Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+7' |
|
Ўйин якунланди! "ЛЕСТЕР — ЧЕМПИООООННН!!!! |
90+6' |
|
Мэйсонга сариқ карточка. Ҳар бир тўқнашув ур-йиқит, тўполонга айланиб кеяпти... |
90+5' |
|
Харри Кейн ва Мусса Дембеле огоҳлантириш олишди |
90+4' |
|
Азар олис масофадан зарба берди. Тўп Оскарнинг белига тегиб, майдонни тарк этди |
90+1' |
|
"Тоттенхэм"да ўзгариш: Альдервейрельд ўрнига Носир Шодли тушди |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди! |
89' |
|
Фабрегас томонидан етказилган узатмани меҳмонлар қайтаришди |
88' |
|
Эрик Дайер сариқ карточка олди. Ур йиқит, тўполон.... |
85' |
|
Меҳмонлар жарима тўпини "Челси" жарима майдончасига етказишди. Кэхилл тўпни қайтарди |
83' |
|
ГОООООООЛ! Эден Азааааар, 2:2! Диего Костадан узатма қабул қилган Азар 14 метрлардан зарба бериб, тўққизликни аниқ нишонга олди! |
82' |
|
"Тоттенхэм"да ўзгариш: Дэнни Роуз ўрнига Бен Дэвис тушди |
81' |
|
Вууҳ! Азар чап қанотдан кучли тарзда меҳмонлар жарима майдончасига узатма берди. Льорис тўпни эгаллади |
78' |
|
"Челси"да ўзгариш: Матич ўрнига Оскар тушди |
76' |
|
ВУуууууҳ! Уокер ўнг қанотдан жарима майдончасига кираётган Мэйсонга узатма берди. Райан 13-14 метрлардан йўллаган зарбани Бегович қайтарди! |
74' |
|
ВУУУУҲ! Азар жарима майдончасининг чап томонидан дарвозабон майдончасига узатма берди. Диего Коста тўпга бироз ета олмади! |
72' |
|
"Тоттенхэм" кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавф йўқ |
71' |
|
Иванович ҳам сариқ карточкадан бенасиб қолмади |
70' |
|
Ўнг қанотдан етказилган узатмага Иванович бош билан зарба берди. Ноаниқ |
70' |
|
Эриксен сариқ карточка олди. Азарни чалиб йиқитгани учун |
68' |
|
"Тоттенхэм" кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Иккинчисидан кейин қайта ташкил этилган ҳужум пайтида Вертонген тўпни дарвоза яқинга бош билан етказди. Бегович тўпни эгаллади |
64' |
|
"Тоттенхэм"да ўзгариш: Сон Хеунг Мин ўрнига Райан Мэйсон тушди |
62' |
|
Вууууҳ! "Челси"нинг қарши ҳужуми! Диего Коста жарима майдончаси ташқарисида ҳимоячиларни чалғитди ва ўнг томондан жарима майдончасига кирган Виллианга узатма берди. Бразилиялик ярим ҳимоячининг зарбасини Льорис эгаллади |
60' |
|
Диего Коста чап томондан жарима майдончасига кирди, аммо йиқилиб тушди |
60' |
|
Нафақат ўйинга, балки бутун бошли АПЛга интрига қайтди. Яна ярим соат... |
58' |
|
ГОООООООЛ! Гэри Кэхилл, 1:2! Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячи 11 метрли нуқта устидан қабул қилди ва чап оёқда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди! |
56' |
|
Матич ўнг қанотдан узатма берди. Посбон эгаллади |
54' |
|
Сон Хенг Мин жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Бироз ноаниқ |
53' |
|
"Тотенхэм" бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади |
51' |
|
Вуҳ! Азар жарима майдончаси бурчагида зарба берди. Зарба аниқ, аммо Льорис тўпни эгаллади |
51' |
|
Эрик Ламела огоҳлантириш олди. Фабрегас оёғига хавфли ташлангани учун |
50' |
|
Кейн жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Бегович тўпни эгаллади |
48' |
|
Бурчак тўпи самарасиз чиқди |
48' |
|
"Челси"нинг ҳужуми пайтида Аспиликуэта жарима майдончасининг чап томонида тўпни эгаллади ва нариги томон узатма бераётганида тўп ҳимоячиданм майдонни тарк этди |
47' |
|
Бурчакдан етказилган узатмага Харри Кейн бош билан зарба берди. Зарба кучли чиқмади. Бегович тўпни эгаллади |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз |
46' |
|
"Челси"да ўзгариш: Педро ўрнига Эден Азар тушди |
45+3' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Челси" - "Тоттенхэм" - 0:2. Танаффус |
45+1' |
|
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди |
45+1' |
|
Виллиан ва Дэнни Роуз тортишиб кетишди. Улар огоҳлантириш олди. Вазиятга "Тоттенхэм" устози Почеттино ҳам аралашиб, футболчиларни ажратди |
44' |
|
