Учрашув тафсилоти
| АПЛ - 2014-15 / 4-тур / 13.09.2014 16:45 |
|
Арсенал
Уилшир (63)
Санчес (74) |
2
:
2
|
Манчестер Сити
Агуэро (28)
Демичелис (83) |
|
| Огоҳлантиришлар |
|
|
| Четлатишлар |
|
|
| Жамоалар таркиби |
|
|
| Захира таркиби |
|
|
| Мураббий |
|
|
| Қўшимча маълумотлар |
|
|
| АПЛ - 2014-15 / 4-тур / 13.09.2014 16:45 |
|
Арсенал
Уилшир (63)
Санчес (74) |
2
:
2
|
Манчестер Сити
Агуэро (28)
Демичелис (83) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
|
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат. Бироздан сўнг АПЛдан ЛА лига ўйинига эътибор қаратамиз. Сайтдан узоқлашманг
|
|
' |
|
"Арсенал" - "Манчестер Сити" - 2:2. Жанговар дуранг! Ушбу натижа "Челси"ни фойдасига ишлаши аниқ. Моуриньо шогирдлари бугун ғалаба қозонишса, таъқибчиларидан илгарилаб кетишади.
|
|
90+7' |
|
Шу вазиятда эса бош ҳакам Клатенбург ҳуштак чалиб, ўйинни якунлаб берди.
|
|
90+7' |
|
Давид Силва чап қанотдан жарима тўпини жарима майдончасига етказиб берди. Тўп Компанининг бошидан орқа томонга ўтиб кетди.
|
|
90+4' |
|
"Сити" қўшимча дақиқаларни жуда кучли ўтказмоқда. Косьелни жарима майдончаси ташқарисидан чиройли узатма билан Жекони бирга-бир вазиятга чиқарди. Эдин зарба берди ва посбон тўпни ён томонга уриб юборди. Насри бўш қолган дарвозани ишғол қилди, аммо гол инобатга олинмади. Боиси, зарба берилаётганда Самир офсайдга чиқиб улгурган экан!
|
|
90+3' |
|
Вууууҳ, омад "Арсенал"га тиржайиб боқди! Тўп ўнг қанотдан жарима майдончасига етказди. Ҳимоячи Жекор таъқиби остида тўпни ён томонга тепиб юбормоқчи бўлди шекилли, аммо тўп дарвозабоннинг устидан ошди ва дарвоза устунига тегиб қайтди! Қайтган тўпни Шченсни эгаллаб олди
|
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди
|
|
88' |
|
Вууууҳҳҳ! Коларовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Шченсни ўша бурчакни қўриқлаётган бўлса-да, тўп устундан қайтди
|
|
87' |
|
Уэлбек майдонни тарк этди. Алекс Окслейд-Чемберлен ўйинни давом эттиради
|
|
87' |
|
Уэлбек жарима майдончаси бурчагидан дарвозанинг олис бурчагига айлантирди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
|
|
86' |
|
Шаҳарликларнинг ҳужумини мезбонлар бир амаллаб бартараф этишди
|
|
83' |
|
Бурчакдан етказилган тўпга Мартин Демичелис бош билан зарба берди. Дарвозанинг юқори бурчагига йўл олган тўп аввал посбоннинг қўлига, кейин эса дарвоза устунига тегиб, чизиқни кесиб этди. 2:2!
|
|
83' |
|
ГОООООЛЛЛ! Демичелис, 2:2!!!
|
|
83' |
|
"МС" бурчак тўпи ишлади
|
|
79' |
|
Дебюши жиддий жароҳат олди. Уни замбилда майдон ташқарисига олиб чиқиб кетишди
|
|
77' |
|
"Сити"да ўзгариш: Фернандиьно ўрнига Коларов тушди
|
|
76' |
|
Вууууҳ, Ўзилнинг чиройли узатмасидан кейин Косьелни дарвозабон билан юзма-юз ҳолатга чиқди, аммо дарвозага аниқ зарба бера олмади!
