Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' |
|
Эътиборингиз учун рахмат! |
90+3' |
 |
Ўйин тугади! Италия 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди! |
90+2' |
 |
Бельгияликлар қарши ҳужумни ўтказиб юборишди. Кандрева тўпни эгаллаб, жарима майдонига кириб келди ва Пеллега оширди. Грациано тўпни тўхтатмасдан зарба йўллаб, ҳисобни оширди! |
90+2' |
 |
ГОООЛ!!! Италия!!! |
90+1' |
 |
Вертонгенни асаблари дош бермади. Сариқ карточка! |
90+1' |
 |
Бельгияликлар шошилишмоқда, бироқ жарима майдони яқини ҳимоячилар билан тўсилган |
90' |
 |
3 дақиқа қўшиб берилди |
90' |
 |
Мертенс тўпни жарима майдонига оширганида уни бўш дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади |
89' |
 |
Мухлислар Бельгияни олдинга ундашмоқда |
88' |
 |
Бурчак зарбасидан оширилган тўпни Феллайни дарвозага йўллай олмади |
87' |
 |
Бельгия катта куч билан олдинга ўтмоқда, ўйин тугашига жуда оз вақт қолди |
86' |
 |
Бурчакдан оширилган тўпни Пелле яқин масофадан дарвозага йўллай олмади. Ҳимоячилар йўл қўйишмади |
85' |
 |
Жуда хавфли!!! Иммобиле тезкор қарши ҳужум ниҳоясида узоқдан аниқ зарба йўллади. Куртуа маҳорат кўрсатди! |
84' |
 |
Тиаго Мотта Азарга нисбатан қўполлиги учун сариқ карточка олди |
83' |
 |
Ўйин якунланишига оз вақт қолмоқда. Бельгия босимни кучайтирмоқда |
82' |
 |
Жуда хавфли!!! Де Брёйне тўпни жарима майдонига оширганида Ориги яқин масофадан боши билан зарба йўллади. Салгина ноаниқ! |
82' |
 |
Бурчакдан оширилган тўпни Феллайни боши билан дарвозага йўлламоқчи бўлди. Зарба яхши чиқмади |
81' |
 |
Бельгия ҳисобни тенглаштиришга уринмоқда, бироқ рақиб ҳимоя чизиғидан ўтолмаяпти |
80' |
 |
Зарбалар сони бўйича Бельгия олдинда: 13-8 |
79' |
 |
Италия терма жамоасида ўзгариш. Де Росси ўрнига Тиаго Мотта майдонга тушди |
78' |
 |
Бонуччи Оригини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Навбатдаги сариқ! |
77' |
 |
Бельгия катта куч билан олдинга ўтмоқда. Италия ҳимояда ўйнашга мажбур |
76' |
 |
Бельгия терма жамоасида ўзгариш. Симан ўрнига Карраско майдонга тушди |
76' |
 |
Италия терма жамоасида ўзгариш. Эдер ўрнига Иммобиле майдонга тушди |
75' |
 |
Эдер майдон марказида Бельгиянинг қарши ҳужумини тўхтатиб қолди. Дарҳол сариқ карточка олди! |
74' |
 |
Жаккерини жарима майдони чизиғидан зарба йўллади. Ҳимоячилар тўп йўлини тўсиб қолишди |
73' |
 |
Бельгия терма жамоасида ўзгариш. Ромелу Лукаку ўрнига Дивок Ориги майдонга тушди |
73' |
 |
Бельгиянинг узоқ давом этган ҳужуми натижа бермади. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишмоқда |
71' |
 |
Италия тўпни майдон марказида ушлаб турибди |
70' |
 |
Азар Буффонни олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб, узоқ масофадан тўпни унинг устидан ошириб дарвозага йўлламоқчи бўлди. Эплолмади |
69' |
 |
Азар узоқ масофадан зарба йўллашга уриниб кўрди. Йўқ, ҳимоячилар тўп йўлига ғов бўлишди |
67' |
 |
Бельгия катта куч билан ҳужумда, италияликлар ҳимояланишга мажбур |
65' |
 |
Кьеллини майдон марказига яқин жойда Азарга нисбатан қоида бузди. Огоҳлантириш! |
63' |
 |
Бельгия тўпни эгаллаб турибди, олдинга ўтиш учун имконият йўқ |
62' |
 |
Бельгия терма жамоасида ўзгариш. Наингголан ўрнига Мертенс майдонга тушди |
61' |
 |
