Учрашув тафсилоти
Ла-лига - 2014-15 / 14-тур / 07.12.2014 21:00 |
|
Барселона
Месси (45, 50, 81)
Пике (53)
Педро (77) |
5
:
1
|
Эспаньол
Серхио Гарсия (13) |
|
Огоҳлантиришлар |
|
|
Четлатишлар |
|
|
Жамоалар таркиби |
|
|
Захира таркиби |
|
|
Мураббий |
|
|
Қўшимча маълумотлар |
|
Ла-лига - 2014-15 / 14-тур / 07.12.2014 21:00 |
|
Барселона
Месси (45, 50, 81)
Пике (53)
Педро (77) |
5
:
1
|
Эспаньол
Серхио Гарсия (13) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат
|
' |
|
"Барселона" - "Эспаньол" - 5:1. Луис Энрике жамоаси "Реал"ни қувишда давом этади
|
90+2' |
|
Ўйин якунланди
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
|
90' |
|
Тўп тўлиғича "Камп Ноу" эгаларида.
|
85' |
|
Месси навбатдаги рекордни ҳам хет-трик билан қайд этди. У Каталония дербисида энг кўп гол урган футболчига айланди!
|
81' |
|
ГООООООООЛ! Месссиииии! 5:1! Хет-трик! Лео майдон марказида тўпни қабул қилди ва йўл-йўлакай икки ҳимоячидан ўтиб, ўнг қанотда ҳужумга қўшилган Педрога тўпни узатиб, ўзига қайтадиган келган тўпга ўнг оёқда кучли бўлмаган зарба билан дарвозани ишғол қилди!
|
80' |
|
Месси-Алвес комбинациясидан сўнг Данни ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Неймар тўпга ета олмади
|
77' |
|
ГООООООЛ! Педро, 4:1! Альба майдоннинг жамоасига тегишли қисми ва қанотидан олис масофага, нариги қанотидан тўпни етказди. Педро дарвозабон билан бирга вазиятга чиқиб борди ва дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди! Унда тўпни Мессига узатиш варианти ҳам бор эди..
|
77' |
|
Меҳмонларнинг камсонли ҳужуми пайтида чап қанотдан етказилган узатмани Маскерано қайтарди
|
76' |
|
Месси-Хави комбинациясидан сўнг Иньеста дарвоза томон зарба берди. Тўп унинг оёғига ўтирмади
|
74' |
|
Мессининг узатмасидан кейин жарима майдончаси ўнг томондан кириб келган Алвес бош билан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Тўп мезбонларга насиб этмади
|
73' |
|
Алвеснинг ўнг қанотдан берган узатмасидан кейин Иньеста 17 метрдан кучли зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
|
70' |
|
Жарима зарбасини Мессининг ўзи йўллади. Тзп дарвоза устидан ўтиб кетди
|
70' |
|
"Барса"да ўзгариш: Суарес ўрнига Педро тушди
|
69' |
|
Альваро Гонсалес огоҳантириш олди. У Мессини хунук тарзда, очиқчасига йиқитди
|
66' |
|
Хавининг узатмасидан кейин Суарес ўнг қанотдан ёлғиз одинга ўтди ва чап қанотда очиқ турган Неймарга тўпни узатди. Аммо уругвайлик ҳужумчи офсайдда қолганди
|
65' |
|
"Барса"да ўзгариш: Иван Ракитич ўрнига Андрес Иньеста майдонга тушди
|
64' |
|
Ракитич 18 метрдан кучли зарба йўллади. Ҳимоячи зарбани қайтарди
|
63' |
|
Қарши ҳужум пайтида Хави юқоридан тўпни жарима майдончасига кириб келган Алвесга узатди. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди
|
58' |
|
"Барса"нинг ўйини очилиб кетди. Месси ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди. Бэйлига теккан тўп майдонни тарк этди
|
53' |
|
ГООООООЛ! Пикееее, 3:1! Бурчакдан етказилган тўпни Пике бош билан дарвозага жойлаб қўйди!!!
|
50' |
|
ГООООООООООЛ! Месссссссииии! 2:1! Неймар ҳимоя чизиғидан тўпни эгаллади ва икки ҳимоячидан ўтиб, чап қанотдан олдинга ўтган Суаресни олдинга бошлади. Луис тўхтади ва марказдан жарима майдончаси яқинлашиб келаётган Мессини кўрди ва уни тўп билан таъминлади. Лое бир ҳимоячини алдаб, 16 метрдан зарба йўллади ва дарвозани ишғол қилди!
