Учрашув тафсилоти
| ЖЧ саралаш. 2-босқич - 2015-16 / 4-тур / 08.09.2015 17:00 |
|
Филиппин
|
1
:
5
|
Ўзбекистон
|
|
| Огоҳлантиришлар |
|
|
| Четлатишлар |
|
|
| Жамоалар таркиби |
|
|
| Захира таркиби |
|
|
| Мураббий |
|
|
| Қўшимча маълумотлар |
|
|
| ЖЧ саралаш. 2-босқич - 2015-16 / 4-тур / 08.09.2015 17:00 |
|
Филиппин
|
1
:
5
|
Ўзбекистон
|
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
|
90+3' |
|
Ўйин якунланди. Филиппин - Ўзбекистон - 1:5! Ажойиб ғалаба муборак бўлсин!
|
|
90+3' |
|
Ўйин якунланди. Филиппин - Ўзбекистон - 1:5! Ажойиб ғалаба муборак бўлсин!
|
|
90+3' |
|
Ўйин якунланди. Филиппин - Ўзбекистон - 1:5! Ажойиб ғалаба муборак бўлсин!
|
|
90+3' |
|
Терма жамоамиз яхши имкониятдан фойдалана олмади. Ҳимоячи жарима майдончаси ичида Турсуновга зарба йўллаш имконини бермади.
|
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
|
|
86' |
|
Эҳҳҳ, Турсунов! Қарши ҳужумда Ҳасанов олдинга ўтди ва жарима майдончаси ташқарисида ёлғиз очилган Турсуновни тўп билан таъминлади. Санжарнинг зарбаси у қадар кучли чиқмади ва Этеридж тўпни эгаллади.
|
|
85' |
|
Вуууууҳ! Лобанов бизни голдан қутқарди! Жамоамиз жуда зўр ҳужум ташкил қилиши мумкин бўлган вазиятда майдон марказида тўпни йўқотишди. Натижада майдон эгалари ҳужумга ўтишди ва ҳужумчини бирга бир вазиятга чиқаришди. Зарбани посбонимиз қайтарди. Такрорий зарбани ҳам бартараф этди Лобанов!
|
|
84' |
|
Аҳмедов ҳужумда ўйнамоқда. У ҳозир Турсунов аниқроқ узатма берса бўларди
|
|
80' |
|
Ўзбекистонда учинчи ўзгариш: Сардор Рашидов ўрнига Санжар Турсунов туширилди.
|
|
79' |
|
ГООООЛ! Сардор Рашидов, 1:5! Жамоамиз тезкор қарши ҳужум ташкил қилди. Ҳасанов чап қанотдан олдинга ўтиб, Сергеев томон узатма берди. Тўп ҳимоячиларга тегиб, жарима майдончаси ташқарисида турган Рашидовга келиб тушди. Сардор айланма зарба билан олис бурчакни нишонга олди!
|
|
77' |
|
Ўзбекистонда иккинчи ўзгариш: Андреев ўрнига Жасур Ҳасанов туширилди.
|
|
76' |
|
Голдан кейин Пакьяо юртдошлари жонланиб қолишди. Ҳозиирги ҳужум пайтида мезбон футболчиси Рашидов услубида гол урмоқчи бўлди. Зарба аниқ чиқмади
|
|
73' |
|
Ўзбекистонда дастлабки ўзгариш: Сервер Жепаров ўрнига Жавоҳир Соҳибов майдонга туширилди
|
|
71' |
|
Андреевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Стас жароҳат олган кўринади. Уни алмаштирса ҳам бўларди Бабаян. Ҳали бирорта ҳам алмаштириш қилинмади
|
|
68' |
|
ГОООЛ! Шрёк жарима зарбасидан чиройли гол урди. Лобанов жарима зарбаси амалга оширилаётганида олдинга чиқиб кетди. Буни кўрган футболчи тўпни унинг устидан ошириб, чиройли гол муаллифига айланди!
|
|
67' |
|
Уҳҳҳҳ! Филиппин ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади! Ҳимоячиларимиз ва дарвозабон бир бирларига ишониб қолишди. Натижада филиппинлик ҳужумчи тўпга зарба берди. Лобанов қайтарди. Қайтган тўпга берилган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди!
|
|
67' |
|
Уҳҳҳҳ! Филиппин ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади! Ҳимоячиларимиз ва дарвозабон бир бирларига ишониб қолишди. Натижада филиппинлик ҳужумчи тўпга зарба берди. Лобанов қайтарди. Қайтган тўпга берилган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди!
|
|
65' |
|
ГООООЛ! Игорь Сергеееев, 0:4! Андреев томонидан етказилган узатмани Сергеев бош билан дарвозага жойлаб қўйди! Дубл!
|
|
63' |
|
Эҳҳҳ, Андрееев! Жепаров уни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Станиславнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Ваҳоланки, "Пахтакор" ярим ҳимоячиси очиб турган Аҳмедов, Рашидов ва Сергеевдан бирига узатма бериши ҳам мумкин эди!
|
|
62' |
|
Андреев чап қанотдан узатма берди, ҳимоячи тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Тўхтахўжаев олис масофадан зарба йўллашга ҳаракат қилди. Аммо зарба аниқ чиқмади
|
|
61' |
|
Филиппинда учинчи ўзгариш амалга оширилди
|
|
58' |
|
Иккинчи бўлимда майдонга тушган Шрок ҳимоячимиз Анзурдан ўтиб кетмоқчи бўлганида Исмоиловнинг тирсагига урилиб кетиб, юзидан жароҳат олди
|
|
54' |
|
Вуууҳ! Жепаров 22 метрлардан кучли зарба йўллади! Тўп бирозгина дарвоза устидан ўтиб кетди!
|
|
53' |
|
Жамоамиз иккита ҳужум ташкил қилди. Андреевнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришган бўлса, Рашидовнинг узатмаси яхши чиқмади. Тўп майдонни тарк этди
|
|
51' |
|
Ҳайдаровнинг узатмаси Жепаров ета олмади
|
|
49' |
|
Филиппинлик икки футболчи ҳавода бош билан тўқнашиб кетишди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди
|
|
47' |
|
Ҳимоямиз бўш ҳаракат қилди! Филиппиннинг хавфли ҳужуми гол билан якунланмай қолишида футболчиларнинг маҳоратсизлиги сабаб бўлди десак ҳам бўлади
|
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди. Филиппинда иккита ўзгариш бўлди.
|
|
' |
|
Ҳозирча ҳаммаси жойида. Рақибни мағлуб этяпмиз. Ўйинимиз чиқаётганидан фойдаланиб, тўплар нисбати кўрсаткичимизни яхшилаб олишимиз керак. Буни Бабаян ҳам тушуниб турган бўлса керак.
|
|
45+3' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Филиппин - Ўзбекистон - 0:3. Танаффус.
|
|
45+1' |
|
Филиппин сардор Филип Янгхазбэнд майдон марказида жамоамиз сардори Одил Аҳмедовга нисбатан тактик фол учун сариқ карточка олди.
