Учрашув тафсилоти
| AFC U-20 - 2014 / 2-тур / 12.10.2014 17:00 |
|
БАА
Жума Ғаним (25)
Аҳмад ал-Ҳашмий (90+3) |
2
:
2
|
Ўзбекистон
Элдор Шомуродов (44)
Забиҳилло Ўринбоев (53) |
|
| Огоҳлантиришлар |
|
|
| Четлатишлар |
|
|
| Жамоалар таркиби |
|
|
| Захира таркиби |
|
|
| Мураббий |
|
|
| Қўшимча маълумотлар |
|
|
| AFC U-20 - 2014 / 2-тур / 12.10.2014 17:00 |
|
БАА
Жума Ғаним (25)
Аҳмад ал-Ҳашмий (90+3) |
2
:
2
|
Ўзбекистон
Элдор Шомуродов (44)
Забиҳилло Ўринбоев (53) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
|
' |
|
Афсус, ғалабани қўлдан чиқардик. Ушбу ғалаба бизни чорак финалга олиб чиққан бўларди. Австралия билан ўйинда бизни дуранг натижа ҳам қаноатлантиради. Ҳар қандай дуранг бизни гуруҳда 1-ўрин соҳибига айлантиради
|
|
90+8' |
|
Ўйин якунланди. БАА - Ўзбекистон - 2:2.
|
|
90+6' |
|
Аслиддин Абдиев сариқ карточка олди. Симуляция учун
|
|
90+5' |
|
Ўзбекистон термасида Аслиддин Абдиев майдонга тушди
|
|
90+5' |
|
Амирлик футболчиси жарима майдончаси ичида тўпни кўкраги билан қайтариб, зарба берди. Ноаниқ
|
|
90+4' |
|
Ўринбоев вазиятдан фойдаланганида, шунча асаббузарликлар йўқ эди...
|
|
90+3' |
|
Тўп бурчакдан етказилди ва Аҳмад ал-Ҳашмий бош билан дарвозани ишғол қилди
|
|
90+3' |
|
ГОООЛ! Аҳмад ал-Ҳашмий, 2:2
|
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
|
|
90' |
|
Эҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳ, Болтабоевнинг узатмасидан кейин Ўринбоев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
|
|
89' |
|
БАА жарима майдончаси атрофига тўпни етказди. ҲИмоячимизнинг боши орқали борган тўпни Ҳамроев ушлаб олди
|
|
88' |
|
Жамоамиз имкон қадар тўпни сақлашга ва имкон топилган олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда. Чап қанотдан етказиб берилган тўп Ўринбоевгача ўтмади
|
|
87' |
|
Ўзбекистонда иккинчи ўзгариш: Достонбек Ҳамдамов ўрнига Жавоҳир Сиддиқов туширилди
|
|
86' |
|
Хуршид Ғиёсов ўнг қанотда тўпни эгаллаб, девор услубида шериклари билан жарима майдончасига кириб борди, аммо 14 метрлардан зарба йўллашга улгурмади
|
|
84' |
|
Ўринбоев жарима майдончаси ичида ҳимоячини алдаб ўта олмади
|
|
82' |
|
Рақиб ҳимоячилари ҳимояда тўпни вакилларимизга бериб қўйишди. Аммо ҳужумчиларимизга аниқ узатма етишмаяпти
|
|
81' |
|
БАА бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячиларимиз тўпни узоққа қайтаришди, аммо рақибимиз такрорий ҳужум ташкил қилиб, 18 метрдан зарба йўллади. Зарба бироз ноаниқ бўлди
|
|
80' |
|
Ўзбекистон биринчи ўзгариш: Элдор Шомуродов ўрнига Жамшид Болтабоев туширилди
|
|
78' |
|
Тўп олис масофадан чап қанотдаги Шомуродовга етказилди. Элдор ҳимоячини алдаб ўта олмади
