Учрашув тафсилоти
| АПЛ - 2014-15 / 1-тур / 16.08.2014 21:30 |
|
Арсенал
Лоран Косельни (45)
Аарон Рэмзи (90+1) |
2
:
1
|
Кристал Пэлас
Хангеланд (35) |
|
| Огоҳлантиришлар |
|
|
| Четлатишлар |
|
|
| Жамоалар таркиби |
|
|
| Захира таркиби |
|
|
| Мураббий |
|
|
| Қўшимча маълумотлар |
|
|
| АПЛ - 2014-15 / 1-тур / 16.08.2014 21:30 |
|
Арсенал
Лоран Косельни (45)
Аарон Рэмзи (90+1) |
2
:
1
|
Кристал Пэлас
Хангеланд (35) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
|
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат
|
|
' |
|
"Арсенал" катта қийинчилик билан илк турдан ғалаба қозонди.
|
|
90+6' |
|
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!
|
|
90+5' |
|
"Кристал Пэлас" бурчак тўпини ўйинга киритган пайтда Шамах дарвозабонга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
|
|
90+4' |
|
Меҳмонлар вазиятни ўнглаш учун истак бору, аммо куч қолмади
|
|
90+2' |
|
"Арсенал"ни рақибни хато қилишга мажбур қилди! "Канонирлар" бурчак тўпини ўйинга киритишганидан кейин рақиб тўпни эгаллаб олганди, аммо мезбонлар тўп учун кураш олиб боришди ва тўпни қайта ўзларига олишди. Чемберлен Лоран Косельни томон тўпни етказди ва у бош билан тўпни Оливье Жируга узатди. Тўп ҳимоячига тегиб, Матье Дебюшига келиб тушди. Унинг зарбасини Хулиан Сперони қайтарди, бироқ тўпга яқин келган Аарон Рэмзи дарвозани ишғол қилди!
|
|
90+1' |
|
ГОООООЛ! Аарон Рэмзи, 2:1!!!
|
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
|
|
90' |
|
Меҳмонлар сафида сўнгги ўзгариш: О`Кифе ўйинни давом эттиради. Янник Боласи майдонни тарк этди
|
|
89' |
|
Жейсон Панчеон рақиб ҳужумини қўполлик билан тўхтатгани учун майдондан четлатилди
|
|
85' |
|
"Кристал Пэлас"да ўзгариш: Дуайт Гейл майдонга тушди, Фрейзер Кэмпбелл майдонни тарк этди
|
|
84' |
|
Венгер шогирдлари тўп билан кўпроқ муомалада бўлишмоқда. Бироқ сўнгги ҳал қилувчи узатмани муваффақиятли амалга оширишга ҳимоячилар йўл қўйишмаяпти
|
|
78' |
|
Санчеснинг ўзи "стандарт"дантўпни олис бурчакка айлантирмоқчи бўлди, аммо ижро мувафаққиятсиз чиқди
|
|
77' |
|
Мартин Келли қўпол тарзда Алексисга нисбатан подкат ишлатгани учун огоҳлантириш олди
|
|
76' |
|
Ўзгариш: Жароҳатланган Скотт Данн ўрнига Дэмьен Дилейни тушди.
