Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+4' |
 |
Ўйин якунланди. "Локомотив" жуда мураккаб кечган ўйинда "Пахтакор"ни мағлуб этди |
| 90+3' |
 |
"Пахтакор" ажойиб қарши ҳужумдан фойдалана олмади. Файзиев хавфни бартараф этди |
| 90+2' |
 |
Вақтни чўзгани учун Жепаров огоҳлантириш олди |
| 90+2' |
 |
Мезбонлар бурчак ёнида жарима тўпи ишлашди |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
| 90' |
 |
"Локомотив"да ўзгариш: Марат Бикмаев ўрнига Дониёр Усмонов тушди |
| 89' |
 |
Каримов бурчак тўпини ўйинга киритди. Машарипов бош билан берган зарбадан кейин тўп тўрга юқори томондан келиб тушди |
| 88' |
 |
Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми бартараф этилди |
| 87' |
 |
Марат Бикмаевнинг томири тортишиб қолди. |
| 85' |
 |
Санжар Шоаҳмедов сариқ карточка олди. Ҳуштакдан сўнг тўпни тепиб юборгани учун. Бу вақт чўзиш ҳисобланади |
| 84' |
 |
Машарипов ўнг қанотдан узатма берди. Игнат тўпни эгаллади |
| 82' |
 |
Жавоҳир Соҳибов огоҳлантириш олди. Қарши ҳужумга ўтаётган Шоаҳмедовни тортиб йиқитди |
| 81' |
 |
ВУУУУҲ! Каримов чап қанотдан берган узатмани Нестеров мушт билан уриб юборди. Тўпни Машарипов эгаллади ва 15 метрдан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 80' |
 |
Шерзод Каримов огоҳлантирилди |
| 79' |
 |
Икром Алибоев огоҳлантириш олди |
| 78' |
 |
"Локомотив"да ўзгариш: Сардор Мирзаев ўрнига Шерзод Файзиев тушди |
| 76' |
 |
"Пахтакор" ижросидаги бурчак тўпи ҳеч кимга тегмай, нариги қанотдан майдонни тарк этди |
| 75' |
 |
Вууууҳ! Бердиев икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетиб ўнг томондан дарвозабон майдончасига яқинлашди. Унинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, ўз тезлигини пасайтирди. Натижада тўпни Нестеров эгаллади |
| 73' |
 |
Бикмаев "Пахтакор" жарима майдончаси ичида йиқилди. Аммо пенальти йўқ |
| 71' |
 |
"Локомотив"нинг хавфли ҳужуми. Вазиятдан фойдалана олишмади |
| 70' |
 |
"Пахтакор" ҳимоячиси Камолиддин Тожиевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда |
| 69' |
 |
ВУУУУУУУУҲ! Шерзод Каримов жаримадан ажойиб зарба йўллади. Тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди. Нестеров жойида қотиб қолганди |
| 68' |
 |
Шундоққина "Локомотив" жарима майдончаси чизиғи олдида Каримовга нисбатан Махарадзе фол ишлатди |
| 65' |
 |
"Локомотив"да дастлабки ўзгариш: Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Икром Алибоев тушди |
| 62' |
 |
"Пахтакор" бурчак тўпини ўйинга киритди. Кападзе бош билан қайтарди |
| 61' |
 |
Вуууҳ! Сардор Мирзаев чап қанотдан жарима майдончаси ярим айланаси тмон силжиди ва зарба берди. Тожиевга тегиб ўз йўналишини ўзгартирган тўпни Рибкин эгаллаб олди |
| 59' |
 |
ВУУУУУҲ! Жавоҳир Соҳибов "Локо" жарима майдончаси ичида зарба берди. Нестеров тўпни қайтарди. Кахи тўпни вазиятдан узоқлаштирди |
| 58' |
 |
"Пахтакор"да ўзгариш: Азим Аҳмедов ўрнига Суҳроб Бердиев тушди |
| 57' |
 |
Машарипов ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма бераётганида тўп Кападзенинг қўлига тегди. Эрматов ўйинни давом эттириш мумкинлигига ишора қилди. Масофа яқинлигини инобатга олди шекилли |