|
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
|
|
45' |
|
Хавфли вазият! Ўнг қанотдан ерлатиб берилган узатмани Исмоилов ўтказиб юборди ва рақиб футболчиси зарба йўллашга муваффақ бўлди. Зарба аниқ чиқмади - тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
|
|
43' |
|
ГООООООЛ! Игоорь Сергееев, 0:3! Анзур Исмоилов ҳимоядан туриб олдинги чизиққа узатма берди. Ҳимоячилар тўпни ўткказиб юборди ва Сергеев бирга бир вазиятда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
|
|
42' |
|
Андреев ўз қанотида фол ишлатди. Рақиба жарима тўпини ўйинга киритди. Вазият хавфли бўлмади
|
|
40' |
|
Аҳмедов жарима майдончасига кираётган Сервер томон узатма берди. Аммо узатма ноаниқ чиқди
|
|
38' |
|
Одил Аҳмедовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Қандай вазиятда жароҳат олганини кўрмай қолдик. Қандайдир тўқнашувда оёғидан лат егандир
|
|
36' |
|
Майдон эгаларининг навбатдаги ҳужумини вакилларимиз бартараф этишди. Андреев олис масофадан ҳужум чизиғига узатма берди. Сергеев тўпга ета олмади
|
|
33' |
|
Мезбонларнинг ўнг қанотдан уюштирилган ҳозирги ҳужуми пайтида Денисов ютқазди, вазиятга ёрдамга келган Аҳмедовга нисбатан фол ишлатилди
|
|
32' |
|
Оқлар жонланишмоқда. Стеублнинг ўнг қанотдан узатмаси ноаниқ чиқди.
|
|
30' |
|
Вуууууҳ! Филиппин гол уришига бир баҳя қолди! Тўп ўнг қанотдан ҳаводан жарима майдончамизга етказилди. Иккинчи қаватдаги курашда Кримец рақибига ютқазди ва Патино бош билан зарба берди! Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди! Бахтимизга!
|
|
29' |
|
Стеубл жарима тўпини ўта муваффақиятсиз ўйинга киритди
|
|
28' |
|
Анзур жарима майдончамизнинг чап томонида ҳужумчи билан елкама-елка курашда рақибни йиқитди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади
|
|
25' |
|
Жепаров яхши ўйнаяпти. Унинг аниқ узатмасидан кейин Сергеев бирга бир вазиятга қочиб кетиши мумкин эди. Аммо у олдида бир ҳимоячидан ўтиб кета олмади. Мудофаа вакили "подкат" орқали тўпни қайтарди
|
|
24' |
|
Терма жамаоамиз қисқа паслар орқали марказдан рақиб жарима майдончасига кириб боришга ҳаракат қилди. Аммо Сергеевнинг узатмаси бироз ноаниқ бўлди. Натижада иш Аҳмедовнинг зарбаси билан якунланди. ноаниқ
|
|
23' |
|
Стеубл ўнг қанотдан жарома майдончамизга узатма берди. Филиппин ҳужумчиси тўпни тўхтата олмади
|
|
21' |
|
Филиппин тезкор 2та голдан кейин руҳан тушкунликка тушгани сезилаётгандек. Яна бир гол уларни бутунлай ўйиндан чиқариб юборади.
|
|
18' |
|
Вуууууҳ! Андреев чап қанотдан Жепаровдан узатмани қабул қилди ва тўпни жарима майдончасига узатди. Сергеевнинг бош билан берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!...
|
|
15' |
|
ГООООООООЛ! Сардор Рашидоооов, 0:2! Денисов чап қанотдан Сергеевни мўлжаллаб узатма берди. Тўп Игордан ўтиб кетди, аммо ўнг томондан етиб келган Рашидов тўпни эгаллади ва бир ҳимоячини алдаб, ўткир бурчак остида кучли зарба йўллади. Дарвозабон зарбани қайтара олмади! Қойил!
|
|
13' |
|
Томонлар навбати билан ҳужумга ўтишмоқда. Ҳозирча голга тортадиган вазиятлар йўқ
|
|
11' |
|
Андреев бурчак тўпи ишлади ва уни ўзи ўйинга киритди. Тўп вакилларимизга эмас, рақибларга насиб этди
|
|
9' |
|
Тўп назорати кўк формада ўйнаётган ўзбекистонликлар томонга ўтмоқда.