|
|
74' |
|
"Арсенал" ҳисобда олинга чиқиб олди! Тўп ўнг қанотда жарима майдончасига етказилганидан кейин ҳимоячилар уни қайтаришди. Рэмзи бош билан тўпни яна жарима майдончасига қайтарди. Ҳимоячилар билан бир чизиқда турган Санчес тўпни ерга туширмасдан олис юқори бурчакка жойлаб қўйди!!!
|
|
74' |
|
ГОООООООООЛЛЛЛ! Алексис Санчес, 2:1!!!
|
|
72' |
|
Самир Насри 18 метрдан кучли зарба берди. Войцех Шченсни тўпни эгаллаб олди
|
|
69' |
|
Ўзил чап қанотдан ҳужумга қўшилди Монреални тўп билан таъминлади. У эса дарвозабон майдончаси томон тўпни етказди. Мудофаа вакиллари хавфни бартараф этишди
|
|
64' |
|
Агуэро сариқ карточка олди
|
|
63' |
|
Уилширнинг ўзи тўпни эгаллаб олди ва жарима майдончаси остонасидаги Рэмзига тўпни етказди. Аарон эса жарима майдончасига кириб бораётган Уилширни тўп билан таъминлади ва футболчи бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, ўткир бурчак остида бўлишига қарамай, тўпни Харт устидан ўтказиб, ҳисобни тенглаштирди!
|
|
63' |
|
ГООООЛЛЛ! Уилшир, 1:1!!
|
|
62' |
|
"Арсенал" ҳимоячиси Монреал сариқ карточка олди
|
|
59' |
|
Клиши Силва билан "девор" ўйнади ва бирга-бир вазиятда тўпни Шченсни устидан оширди. Тўп эса дарвозанинг олис устуни ёнидан майдонни тарк этди. Тўпнинг ҳаракатини ҳимоячи назорат қилиб борди
|
|
58' |
|
"Арсенал" майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, тезкор ҳужумга ўтди. Санчес жарима майдончаси остонасигача бориб, ўнг қанотдан ичкарига кираётган Уэлбекни тўп билан таъминламоқчи бўлди. "Сити" мудофааси яхши ўйнади
|
|
55' |
|
"Сити" футболчилари ўнг қанотда очиқ турган Навасни олдинга бошлашди. Хесус дарвозабон майдончасига тўпни етказди, марказий ҳимоячилар хушёр ҳаракат қилишди
|
|
53' |
|
"Сити" футболчилари тўпни назорат қилишди ва жарима майдончасига етказиб беришди. Дарвозабон тўпни осонлик билан эгаллаб олди
|
|
48' |
|
"Арсенал" бу сафар қисқа паслар орқали жарима майдончасининг ўнг қанотиданн ҳужум ташкил қилди. Санчес дарвозабон майдончасига тўпни узатди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
|
|
47' |
|
Венгер шогирдлари марказ бўйлаб ҳужум ташкил қилишди. Ўзил жарима майдончаси ичида тўпни қап қанотда очилган Уэлбекка етказди. Даннининг зарбаси кучсиз чиқди ва Харт тўпни эгаллаб олди
|
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
|
46' |
|
"Сити"да ўзгариш бўлади. Самир Насри майдонга тушди. Лемпард захирага олинди
|
|
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
|
|
' |
|
Ҳозирча "Арсенал" - "Манчестер Сити" - 0:1. Танаффус.
|
|
45' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳакам компенсация вақти қўшилмади.
|
|
45' |
|
"Канонирлар" жарима зарбасини жарима майдончасига етказиб беришди. "Шаҳарликлар" хавфни бартараф этишди
|
|
42' |
|
"Сити" қисқа паслар орқали жарима майдончага кириб борди. Ҳимоячилар сўнгги дамда тўпни эгаллаб олишди
|
|
41' |
|
Санчес жарима тўпини жарима майдончасига етказиб берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди, Ўзил эса 20 метрлардан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
|
|
40' |
|
Санчесга нисбатан фол ишлатилди. Жарима зарбаси
|
|
38' |
|
Ўзил олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Анча ноаниқ
|
|
35' |
|
Мезбонлар зич ҳимояни ёриб ўта олишмаяпти.