|
|
77' |
|
Майдон марказида Абдулла Ғаним фол ишлатди
|
|
76' |
|
БААда ўзгариш бўлди
|
|
76' |
|
Абдусалимов жароҳат олди. Уни замбилда майдондан ташқарига олиб чиқиб кетишди
|
|
75' |
|
Хуршид Ғиёсов бурчак тўпи тепилаётганида бурчакка яқин жойга борди ва тўп унга узатилди. Хуршид бир ҳимоячини алдаб ўтиб, ўткир бурчак остида зарба йўлашга қарор қилди ва адашди. У узатма берганида гол уришимиз ҳақиқатга яқинроқ бўларди
|
|
74' |
|
Бурчак тўпи ишладик
|
|
73' |
|
Абдусалимов ўнг қанотдан тўпни эгаллаб, бир футболчини алдади ва дарвоза томон зарба берди. Бироз ноаниқ
|
|
71' |
|
Эҳ, Ўринбоев Шомуродовга тўпни узата олмади. Акс ҳолда Элдор дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетарди
|
|
70' |
|
Шомуродовнинг 16 метрдан жавоб зарбасига аниқлик етишмади
|
|
70' |
|
БАА футболчиси 18 метрдан кучли зарба йўллади. Дилшод Ҳамроев иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди
|
|
67' |
|
Уҳҳҳҳҳ! Ҳимоячимиз Достон Турсунов тўпни БАА футболчиларига олдириб қўйди ва рақибларимиз тўпни эгаллаб, дарвоза олдида турган футболчига тўпни узатишди. Бахтимизга-бахтимизга, БАА футболчисининг 7-8 метрдан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
|
|
65' |
|
Эҳҳҳҳ, Элдор икки марта дарвозага аниқ зарба бера олмади. Дастлаб унинг ўзи чап қанотдан олдинга ўтиб, бир футболчини алдади ва олис бурчак томон тўпни тепди. Ноаниқ бўлди. Қарши ҳужум натижасида гол уриш учун яхши имкониятга эга бўлдик. Ўнг қанотдан олдинга ўтган ярим ҳимоячимиз тўпни жарима майдончаси чизиғи устида турган Шомуродовга тўп етказилди. Элдорнинг бу галги зарбаси ҳам аниқ бўлмади
|
|
63' |
|
Ҳаммаси яхши ўйналди. Комилов чап қанотдан тўпни жарима майдончасига ерлатиб етказиб берди. Ҳамдамов дарвозага тўпни бура олмади
|
|
61' |
|
Абдулла Ғаним огоҳлантириш олди. У ўзидан ўтиб кетаётган Соҳибовни тортиб йиқитди
|
|
59' |
|
Абдулла Ғаним чап қанотдан жарима майдончасига кириб, марказ томон кўчаётганида ҳимоячимиз билан конктакт натижасида йиқилди. Пенальти йўқ
|
|
58' |
|
БУрчак тўпидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтаришди
|
|
58' |
|
Қарши ҳужум натижасида Шомуродов жарима майдончасига кириб борди, аммо зарба беришга улгурмади, ҳимоячи тўпни тепиб юборишга улгурди
|
|
55' |
|
Фирдавс Абдусалимовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Аммо ҳакам бурчак тўпи белгиламади
|
|
53' |
|
Ўнг қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Ўринбоев бош билан дарвозага жойлади. Ҳужумчимиз ҳимоячига нисбатан баланд сакрагани эътиборга молик
|
|
53' |
|
ГООООООООЛ! Забиҳилло Ўринбоев, 2:1!