|
|
75' |
|
"Кристал Пэлас" футболчиси Скотт Данн жароҳат олди ва шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди
|
|
73' |
|
Санчем Рэмзи билан "девор" ўйнади ва дарвоза томон зарба берди. Сперони ўз жамоасини голдан қутқарди
|
|
73' |
|
Алексис чап қанотда тўпни қабул қилди ва жарима майдончасига узатмани амалга оширди. Оливье Жиру тўп учун курашда ҳимоячига ютқазди
|
|
70' |
|
"Арсенал"га Ўзил етишмаяпти, назаримизда, унинг ўрни билинмоқда
|
|
69' |
|
"Канонирлар" таркибида учинчи ўзгариш: Жек Уилшир ўрнига Алекс Окслейд-Чемберлен туширилди
|
|
68' |
|
Маруан Шамах огоҳлантириш олди. Уильширга нисбатан қоида бузгани учун
|
|
65' |
|
Алексис Санчес рақиб жарима майдончаси ташқарисида ҳимоячини финт орқали алдаб ўтмоқчи бўлди, аммо ҳакам ҳужумчи фол ишлатди деб топди. Чилилик футболчи ҳакамнинг қароридан норози бўлди
|
|
64' |
|
Касорла ўнг қанотдан етказиб берган тўпга Монреалдан кўра ҳимоячи чаққонроқ ўйнади
|
|
63' |
|
Шамах ўз жарима майдончаси ичида гавда билан тўп учун кураш олиб бораётганида тўп унинг қўлига тегди. Ҳакам пенальти белгиламади
|
|
62' |
|
"Арсенал"да ўзгариш: Яя Саного ўрнига Оливье Жиру туширилди
|
|
60' |
|
Санти Касорла қўпол подкат учун огоҳлантириш олди
|
|
57' |
|
Бугун Санчеснинг ўйини қовушмаяпти. Венгер уни тез орада алмаштирса ажабмас
|
|
54' |
|
"Арсенал"да ўзгариш: Киран Гиббс ўрнига Начо Монреаль туширилди
|
|
51' |
|
"Канонирлар" аста-секин босимни оширишмоқда
|
|
49' |
|
Меҳмонлар футболчиси Жейсон Панчеон огоҳлантириш олди.
|
|
48' |
|
"Арсенал" ҳужум ҳақида ўйлаши табиий, шундай бўлмоқда ҳам
|
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди!
|
|
' |
|
Биринчи бўлим статистикаси
Дарвоза томон зарбалар: 8-1. Аниқ зарбалар: 2-1. Тўп назорати: 74%-26%. Офсайд: 0-1. Бурчак тўплари: 4-1. Фоллар: 7-8. Сариқ карточка: 1-0.
|
|
45+3' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Арсенал" - "Кристал Пэлас" - 1:1
|
|
45+1' |
|
Алексис Санчес тўп учун курашда жарима зарбасини ишлади. Касорла тўпни жарима майдончасига етказиб берди ва Лоран Косельни бош билан дарвозани ишғол қилди
|
|
45+1' |
|
ГООООЛЛ!! Лоран Косельни, 1:1!!!
|
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
|
|
44' |
|
"Арсенал" ҳимоячиси Калум Чамберс огоҳлантириш олди. У Фрейзер Кэмпбеллни қўли билан тортиб, майдонга йиқитди
|
|
42' |
|
Санти Касорланинг узатмасига "Арсенал" футболчиларидан ҳеч ким ета олмади
|
|
40' |
|
Арсен Венгер шогирдлари ўтган мавсумнинг 1-турида "Астон Вилла" 1:3 ҳисобида имкониятни бой берганди
|
|
38' |
|
"Арсенал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ўша Хангеланднинг ўзи хавфни бартараф этди
|
|
35' |
|
Меҳмонлар ҳисобни очишди! Дастлаб Шамахнинг кучли зарбасини Шченсни оёқлари билан қайтариб қолди. Бурчакдан етказиб берилган тўпни "Кристал Пэлас"нинг 33 ёшли янги футболчиси Хангеланд бош билан дарвозага йўллади!
|
|
35' |
|
ГОООООЛЛЛ, Хангеланд, 0:1!
|
|
34' |
|
Тўпни муомала қилиш статистикаси бироз ўзгарди - 75-25%.
