Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+6' |
|
Ўйин якунланди! "Атлетико" — финалда! Сафарда урилган гол қоидаси Симеоне жамоасига наф келтирди! |
90+3' |
|
"Атлетико"да ўзгариш: Коке ўрнига Савич тушди |
90+3' |
|
Вуууҳ! Чап қанотдан етказилган узатма Команга келиб тушди. Унинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
90+2' |
|
Бурчак тўпи Комага келиб тушди. У узатма бераётганида меҳмонлар тўпни эгаллашди |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди! |
89' |
|
Ян Облак майдонга ётиб олди. Унга тиббий ёрдам керак. Чақир соатига ишора қилиб, йўқотилган вақтни компенсация қилишини таъкидлади |
89' |
|
Кингсли Коман жарима майдончаси ичида зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
88' |
|
ВУУУУУҲ! Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди. Жарима майдончаси ташқарисидан берилган зарбани Облак қайтарди! Дахшатли сэйв! |
87' |
|
Вууууҳ! Коман ўнг қанотдан узатма берди. Мюллер бош билан тўпни ортга ўтказди. Левандовски дарвозабон майдончаси олдида зарба беришга тайёр эди. Габи тўпни қайтарди |
85' |
|
Даҳшатли ўйин! Сўнгги 5 дақиқа яна! |
84' |
|
ВУУУУУҲ! Торреснинг зарбасини Нойер қайтарди! |
83' |
|
ПЕНАЛЬТИ! "Бавария" дарвозасига! Аммо Торрес жарима майдончаси тақшарисида йиқитилганди... |
83' |
|
Вууҳ! Коман жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Облак тўпни эгаллади |
82' |
|
"Атлетико"да ўзгариш: Гризманн ўрнига Томас Парти тушди |
80' |
|
"Бавария" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтаришди |
77' |
|
Вууууҳ! Қарши ҳужумда Лам ўнг томондан жарима майдончасига узатма берди. Мюллер тўпни бош билан ортга ўтказди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. Чақир бурчак тўпи белгиламади |
76' |
|
Роберт Левандовски жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, аммо офсайд |
74' |
|
ГОООООООЛ! Роберт Левандовски, 2:1! Чап қанотдан етказилган узатмани Видель бош билан нариги устун томон етказди. Ҳужумчи бош билан дарвозани ишғол қилди! Вуууҳ! |
73' |
|
Эҳҳ! Рибери чап қанотдан жарима майдончаси кирди ва орқароқда очиқ турган Алабага узатма берди. Давид йўллаган зарба кучли чиқмади. Ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди |
73' |
|
"Бавария"да ўзгариш: Дуглас Коста ўрнига Кингсли Коман тушди |
72' |
|
"Бавария" тўпни назорат қилмоқда, аммо биринчи бўлимдагидек босим уюштира олмаяпти |
71' |
|
Левандовски жарима майдончаси ичида Хуанфранга нисбатан фол ишлатди |
70' |
|
Вууҳ! Видаль жарима майдончаси ташқарисидан ичкарига узатма берди. Левандовски тўпни ерга туширмасдан зарба берди. Облак тўпни қабул қилди |
69' |
|
Рибери чап қанотдан узатма берди. Облак тўпни эгаллади |
67' |
|
Вуууҳ! Риберининг узатмасини Левандовски жарима майдончаси ичида қабул қилди, амо ҳимоячилар тўпни вазиятдан узоқлаштиришди. Алонсо кучли зарба берди. Облак тўпни эгаллади |
63' |
|
Вууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмани Мюллер бош билан Левандовскининг йўлига ташлашга уринди. Годин тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди |
61' |
|
Мюнхенликларнинг шашти пасайиб қолди |
60' |
|
Вуҳ! Хуанфран жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ |
59' |
|
Видель олис масофадан зарба йўллади. Анча ноаниқ |
58' |
|
Энди "Бавария" финалга чиқишни истаса, қолган дақиқаларда 2та гол уриши керак. Бугун қўшимча бўлимлар бўлмайди |
57' |
|
Гризманнга нисбатан фол ишлатилди. Антуаннинг ўзи жарима зарбасини тепди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди |
54' |
|
ГОООООЛ! Антуан Гризман, 1:1! Қарши ҳужумда Торрес жамоадошини яккама-якка вазиятга чиқариб юборди. Гризманн дарвозани ишғол қилди! |
51' |
|
Вуууҳ! Қарши ҳужумда Левандовски дарвозабон билан яккама-якка вазиятга қочиб кетаётганди, аммо тўп сўнгги паллада унинг оёғига тегмай қолди |
49' |
|
Бурчакдан етказилган узатмага Хави Мартинес бош билан зарба берди. ноаниқ |
49' |
|
Вуууууҳ! Майдон эгалари рақиб жарима майдончаси ичида тўпни ҳимоячилардан олиб қўйишди. Видаль йўллаган зарбани ҳимоячилар қайтаришди! |
48' |
|
Меҳмонлар чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди. Нойер тўпни эгаллаб олди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди! Давом этамиз |
