Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' |
|
"Барселона" эса сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, ўз уйида "Осасуна"га ютқазди — 1:2 |
90+6' |
|
Ўйин тугади. "Реал" - "Вильярреал" - 2:1. "МАДРИД" - ЧЕМПИОН! |
90+5' |
|
ЙЎҚ! Ҳакам видеотакрорни кўргач, голни бекор қилди. 2:1 |
90+5' |
|
ГООООООЛ! Марко Асенсио, 3:1! Барча ишни Винисиус бажарди ва жамоадошига пас берди. Марко бўш дарвозани ишғол қилди! |
90+3' |
|
ВУУУУУУУҲ! Қандай қилиб??? Куртуа икки марта қутқарди. Иборра эса 4 метрдан дарвозага аниқ зарба бера олмади!!! "Реал"ни кечирди очиқчасига |
90+2' |
|
Вууууҳ! Санти Мина жаримадан хавфли зарба берди. Куртуа тўпни мушти билан уриб юборди |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди |
87' |
|
"Вильярреал" сариқ карточка олди. Шакла жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади. У 11 метрлардан аниқ зарба бера олмади |
86' |
|
Иско огоҳлантириш олди |
84' |
|
"Реал"да 3та ўзгариш бўлди. Майдонга Иско, Вальверде ва Лукас Васкес туширилди |
83' |
|
ГОООООЛ! Иборра, 2:1! Қанотдан етказилган узатмага футболчи 11 метрли нуқта устидан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди! |
81' |
|
ВУУУУУҲ! Кроос жарима майдони ташқарисидан зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди. Қайтган тўпга Асенсио бош билан зарба берди. Асенхо тўпни эгаллаб олди |
80' |
|
Винисиус жарима майдонига кириб, зарба берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди |
80' |
|
Cooling break'дан кейин ўйин давом эттирилди |
77' |
|
ГООООЛ! Бу сафар Карим Бензема 11 метрли жаримадан зарба берди. 2:0! |
77' |
|
Аммо пенальтидан қайтадан тепилишини кўрсатди ҳакам. Хато қилдиёв |
75' |
|
ИЯ? Керакмиди шу нарса? Рамос пенальтидан зарба бериш ўрнига пас берди. Бензема югуриб келиб гол урди. Аммо гол бекор қилинди. Чунки Карим зарбадан аввал жарима майдонига кирган эди |
73' |
|
ПЕНАЛЬТИ! "Вильярреал" дарвозасига! Рамос ҳужумга ўтди ва пенальти ишлади. Вазиятни ВАР кўриб чиқмоқда |
72' |
|
Оҳо! Онтиверос "Реал" жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба берди. Куртуа ўз ўрнида |
69' |
|
Ҳаммаси жойида. Куртуа ўйинни давом эттира олади |
67' |
|
"Вильярреал" ярим ҳимоячиси Кинтилья тиззаси билан Куртуанинг бошига урилиб кетди. Тибонинг аҳволи яхши эмас. |
64' |
|
Нариги ўйинда ҳисоб ўзгарди. Лионель Месси 21 метрлардан белгиланган жарима зарбасидан дарвозани ишғол қилди. Ҳозирча "Барселона" - "Осасуна" - 1:1. |
63' |
|
"Вильярреал" футболчиси жаримадан тўғридан-тўғри зарба беришга қарор қилди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
62' |
|
Лука Модрич сариқ карточка олди |
60' |
|
Менди ўз қанотида икки футболчидан ўтиб кетиб рақиб жарима майдонига кирди ва узатма берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди |
58' |
|
Қанотда Родригога нисбатан фол ишлатилди |
58' |
|
Ўйин темпи юқори эмас. Жамоалар эҳтиёткорликни биринчи ўринга қўйиб олишди |
55' |
|
"Вильярреал" жарима зарбасини ишлади. Тўп Варандан майдонни тарк этди. Бурчакдан етказилган тўпни Куртуа эгаллаб олди |
54' |
|
Вуууууҳ! Карвахаль ўз қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кирди, икки ҳимоячини алдади ва зарба берди. Асенхо қийинчилик билан тўпни қайтарди |
53' |
|
Зидан шогирдлари тўпни назорат қилишмоқда |
48' |
|
Меҳмонларнинг ҳужуми. Чап қанотдан етказилган тўпни Карвахаль бош билан қайтарди |
46' |
|
Кроос жаримадан тўпни рақиб жарима майдонига етказди. Рамос бироз ета олмади |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди. |
46' |
|
"Вильярреал"да иккита ўзгариш бўлди. Майдонга Бруно ва Хави Онтиверос туширилди |