|
|
51' |
|
Амирлик ярим иҳмоячиси ўнг қанотдан катат тезликда олдинга ўтди ва 20 метрлардан кучли зарба берди. Тўп ҳужумчига тегиб, майдонни тарк этди
|
|
49' |
|
Тўп ўнг томонга думалатиб берилди ва Абдулраҳмон ал-Ҳусаний зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
|
|
48' |
|
Абдуллаев ҳужумга ўтаётган рақиб футболчисига нисбатан фол ишлатди. Жарима тўпи
|
|
47' |
|
Абдусалимов ўнг қанотдан тўпни етказиб берди. Ўринбоев 11 метрли нуқта атфофидан зарба йўллади. Ноаниқ
|
|
46' |
|
БААда ўзгариш бўлди: Холид Абдулраҳим ўрнига Абдулраҳмон ал-Ҳусаний туширилди
|
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
|
45+3' |
|
Биринчи бўлим якунланди
|
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
|
|
44' |
|
Бурчакдан тўпни ўйинга киритганимиздан кейин тўп жарима майдончаси ташқарисига қайтарилди. Ўнг қанотда Ҳамдамов тўпни жарима майдончасига узатди. Офсайдда турган Ўринбоев эгилиб қолди ва тўпни ўтказиб юборди. Элдор Шомуродов эса яқин масофадан тўпни бош билан дарвозага йўллади.
|
|
44' |
|
ГОООООООООЛ, Элдор Шомуродов, 1:1!
|
|
42' |
|
Шомуродов бирга-бир вазиятга чиқарилди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборилди
|
|
40' |
|
Олис масофадан йўлланган зарбани БАА дарвозабони эгаллаб олди
|
|
39' |
|
Ҳужумларимизда мазмун йўқолиб қолди. Голдан кейин араблар ҳам ишонч билан ўйнай бошлашди
|
|
34' |
|
Акромжон Комилов қўпол "подкат" учун огоҳлантириш олди
|
|
33' |
|
Ўринбоев ҳамон ухламоқда! Шундоққина 5 метрдан дарвозага аниқ зарба бера олмади!
|
|
31' |
|
Агар 3 футболчмиз бир ҳимоячига қарши чиқиб борса ҳам вазиятни эплаб голга айлантира олишмайдия бизнинг футболчилар
|
|
30' |
|
Яхши ҳужум, аммо сўнгги узатма ўта нўноқ бўлди
|
|
27' |
|
Эҳҳҳ, Шомуродов! Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, ўзи зарба бериш ўрнига шеригига ноаниқ пас бериб, вазиятни кўкка совурди!
|
|
25' |
|
БАА терма жамоаси ўнг қанотда жарима зарбасини ишлади (тўп Комиловнинг қўлга тегди). Жарима майдончасига етказилган тўпни Жума Ғаним бош билан дарвозага йўллади. Илк хавфли ҳужум ва гол!
|
|
25' |
|
ГООООЛ! Жума Ғаним, 1:0!
|
|
24' |
|
Энди БАА тўп билан кўпроқ назорат қилмоқда
|
|
21' |
|
Устунлик терма жамоамиз томонида
|
|
17' |
|
Бурчак тўпини ўйинга киритдик. Бош билан дарвоза томон берилган зарбани ҳимоячи қайтарди. Такрорий ҳужум пайтида футболчимиз 17 метрдан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
|
|
14' |
|
Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни марказий ҳимоячи ўз олдига қайтарди. Шомуродов тўпга борди ва зарба берди. Зарба ўша ҳимоячининг ўзига тегиб, майдонни тарк этди
|
|
13' |
|
Эҳҳҳҳ, Ўринбоев! Ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан сўнг Забиҳилло дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди! Аммо 7-8 метрдан тўпни дарвозага аниқ йўллашнинг уддасидан чиқа олмади
|
|
11' |
|
Забиҳилло ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказиб берди. Шомуродов узатмага ета олмади
|
|
9' |
|
Акром Комилов чап қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Тзп ҳимоячиларга тегиб қайтди
|
|
8' |
|
Амирлик футболчиларининг ҳужумини жарима майдончаси остонасида қайтардик
|
|
6' |
|
Бурчак тўпини ўйинга киритдик. Тўп қайтарилди ва вакилларимиз яна бир ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдончаси ичида чап томондан ўткир бурчак остида Ўринбоев зарба берди. БУсанда тўпни эгаллаб олди
|
|
5' |
|
Жарима зарбасидан кейин Отабек Шукуров бош билан дарвозани ишғол қилди! Аммо Отабек офсайдда бўлгани учун гол инобатга олинмади. Ҳайрон қоласан, жарима зарбаси пайтида офсайдда туриш ўта қўпол хатоку!
