Учрашув тафсилоти
Испания кубоги - 2014-15 / Нимчорак финал / 15.01.2015 23:59 |
|
Реал Мадрид
Серхио Рамос (20)
Криштиану Роналду (53) |
2
:
2
|
Атлетико
Фернандо Торрес (1, 46) |
|
Огоҳлантиришлар |
|
|
Четлатишлар |
|
|
Жамоалар таркиби |
|
|
Захира таркиби |
|
|
Мураббий |
|
|
Қўшимча маълумотлар |
|
Испания кубоги - 2014-15 / Нимчорак финал / 15.01.2015 23:59 |
|
Реал Мадрид
Серхио Рамос (20)
Криштиану Роналду (53) |
2
:
2
|
Атлетико
Фернандо Торрес (1, 46) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат!
|
90+4' |
|
Ўйин якунланди. "Атлетико" Қирол кубогидаги юришини давом эттиради. Уларни чорак финалда жуда катта эҳтимол билан "Барселона" кутмоқда
|
90+3' |
|
Роналду "регбича" жарима зарбасини амалга оширди
|
90+2' |
|
Иско 10 метрлардан икки ҳимоячининг орасидан ўтказиб оёғининг учи билан зарба берди. Облак тўпни эгаллаб олди
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
|
90' |
|
Мезбонлар асабийлашишмоқда. Иско йўқ жойда рақиб футболчини тепиб ағдарди.
|
90' |
|
Симеоне шогирдлари хотиржамлик билан тўпни назорат қилишмоқда
|
87' |
|
"Атлетико" учинчи голни уришига сал қолди. Мезбонлар сўнгги паллада рақибга зарба бериш имконини беришмади
|
86' |
|
Меҳмонлар бурчак тўпини яқн масофадан ўйинга киритишди. Карвахаль эса рақиб оёғига очиқчасига тепди
|
85' |
|
"Атлетико" бурчак тўпи ишлади
|
84' |
|
"Атлетико" бутун ўйин давомида бирор марта ҳам огоҳлантириш олмаса, ғалаба бўларди албатта. Габи сариқ карточка олди
|
83' |
|
Марсело огоҳлантирилди
|
81' |
|
"Атлетико"да ўзгариш: Рауль Гарсия ўрнига Хименес тушди
|
80' |
|
Чап қанотдан узатилган тўпни Бензама бош билан дарвозага буришга ҳаракат қилди. Зарба ноаниқ чиқди
|
76' |
|
Марсело тўпни дарвозабон майдончаси яқинидаги Роналду томон узатди. Ҳимоячи бош билан қайтарган тўпга Бензема биринчи бўлиб етиб келди ва зарба йўллади! Тўп ҳимоячига тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди!
|
75' |
|
Ўйин тугашига 15 дақиқа қолди, "Реал" футболчиларининг ўзлари ҳам қолган вақтда 3та гол уришларга ишонишмаяпти шекилли...
|
73' |
|
"Атлетико"да ўзгариш: Гризманн ўрнига Габи туширилди
|
73' |
|
"Атлетико" футболчи жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб юқорига кўтарилди ва уни Навас эгаллаб олди
|
72' |
|
"Реал"да ўзгариш юз берди. Хамес ўрнига Хесе туширилди
|
69' |
|
Вууууҳ! Тўп бурчакдан етказилганидан кейин Бензема тўпни боши билан қайтарди ва тўп ҳимоячининг елкасига тегиб, ерга тушаётганида Карим оёқда зарба йўллади. Аммо 3 метрдан дарвозани ишғол қила олмади! Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
67' |
|
Марсело жарима майдончаси остонасида йиқилаётиб зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
|
65' |
|
Бэйл чап қанотдан берган узатмасига Рамос бош билан зарба берди. Облак тўпни эгаллаб олди
|
64' |
|
Бурчак тўпига Годин бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
63' |
|
Гризманн йўллаган зарба Наваснинг қўлидан майдонни тарк этди
|
62' |
|
"Атлетико" сўнгги 3-4 дақиқадан бери ўз вақтини ҳужумда ўтказмоқда, мезбонлар хато кетидан хатога йўл қўйишмоқда. Рамос ўз жарима майдончаси олдида фол ишлатди
|
60' |
|
"Реал" ҳимоячиларининг хатосидан сўнг меҳмонлар дарвоза томон хавф солишди. Мезбонларнинг ўзи хатони тўғирлашди
|
58' |
|
"Реал"да мажбурий ўзгариш бўлди. Пепе ўрнига Рафаэль Варан туширилди
|
57' |
|
Пепега эса тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
|
57' |
|
"Атлетико"да ўйинчи алмашмоқда. Ўйин қаҳрамони Торрес ўрнига Арда Туран туширилди
|
53' |
|
ГОООООЛ! Роналдууу! Бу сафар айнан Бэйлнинг чап қанотдан узатмасини Роналду бош билан дарвозага тўғрилаб қўйди! 2:2!