|
49' |
|
Месси чиройли узатма билан Неймарни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Бэйли бразилиялик ҳужумчини елка билан туртиб, жарима майдончаси ичида йиқитди, пенальти йўқ
|
47' |
|
"Барса" жарима тўпини ўйинга киритди. Хавининг узатмасига Пике ета олмади
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
45+1' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди ва у якунига етди
|
45' |
|
ГООООООООООЛ! Мессииии, 1:1! "Барса" ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилди. Жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилган Хави уни дарҳол жарима майдончаси ташқарисида турган Месси узатди. У бир ҳимоячини чалғитди ва чап оёқда ўз услубида дарвоза бурчагини аниқ нишонга олди!
|
43' |
|
Бурчак тўпи узатилганидан кейин Суарес ўйин қоидасини бузди
|
42' |
|
Вуууууҳ! "Эспаньол" футболчиси Виктор Санчес дарвозабн билан бирга бир вазиятга чиқиб борди, аммо тўпни ўзидан бироз узоқлаштириб юборгани учун Браво "подкат" орқали тўпни қайтаришга улгурди!
|
38' |
|
Вууууууҳ! Мессининг чиройли узатмасидан кейин Альба 5-6 метрдан дарвозага зарба йўллади. Тўп Кико Касильяга тегиб қайтди ва Альбанинг оёғидан тарк этди
|
36' |
|
Ракитич-Хави-Суарес комбинациясидан кейин Луис жарима майдончаси чизиғи устидан чап оёқда зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
|
35' |
|
Меҳмонларнинг ҳужуми пайтида Серхио Гарсия чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Тзп ҳеч кимга насиб қилмай, майдонни тарк этди
|
34' |
|
Мессининг узатмасидан кейин Суарес офсайдда қолди
|
33' |
|
Вууууҳ, Месси бирданига 3 ҳимоячидан ўтиб кетди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Зарба ўхшамади, дарвозабон тўпни эгаллади
|
32' |
|
Бурчакдан етказилган тўпга Пике бош билан зарба берди. Кико Касилья тўпни эгаллаб олди
|
32' |
|
"Барса" қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб келди. Ракитичнинг узатмасидан кейин тўп майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
|
30' |
|
Вуууууҳ, Месссссиии! Унинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонга қайтди! Даврозабон томошабинга айланганди бу зарба олдида
|
29' |
|
Хуан Фуентес огоҳлантириш олди. У шундоққига жарима майдончаси остонасида Мессини йиқитди
|
28' |
|
"Эспаньол" тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга ўтди. Жарима майдончасининг чап қанотида ёлғиз турган Серхио Гарсия узатмани қабул қилди ва зарба берди. Зарба кучли чиқмади, тўпни Браво эгаллади
|
27' |
|
Месси тўпни жарима майдончасининг ўнг қанотида очилган Алвесга узатди. Данни дарвозабон майдончасига яқинроқ жойда турган Суаресга узатди. Тўп Луиснинг оёғидан дарвозабонга борди
|
23' |
|
Неймар жарима майдончасига кириб борган Ракитични тўп билан таъминлади. Иван дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиши мумкин бўлган вазиятда ҳимоячи тўпни олиб қўйди
|
21' |
|
Хави 18 метрдан зарба йўллади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
|
20' |
|
Неймарга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Даврозагача 30 метр масофа бор
|
19' |
|
Месси чап қанотда очилаётган Альбага чиройли пас берганди. Хорди тўпга бироз ета олмади
|
18' |
|
Ракитич тўпни Мессига узатиб, ўзи жарима майдончасига кирмоқчи бўлганди, Леонинг узатмасини дарвозабон эгаллаб олди
|
13' |
|
ГООООООЛ! Серхио Гарсия, 0:1! Сержи Бускетс қўпол хатога йўл қўйди. Рақиб футболчиси майдон марказида уни таъқиб қилаётганига қарамай, у тўпни шерикларига тезроқ узатмади. Натижада тўпни Кейседо ундан тўпни олиб қўйди. Гарсия эса тўп билан жарима майдончаси яқинлашиб келди. У Пикени чалғитди ва зарба берди. Браво зарбани қайтара олмади!