|
|
32' |
|
Вуууҳ! Голдан руҳланган "шаҳарликлар" ҳужумни кучайтиришмоқда. Навас яна бир марта жамоадоши Сабалетани қулай вазиятга чиқарди. Унинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Шченсни қайтарди!
|
|
28' |
|
"Сити" қарши ҳужумда гол урди. Навас жарима майдончасининг ўнг томонидан тўпни дарвозабон майдончасига яқин жойга узатди. Ҳимоячилар ва дарвозабонга нисбатан чаққонлик қилган Агуэро бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди!
|
|
28' |
|
ГООООООЛЛЛ! Агуэро, 0:1!
|
|
26' |
|
Лемпард мезбонлар жарима майдончаси ташқарисида Агуэро билан "девор" ўйнади ва дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоўа устидан ўтиб кетди
|
|
25' |
|
Кичик устунлик ва тўп билан муомала "Арсенал" томонида. "Сити" қарши ҳужумда ўйнашга мажбур бўлмоқда
|
|
22' |
|
Франк Лемпардга "сариқ". У майдон марказида Рэмзини йиқитиб, тезкор қарши ҳужумни бузди
|
|
21' |
|
Санчеснинг узатмасини Харт эгаллаб олди
|
|
21' |
|
Компани Рэмзига нисбатан фол ишлатди. Жарима зарбаси
|
|
20' |
|
Агуэро офсайдда қолди
|
|
16' |
|
Фернандиньонинг жарима майдончасига етказган тўпига Сабалета ета олмади
|
|
14' |
|
"Арсенал"нинг марказ бўйлаб ташкил этган ҳужуми Рэмзининг зарбаси билан якунланди. Харт тўпни эгаллаб олди
|
|
13' |
|
Навас жарима майдончасининг ўнг қанотида дарвозабон майдончаси томон узатмани амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак тўпини посбон эгаллаб олди
|
|
12' |
|
Вууууууууҳ, Уэлбеееееккк! Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва "парашют" услубида тўпни дарвозабон устидан оширди. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Харт эгаллаб олди!!!
|
|
11' |
|
Ўзил нозик узатма билан чап қанотдан жарима майдончаси ичидаги Уэлбекни тўп билан таъминланди. Данни тўпни дарвозага йўллай олмади
|
|
10' |
|
Агуэро 2-3 нафар ҳимоячилар орасидан ўтиб кетди ва ўткир бурчакка ўтиб, дарвозабон майдончаси томон тўпни етказди. Шченсни тўпни эгалаб олди
|
|
8' |
|
Харт меҳмонларни қутқармоқда. Жарима майдончасига етказилган тўпга чиқишда Харт чаққонлик қилди, акс ҳолда "Канонирлар" ҳужумчиси у билан яккама-якка вазиятга чиқаётганди
|
|
7' |
|
Алексис Санчес! 18 метрдан кучли зарба йўллади. Жо Харт тўпни эгаллаб олди!
|
|
6' |
|
Томонлар бир мартадан ҳужум ташкил қилишди. Ҳимоячилар хушёр ўйнашмоқда.
|
|
3' |
|
Жамоалар эҳтиёткорлик билан ўйинни бошлашди
|
|
1' |
|
Ўйин бошланди!
