Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+3' |
 |
Ўйин тугади. Испания кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Эътиборингиз учун рахмат! |
90+2' |
 |
Лафата!!! Жарима майдони ичидан кучли зарба йўллаганида Де Хеа ажойиб тарзда тўпни қайтарди. Чехлар гол уриши мумкин эди! |
90+1' |
 |
Чехия олдинга ўтмоқда, Испания ҳимояда |
90' |
 |
3 дақиқа қўшиб берилди |
90' |
 |
Испания ишончли тарзда тўпни ушлаб турибди. Ғалаба яқин! |
87' |
 |
Иньеста чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширганида, ҳимоячилардан ўзиб кетган Пике яқин масофадан боши билан зарба йўллаб, тўпни дарвозага киритди! |
87' |
 |
ГОООЛ!!! Жерар Пике!!! |
86' |
 |
Гебре Селасси ўрнига Шурал майдонга тушди. Чехия ҳисобни ушлаб қолмоқчи |
85' |
 |
Хуанфран тўпни жарима майдонига оширганида, ҳимоячилар уни қайтариб юборишди |
84' |
 |
Тиаго бурчак зарбасини амалга оширди. Чех тўпни осонгина эгаллаб олди |
83' |
 |
Испания нима қилиб бўлса ҳам гол уриш илинжида олдинга бормоқда, бироқ чехияликлар ҳимояда яхши ўйнашмоқда |
82' |
 |
Нолито ўрнига Педро майдонга туширилди. Испаниянинг сўнгги умиди |
81' |
 |
Чехияликларнинг барча футболчиси ҳимояда! |
80' |
 |
Тўпга эгалик қилишда "қизил фурия" яққол устун: 67% - 33% |
79' |
 |
Адурис!!! Ўнг қанотдан Рамос тўпни жарима майдонига оширганида, ҳужумчи боши билан зарба берди. Бироз ноаниқ! |
78' |
 |
Ҳозирча испаниялик мухлислар қайғуда, чехияликлар хурсанд. |
76' |
 |
Адурис! Қайчи услубида тўпни дарвозага йўллаган эди, бироқ сал олдин офсайд ҳолатига тушган экан. |
75' |
 |
Нецид ўрнига Лафата тушди. Ҳужумчи ўрнига ҳужумчи? Қизиқ, Чехия кўпроқ ҳимоячига муҳтож эмасми? |
73' |
 |
Жуда хавфли!!! Давид Сильва жарима майдони чизиғидан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди! |
72' |
 |
Испания босимни кучайтирмоқда, бироқ метин ҳимояни ёриб ўтишга қийналмоқда |
71' |
 |
Давид Сильва ажойиб тўп ошириш орқали Альбани дарвозабон билан юзма-юз чиқарди, аммо Альба тўпга зарба беришга улгурмади. Ҳимоячи тўпни қайтариб юборди |
70' |
 |
Фабрегас ўрнига Тиаго Алькантара майдонга тушди |
70' |
 |
Альба чап қанотдан тўпни оширди, Адурис тўпга ета олмади |
67' |
 |
Чехия бироз ташаббусга эга. Испания асосан ҳимояда ўйнамоқда |
65' |
 |
Жуда хавфли! Бурчак зарбасидан сўнг Гебре Селасси тўпни боши билан дарвозага йўллади. Рамос тўпни дарвоза чизиғидан чиқариб юборди! |
64' |
 |
Чехия ҳужум қилмоқда, бироқ жарима майдонига яқинлашиш мушкул. |
62' |
 |
Мората ўрнига Адурис майдонга тушди. Дель Боске ҳужум чизиғидан норози. |
61' |
 |
Лимберски Давид Сильвани чалиб йиқитди. Бош ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди |
60' |
 |
Иньеста яхши вазиятга чиқиб, узоқдан зарба йўллади. Тўп Чехнинг ўзига келиб тушди |
59' |
 |
Нецид дарвозабон билан яккама-якка қочиб кетмоқчи эди. Аммо офсайд! |
57' |
 |
Чехия ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Тўп жарима майдонига етказилганда Ҳубник яқин масофадан зарба йўллади. Де Хеа ўз ўрнида! |
55' |
 |
Чехиянинг ҳужумдаги ўйини умуман қовушмаяпти. Де Хеа ишсиз! |
54' |
 |
Испания бурчак зарбасини яхши амалга ошира олмади. Тўп чехларга ўтди |
52' |
 |
Давид Сильва тўпни жарима майдонига оширди. Чехия ҳимоячиси Моратанинг оёғи остидан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
51' |
 |
Чехиянинг қарши ҳужумида тўп жарима майдонига етиб бормади |
50' |
 |
Тўп билан Испания, чехлар катта куч билан ҳимояда |
48' |
 |
Испания кетма-кет тўртта бурчак зарбасини амалга оширди. Чехияликлар яхши ҳимояланишди |
46' |
 |
Жуда хавфли!!! Мората ўнг қанотдан жарима майдонига кириб, тўпни Нолитога оширди. Ҳимоячи Ҳубник тўпни қайтараман деб, ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига сал қолди |