|
|
8' |
|
Жепаровнинг узатмасидан кейин Тўхтахўжаев олдинга ўтди ва ҳаволатиб узатма берди. Ҳимоячи бош билант ўпни ён қанотга уриб юборди
|
|
7' |
|
Филиппинликлар тезда ҳужумлар ташкил қилишмоқда. Ҳимояда бехато ўйнаяпмиз. Қарши ҳужумларда ҳали бизда имкониятлар бўлиши керак
|
|
3' |
|
Гол ўйиннинг 40-сониясида урилди! Жуда яхши. Ёмғир ёғишда давом этмоқда. Тўпнинг майдонда думалаши қийин бўлмоқда
|
|
1' |
|
ГООООООООЛ! Одииииил Аҳмедооооооов, 0:1! Жепаровдан тўпни қабул қилиб олган Одил 20 метрлардан кучли зарба йўллади. Рекошет ва ёмғирли майдон - дарвозабон тўпни ўтказиб юборди!
|
|
1' |
|
ЎЙИН БОШЛАНДИ! ТЎПНИ ЎЙИНГА ЎЗБЕКИСТОН КИРИТИБ БЕРДИ! ОЛҒА, ЙИГИТЛАР!
|
|
' |
|
Жамоамиз - футболчилар ва мураббийлар штаби захира ўриндиғимиз олдидан Бабаяндан сўнгги кўрсатма ва руҳий далдани олишди
|
|
' |
|
Жамоалар эсдалик учун суратга тушишмоқда
|
|
' |
|
Энди эса навбат Филиппин мадҳиясига
|
|
' |
|
Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда
|
|
17:00' |
|
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!
|
|
16:57' |
|
Болбойлар Филиппин ва Ўзбекистон мамлакатлари байроқлари ҳамда ФИФАнинг фейр-плей байроғини майдон четида ушлаб туришибди
|
|
16:55' |
|
Ҳаттоки момақалдироқ овозлари янграб ва чақмоқ чақмоқда
|
|
16:54' |
|
Ўйин бошланишига 5 дақиқа қолганида кучли ёмғир ёғишда давом этмоқда. Ҳозирча жамоалар майдонга чиқиб келишганича йўқ. Кутамиз
|
|
16:15' |
|
Ўйин бошланишига 45 дақиқа қолганида Манилада стадион узра ёмғир ёға бошлади
|
|
16:00' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган Филиппин ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув бир соатдан кейин старт олади. Барчангизни мазкур ўйин борасида ташкил этилаётган матнли онлайн трансляцияни кузатиб боришга таклиф қиламиз
|
| ЖЧ саралаш. 2-босқич - 2015-16 / 4-тур / 08.09.2015 17:00 |
|
Филиппин
|
1
:
5
|
Ўзбекистон
|
|
| ЖЧ саралаш. 2-босқич - 2015-16 / 4-тур / 08.09.2015 17:00 |
|
Филиппин
|
1
:
5
|
Ўзбекистон
|
|
![]()
Ёзги трансферлар вақтида Каталониянинг "Барселона" жамоасини бир қатор футболчилар тарк этиши мумкин.
Киритилди: 17:11, 24.04.2026. Ўқилди: 16831 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Англия Премьер-лигасида чемпионлик пойгаси кутилмаган ва «ноқулай» вазиятга яқинлашмоқда.
Киритилди: 18:38, 28.04.2026. Ўқилди: 15995 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жон Стоунс ёзда клубни тарк этади.
Киритилди: 13:26, 28.04.2026. Ўқилди: 15839 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
FMInside нашри томонидан тузилган 21 ёшгача бўлган энг кучли вундеркидлар рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 10-ўринга жойлаштирилди.
Киритилди: 22:58, 29.04.2026. Ўқилди: 15377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Франциянинг «ПСЖ» клуби ярим ҳимоячиси Витинья фаолиятини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттириши мумкин.
Киритилди: 20:12, 25.04.2026. Ўқилди: 12825 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе баъзи жамоадошларидан норози.
Киритилди: 11:30, 26.04.2026. Ўқилди: 12383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Михаил Мудрикнинг допинг иши бўйича қандай жазо тайинлангани маълум бўлди.
Киритилди: 20:03, 29.04.2026. Ўқилди: 10366 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани дисквалификация сабабли ўз жамоасининг захира ўриндиғида бўла олмади.