|
|
31' |
|
Дастлабки голга тортадиган вазият! Санти Касорла яқин бурчакка кучли зарба йўллади! "Кристал Пэлас" дарвозабони Сперони маҳорат билан тўпни бартараф этди
|
|
29' |
|
Яя Саногонинг кучли зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
|
|
25' |
|
Ташаббус "канонирлар"да, аммо ҳозирча голга тортадиган вазиятлар юзага келгани йўқ
|
|
24' |
|
Санчес мувозанатни сақлай олмай, ўзи ҳам йиқилди, рақибни ҳам йиқитди
|
|
22' |
|
Меҳмонлар ҳужумчиси жамоасига ҳимояда ёрдам беришдан ташқари ҳужумда ҳам очилишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ тўп унгача етиб бормаяпти
|
|
20' |
|
"Арсенал" ўйин шиддатини бироз туширди ва энди ҳужумнинг бошқа йўлларини изламоқда
|
|
18' |
|
Алексис Санчес тўпни кўкраги билан тўхтатди ва рақиб устидан тўни ўтказиб, дарвоза томон зарба бермоқчи бўлганида ҳимоячи уни "зарарлантира" олди
|
|
17' |
|
Касорланинг узатмаси ёмон чиқмади. Фақат Саногонинг зарбаси кучли чиқмади. Натижада дарвозабон тўпни осонлик билан эгаллаб олди
|
|
15' |
|
Киран Гиббс қанотдан ҳужумга қўшилди ва бурчак тўпи ишлади
|
|
14' |
|
Санчес ўнг қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига узатди. "Кристал Пэлас" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди
|
|
13' |
|
"Бургутлар"нинг барча 11 нафар футболчиси ўз жарима майдончалари атрофида жойлашишган ва улар фақат ҳимоя ҳақида қайғуришмоқда, олдинга ўтиш ҳақида ўйлашмаяпти
|
|
12' |
|
Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида тўпни назорат қилиш бўйича статистика - 80-20%!
|
|
9' |
|
Саного рақиб жарима майдончаси ичида тўпни ўзига келишини (рекошет ҳолатда) кутмагани учун вазиятдан фойдалана олмади
|
|
6' |
|
Мезбонлар ташаббусни ўз қўлларига олишди ва турли йўналишларда ҳужум ташкил қилишга уринишмоқда. Ҳозирча хавфли вазиятлар яратилмади
|
|
2' |
|
"Арсенал" илк дақиқаларданоқ олдинга ташланди. Уилшир марказдан жарима майдончасига ёриб кирмоқчи бўлганида Маруан Шамах унга нисбатан ўйин қоидасини бузди
|
|
1' |
|
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
|
|
' |
|
Демак, меҳмонлар бугун осонликча таслим бўлишмайди. Улар яхши шаклланган жамоа сифатида "Арсенал"дан очко тортиб олишга ҳаракат қилишади
|
|
' |
|
"Кристал Пэлас" бош мураббийи Тони Пьюлис май ойида АПЛнинг энг яхши мураббийи деб топилганди. Ваҳоланки, у ўтган йилнинг ноябрь ойида жамоани қабул қилиб олганди
|
|
' |
|
Хабарингиз бор, бир ҳафта аввал бўлиб ўтган Англия Суперкубоги баҳсида "канонирлар" "Сити" устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди
|
|
' |
|
Ўйин бошланишига 7-8 дақиқа қолмоқда.
|
|
' |
|
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси 1-турда "Эмирейтс"да "Кристал Пэлас"ни қабул қилади
|
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! англия футболидан завқ олишда давом этамиз
|
| АПЛ - 2014-15 / 1-тур / 16.08.2014 21:30 |
|
Арсенал
Лоран Косельни (45)
Аарон Рэмзи (90+1) |
2
:
1
|
Кристал Пэлас
Хангеланд (35) |
|
| АПЛ - 2014-15 / 1-тур / 16.08.2014 21:30 |
|
Арсенал
Лоран Косельни (45)
Аарон Рэмзи (90+1) |
2
:
1
|
Кристал Пэлас
Хангеланд (35) |
|
![]()
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 18 ноябрь куни Жаҳон чемпионати нимчорак финалида Италияга қарши баҳс олиб боради.