|
52' |
|
Оҳо! Бэйл чап қанотдан тўпни жарима майдончасига юқоридан етказди. Роналду бош билан зарба ерди. Облак тўпни эгаллаб қола олмади. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.
|
51' |
|
Вуууууҳ! "Реал" дарвозасига учинчи гол киришига сал қолди! Майдон марказидан етказилган узатмадан кейин Торрес жарима майдончасига кириб борди. Ўнг қанотда шеригига очиқ турганига қарамай тўпни етказмади ва бир ўзи Пепе ва Рамос алдашга қарор қилди. Ортдан етиб келган Гризманн эса кутилмаганда зарба йўллади. Тўп дарвоза устунини силаганча майдонни тарк этди
|
50' |
|
Торрес 2-3 нафар ҳимоячи қуршовида жарима майдончасига кириб борди ва тўпни тавани билан ортда турган Гризманнга қолдирди. Антуан ҳужумни ривожлантира олмади
|
49' |
|
Тьягу Мендеш огоҳлантириш олди. Ортдан келиб Хамесни йиқитгани учун
|
46' |
|
ГОООООООЛ! Фернандооооо Торрееес! 1:2! Эҳҳҳ, "Реал"! Яна бўлим бошида гол ўтказиб юбормоқда! Гризманн тўпни эгаллади ва олдинга бориб чап қанотдан жарима майдончасига кирган Торресга узатма берди. Фернандо Пепени ёш болаларча алдаб ўтди ва бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди. Тўп Кейлор Наваснинг оёғидан дарвоза тўрига бориб тушди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
' |
|
Ҳозирча "Реал" - "Атлетико" - 1:1. Танаффус. "Сантьяго Бернабеу" соҳиблари 3та гол уришлари учун 45 дақиқа имкониятга эгалар. Кутамиз.
|
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди.
|
45+2' |
|
Иско жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди
|
45+1' |
|
Меҳмонлар футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
|
44' |
|
Марсело жарима майдончаси бурчагидан ерлатиб зарба йўлланди. Облак зарбани қайтарди
|
43' |
|
Роналду жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Қўлларини танасига ёпиштириб турган Гризманнинг қўлига ён томондан тўп келиб тегди. Қўллар табиий ҳолатда. Шунинг учун пенальти йўқ
|
42' |
|
"Атлетико"нинг жуда ҳам камсонли ҳужумларидан бири бурчак тўпи билан якунланди
|
40' |
|
Бензема жарима майдончаси ичида тўпни ўзига бўйсундирди ва дарвоза томон ўгирилганча зарба йўллади. Зарба кучсиз чиқди, тўпни Облак эгаллади
|
37' |
|
Ўйин битта дарвоза олдида кечмоқда! Мезбонлар кетма-кет бош билан, оёқ билан зарбалар беришмоқда. "Йўл-йўллилар" зарбаларни қайтариш билан оворалар
|
35' |
|
Чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатилган тўпга Бензема сакради, аммо тўпни Годин қайтарди
|
34' |
|
"Реал" тўла-тўкис штурм қилмоқда. Қанотлардан етказилаётган узатмаларни "матрасчилар" бартараф этиб туришибди
|
30' |
|
Реалчилар жарима майдончаси ичидан ва атрофидан кетма-кет бир неча марта зарба йўллашди. Барча зарбалар қайтарилди
|
29' |
|
Бэйл жарима майдончаси ичида — ўнг томонда тўпни қабул қилди ва олис устун яқинидаги Роналдуга пас берди. Криштиану бош билан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди
|
28' |
|
Чап қанотдан етказилган узатмани Симеоне шогирдлари қайтаришди
|
23' |
|
Вууууууҳ! Роналдуууу! Хамес чап қанотдан узатма берди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Роналду жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Ҳимоячилар тўпни яна қайтаришди!
|
20' |
|
ГОООООООЛ! Серхио Рамооооос! 1:1!!! Майдоннинг ўнг томонида меҳмонлар Роналдуга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Кроос жарима зарбасини олис бурчак томонга узатди. Дарвозабон тўпга чиқиш чоғида Годинга урилиб йиқилиб тушди. Рамос бош билан дарвозани ишғол қилди!