Киритилди: 10:20, 29.04.2026. Ўқилди: 8979 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Реал»ни бошқариши мумкин.
Киритилди: 18:38, 25.04.2026. Ўқилди: 8746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ мавсум якунида «Ливерпуль»ни тарк этади.
Киритилди: 17:41, 26.04.2026. Ўқилди: 8453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити»нинг норвегиялик тўпурари Эрлинг Холанд фаолиятини «Барселона»да давом эттиришни қатъий мақсад қилган.
Киритилди: 18:36, 10.04.2026. Ўқилди: 41244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди.
Киритилди: 19:04, 06.04.2026. Ўқилди: 36372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.
Киритилди: 09:26, 20.04.2026. Ўқилди: 23532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес жорий мавсумдан сўнг жамоани жиддий равишда янгилашни режалаштирмоқда.
Киритилди: 14:24, 18.04.2026. Ўқилди: 21735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Португалия терма жамоаси ва Франциянинг «ПСЖ» клуби қанот ҳимоячиси Нуну Мендеш фаолиятини Ла Лига грандида давом эттириши мумкин.
Киритилди: 12:34, 15.04.2026. Ўқилди: 19872 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Cadena SER журналисти Гонсало Альвареснинг сўзларига кўра, "Реал Мадрид" кийиниш хонаси янги бош мураббий сифатида Жозе Моуриньодан кўра "Ливерпуль" собиқ устози Юрген Клоппни афзал кўрмоқда.
Киритилди: 17:47, 30.04.2026. Ўқилди: 3846 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
"Ан-Наср"нинг афсонавий ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг фаолияти якуни яқинлашаётганини тан олди.
Киритилди: 18:26, 30.04.2026. Ўқилди: 2629 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Diario Sport нашрининг хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" шу ёзда "Барселона" чап қанот ҳимоячиси Алехандро Бальдени сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
Киритилди: 18:29, 30.04.2026. Ўқилди: 2431 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Бокс бўйича супер оғир вазн тоифасида икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги навбатдаги жангини Буюк Британияда ўтказади.
Киритилди: 23:16, 30.04.2026. Ўқилди: 2221 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клубида немис мутахассиси Юрген Клоппнинг малакаси юқори баҳоланади, аммо у энди «қаймоқранглар» бош мураббийи лавозимига номзод сифатида кўриб чиқилмаяпти.
Киритилди: 21:56, 30.04.2026. Ўқилди: 2058 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.
Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 840 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.
Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.
Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 1758 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.
Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1042 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.
Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1003 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Туркиянинг “Сивасспор” футбол клуби академиясининг (13 ёшгача бўлган футболчилар) тўрт нафар аъзоси жамоанинг уй стадионига бориш йўлида йўл-транспорт ҳодисасига учради.
Киритилди: 10:16, 14.04.2026. Ўқилди: 1028 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Рио-де-Жанейродаги Олимпия боғида жойлашган велодромда 8 апрель, чоршанба тонгида ёнғин содир бўлди.
Киритилди: 14:12, 09.04.2026. Ўқилди: 1227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Бразилиянинг «Сантос» клуби ҳужумчиси Неймар аёл ҳакам — Савио Перейра Сампайога нисбатан жинсий камситувчи баёноти сабаб 5 тадан 12 та ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин.
Киритилди: 07:40, 06.04.2026. Ўқилди: 2709 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Ижтимоий тармоқларда Lego ва FIFA’нинг “Ҳар ким ўз улушини хоҳлайди” (Everyone Wants a Piece) рекламасида суратга тушган Криштиану Роналду, Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниорнинг даромадлари ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди.
Киритилди: 18:54, 03.04.2026. Ўқилди: 3662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
“Ньюкасл” ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер велосипедда ҳалокатга учради.
Киритилди: 20:22, 28.03.2026. Ўқилди: 3312 марта. Фикрлар сони: 0 та.