Бельгия олдинга ўтмоқда, улар ҳисобда орқада қолаётганини унутмасликлари лозим |
60' |
 |
Италия ҳужумда, Эдер жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди, бироқ зарба беришга улгурмади |
58' |
 |
Италия терма жамоасида Дармиан ўрнига Де Шильо майдонга тушди |
57' |
 |
Бельгия босимни кучайтирмоқда, Буффон жамоадошларини фаолликка чақирмоқда |
56' |
 |
Жуда хавфли!!! Эден Азар узоқ масофадан зарба йўллаб, Буффонни синаб кўрди. Дарвозабон панд бермади! |
54' |
 |
Италиянинг хавфли ҳужуми! Пелле жарима майдонига кириб бориб, яқин масофадан зарба йўллади. Куртуа тўпни қийинчилик билан қайтарди! |
53' |
 |
Лукаку!!! Буффон билан яккама-якка чиқиб, тўпни унинг устидан ошириб дарвозага йўллади. Бироқ сал ноаниқ! |
52' |
 |
Бу сафар италияликлар тайинли ҳужум уюштира олмадилар, рақиб ҳимоячилари тўпни қайтаришди |
51' |
 |
Бельгиянинг хавфли ҳужуми ҳимоячилар томонидан қайтарилди |
50' |
 |
Лукаку ҳимоячилардан қочиб кетмоқчи эди, бироқ офсайдга тушиб қолди |
49' |
 |
Бельгия ўйинни майдон марказига кўчирди ва ҳужум қилишга уринмоқда |
48' |
 |
Дастлабки дақиқаларда Италия фаол ўйнамоқда |
47' |
 |
Италиянинг хавфли ҳужуми, Пароло жарима майдони ичида зарба бермоқчи бўлганида, ҳимоячилар тўп йўлини тўсиб қолишди |
46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
' |
|
Лионга қайтамиз. Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда |
' |
|
Италия эса рақибнинг хатосидан фойдаланиб ҳисобни очди |
' |
|
Биринчи бўлимда ташаббус бельгиялик футболчиларда бўлди. Аммо улар яратилган вазиятлардан фойдалана олишмади |
45+1' |
 |
Биринчи бўлим тугади |
46' |
 |
Ҳар иккала жамоа тезкор ҳужумларни амалга оширишди, бироқ иш зарбагача етиб бормади |
45' |
 |
1 дақиқа қўшиб берилди |
44' |
 |
Лукаку жарима майдони ичида қайчи услубида зарба бермоқчи эди, эплолмади |
43' |
 |
Бельгия яна ташаббусга эга бўлмоқда, Италия орқага тисарилди |
42' |
 |
Феллайни ажойиб пас билан де Брёйнени қулай вазиятга чиқарган эди. Аммо унинг зарбасини ҳимоячилар тўсиб қолишди |
40' |
 |
Бельгия яна ҳужумда. Тўп жарима майдонига оширилди, Буффон ўз ўрнида |
38' |
 |
Ўйин қизмоқда. Витцель узоқдан зарба йўллади, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди |
37' |
 |
Бельгия ўйинга қайтишга ҳаракат қилмоқда, бу эса осон эмас |
35' |
 |
Жуда хавфли!!! Пароло тўпни боши билан жарима майдони марказига оширганида, Пелле яқин масофадан зарба берди, бироқ ноаниқ. Италия ҳисобни ошириши мумкин эди |
33' |
 |
Италияда руҳий устунлик. Кандрева узоқ масофадан аниқ зарба йўллади, Куртуа қийинчилик билан қайтарди |
32' |
 |
Майдон марказидан жарима зарбасини амалга оширган Италия футболчиси тўпни Жаккеринига аниқ етказиб берди. У эса жарима майдони ичида дарвозабон билан ёлғиз қолиб, ажойиб зарба билан тўпни дарвозага йўллади! |
32' |
 |
ГОООЛ!!! Эммануеле Жаккерини! Италия! |
32' |
 |
Лукаку майдон марказида Кьеллинига нисбатан қўпол ўйнади. Жарима зарбаси |
31' |
 |
Кандрева ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди. Эдер тайинли зарба беролмади |
30' |
 |
Италиянинг кам сонли ҳужумларидан бири, Пелле узоқ масофадан зарба йўллади. Жуда ноаниқ |
28' |
 |
Наҳотки шу Италия бўлса? Бу Италия эмас, қанақадир Лихтенштейн! |
26' |