|
18' |
|
Вууууҳ! Кроос бурчакдан тўпни етказиб берди. Бензема тўпни оёғи билан қайтарди, аммо зарба беришга улгурмади. Роналду ҳам зарба беришга улгурмади, Облак тўпни эгаллаб олди
|
16' |
|
Марсело томонидан етказилган узатмага Бэйл бош билан зарба берди. Ян Облак тўпни эгаллади
|
13' |
|
Чап қанотдан етказилган узатмани мезбонлар қайтаришди. Қайтган тўпга Марсело зарба берди. Анча ноаниқ
|
12' |
|
Бэйл чап қанотдан етказган тўпни Облак эгаллаб олди
|
10' |
|
Бурчакдан етказилган тўпни меҳмонлар қайтиришди. Такрорий ҳужум пайтида Иско 2-3 нафар футболчидан ўтиб, жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Юқорига кўтарилиб кетди...
|
9' |
|
Бензема жарима майдончаси ичида ўзига етказилган тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
|
7' |
|
Чап қанотдан етказилган тўпни Бэйл бош билан дарвоза томон бурди. Тўпни эгаллаб олиш Облакка катта қийинчилик туғдирмади
|
5' |
|
Мезбон футболчилар кичик шок ҳолатига тушишди. Трансляция режиссёри голдан кейинги уларнинг ҳолатларини кўрсатиб берди
|
3' |
|
Очиғи, Торрес ҳаммасини "расво" қилди! Энди "Реал" 4та гол уриши керак! 4та! Бугун қўшимча бўлимлар кўрмаймиз!
|
1' |
|
ГОООООООЛ! Фернандо Торреееессссс! 0:1! "Атлетико" майдон марказида "барселонача" паслар билан рақиб таъқибидан қочишди, Гризман эса чап томонда Пепедан ўтиб кетди ва жарима майдончасига ўнг томондан кирган Торресга узатма берди. Фернандо чап оёқда зарба бериб, "Реал" дарвозасини ишғол қилди!
|
1' |
|
ЎЙИН БОШЛАНДИ! "Қаймоқранглилар" ўйинни бошлаб беришди! Кетдик!
|
' |
|
"Висенте Кальдерон"даги ўйинда "Атлетико" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Анчелотти шогирдлари бугун "камбэк" қилишга уриниб кўришади. Бу қийин бўлади, аммо уддалаб бўлмайдиган вазифа эмас
|
' |
|
Криштиану Роналду ўзининг "Олтин тўпи"ни, Хамес энг чиройли гол учун берилган совғасини ва йил рамзий терма жамоасига кирган Тони Крос ва Серхио Рамос ўз совғаларини мухлисларига намойиш қилишди
|
' |
|
Испания кубоги доирасида Мадрид дербиси - "Реал" - "Атлетико"!
|
' |
|
Ўзбекистон терма жамоасидан бироз чалғиган ҳолда, эътиборимизни Европа футболига қаратамиз
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли фктбол мухлислари
|
Испания кубоги - 2014-15 / Нимчорак финал / 15.01.2015 23:59 |
|
Реал Мадрид
Серхио Рамос (20)
Криштиану Роналду (53) |
2
:
2
|
Атлетико
Фернандо Торрес (1, 46) |
|
Испания кубоги - 2014-15 / Нимчорак финал / 15.01.2015 23:59 |
|
Реал Мадрид
Серхио Рамос (20)
Криштиану Роналду (53) |
2
:
2
|
Атлетико
Фернандо Торрес (1, 46) |
|
Антонио Рюдигер Криштиану Роналдуни "Реал Мадрид" тарихидаги энг буюк футболчи деб атади.
Киритилди: 16:35, 04.05.2024. Ўқилди: 15048 марта. Фикрлар сони: 12 та.
"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Зинедин Зиданни ўзининг севимли футболчиси деб атади.
Киритилди: 03:48, 30.04.2024. Ўқилди: 10916 марта. Фикрлар сони: 1 та.
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти асосий дарвозабон борасида танлов қилган.
Киритилди: 10:37, 03.05.2024. Ўқилди: 10350 марта. Фикрлар сони: 5 та.
Криштиану Роналду 2025 йилнинг февраль ойида 40 ёшини нишонлайди.
Киритилди: 11:26, 03.05.2024. Ўқилди: 9563 марта. Фикрлар сони: 2 та.
U23 Осиё кубогининг ярим финалидан ўрин олган Япония - Ироқ учрашуви бўлиб ўтди.
Киритилди: 01:14, 30.04.2024. Ўқилди: 8651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
UFC промоушени ўрта вазн тоифасида жанг қилувчи ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов билан шартномани бекор қилди.
Киритилди: 12:05, 03.05.2024. Ўқилди: 8552 марта. Фикрлар сони: 11 та.
"Ливерпул"нинг собиқ футболчиси Грем Сунесс мерсисайдликлар ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни танқид қилди.
