Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+6' |
 |
Ўйин тугади. Франция 2-0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Эътиборингиз учун рахмат! |
| 90+5' |
 |
Франция қарши ҳужумда рақибни ушлаб олди. Пайет чап қанотдан жарима майдонига кириб келди ва бир ҳаракатда икки ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди! |
| 90+5' |
 |
ГОООЛ!!! Пайет!!! |
| 90+4' |
 |
Албания ҳужумда қоида бузди. Тўп французларда |
| 90+3' |
 |
Тўп билан Франция, улар хотиржам, чунки ғалабага яқинлар |
| 90' |
 |
5 дақиқа қўшиб берилди |
| 90' |
 |
Ўнг қанотдан Рами тўпни жарима майдонига йўллади. Ёлғиз турган Гризманн боши билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди! |
| 90' |
 |
ГОООЛ!!! Гризманн!!! ФРанция!!! |
| 89' |
 |
Канте рақиб футболчисига нисбатан қўполлик қилди ва огоҳлантирилди |
| 88' |
 |
Франциянинг узоқ давом этган ҳужуми натижа бермади. Ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди |
| 87' |
 |
Тўп билан Франция. Албанияликлар ҳимояда |
| 86' |
 |
Сўнгги дақиқалар. Жиньяк жарима майдонига кириб бориб, тўпни жамоадошига оширмоқчи бўлди. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 85' |
 |
Албанияда ўзгариш. Айети ўрнига Весели майдонга тушди |
| 84' |
 |
Канте узоқ масофадан зарба йўллади. Тўп ҳимоячиларга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 83' |
 |
Франция президенти Франсуа Олланд стадионда. У ҳамюртларининг ҳаракатларидан норози бўлмоқда |
| 82' |
 |
Жуда хавфли! Пайет жарима зарбасидан тўпни жарима майдонига оширди. Косьелни боши билан тўпга тайинли зарба бера олмади. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. |
| 81' |
 |
Албаниялик Абраши огоҳлантирилди. У Матюидини чалиб йиқитди |
| 81' |
 |
Албания тўпни ушлаб турибди |
| 79' |
 |
Франциянинг хавфли ҳужуми. Санья узоқ масофадан зарба йўллади, жуда ноаниқ! |
| 77' |
 |
Бугунги ўйин омадсизи Жиру майдонни тарк этди, унинг ўрнига Жиньяк майдонга тушди |
| 76' |
 |
Албания ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Жарима майдонига етказилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди |
| 74' |
 |
Кукели ўрнига Таулант Жака майдонга тушди |
| 73' |
 |
Франциянинг ҳужуми ниҳоясига етмай қолди. Ҳимоячилар Погбадан тўп олиб қўйишди |
| 71' |
 |
Албанияда ўзгариш. Лила ўрнига Одисе Роши майдонга тушди |
| 71' |
 |
Франция катта куч билан олдинга ўтмоқда. Погба чиройли тўп ошириш билан Матюидини қулай вазиятга чиқарган эди. У тўпга улгурмай қолди |
| 69' |
 |
Жирууууууу!!! Эвра чап қанотдан жарима майдонига тўпни етказганида, Жиру боши билан чиройли зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегди!!! |
| 69' |
 |
Коман ўрнига Гризманн майдонга туширилди |
| 68' |
 |
Жирууууу!!! Коман чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширганида, ёлғиз ўзи турган Жиру боши билан зарба йўллади. Сал ноаниқ! |
| 66' |
 |
Франциянинг навбатдаги бурчак зарбаси. Тўпни дарвозабон осонлик билан ушлаб олди. |
| 64' |
 |
УЕФА расмий сайти хабарига кўра дарвозалар томон бирорта (!) аниқ зарба йўлланмаган. Барча зарбалар ноаниқ! |
| 63' |
 |
Франциянинг бурчак зарбаси. Жарима майдонига оширилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. |
| 61' |
 |
Погба узоқдан зарба йўллади, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди |
| 59' |
 |
Пайет узоқ масофадан зарба йўллади, бу сафар ҳам ноаниқ. Рақиб жарима майдонига киришнинг иложи бўлмаяпти |
| 58' |
 |
Франция босимни кучайтирмоқда, бироқ Албания ҳам яхши ҳимояланмоқда |
| 56' |
 |
Коман узоқ масофадан кучли зарба йўллади. Ноаниқ! |
| 55' |
 |
Албаниялик Кукели огоҳлантирилди. У майдон марказида франциялик футболчини ушлаб қолди. |
| 54' |
 |
Погба!!! Канте чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказди. Ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Погба яқин масофадан кучли зарба йўллади. Жуда ноаниқ! |
| 53' |
 |
Франциянинг тезкор жавоби. Пайетнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олди |