Киритилди: 05:41, 16.11.2025. Ўқилди: 21006 марта. Фикрлар сони: 2 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клуби вингери Винисиус Жуниор 2026 йил ёзида сотилиши эҳтимолдан холи эмас, деб хабар берди Euro-football.ru нашри.
Киритилди: 09:15, 16.11.2025. Ўқилди: 10684 марта. Фикрлар сони: 7 та.
![]()
"Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Роберт Левандовскидан гол урмасликни сўради.
Киритилди: 21:48, 19.11.2025. Ўқилди: 9564 марта. Фикрлар сони: 18 та.
![]()
17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида плей-офф ўйинлари давом этади.
Киритилди: 11:47, 15.11.2025. Ўқилди: 8640 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
"Барселона" 2026 йилнинг ёзида ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.
Киритилди: 08:41, 15.11.2025. Ўқилди: 6291 марта. Фикрлар сони: 6 та.
![]()
Бирлашган Араб Амирликларида «Al-Ain Cup» кичик ўртоқлик турнирида финалчилар номи аниқ бўлди.
Киритилди: 12:42, 15.11.2025. Ўқилди: 6045 марта. Фикрлар сони: 2 та.
![]()
Ўзбекистон миллий жамоаси кеча Эронга қарши ўртоқлик ўйинида пенальтилар сериясида ғалаба қозонди (0:0, 4:3).
Киритилди: 08:27, 19.11.2025. Ўқилди: 5994 марта. Фикрлар сони: 4 та.
![]()
Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Эроннинг “Персеполис” клуби футболчиси Остон Ўрунов сўнгги 24 соат ичида Transfermarkt порталида энг кўп қидирилган футболчига айланди.
Киритилди: 23:09, 16.11.2025. Ўқилди: 5871 марта. Фикрлар сони: 12 та.
![]()
ОАВда "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Флориан Вирц Мадриднинг "Реал" клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар тобора кўпайиб бормоқда.
Киритилди: 07:52, 15.11.2025. Ўқилди: 5322 марта. Фикрлар сони: 1 та.
![]()
14 ноябрь куни Қатарда давом этаётган U-17 Жаҳон чемпионатида 1/16 финалнинг дастлабки 8 та ўйини ўтказилди.
Киритилди: 06:06, 15.11.2025. Ўқилди: 5291 марта. Фикрлар сони: 4 та.
![]()
Ламин Ямал "Барселона"нинг "Реал Мадрид"га қарши ўйинидан кейин энг кўп муҳокама қилинган шахслардан бирига айланди.
Киритилди: 09:56, 27.10.2025. Ўқилди: 21432 марта. Фикрлар сони: 37 та.
![]()
"Эл-класико"га саноқли кунлар қолганда "Барселона" қанот вингери Ламин Ямал "Реал"га шаънига номақбул сўзлар айтди.
Киритилди: 21:26, 24.10.2025. Ўқилди: 19813 марта. Фикрлар сони: 88 та.
![]()
“Реал” ва “Валенсия” клубларининг собиқ дарвозабони Сантьяго Канисарес “Барселона” вингери Ламин Ямал ва унинг “эл-класико”дан кейин Дани Карвахаль билан бўлган можароси ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 09:53, 28.10.2025. Ўқилди: 15774 марта. Фикрлар сони: 9 та.
![]()
"Барселона"нинг 18 ёшли футболчиси Ламин Ямал футболчининг оиласи рэперни қабул қилмагани учун ўзининг севгилиси, таниқли қўшиқчи Ники Николь билан ажрашди, деб хабар бермоқда Eltrecetv нашри.
Киритилди: 10:49, 03.11.2025. Ўқилди: 15362 марта. Фикрлар сони: 18 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоадоши Винисиус Жуниорнинг ўйини ва майдондаги хатти-ҳаракатларидан норози, деб хабар бермоқда El Nacional.