 |
Эдер яна бир марта қоида бузди. Бу сафар Витцелга қарши |
25' |
 |
Италиялик мухлислар норозилик билдириб, ҳуштак чалишмоқда. Ташаббус бельгияликларда |
23' |
 |
Бельгия бурчак зарбасини яхши амалга оширмади, тўп билан Италия |
22' |
 |
Наингголан яна бир марта узоқ масофадан дарвозани нишонга олди, бу сафар жуда ноаниқ |
21' |
 |
Бельгияни ташаббусдан воз кечмоқчи эмас. Азар тўпни жарима майдонига йўллади, Кьеллини яна яхши ўйнаб, тўпни қайтарди |
20' |
 |
Наингголан тўп ошириш орқали Лукакуни яхши вазиятга чиқармоқчи бўлди, бироқ ҳужумчи тўпга улгурмади |
19' |
 |
Буффон жамоадошларини фаолликка чақирмоқда, ташаббусни рақибга бериб қўйиш хавфли |
18' |
 |
Ташаббус бироз бельгияликларда, улар майдон марказида тўпни кўпроқ ушлаб туришмоқда |
17' |
 |
Лукаку жарима майдонига тўпни етказмоқчи бўлди, аммо Кьеллини унинг йўлини тўсишга улгурди |
16' |
|
Ҳозирча Куртуа ишга киришмади, Буффон эса бир зарбани қайтарди |
15' |
 |
Лукаку жарима майдони ичидан зарба йўлламоқчи бўлди, аммо ҳимоячилар йўл қўйишмади |
13' |
 |
Тўп Бельгияда, уларда ҳам ҳужумда муаммо. Италия ҳимоячилари яхши ўйнамоқда |
12' |
 |
Италия ҳужумда, бироқ дарвозага яқинлашишнинг имкони йўқ, ҳимоячилар зич ўйнамоқда |
11' |
 |
Бурчак зарбасидан йўлланган тўпни Феллайни дарвозага кирита олмади. Унинг боши билан берган зарбаси ноаниқ бўлди |
10' |
 |
Жуда хавфли!!! Наингголан узоқ масофадан кучли ва аниқ зарба йўллади, Буффон тўпни қайтара олди |
8' |
 |
Италиянинг хавфли қарши ҳужуми бельгиялик ҳимоячилар томонидан тўхтатиб қолинди |
7' |
 |
Эдер майдон марказида Вертонгенга нисбатан қўпол ўйнади, ҳозирча оғзаки огоҳлантириш олди |
6' |
 |
Тўп Италия жарима майдонига оширилди, Ромелу Лукаку унга улгурмади, Буффон ўз ўрнида |
5' |
|
Жамоалар эҳтиёткорона ўйнашмоқда. Ахир бу гуруҳдан чиқишга асосий даъвогарларнинг ўйини |
3' |
 |
Италиянинг илк ҳужуми зарба билан якунланди. Эдернинг зарбаси кучли чиқмади |
2' |
 |
Бельгиянинг дастлабки ҳужуми, тўп жарима майдонига оширилганда, майдон ташқарисига чиқиб кетди |
1' |
 |
Ўйин майдон марказида кечмоқда, тўп у ёки бу жамоага ўтиб турибди |
0' |
 |
Ўйин бошланди |
' |
|
Кичик қуръа натижасида ўйинни майдон марказидан Италия бошлаши аниқланди |
' |
|
Бельгия ва Италия мадҳиялари янграмоқда |
' |
|
Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. Ўйинни англиялик Марк Клаттенбург бошқариб боради |
' |
|
Футболчилар майдонга тушишга тайёргарлик кўришмоқда. Бугун Италия оқ-кўк либосда, Бельгия қизил-қора либосда ўйнайди |
' |
|
Бельгия ва Италиянинг сўнгги 10та ўйинида 5 марта Италия ғалаба қозонган, 3 марта Бельгия |
' |
|
Ҳаво ҳарорати 19 даража иссиқ, футбол ўйнаш учун айни муддао |
' |
|
Бугун Лионда кучли жала қуйди, аммо бу ҳодиса ўйинни ўтказишга ҳалал бермайди |
' |
|
"Стад-де-Лион" бугун мухлислар билан тўлган. Бельгиялик мухлислар бироз кўпроқ |
' |
|
Е гуруҳида иштирок этадиган жамоалар бугун Европа чемпионатидаги иштрокини бошлашди. Дастлабки ўйинда Ирландия ва Швеция 1:1 ҳисобидан дуранг ўйнашди |
' |
|
Сизларни Лион шаҳрига таклиф қиламиз, яна бир неча дақиқалардан сўнг бу ерда Бельгия ва Италия терма жамоалари беллашишади |
' |
|
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ишқибозлари! |