|
|
' |
|
"Арсенал" ўзининг анъанавий қизил-оқ, "Сити" эса оч кўк рангли формасида ҳаракат қилишади
|
|
' |
|
Ўйин бошланишига 4 дақиқа қолмоқда. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
|
|
' |
|
Френк Лэмпард бугун "Ман. Сити" сафида бошланғич таркибда майдонга тушаётган эътиборга молик ҳолат
|
|
' |
|
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ! Барчангизни Англия Премьер-лигаси 4-туридан ўрин олган марказий баҳсни кузатиб боришга таклиф қиламиз. "Арсенал" ўз майдонида мамлакат чемпиони "Манчестер Сити"ни қабул қилади
|
| АПЛ - 2014-15 / 4-тур / 13.09.2014 16:45 |
|
Арсенал
Уилшир (63)
Санчес (74) |
2
:
2
|
Манчестер Сити
Агуэро (28)
Демичелис (83) |
|
| АПЛ - 2014-15 / 4-тур / 13.09.2014 16:45 |
|
Арсенал
Уилшир (63)
Санчес (74) |
2
:
2
|
Манчестер Сити
Агуэро (28)
Демичелис (83) |
|
A PHP Error was encountered
Severity: Notice
Message: Undefined property: stdClass::$title_uz
Filename: site/match_center.php
Line Number: 354
![]()
"Манчестер Сити" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов халқаро миқёсда яна бир бор эътироф этилди.
Киритилди: 16:38, 17.03.2026. Ўқилди: 22642 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Эрон терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги мумкин ва бундай ҳолатда унинг ўрнини Осиё футбол конфедерациясининг (ОФК) бошқа бир жамоаси эгаллаши эҳтимоли бор.
Киритилди: 13:36, 15.03.2026. Ўқилди: 21064 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе, агар 2024 йил ёзида испан грандига ўта олмаганида, фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 07:23, 17.03.2026. Ўқилди: 19084 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» дарвозабони Джанлуиджи Доннарумма Винисиус ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Киритилди: 17:43, 18.03.2026. Ўқилди: 15125 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Спорт шарҳловчиси Денис Алхазов "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг Чемпионлар лигаси доирасида Мадриднинг "Реал" клубига қарши ўйиндаги ҳаракатларига баҳо берди.
Киритилди: 14:42, 18.03.2026. Ўқилди: 11813 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Барселона"га ўтмайди.
Киритилди: 22:24, 17.03.2026. Ўқилди: 10840 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Киритилди: 10:33, 16.03.2026. Ўқилди: 9653 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
18 март куни УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичининг сўнгги жавоб ўйинлари бўлиб ўтди.
Киритилди: 16:34, 19.03.2026. Ўқилди: 8854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Реал» ва «Бавария» Чемпионлар лигасида яна ўзаро тўқнаш келишади.
Киритилди: 05:28, 19.03.2026. Ўқилди: 8458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа ҳужумчи Килиан Мбаппенинг ҳолати ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Киритилди: 08:55, 15.03.2026. Ўқилди: 8159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Сўнгги кунларда испан ОАВда "Реал"нинг Родрига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар чиққан эди.
Киритилди: 16:22, 06.03.2026. Ўқилди: 42620 марта. Фикрлар сони: 32 та.
![]()
Opta компаниясининг суперкомпьютери статистик алгоритмлар асосида Чемпионлар лигаси 1/8 финалидаги «Реал» — «Манчестер Сити» жуфтлигида қайси жамоа кейинги босқичга чиқиш эҳтимоли юқори эканини ҳисоблаб чиқди.
Киритилди: 10:33, 10.03.2026. Ўқилди: 38405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
"Манчестер Сити" ва Норвегия терма жамоаси юлдузи Эрлинг Холанд ўз Instagram саҳифасида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановни туғилган куни билан табриклади.
Киритилди: 22:08, 01.03.2026. Ўқилди: 33453 марта. Фикрлар сони: 3 та.
![]()
Криштиану Роналду расман Бразилиянинг «Коритиба» клуби футболчисига айланди.
Киритилди: 13:41, 13.03.2026. Ўқилди: 30029 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Ҳужумчи Роберт Левандовски "Барселона"нинг жароҳатланганлар рўйхатига тушди.