ГОООООООЛ! Сон Хеунг Мин, 0:2! Ивановичнинг хатосидан кейин Эриксен тўпни эгаллади ва кореялик футболчини бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Сон имкониятдан самарали фойдаланди |
43' |
|
Майдон марказидан етказилган жарима тўпини Диего Коста жарима майдончаси ичида кўкраги билан қабул қилди ва чалқанча услубда зарба берди. Аммо офсайд |
42' |
|
Педро чап қанотдан дарвоза яқинига узатма берди. Льорис тўпни эгаллади |
40' |
|
ВУУУУУҲ! Қанотдан етказилган узатмага Ламела 11 метрли нуқта устида зарба берди. Ҳимоячи зарбани қайтарди. Сон Хеунг Мин берган зарба муваффақиятли чиқмади |
39' |
|
Вуууҳ! Тўп қанотдан улоқтириб берилиши натижасида Фабрегас жарима майдончасига кириб борди. Зарба бериш чоғида ҳимоячи унинг ортида бироз итаргани боис зарба ноаниқ чиқди. Қоидабузарлик қайд этилмади |
38' |
|
Ян Вертонген сариқ карточка олди |
35' |
|
ГОООООЛ! Харри Кейн, 0:1! Эрик Ламеланинг узатмасидан кейин Кейн бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва жарима майдончаси ичида Беговични алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозага тўпни жойлади! |
34' |
|
"Шпорлар" биринчи рақам остида ўйнашга ҳаракат қилишмоқда. Бу тушунарли. Уларга ғалаба керак. "Челси"нинг қарши ҳужумлари хавфлироқ чиқмоқда |
31' |
|
Бурчак тўпи хавфли бўлмади |
31' |
|
Вуууҳ! Диего Коста рақиб ҳимоячиларидан тўпни олиб қўйди ва жарима майдончаси чизиғи олдидан зарба йўллади. Тўп Льориснинг қўлидан тарк этди |
30' |
|
Харри Кейн 30 метрлардан белгиланган жарима зарбасини тепди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
28' |
|
Сон Хеунг Мин жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба бера олмади |
27' |
|
Кайл Уокер сариқ карточка олди |
27' |
|
ВУУУУУҲ! "Челси" ажойиб қарши ҳужум ташкил қилди. Диего Костадан келган тўпга Фабрегас 13 метрлардан зарба берди. Тўп устундан ярим метр масофадан ўтиб кетди. |
25' |
|
Бурчакдан етказилган узатмани Фабрегас қайтарди. Эриксен йўллаган зарба ноаниқ бўлди |
24' |
|
Олдинги чизиққа етказилган узатмага Сон Хеунг Мин эга чиқди, жарима майдончаси ичида ўткир бурчак остида зарба берди. Бурчак тўпи |
22' |
|
Дайер ўнг қанотдан мезбонлар жарима майдончасига узатма берди. Тўп қайтарилди |
21' |
|
Хавфли вазият! Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди, тўп қайтарилди. Педро дарвозабон майдончаси яқинига узатма берди. Дэнни Роуз йиқилиб тушди. Диего Коста буни кутмаганди шекилли, тайёр имкониятдан фойдалана олмади |
20' |
|
"Челси" қарши ҳужумга ўтаётганида бурчак тўпи ишлади |
19' |
|
Let's do it for Ranieri - Раньери учун бу ишни қилайлик, деб ёзиб олибди "Челси" мухлисларидан бири |
16' |
|
Бурчакдан етказилган узатмани Фабрегас дарвоза томон бура олмади |
15' |
|
"Челси" жарима тўпини бурчак тўпига айлантирди |
14' |
|
Жарима майдончаси бурчагига яқин жойда Костага нисбатан фол ишлатилди |
11' |
|
Вууҳ! Дэнни Роуз 26 метрлардан "Челси" дарвозаси томон зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди! |
10' |
|
"Челси" жарима майдончасига етказилган узатмани Аспиликуэта эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди |
10' |
|
Виллиан ўнг қанотдан жарима тўпини жарима майдончасига етказди. Тўп ҳеч кимга тегмасдан ён қанотга қараб кетиб қолди |
7' |
|
Илк дақиқалардан футболчилар ўртасида тортишувлар юзага келмоқда |
5' |
|
Вууҳ! "Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Кэйхилл бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
4' |
|
Ўйин асосан майдон марказида. Клублар ўз ўйинларини йўлга қўйиш пайида бўлишоқда |
1' |
|
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Тўпни ўйинга "Челси" киритиб берди |
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўйин бошланиш арафасида |
' |
|
Икки кундан бери Англия чемпиони аниқланишини кутяпмиз. Шу мақсадда бугун "Челси" - "Тоттенхэм" ўйинини биргаликда кузатиб борамиз |
' |
|
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари! |