46' |
|
"Атлетико"да ўзгариш: Аугусто Фернандес ўрнига Янник Карраско тушди |
' |
|
Биринчи бўлим статистикаси: Тўп назорати — 73-27%; Зарбалар — 17-2; Аниқ зарбалар — 6-2; Офсайдлар — 2-1; Бурчак тўплари — 6-1; Қоидабузарликлар — 5-4; Огоҳлантиришлар — 0-1. |
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Бавария" - "Атлетико" - 1:0. Танаффус. Икки ўйин натижасига кўра ҳисоб тенг. |
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
45' |
|
Дуглас Коста олис масофадан кучли зарба берди. Диего Годин бош билан қайтарди |
44' |
|
Юқоридан узатма берилди. Левандовски ҳужумда фол ишлатди |
42' |
|
Вууууҳ! Қарши ҳужумда Мюллер ўнг қанотда ҳимоячидан ўтиб кетди ва дарвозабон майдончасида очилаётган Левандовскига узатма берди. Тўпни ҳимоячи қайтарди. Рибери бош билан яна Робертга узатма берди. Тўп ён томонга кетиб қолди |
41' |
|
Дуглас Коста яхши узатма берди, аммо Левандовски тўпни тўхтата олмади |
37' |
|
"Матрасчилар" учун "Бавария"нинг босимига дош бериш осон кечмаяпти |
35' |
|
ВУУУУҲ! Томас Мюллер йўллаган зарбани Облак қайтарди. Қайтган тўпга Алонсо етиб бориб, ўткир бурчак остида зарба берди. Дарвозабон яна қайтарди! |
34' |
|
Хименесга сариқ карточка! |
33' |
|
ПЕНАЛЬТИ! "Атлетико" дарвозасига! Яна ўша Хименес Хави Мартинесни тортиб йиқитди! |
31' |
|
ГООООООЛ! Хаби Алонсоооо, 1:0! Хименес жарима майдончаси ярим айланаси ичида Алабани чалиб йиқитди. Испаниялик ярим ҳимоячининг жаримадан йўллаган кучли зарбасидан сўнг тўп жонли деворда турган Хименеснинг оёғидан рекошет ҳолатда тўрга бориб тушди! |
27' |
|
Рибери чап қанотдан узатма берди. Тўп ҳимоячилар орқали нариги қанотдаги Ламга борди. Филипп зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
27' |
|
"Атлетико" бурчак тўпи ишлади ва уни ўйинга киритди. Мезбонлар тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга ўтишаётгинида Риберининг узатмаси олдинга чизиққа ўтмади |
24' |
|
ВУУУУҲ! Бурчак тўпини меҳмонлар қайтаришди. Рибери 27 метрлардан кучли зарба берди. Облак тўпни қўлидан чиқариб юборди. Левандовски унчалик қулай бўлмаган ҳолатдан зарба беришга ҳаракат қилди. Ноаниқ |
23' |
|
"Бавария" ёриб кирмоқда, имконини топмоқда. БУрчак тўпи |
20' |
|
ВУУУУУҲ! Боатенгнинг узатмасидан кейин Мюллер тўпни Левандовскига қолдирди. Робертнинг ўткир бурчак остида берган зарбасини Облак оёғи билан қайтарди! |
17' |
|
Вуууҳ! Видаль кучли ва аниқ зарба йўллашга муваффақ бўлди. Облак тўпни эгаллаб олди |
16' |
|
Вуууҳ! Ўнг қанотдан етказилган узатмага Мюллер зарба берди. Левандовски дарвозабон майдончаси олдида тўпни дарвоза томон бура олмади |
15' |
|
Вуууҳ! Гризманндан узатма қабул қилган Габи кучли ва аниқ зарба берди. Тўпни Нойер эгаллади! |
14' |
|
Артуро Видаль олис масофадан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
13' |
|
Дуглас Коста Аугусто Фернандесга нисбатан прессинг қўллади ва тўпни олиб қўйишига бир баҳя қолди |
12' |
|
Дуглас Коста етказган узатмага Левандовски бош билан зарба бера олмади |
9' |
|
Бурчакдан етказилган узатмани меҳмонлар қайтаришди. Риберининг зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди |
9' |
|
Риери чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Кокенинг бошидан тўп майдонни тарк этди |
7' |
|
Алонсо бурчак тўпини ўйинга киритди. Боатенг бош билан аниқ зарба бера олмади |
3' |
|
Вуууҳ! Торрес жарима майдончаси ичида яккама-якка вазиятга чиқиб кетди, аммо офсайд! |
2' |
|
Ўнг қанотдан дарвоза яқинига узатма берилди. Облак тўпни мушти билан уриб юборди |
1' |
|
ЎЙИН БОШЛАНДИ! |
' |
|
Гвардиола бугун 4-1-4-1 тактик схемасидаги ҳужумкор ўйин услубини танлаган. "Атлетико" эса одатдагидек 4-4-2 |
' |
|
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ёқимли Чемпионлар лигаси мадҳияси! |
' |
|
Бугун "Бавария" қизил, "Атлетико" тўқ кўк рангли футболкаларда ҳаракат қилишади |
' |
|
Мадридда бўлиб ўтган дастлабки баҳсда "Атлетико" Сауль Ньигеснинг ягона гол эвазига ғалаба қозонганди. |
' |
|
Учрашув бошланишига 10 дақиқа қолди. |
' |
|
Мюнхен. "Альянц Арена". "Бавария" бу майдонда "Атлетико"ни қабул қилмоқда! ЕЧЛ, ярим финал. Бугун дастлабки финалчини билиб оламиз |