|
9' |
|
Месси жарима майдончасига яқинлашиб келаётган Хавига узатди. Ярим ҳимоячи бир уринишда тўпни ҳимоячининг ёнидан ўтказиб, ўзи ҳам жарима майдончаси ичкарига кириб бораётганида ҳимоячи йиқилиб тушди ва ХАви ҳам унга урилиб йиқилди. Ҳакам пенальти белгилашга жазм қилмади
|
8' |
|
Меҳмонларнинг хавфли ҳужуми. Тўп ўнг қанотдан даврозабон майдончасига етказилди. У ерда 2 нафар "Эспаньол" ҳужумчиси бор эди, бироқ Альба тўпни қайтаришга улгурди
|
6' |
|
Ракитич ўнг қанотдан олис устунга яқин жойда турган Суаресга узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Акс ҳолда Суарес тўпни "тишлаш"га ва гол уришга тайёр эди)
|
5' |
|
Неймар чап қанотда Суарес билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кирмоқчи эди, Луис узатмаси бироз ноаниқ чиқди
|
3' |
|
Майдон марказидан узатилган тўпни Суарес жарима майдончаси ичида кўкраги билан қайтарди, аммо икки ҳимоячи орасида тўпни йўқотди
|
2' |
|
Дастлабки ҳужумни меҳмонлар ташкил қилшди, тўпни эгаллаган мезбонлар қарши ҳужумга ўтишди, бироқ Суарес чап қанотдан офсайдда қолди
|
2' |
|
"Барселона" ўзининг анъанавий "кўк-анорранг", "Эспаньол" эса оқ-кўк рангли футболкада ҳаракат қилишади
|
1' |
|
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
|
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
|
' |
|
"Барселона" "Камп Ноу"да "Эспаньол"ни қабул қилмоқда
|
' |
|
Каталония дербисини биз билан бирга кузатиб боришга барчангизни таклиф этамиз
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
|
Ла-лига - 2014-15 / 14-тур / 07.12.2014 21:00 |
|
Барселона
Месси (45, 50, 81)
Пике (53)
Педро (77) |
5
:
1
|
Эспаньол
Серхио Гарсия (13) |
|
Ла-лига - 2014-15 / 14-тур / 07.12.2014 21:00 |
|
Барселона
Месси (45, 50, 81)
Пике (53)
Педро (77) |
5
:
1
|
Эспаньол
Серхио Гарсия (13) |
|
A PHP Error was encountered
Severity: Notice
Message: Undefined property: stdClass::$title_uz
Filename: site/match_center.php
Line Number: 354
Баҳсли ВАР қарорларига ихтисослашган Archivo портали Ямалнинг инобатга олинмаган голи билан эпизоднинг 3D моделини яратди.
Киритилди: 19:18, 22.04.2024. Ўқилди: 32725 марта. Фикрлар сони: 130 та.
Доҳада бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўзининг ҳал қилувчи палласига келди.
Киритилди: 11:26, 26.04.2024. Ўқилди: 14526 марта. Фикрлар сони: 3 та.
Қатарда бўлиб ўтаётган U23 Осиё кубогида гуруҳ босқичи якунига етиб, плей-оффга чиққан жамоалар номи аниқ бўлди.
Киритилди: 22:59, 23.04.2024. Ўқилди: 14182 марта. Фикрлар сони: 10 та.
Ямалнинг зарбасидан сўнг ҳакамлар "Эл-Класико"да каталонияликларнинг голини хатога йўл қўйгани исботланса, "Барселона" "Реал" билан ўйинни такрорлашни талаб қилади.
Киритилди: 19:02, 22.04.2024. Ўқилди: 11238 марта. Фикрлар сони: 47 та.
Ҳукумат Мадридда истиқомат қилувчи ва сармоя киритаётган хорижликлар учун минтақавий даромад солиғини бекор қилади.
Киритилди: 15:06, 22.04.2024. Ўқилди: 9967 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Киритилди: 10:17, 24.04.2024. Ўқилди: 9506 марта. Фикрлар сони: 64 та.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ярим ҳимоячи Бернарду Силва билан хайрлашишга тайёр.
Киритилди: 12:20, 27.04.2024. Ўқилди: 9265 марта. Фикрлар сони: 3 та.
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген "Реал"дан учралган 2:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Киритилди: 03:15, 22.04.2024. Ўқилди: 9078 марта. Фикрлар сони: 6 та.
Арне Слот "Ливерпуль" бош мураббийи лавозимига асосий даъвогар ҳисобланади.
Киритилди: 11:31, 24.04.2024. Ўқилди: 8972 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Халл Сити" вингери Адама Траоренинг агенти Секу Траоре ўз мижозининг Россияга ўтиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Киритилди: 18:16, 22.04.2024. Ўқилди: 8872 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.
Киритилди: 18:18, 16.04.2024. Ўқилди: 18379 марта. Фикрлар сони: 29 та.
Криштиану Роналду ўзига ишонади. Португалиялик юлдуз ўзига бўлган кўрсатмалар орқали бу ишончни оширишга уринаётган кўринади.
Киритилди: 21:23, 20.04.2024. Ўқилди: 14441 марта. Фикрлар сони: 9 та.
Дон Карло Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган ҳолда "олтин дубл" қайд этди. Биз унинг 2013 ва 2015 йиллардаги биринчи мавсумида амалга оширган 10 та трансферини кўриб чиқишга қарор қилдик.
Киритилди: 08:00, 05.04.2024. Ўқилди: 12664 марта. Фикрлар сони: 3 та.
Леверкузеннинг "Байер" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо ЕЧЛ чорак финалида "Реал"нинг "Манчестер Сити" устидан қозонилган ғалабасини баҳолади.
Киритилди: 13:56, 19.04.2024. Ўқилди: 12466 марта. Фикрлар сони: 10 та.
"Баер" бош мураббийи Хаби Алонсонинг келажакдаги режалари маълум бўлди.
Киритилди: 14:07, 15.04.2024. Ўқилди: 12401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» таянч ярим ҳимояси ҳудудини «Бетис» футболчиси билан кучайтирмоқчи.
Киритилди: 18:27, 27.04.2024. Ўқилди: 3357 марта. Фикрлар сони: 7 та.
Саудия Арабистони олимпия терма жамоаси бош мураббийи Саад аш-Шеҳрий чорак финал босқичида Ўзбекистонга қарши бўлиб ўтган ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Киритилди: 23:42, 27.04.2024. Ўқилди: 2894 марта. Фикрлар сони: 6 та.
Sport телеканали бугун — 28-апрель, якшанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.
Киритилди: 07:00, 28.04.2024. Ўқилди: 2762 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 17:33, 27.04.2024. Ўқилди: 2030 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ бош мураббий Юрген Клопп билан можаро ҳақида гапирди.
Киритилди: 06:08, 28.04.2024. Ўқилди: 1939 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Спорт клублари ҳайвонларга қандай ёрдам беради?
Киритилди: 23:47, 26.04.2024. Ўқилди: 873 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Франция президенти Эммануэл Макрон хайрия ўйинида иштирок этади.
Киритилди: 20:35, 20.04.2024. Ўқилди: 469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
15 апрель куни “Ҳиллсборо воқеаси”га 35 йил бўлди.
Киритилди: 23:48, 15.04.2024. Ўқилди: 2268 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Элсаид Ҳюсай қайнотаси билан ёнаётган Ferrari'дан қочиб омон қолган.
Киритилди: 22:21, 13.04.2024. Ўқилди: 496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Жанубий Африканинг “Кайзер Чифс” клуби марказий ҳимоячиси, 24 ёшли Люк Флерс ёнилғи қуйиш шохобчасида, жиноятчилар унинг машинасини ўғирламоқчи бўлганида отиб ўлдирилган.
Киритилди: 00:07, 06.04.2024. Ўқилди: 831 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» клуби собиқ футболчиси Жерар Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда.
Киритилди: 20:08, 04.04.2024. Ўқилди: 1555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
“Реал Мадрид”, “Милан” ва “Манчестер Сити” клубларининг собиқ ҳужумчиси Робиньо бошқа маҳбуслар билан бирга маҳаллий футбол чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Киритилди: 23:32, 02.04.2024. Ўқилди: 2518 марта. Фикрлар сони: 0 та.
ФИФА кунлари бошланишидан олдин Бельгия чемпионатида жуда таъсирли воқеликлар кузатилди
Киритилди: 15:33, 30.03.2024. Ўқилди: 3217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 3960 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.
Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 7111 марта. Фикрлар сони: 0 та.