45+3' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Реал" - "Вильярреал" - 1:0. Танаффус. |
45+2' |
|
"Вильярреал" жарима зарбасини амалга оширди. Узатилган тўпга ҳеч ким ета олмади |
45' |
|
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
44' |
|
Родриго яхши ҳаракат қилди. У ўнг қанотдан жарима майдонига кирди ва дарвоза олдига ерлатиб узатма берди. Кинтилья тўпни вазиятдан узоқлаштирди |
41' |
|
Сўнгги 3 дақиқани меҳмонлар ҳужумда ўтказишди. Аммо "Реал" ҳимоясини ёриб ўта олишмади |
37' |
|
Родриго ўнг қанотда Карвахаль билан "девор" ўйнаб, жарима майдонига кирди ва дарвоза олдига узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди |
33' |
|
Футболчилар сув ичиб олишди |
29' |
|
ГООООООЛ! Карим Бензема, 1:0! Ниҳоят, "Вильярреал" хатога йўл қўйди! Майдон марказида Каземиро рақибдан тўпни олиб қўйди. Модрич тўпни эгаллаб, Бенземага узатди. Каримнинг зарбасидан кейин тўп дарвзабоннинг оёқлари орасидан ўтиб, тўрга бориб тушди. Мавсумдаги 20-гол! |
26' |
|
Мадридликлар рақиб мудофаасини ёриб ўтиш йўлларини қидиришмоқда |
24' |
|
Чуквуезе яна бир яхши вазиятни қўлдан чиқарди. У жарима майдони ичида икки ҳимоячи орасидан ўтиб кета олмади |
23' |
|
Меҳмонлар майдон марказидан туриб Чуквуезе томон узатма беришди. Агар футболчи тўпни эгаллай олганида хавфли ҳужум юзага келарди |
21' |
|
"Реал"га тезкор гол уриш насиб қилмади. "Вильярреал" бутун жамоа бўлиб яхши ҳимояланмоқда |
19' |
|
Шакла сариқ карточка олди. У ўзидан ўтиб кетаёган Эден Азарни қўли билан тортиб қолди |
17' |
|
"Барселона" - "Осасуна" ўйинида ҳисоб очилди. Меҳмонлар футболчиси Хосе Арнаис ҳисобни очди. Дарвоқе, агар бугун "Барса" очко йўқотса, "Реал" мағлуб бўлса ҳам чемпионга айланади |
16' |
|
Модрич олис масофадан кучли зарба йўллади. Асенхо қийинчилик билан тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди |
15' |
|
Оҳо! Каземиронинг узатмасидан кейин Бензема тўпни ерга туширмасдан чап оёқда ўткир бурчак остида тепди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди |
13' |
|
Родриго Бензема билан бирга яхши ҳужум ташкил қилди, аммо ўзи офсайдда қолди |
12' |
|
Каземиро кутилмаганда олис масофадан кучли зарба берди. Ноаниқ |
11' |
|
Мадрид жарима зарбасини амалга оширди. Жарима майдонига етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди |
9' |
|
Эҳ, Модрич. Азар жарима майдони остонасида очилган хорватиялик футболчига узатма берди. Лука тўпни эгаллаб ичкарига кириш ўрнига, тўпни ўтказиб юборишга қарор қилди. Орқада Родриго бор эди, аммо тўпни ҳимоячи эгаллаб олди |
7' |
|
"Реал"нинг ҳужуми. Модрич ўнг қанотдан жарима майдонига узатма берди. Бенземанинг зарбаси у қадар кучли чиқмади. Асенхо тўпни эгаллаб олди |
7' |
|
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз. Ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи даврадаги баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилган эди |
4' |
|
Вуууууҳ! Рамос олис масофадан узатма билан Карвахални олдинга бошлади. Дани тўпни қабул қилиб, жарима майдонига кирди ва тўпни дарвозабоннинг устидан оширишга ҳаракат қилди. Посбон ортга сурилдию, тўпни эгаллаб олди |
2' |
|
Сариқ сувости кемаси тўпни назорат қилмоқда |
1' |
|
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга "Вильярреал" футболчилари киритиб беришди |
' |
|
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишди. Учрашув бошланиш арафасида |
' |
|
"Реал"ни чемпионликдан 2 очко ажратиб турибди. Зидан шогирдлари эса бугун 3 очкони қўлга киритиб, чемпионлик масаласини ҳал қилишмоқчи |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли Испания футбол мухлислари! "Реал" ва "Вильярреал" жамоалари ўртасидаги ўйинга хуш келибсиз |