Киритилди: 14:58, 12.11.2025. Ўқилди: 13347 марта. Фикрлар сони: 15 та.
![]()
"Манчестер Юнайтед" Каземиро кетиши мумкинлигини инобатга олиб, майдон марказини кучайтирмоқчи.
Киритилди: 05:59, 21.11.2025. Ўқилди: 2657 марта. Фикрлар сони: 1 та.
![]()
Суперлигада 29-тур ўйинлари давом этмоқда.
Киритилди: 21:20, 20.11.2025. Ўқилди: 2193 марта. Фикрлар сони: 21 та.
![]()
"Насаф" устидан Суперлига 29-турида қозонилган ғалаба (1:0) "Пахтакор"ни Суперлига чемпионлик пойгасида олиб қолди.
Киритилди: 21:43, 20.11.2025. Ўқилди: 1763 марта. Фикрлар сони: 33 та.
![]()
"ПСЖ"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий манфаатларини ҳимоя қилаётган агент Алехандро Камано футболчининг "Реал"га қайтиши ҳақида гапирди.
Киритилди: 08:27, 21.11.2025. Ўқилди: 1677 марта. Фикрлар сони: 4 та.
![]()
"Манчестер Сити"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Фернандиньо профессионал фаолиятини якунлаганини маълум қилди.
Киритилди: 21:50, 20.11.2025. Ўқилди: 1594 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
АҚШ президенти Дональд Трамп ўз номи билан аталадиган стадионга эга бўлишни истамоқда.
Киритилди: 09:07, 10.11.2025. Ўқилди: 836 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Эрон терма жамоасининг 26 ёшли волейболчиси Сабер Каземий вафот этди.
Киритилди: 23:25, 05.11.2025. Ўқилди: 917 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Лондонда Англия Премьер Лигаси футболчисига нисбатан қурол билан таҳдид қилинган воқеа бўйича полиция тергов бошлади.
Киритилди: 12:07, 04.11.2025. Ўқилди: 1115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
“Астон Вилла” ва “Арсенал”нинг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Мексиканинг “Пумас” жамоасида тўп сураётган Аарон Ремси йўқолган ити ҳақида маълумот берган кишига 20 минг доллар мукофот ваъда қилди.
Киритилди: 12:17, 01.11.2025. Ўқилди: 1135 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
“Барселона” собиқ ҳимоячиси Дани Алвес Испаниядаги черковлардан бирида воизлик қилмоқда.
Киритилди: 10:44, 29.10.2025. Ўқилди: 1308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд яна бир қимматбаҳо машинага эга бўлди.
Киритилди: 07:51, 24.10.2025. Ўқилди: 1728 марта. Фикрлар сони: 11 та.
![]()
Туркиянинг “Бандирма Санайиспор” клуби дарвозабони Ўғузхон Камажи машғулот пайтида юрак хуружига учраб, 21 октябрь куни 28 ёшида вафот этди.
Киритилди: 15:38, 23.10.2025. Ўқилди: 1365 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Ан-Наср» клуби португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Катта шлем» турнирларининг 24 карра ғолиби Новак Жокович Лиссабондаги теннис клубида учрашишди.
Киритилди: 18:47, 21.10.2025. Ўқилди: 3202 марта. Фикрлар сони: 3 та.
![]()
“Реал”, “Фейеноорд” ва Нидерландия терма жамоасининг собиқ футболчиси Ройстон Дренте инсультга учради.
Киритилди: 23:11, 19.10.2025. Ўқилди: 1929 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Коста-Рика полицияси ЖЧ-2026 саралаш ўйини арафасида Никарагуа миллий терма жамоасининг кийим алмаштириш хонасига рейд ўтказди.
Киритилди: 23:00, 15.10.2025. Ўқилди: 1046 марта. Фикрлар сони: 0 та.