| 55' |
 |
ВУУҲ! Ўнг қанотдан Ҳошимов етказган узатмагани Каримов жарима майдончасининг бурчагида қабул қилди ва футболчиларни чалғитиб зарба йўллашга муваффақ бўлди. Нестеров иккинчи уринишда тўпни эгаллади |
| 54' |
 |
Темурхўжа офсайдда қолди |
| 54' |
 |
"Локомотив"нинг хавфли ҳужуми. Мирзаев чап томондан олис устун томон узатма берди. Исматуллаев тўпни бош билан қайтарди |
| 51' |
 |
Жепаров майдон марказида Машариповдан тўпни олиб қўйди ва олдинга юриб, жарима майдончасига кираётган шерикларига узатма берди. Тожиев узатмани қайтариб қолди. Акс ҳолда Мирзаев ва Абдухолиқов дарвозабон қаршисида ёлғиз қолишарди |
| 50' |
 |
Каримов ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Махарадзе тўпни қайтарди |
| 48' |
 |
Тожиев кутилмаганда ўз жарима майдончаси олдида тўпни Мирзаевга бериб қўйди. Сардорнинг зарбасини Рибкин эгаллади |
| 47' |
 |
"Пахтакор"нинг ҳужумини мезбонлар бартараф этишди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 46' |
 |
"Пахтакор"да ўзгариш: Темур Толипов ўрнига Шерзод Каримов тушди |
| 45+2' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Локомотив" - "Пахтакор" 1:0. Танаффус |
| 45+1' |
 |
Жепаров бурчак тўпини ўйинга киритди. Рибкин мушт билан уриб юборди |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
| 43' |
 |
Хавфли вазият! "Пахтакор" чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Тўхтахўжаев тўпга оёқ қўйди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 42' |
 |
"Пахтакор" жарима тўпини ўйинга киритди. Толипов юқоридан етказган узатмани Игнатий эгаллаб олди |
| 39' |
 |
Вууууууҳ! Жепаров жаримадан етказган ухатмани Рибкин мушт билан уриб юборди. Дарвозабон майдончасига етказилган узатмани Исматуллаев кутилмаганда орқага уриб юборди. "Тўққизлик"ка кираётган тўпни Рибкин бир амаллаб қайтарди! |
| 38' |
 |
Марат Бикмаевни ўнг қанотда Машарипов чалиб йиқитди |
| 37' |
 |
Машарипов мезбонлар жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, аммо офсайд |
| 35' |
 |
"Локомотив" ҳимоячилари тўпни Машарипов олдириб қўйишди. Жалолиддин жарима майдончаси ичида Ислом Тўхтахўжаевни алдамоқчи бўлди ва намойишкорона йиқилди. Симуляция учун Машарипов огоҳлантириш олди |
| 34' |
 |
Темур Толипов жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Ноаниқ |
| 33' |
 |
Жепаров чап қанотдан етказган узатма Абдухолиқовдан ўтиб кетди, Бикмаев уни эгаллаб олишига бир баҳя қолди. Козак хавфни бартараф этди |
| 31' |
 |
Ҳошимов Зотеевга нисбатан хавфли ўйнади. Эрматов Давронни оғзаки огоҳлантирди |
| 30' |
 |
Ўйин майдон марказига кўчди |
| 26' |
 |
Санжар Шоаҳмедов олис масофадан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
| 25' |
 |
"Пахтакор" фан-клубидан қизиқ "кричалка"лар янграмоқда: "Равшан (Эрматов) - "Локо", "Сервер - петух"... |
| 23' |
 |
ВУУУУУҲ! Камол Тожиев узатма бераётганида тўпни Шоаҳмедовга бериб қўйди. Унинг узатмасидан кейин Абдухолиқов 18 метрлардан зарба берди. Тўп тўсин ёнидан ўтиб кетди |
| 21' |
 |
Ҳошимов ўнг қанотдан "Локомотив" дарвозабон майдончасига узатма берди. Сергеев тўпга ета олмади |