|
|
4' |
|
Достонбек Ҳамдамовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Ўнг қанотда
|
|
3' |
|
Тўп терма жамоамизда, бир марта ҳужум ташкил қилдик, тўп жарима майдончаси остонасидан қайтарилди
|
|
1' |
|
Ўйин бошланди!
|
|
' |
|
Ўйинни бошлаш учун барча нарса тайёр
|
|
' |
|
Мадҳияси якунланиши арафасида дарвозабонимиз Дилшод Ҳамроев "Ҳа болалар" дея футболчиларни руҳлантиришга ҳаракат қилди
|
|
' |
|
Энди эса навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига
|
|
' |
|
Дастлаб БАА мадҳияси янграмоқда. Бу жамоа бугун расман мезбон
|
|
' |
|
Япониялик ҳакам ортидан ҳар иккала жамоа футболчилари майдонга чиқиб келишмоқда
|
|
' |
|
Индонезияга қарши ўйинга нисбатан Ҳайдаров бошланғич таркибга иккита ўзгариш киритди. жароҳат олган Одилбек Ҳамробеков ва Бобур Давлатов ўрнига Иброҳим Абдуллаев ва Акромжон Комилов майдонга туширилди
|
|
' |
|
Равшан Ҳайдаров шогирдлари ғалаба қозонишса, чорак финал йўлланмасини муддатидан аввал ҳал қилишади
|
|
' |
|
Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун 2-тур ўйинлари якунига етади. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
|
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
|
| AFC U-20 - 2014 / 2-тур / 12.10.2014 17:00 |
|
БАА
Жума Ғаним (25)
Аҳмад ал-Ҳашмий (90+3) |
2
:
2
|
Ўзбекистон
Элдор Шомуродов (44)
Забиҳилло Ўринбоев (53) |
|
| AFC U-20 - 2014 / 2-тур / 12.10.2014 17:00 |
|
БАА
Жума Ғаним (25)
Аҳмад ал-Ҳашмий (90+3) |
2
:
2
|
Ўзбекистон
Элдор Шомуродов (44)
Забиҳилло Ўринбоев (53) |
|
![]()
«Зенит», «Арсенал» ва Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Аршавин Ўзбекистон терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштирокидан нималар кутаётгани ҳақида гапириб ўтди.
Киритилди: 20:43, 30.05.2026. Ўқилди: 18149 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
2025/26 йилги мавсум якунларига кўра, еврокубоклардаги иштироки учун энг кўп мукофот пули олган клублар рўйхатини «ПСЖ» бошқариб бормоқда.
Киритилди: 16:06, 31.05.2026. Ўқилди: 13007 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Каталониянинг "Барселона" клуби "Манчестер Юнайтед"дан Маркус Рэшфордни сотиб олмоқчи.
Киритилди: 16:53, 30.05.2026. Ўқилди: 12846 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Реал» президенти Флорентино Перес агар президентлик сайловларида ғалаба қозонса, клуб 150 миллион евро эвазига янги футболчи билан шартнома имзолашини эълон қилди.
Киритилди: 05:13, 05.06.2026. Ўқилди: 12599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Киритилди: 08:53, 02.06.2026. Ўқилди: 12156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
El Chiringuito хабарига кўра, Флорентино Перес Мадрид клуби президенти лавозимига қайта сайланса, ҳимоячи Ибраима Конате «Реал» футболчисига айланади.