Киритилди: 14:07, 03.05.2024. Ўқилди: 7871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ҳаммаси икки ойдан кейин Килиан Мбаппенинг "Реал" футболчисига айланиши томон кетмоқда.
Киритилди: 17:46, 30.04.2024. Ўқилди: 7688 марта. Фикрлар сони: 0 та.
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати ўзининг якуний палласига етиб келди.
Киритилди: 06:46, 29.04.2024. Ўқилди: 7424 марта. Фикрлар сони: 23 та.
Индонезия U-23 терма жамоаси бош мураббийи Шин Тэ-Йонг Осиё кубоги ярим финали босқичи доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистонга қарши ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Киритилди: 06:03, 30.04.2024. Ўқилди: 7172 марта. Фикрлар сони: 5 та.
Баҳсли ВАР қарорларига ихтисослашган Archivo портали Ямалнинг инобатга олинмаган голи билан эпизоднинг 3D моделини яратди.
Киритилди: 19:18, 22.04.2024. Ўқилди: 33255 марта. Фикрлар сони: 130 та.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.
Киритилди: 18:18, 16.04.2024. Ўқилди: 18640 марта. Фикрлар сони: 29 та.
Доҳада бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўзининг ҳал қилувчи палласига келди.
Киритилди: 11:26, 26.04.2024. Ўқилди: 16320 марта. Фикрлар сони: 3 та.
Криштиану Роналду ўзига ишонади. Португалиялик юлдуз ўзига бўлган кўрсатмалар орқали бу ишончни оширишга уринаётган кўринади.
Киритилди: 21:23, 20.04.2024. Ўқилди: 14578 марта. Фикрлар сони: 9 та.
Қатарда бўлиб ўтаётган U23 Осиё кубогида гуруҳ босқичи якунига етиб, плей-оффга чиққан жамоалар номи аниқ бўлди.
Киритилди: 22:59, 23.04.2024. Ўқилди: 14575 марта. Фикрлар сони: 10 та.
"Барселона" бош мураббийи Хави ҳимоячи Эрик Гарсия ҳақида гапирди.
Киритилди: 16:14, 05.05.2024. Ўқилди: 5853 марта. Фикрлар сони: 5 та.
Ўзбекистон-U23 терма жамоасининг Олимпиададаги ўйинлари бўйича тақвими эълон қилинди.
Киритилди: 11:14, 05.05.2024. Ўқилди: 5477 марта. Фикрлар сони: 15 та.
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп мерсисайдликлар бош мураббийлигидан кетиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди.
Киритилди: 14:43, 05.05.2024. Ўқилди: 4460 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Барселона" президенти Жоан Лапорта "Жирона"га қарши ўйин (2:4) натижасидан жуда хафа бўлди.
Киритилди: 08:59, 05.05.2024. Ўқилди: 3887 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Лионель Месси бу йил ҳар бир ўйинда ўртача иккитадан кўпроқ голда қатнашмоқда.
Киритилди: 07:25, 05.05.2024. Ўқилди: 3851 марта. Фикрлар сони: 24 та.
Спорт клублари ҳайвонларга қандай ёрдам беради?
Киритилди: 23:47, 26.04.2024. Ўқилди: 972 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Франция президенти Эммануэл Макрон хайрия ўйинида иштирок этади.
Киритилди: 20:35, 20.04.2024. Ўқилди: 522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
15 апрель куни “Ҳиллсборо воқеаси”га 35 йил бўлди.
Киритилди: 23:48, 15.04.2024. Ўқилди: 2318 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Элсаид Ҳюсай қайнотаси билан ёнаётган Ferrari'дан қочиб омон қолган.
Киритилди: 22:21, 13.04.2024. Ўқилди: 509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Жанубий Африканинг “Кайзер Чифс” клуби марказий ҳимоячиси, 24 ёшли Люк Флерс ёнилғи қуйиш шохобчасида, жиноятчилар унинг машинасини ўғирламоқчи бўлганида отиб ўлдирилган.
Киритилди: 00:07, 06.04.2024. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» клуби собиқ футболчиси Жерар Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда.
Киритилди: 20:08, 04.04.2024. Ўқилди: 1572 марта. Фикрлар сони: 0 та.
“Реал Мадрид”, “Милан” ва “Манчестер Сити” клубларининг собиқ ҳужумчиси Робиньо бошқа маҳбуслар билан бирга маҳаллий футбол чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Киритилди: 23:32, 02.04.2024. Ўқилди: 2546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
ФИФА кунлари бошланишидан олдин Бельгия чемпионатида жуда таъсирли воқеликлар кузатилди
Киритилди: 15:33, 30.03.2024. Ўқилди: 3242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 3964 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.
Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 7141 марта. Фикрлар сони: 0 та.