| 19' |
 |
ВУУУУҲ! Темурхўжа бу сафар "Пахтакор"ни кечирди. Яккама-якка берган вазиятда зарба берди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 18' |
 |
"Пахтакор" гол ўтказиб юборганидан кейин ўйинни стадионда кузатаётган Самвел Бабаян телефонда гаплашди. Орадан кўп ўтмасдан ўзгариш бўлди: Аднан Ораховац ўрнига Акбар Исматуллаев тушди. Темурхўжа гол урган пайтда Аднан хатога йўл қўйди. Битта хато кечирилмади |
| 18' |
 |
Машариповнинг узатмасидан кейин Болтабоев мезбонлар жарима майдончаси ичига киришга ҳаракат қилди. Нестеров чаққонлик қилди ва тўпни эгаллади |
| 16' |
 |
Даврон Ҳошимов жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллади. Тўпни Нестеров эгаллаб олди |
| 15' |
 |
Жепаровнинг чиройли узатмасидан кейин Абдухолиқов тўпни рақиб жарима майдончаси ичида қабул қилди,аммо офсайд |
| 13' |
 |
ГОООООООЛ! Темурхўжа Абдухолиқов, 1:0! Жепаров чап қанотдан ўнг оёқда узатма берди. Ҳужумчи яқин масофадан бош билан дарвозани ишғол қилди! |
| 12' |
 |
Майдон эгалари яхши ҳужумга ўтишаётган эди. Шоаҳмедов ўз вақтида шерикларига узатма бермади, ундан тўпни Тожиев олиб қўйди |
| 10' |
 |
Тўхтахўжаев майдон марказидан туриб жарима майдончасига кираётган Абдухолиқовга узатма берди. Тўпни Рибкин эгаллаб олди |
| 9' |
 |
ВУУУҲ! Машариповнинг жарима майдончасига берган узатмасидан сўнг Сергеев ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп Нестеровдан майдонни тарк этди |
| 7' |
 |
ВУУУУУҲ! Жепаров йўллаган зарба натижасида тўп тўсинга тегиб, майдонни тарк этди! |
| 6' |
 |
"Пахтакор" ҳимоячилари жарима майдончаси ярим айланаси чизиғи устида Шоаҳмедовга нисбатан фол ишлатишди. Хавфли жарима зарбаси бўлиши мумкин |
| 5' |
 |
Машарипов жарима майдончасига кираётган Толиповга узатма берди. Темур тўпга ета олмади |
| 4' |
 |
"Пахтакор" ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини мезбонлар жарима майдончасига етказди. Тўпни Нестеров эгаллади |
| 1' |
 |
"Локо" ўнг қанотдан тўпни меҳмонлар жарима майдончасига етказиб берди. Ораховацнинг оёғидан борган тўпни Рибкин эгаллаб олди |
| 1' |
 |
ЎЙИН БОШЛАНДИ! |
| 16:58' |
 |
Футболчилар айлана ҳосил қилганча, ўйинга сўнгги руҳий тайёргарликни олиб боришмоқда |
| ' |
 |
Мини-қуръа натижасида тўпни ўйинга "Локомотив" киритиб берадиган бўлди. "Пахтакор" эса майдонни танлади |
| 16:55' |
 |
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда! |
| ' |
 |
Стадионга ташриф буюрган мухлислар сони кам. Анча кам. Трибуналарнинг ярми ҳам тўлмаган |
| ' |
 |
Майдон марказига ЎзПФЛ байроғи олиб чиқилди |
| ' |
 |
"Локомотив" ва "Пахтакор" фан-клублари ўзаро рақобатни бошлаб юборишди |
| ' |
 |
Футболчилар кийиниш хонасига йўл олишди. Майдонга суп сепилмоқда |
| ' |
|
Айни паллада жамоалар майдонда чигалёзди машғулотларини олиб боришмоқда. Бугун "Локо" оқ, "Пахтакор" сариқ-кўк рангли формада ҳаракат қилишади |
| ' |
 |
Олийл лиганинг 9-тури доирасида "Локомотив" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилмоқда. Нафақат турнинг, балки биринчи давранинг марказий ўйини. |
| ' |
 |
Тошкентдаги "Локомотив" стадионидан ёзамиз! |