Киритилди: 09:05, 02.06.2026. Ўқилди: 10995 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Португалиялик таниқли мутахассис Жозе Моуриньо “Реал” бош мураббийлигига расман тайинлангани эълон қилинмаган бўлса-да, аллақачон жамоанинг келажакдаги қиёфасини шакллантиришга киришди.
Киритилди: 20:51, 30.05.2026. Ўқилди: 10627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Франциянинг «ПСЖ» клуби Мадриднинг «Реал» клуби билан шов-шувли трансферни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Киритилди: 13:27, 30.05.2026. Ўқилди: 10360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Инсайдер Карлос Монфорнинг хабар беришича, Энтони Гордонга “Барселона”да қайси рақам берилиши ҳозирданоқ маълум.
Киритилди: 13:43, 30.05.2026. Ўқилди: 10303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Каталониянинг «Барселона» клуби ўз ҳимоячиларидан бири билан хайрлашиши мумкин.
Киритилди: 12:53, 02.06.2026. Ўқилди: 9318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.
Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 44030 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадаги келажаги борасида кутилмаган хабарлар тарқалди.
Киритилди: 08:32, 10.05.2026. Ўқилди: 29791 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов ҳамда англиялик Жек Каттерал ушбу жангдан қанча ишлаб топгани маълум бўлди.
Киритилди: 08:45, 26.05.2026. Ўқилди: 29323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди.
Киритилди: 13:39, 11.05.2026. Ўқилди: 28621 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Реал»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ таркибни кучайтириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.
Киритилди: 15:07, 18.05.2026. Ўқилди: 26999 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
COPE нашрининг хабар беришича, «Реал» президенти Флорентино Перес сешанба куни янги футболчи учун 150 миллион евро миқдорида таклиф юборишни ваъда қилганда, «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Жоау Невешни назарда тутган.
Киритилди: 05:18, 05.06.2026. Ўқилди: 8910 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Ҳужумчи Хулиан Альварес шу ёзда Мадриднинг «Атлетико» клубида қолмаса керак.
Киритилди: 09:05, 05.06.2026. Ўқилди: 6928 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Германиялик математик Йоахим Клемент илмий ёндашув асосида Жаҳон чемпионати якунларини прогноз қилишга қарор қилди ва унда Нидерландия терма жамоаси ғолиб чиқишини аниқлади.
Киритилди: 09:43, 05.06.2026. Ўқилди: 4974 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Реал» президенти Флорентино Перес агар президентлик сайловларида ғалаба қозонса, жамоа бош мураббийига айланадиган Жозе Моуриньога тўлиқ ишонишини ва унинг муваффақият қозонишига кўзи етишини маълум қилди.
Киритилди: 05:36, 05.06.2026. Ўқилди: 2938 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Барселона» ёзги трансфер ойнасида ҳимоянинг чап қанотини кучайтиради.
Киритилди: 10:10, 05.06.2026. Ўқилди: 2594 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Россия миллий терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Фёдор Кудряшов йўл-транспорт ҳодисасига учраб, шифохонага ётқизилди.
Киритилди: 11:54, 04.06.2026. Ўқилди: 751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Исроил ҳукумати Фаластин аёллар миллий терма жамоасининг 20 ёшли футболчиси Ренд Ҳалаванийни ҳибсга олди.
Киритилди: 11:37, 04.06.2026. Ўқилди: 731 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Челси» ва «Реал» клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Эден Азар Бельгиянинг Quick тез овқатланиш тармоғи билан ҳамкорликни бошлади.
Киритилди: 10:00, 03.06.2026. Ўқилди: 793 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Раҳим Стерлинг гиёҳванд модда таъсири остида автомобил бошқарганликда гумон қилиниб, полиция томонидан қўлга олинди.
Киритилди: 08:58, 30.05.2026. Ўқилди: 880 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.
Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1166 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.
Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2811 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.
Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.
Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 977 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.
Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.
Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 917 марта. Фикрлар сони: 0 та.