Киритилди: 19:45, 01.03.2026. Ўқилди: 27493 марта. Фикрлар сони: 6 та.
![]()
«Манчестер Сити» ҳужумчиси, юлдузли Эрлинг Холанд жорий мавсум якунланганидан кейин клубини ўзгартиришга тайёр.
Киритилди: 12:36, 21.03.2026. Ўқилди: 2060 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Киритилди: 09:53, 21.03.2026. Ўқилди: 1926 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Трансфер ҳуқуқлари Эроннинг "Истиқлол" клубига тегишли бўлган Рустам Ашурматов мамлакатдаги сиёсий таранглик сабаб фаолиятини яна юртимизда давом эттириши мумкин.
Киритилди: 14:18, 21.03.2026. Ўқилди: 1616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Caught Offside нашрининг хабар беришича, Мерсисайд клуби ёзги трансфер ойнасида "Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухони ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Киритилди: 15:39, 21.03.2026. Ўқилди: 1389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро март ойидаги йиғин ва FIFA Series халқаро ўртоқлик турнири учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Киритилди: 15:06, 21.03.2026. Ўқилди: 1359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Конго Республикаси футбол федерацияси – Fecofoot президенти Жан-Ги Блез Майолас пул ювиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш, ноқонуний даромад олиш ва COVID-19 пандемияси даврида FIFA маблағларини ўзлаштирганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Киритилди: 19:44, 11.03.2026. Ўқилди: 960 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Сантос» ҳужумчиси Неймарнинг ошпази меҳнат шартномаси талабларига риоя қилинмагани учун бразилиялик футболчини судга берди.
Киритилди: 00:02, 07.03.2026. Ўқилди: 2774 марта. Фикрлар сони: 3 та.
![]()
Украинанинг “Колос” клуби ўз футболчиси Даниил Колесник билан шартномани бекор қилди.
Киритилди: 10:47, 18.02.2026. Ўқилди: 772 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Руминияда Грециянинг “ПАОК” клубининг 10 нафар мухлиси кетаётган микроавтобус юк машинаси билан тўқнашиб кетди.
Киритилди: 08:23, 28.01.2026. Ўқилди: 1384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Португалиянинг Мадейра оролида номаълум шахс машҳур футболчи Криштиану Роналдунинг ҳайкалини ёқиб юборди.
Киритилди: 11:00, 22.01.2026. Ўқилди: 6003 марта. Фикрлар сони: 10 та.
![]()
Франциянинг “Мец” клуби аъзоси Таҳирис дос Сантос Янги йил арафасида Швейцариянинг Кранс-Монтана шаҳрида содир бўлган фожиали ёнғин пайтида қаҳрамонлик кўрсатди.
Киритилди: 14:49, 19.01.2026. Ўқилди: 1378 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Сенегал терма жамоаси ҳамда Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” клуби ҳужумчиси Садио Мане ўз туғилиб ўсган қишлоққа қиймати 500 минг долларга тенг шифохона қуриб берди.
Киритилди: 14:47, 19.01.2026. Ўқилди: 2489 марта. Фикрлар сони: 16 та.
![]()
«Вест Хэм» ва «Марсель» жамоаларида тўп сурган Димитри Пайет атрофида янги можаро авж олмоқда.
Киритилди: 09:24, 19.01.2026. Ўқилди: 1084 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Реал» ва Германия терма жамоаси ҳимоячиси Антонио Рюдигер ўзининг тарихий ватани — Сьерра-Леонега ташриф буюрди.
Киритилди: 09:14, 02.01.2026. Ўқилди: 2340 марта. Фикрлар сони: 8 та.
![]()
Машҳур британиялик боксчи Энтони Жошуа Нигерияда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида енгил жароҳат олди.
Киритилди: 21:03, 29.12.2025. Ўқилди: 2977 марта. Фикрлар сони: 0 та.