |
| 90' |
 |
"Реал"да ўзгариш: Модрич ўрнига Марсело тушди |
| 89' |
 |
ГОООООЛ! Каземиро, 1:2! Бурчакдан етказилган узатмани ярим ҳимоячи бош билан дарвозага жойлади! |
| 87' |
 |
ГОООООООЛ! Виллиан Жозе, 1:1! Ковачич жарима тўпини ўйинга киритиб, рақибга топшириб қўйди. Битта узатма билан Виллиан Жозе бирга бир вазиятга чиқарилди ва ҳужумчи тўпни Наваснинг устидан ошириб қўйди. |
| 85' |
 |
Вууууҳ! Мезбон футболчиси чап қанотда Пепедан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирди ва узатма берди. Араухо 6 метрдан бош билан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди |
| 84' |
 |
Мезбонлар сафида ўзгариш: Давид Гарсия ўрнига Серхио Араухо тушди. |
| 82' |
 |
Карвахаль ўнг қанотдан Роналду томон узатма берди. Ҳимоячи тўпни бош билан қайтарди |
| 79' |
 |
"Реал"да ўзгариш: Бэйл ўрнига Хесе тушди |
| 75' |
 |
Бурчакдан етказилган узатмага бош билан зарба берилди. ноаниқ |
| 75' |
 |
Вууууҳ! Зарбадан сўнг тўп Каземиронинг оёғидан майдонни тарк этди |
| 73' |
 |
Қизиқ! Борбалан "Реал" жарима майдончаси ичида мезбонлар фойдасига эркин зарба белгилади! Жарима майдончаси ташқарисида тўп Эл-Жар ва Арбелоанинг оёғидан Навасга борганди, Кейлор тўпни қўли билан ушлаб олди |
| 71' |
 |
"Лас-Пальмас"да ўзгариш: Нили ўрнига Эл-Жар тушди |
| 70' |
 |
Бэйл чап оқйда 23 метрлардан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
| 70' |
 |
"Лас-Пальмас" футболчилари ўз ўйинларини кучайтиришмоқда |
| 65' |
 |
Яна бир хавфли вазият! Навас ва ҳимоячилар бир амаллаб хавфни бартараф этишди... |
| 64' |
 |
Хавфли вазият! "Лас-Пальмас" ҳужумчиси дарвозабон билан юзма-юз вазиятга чиқди. Навас тўпни уриб юборди, тўпни эгаллаган мезбонлар дарвоза томон зарба бера олишмади |
| 63' |
 |
Вууҳ! Бэйл мезбонлар жарима майдончаси ташқарисида икки футболчидан қочди ва ўнг оёқда зарба берди. Тўп юқорига кўтарилиб кетди |
| 62' |
 |
Вуҳ! Жаримадан етказилган узатмани Арбелоа ўз дарвозаси томон буриб юборди. Навас тўпни эгаллаб олди |
| 61' |
 |
Пепе ҳужумчига тўпни олдириб қўйди ва яккама-якка вазиятга қочиб кетаётган рақиб футболчисини тортиб йиқитди. Сариқ карточка |
| 57' |
 |
"Лас-Пальмас" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бош билан берилган зарбани Навас эгаллаб олди |
| 55' |
 |
Маурисио Лемос ҳам огоҳлантирилди |
| 55' |
 |
Иско сариқ карточка олди |
| 52' |
 |
Жаримадан етказилган узатмадан сўнг тўп меҳмонлардан тарк этди |
| 52' |
 |
Васкес ўйин қоидасини бузди. Мезбонлар жарима зарбасини тепишади |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Лас-Пальмас" - "Реал" - 0:1. Танаффус |
| 43' |
 |
Роналду ўнг қанотда бир футболчидан ўтиб, жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Тўп Рамосга келиб тушди. Унинг зарбасини ҳимоячи қайтарди |
| 40' |
 |
Ўйин майдон марказига кўчди |
| 34' |
 |
Вуууҳ! Модрич товон билан берган узатмасидан кейин Иско жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди |
| 32' |
 |
Бурчакдан етказилган узатмага Педро Бигас тизза билан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди |
| 31' |
 |
"Лас-Пальмас"да хавфли вазият. Ҳужумчи тўпга бироз ета олмади. Рамос тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 29' |
 |
Вуууууҳ! Васкес ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва орқароққа узатма берди. Роналдунинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди |
| 28' |
 |
Чап қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмани Кейлор Навас баланд сакраб эгаллаб олди |
| 24' |
 |
ГОООООЛ! Бурчакдан етказилган узатмага Рамос бош билан зарба берди ва ҳисобни очди! |
| 24' |
 |
Вуууууҳ! Роналду яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва зарба йўллади. Хави Варас тўпни қайтарди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди! |
| 21' |
 |
Рамос офсайдда қолди |
| 17' |
 |
Жаримадан етказилган узатмани мадридликлар қайтаришди. Олис масофадан берилган зарбани Навас эгаллади |
| 16' |
 |
Каземиро сариқ карточка олди. "Лас-Пальмас" жарима майдончаси ташқарисидан жарима зарбасини тепади |
| 12' |
 |
Мезбонларнинг яна бир ҳужуми. Жарима майдончаси ичида ўткир бурчак остида берилган зарба ноаниқ чиқди |
| 11' |
 |
Роналду жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Варас тўпни эгаллади |
| 10' |
 |
Вуууууҳ! Модричнинг хатосидан сўнг Виллиан Хосе жарима майдончаси ичида яккама-якка вазиятда зарба берди. Навас зарбани қайтарди! |
| 9' |
 |
"Лас-Пальмас" ярим ҳимоячиси Нили офсайдда қолди |
| 8' |
 |
Роналду жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади |
| 7' |
 |
Мезбонларнинг ҳужумини мадридликлар қайтаришди |
| 5' |
 |
Мезбон ҳимоячилари ўз жарима майдончалари ичида Роналдудан тўпни олиб қўйишди |
| 1' |
 |
Ўйин бошланди! |
| ' |
|
Бир дақиқалик сукат |
| ' |
 |
"Лас-Пальмас" футболчиси Хуан Валеронга 400-рақам туширилган футболка топширилди. У фаолиятида 400та ўйинда майдонга тушибди. У бугун захирада қолган |
| ' |
 |
Диққат! "Лас-Пальмас" ва "Реал" футболчилари майдонга чиқиб келишмоқда |