| 52' |
 |
Хавфли вазият!!! Ўнг қанотдан жарима майдонига оширилган тўпга Мемушай яқин масофадан зарба берганида, тўп дарвоза устунига тегди! |
| 50' |
 |
Мезбонлар тезкор гол уриш мақсадида шошилишмоқда. Албания ҳимояда мустаҳкам ўйнамоқда |
| 48' |
 |
Франциянинг хавфли ҳужуми! Пайет жарима майдони ичидан кучли зарба йўллади, дарвозабон тўпни ушлаб олди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| ' |
 |
Францияда ўзгариш. Марсиал ўрнига майдонга Погба туширилди |
| ' |
|
Футболчилар майдонга қайтишмоқда |
| ' |
|
Ҳар иккала жамоа фаол ўйнашди, бироқ ҳеч ким ҳимояда хатога йўл қўймади. |
| 45+1' |
 |
Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб 0-0 |
| 45' |
 |
1 дақиқа қўшиб берилди |
| 44' |
 |
Мемушай жарима зарбасини амалга оширди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди |
| 43' |
 |
Албания рақиб жарима майдони яқинида хавфли жарима зарбасини тепиш ҳуқуқига эга бўлди |
| 41' |
 |
Марсиал чап қанотдан тўпни Жируга етказиб бермоқчи эди, ҳимоячилар унинг ниятини пайқаб, тўпни эгаллаб олишди |
| 39' |
 |
Албаниянинг хавфли ҳужуми! Мемушай тўпни жарима майдонига оширганида яқин масофадан Леняни зарба йўллади, сал ноаниқ! |
| 37' |
 |
Пайет яна бир бор тўпни жарима майдонига оширди, Жирунинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди |
| 34' |
 |
Пайет ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга ошириб, тўпни дарвозага йўллади, дарвозабон тўпни ушлаб олди |
| 32' |
 |
Хюсай узоқ масофадан зарба йўллаб кўрди, тўп ҳимоячига тегиб, тезликни йўқотди ва дарвозабоннинг осон ўлжасига айланди |
| 30' |
 |
Хавфли вазиятлар деярли йўқ, майдонда кескин кураш кетмоқда |
| 29' |
 |
Албания ҳужуми ниҳоясига етмай қолди, улар майдон марказида тўпни олдириб қўйишди |
| 27' |
 |
Канте тўпни Марсиалга оширишда хатога йўл қўйди. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 25' |
 |
Албаниянинг хавфли ҳужуми, ўнг қанотдан жарима майдонига етказилган тўпга Садику сал етмай қолди, акс ҳолда тўпни дарвозага йўллаши мумкин эди |
| 23' |
 |
Франция тўп билан, майдон маркази уларнинг измида |
| 21' |
 |
Марсиал жарима майдонига кириб бориб, қулай вазиятга чиққанида унинг зарбасини ҳимоячилар тўсишга улгуришди |
| 20' |
 |
Марсиал ҳужумда қоида бузди, акс ҳолда жарима майдони ичида яхши вазиятга чиқиб бориши мумкин эди |
| 18' |
 |
Франция бурчак зарбасини яхши амалга ошира олмади. Жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтара олишди |
| 17' |
 |
Франция ташаббусни қўлга олмоқда, тўп уларда кўпроқ ушланиб турибди |
| 15' |
 |
Марсиал жарима майдонига чап қанотдан ёриб кирди, унинг хавфли зарбасини ҳимоячи тўсиб қолди |
| 13' |
 |
Албания ҳужумда, Леняниузоқ масофадан зарба йўллаб кўрди. Унга ҳам аниқлик етишмади |
| 12' |
 |
Франциянинг ҳужуми қовушмаяпти. Олдинга етказилган тўпга Жиру етиб кела олмади. |
| 11' |
 |
Албаниянинг тезкор қарши ҳужуми ўхшамади. Ҳимоячилар жарима майдонига узатилган тўпни эгаллаб олишди |
| 9' |
 |
Марсиал чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди. Жиру боши билан зарба беролмади, ҳимоячилар йўл қўйишмади |
| 8' |
 |
Франция таркибида бугун Погба ва Гризманн йўқ. Дешам уларнинг олдинги ўйиндаги ҳаракатларидан қониқмаган |
| 7' |
 |
Албания рақибдан чўчимаяпти, дадил ўйнамоқда |
| 6' |
 |
Албаниянинг ҳужуми майдон марказидаёқ тўсиб қолинди |
| 3' |
 |
Пайет жарима зарбасидан тўпни жарима майдонига йўллади, Жиру боши билан зарба берди. Жуда ноаниқ |
| 1' |
 |
Дастлабки дақиқаларда тўп билан Франция, улар тезкор гол уришмоқчи |
| 0' |
 |
Ўйин бошланди |
| ' |
|
Албания ва Франция мадҳиялари янграмоқда |
| ' |
|
Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. Бугунги ўйинни шотландиялик Уильям Коллам бошқаради |
| ' |
|
Сизларни Марсель шаҳридаги "Велодром" стадионига таклиф қиламиз. Бир неча дақиқалардан сўнг бу ерда Франция - Албания ўйини бошланади. |
| ' |
|
Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари! |