46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
' |
|
1-бўлимдан кейинги статистика:
Зарбалар: 5 - 2
Тўпга эгалик қилиш: 68% - 32%
Тўп оширишлар: 284 - 116
|
' |
|
Биринчи бўлимни дастлабки дақиқаларида Чехия бироз фаол ўйнади. Аммо кейинчалик Испания ташаббусни ўз қўлига олди. Ҳозирча Чехия испанларнинг ҳужумига дош беряпти. |
45' |
 |
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. |
45' |
 |
Чехия ҳам дастлабки хавфли вазиятни содир қилди. Нецид узоқ масофадан зарба йўллади. Бироқ Де Хеа ўз ўрнида! |
44' |
 |
Бўлим охирида Испания катта ташаббусга эга бўлмоқда, лекин Чехия ҳимояда яхши ўйнаяпти |
43' |
 |
Нолито дарвозабон билан яккама-якка чиқиши мумкин эди, аммо офсайд! |
40' |
 |
Чех чап қанотдан ёриб кирган Давид Сильванинг кучли зарбасини қайтара олди. Қайтган тўпни ҳимоячилар жарима майдонидан узоқлаштиришди |
39' |
 |
Иньеста Чехни олдинга чиқиб кетганини кўриб, узоқ масофадан зарба йўллаб, тўпни унинг устидан ошириб, дарвозага йўлламоқчи эди. Эплай олмади |
38' |
 |
Росицки Иньестага нисбатан қўполлик қилди. Ҳозирча оғзаки огоҳлантириш олди |
37' |
 |
Энди Нолито Чех дарвозасини узоқдан "ўққа" тутди. Бу сафар ҳам ноаниқ |
35' |
 |
Тўп оширишлар сони бўйича Испания яққол устун: 222 - 74 |
35' |
 |
Бускетс узоқ масофадан зарба йўллаб, гол уришга уриниб кўрди. Тўп жуда ноаниқ кетди |
34' |
 |
Испания рақибни ўз жарима майдонига қамаб қўйди. Чехлар катта куч билан ҳимояда ўйнашмоқда |
33' |
 |
Иньеста - Мората жуфтлиги чехларни шошириб қўймоқда. Хавфли вазиятлар сони ошмоқда |
31' |
 |
Яна бир хавфли ҳужум. Мората чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, зарба йўллади. Жуда ноаниқ |
29' |
 |
Хавфли вазият! Иньеста ажойиб пас билан Моратани қулай вазиятга чиқарди. Ҳужумчининг жарима майдони ичида берган зарбасини Чех қайтара олди |
27' |
 |
Чехия чап қанотдан жарима зарбасини яхши ижро эта олмади. Тўп испанияликларга ўтди |
26' |
 |
Иньеста ажойиб тўп узатиш орқали Хуанфранни яхши вазиятга чиқарган эди, аммо Хуанфран тўпни йўқотиб қўйди |
25' |
 |
Чехия майдон марказидаёқ фаол ўйнаб, рақиб ҳужумларини қайтармоқда |
24' |
 |
Испания ҳужумда, Чехия ҳимояланмоқда |
22' |
 |
Испания бурчак зарбасини амалга оширди, хавфли чиқмади. Чех тўпни эгаллаб олди |
16' |
 |
ВУУУУҲ! Хуанфран ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Давид Сильва тўпга етиб келди ва дарҳол дарвозабон майдончасига тўпни етказди. Мората 5 метрдан дарвоза томон зарба берди. Петр Чех зарбани қайтарди! Қойил, дарвозабон! |
14' |
 |
Чап қанотда белгиланган жарима зарбасиин Фабрегас ўйинга киритди. Чехияликлар узатмани қайтаришди |
13' |
 |
Испания тўпни назорат қилиб, қисқа паслар орқали ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда. Чехия эса вертикал ўйнамоқда |
10' |
 |
Морато ён чизиққа яқин жойда сирпаниб кетиб йиқилди ва лайнсменга урилди. Ҳакам ҳам йиқилди... Футболда бунақа ҳолатлар бўп туради |
8' |
 |
Нолитонинг узатмасидан кейин Мората яқин масофадан тўпни дарвоза томон бурди. Чех тўпни қайтарди. Боз устига, Альваро офсайдда қолди |
6' |
 |
Чехлар ўнг қанотдан ҳужумга ўтиб, тўпни ерлатиб жарима майдончасига етказишди. Рамос тўпни эгаллаб олди |
4' |
 |
Чехия кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Испанлар ишончли ҳимояланишди |
3' |
 |
Испания қизил, Чехия оқ рангли формада ҳаракат қилмоқда |
1' |
 |
Ўйин бошланди! Тўпни испанияликлар ўйинга киритиб беришди |
' |
 |
Евро майонларида юришда давом этамиз. Испания ва Чехия терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз |
' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |