Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналду хорватиялик футболчи аёлга стол теннисида ютқазди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.

Эҳтимол, португалиялик юлдуз ўз мухлисаси саналган ҳурлиқо хонимга атайин ютқазиб бергандир, аммо бу билан факт ўзгариб қолмайди: Ана Мария стол футболида Криштиануга кичик дарс берди.

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия термасининг ФИФА кунларидан ўрин олган биринчи ўртоқлик ўйинида қатнашмади. У бу орада ўзининг персонал мухлисаларидан бири - «Грассхоппер» футболчиси Ана Мария Маркович билан стол футболи бўйича куч синашди. Криш дунёнинг энг чиройли аёл футболчисига ён босдими ёки хоним чиндан ҳам, кучлилик қилдими, ҳар ҳолда, у 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Ана Мария шундан сўнг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Роналду билан учрашувини батафсил ёритди. «Грассхоппер» (Швейцария) клуби ва Хорватия аёллар терма жамоасининг 24 ёшли ҳурлиқо футболчиси Криштиану билан баҳсни ўз орзусининг ушалиши сифатида ҳам баён этди.

Айтиш керак, ижтимоий тармоқларда 3 миллиондан кўп обуначига эга Ана Мария олдинроқ португалияликни чин кумири ўрнида кўрсатиб, унга очиқ мурожаат йўллаганди.

«Криштиану, сенинг ўйинлардаги ақлни шошириб қўядиган, имконсиз туюладиган ҳаракатларингни кузатганча улғайдим. Буюк футболчиларнинг бутун бир авлодига ўзгача мотивация берганинг аниқ. Кимдадир совринлар сони сеникидан кўпдир, кимдир ҳозир сенга нисбатан юқорироқ савиядадир, буларнинг менга заррача аҳамияти йўқ. Чунки қалбимда ягона етакчи бор - бу сен! Кичик қизалоқлигимдан шундай. Абадий миннатдорчилик. Сенинг доимий 1-рақамли мухлисанг».

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 7683 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик