Учрашув тафсилоти
АПЛ - 2015-16 / 36-тур / 02.05.2016 23:59 |
|
Челси
Гари Кэхилл (58)
Эден Азар (83) |
2
:
2
|
Тоттенхэм
Харри Кейн (35)
Сон Хеунг Мин (44) |
|
Огоҳлантиришлар |
|
|
Четлатишлар |
|
|
Жамоалар таркиби |
|
|
Захира таркиби |
|
|
Мураббий |
|
|
Қўшимча маълумотлар |
|
АПЛ - 2015-16 / 36-тур / 02.05.2016 23:59 |
|
Челси
Гари Кэхилл (58)
Эден Азар (83) |
2
:
2
|
Тоттенхэм
Харри Кейн (35)
Сон Хеунг Мин (44) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+7' |
|
Ўйин якунланди! "ЛЕСТЕР — ЧЕМПИООООННН!!!!
|
90+6' |
|
Мэйсонга сариқ карточка. Ҳар бир тўқнашув ур-йиқит, тўполонга айланиб кеяпти...
|
90+5' |
|
Харри Кейн ва Мусса Дембеле огоҳлантириш олишди
|
90+4' |
|
Азар олис масофадан зарба берди. Тўп Оскарнинг белига тегиб, майдонни тарк этди
|
90+1' |
|
"Тоттенхэм"да ўзгариш: Альдервейрельд ўрнига Носир Шодли тушди
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди!
|
89' |
|
Фабрегас томонидан етказилган узатмани меҳмонлар қайтаришди
|
88' |
|
Эрик Дайер сариқ карточка олди. Ур йиқит, тўполон....
|
85' |
|
Меҳмонлар жарима тўпини "Челси" жарима майдончасига етказишди. Кэхилл тўпни қайтарди
|
83' |
|
ГОООООООЛ! Эден Азааааар, 2:2! Диего Костадан узатма қабул қилган Азар 14 метрлардан зарба бериб, тўққизликни аниқ нишонга олди!
|
82' |
|
"Тоттенхэм"да ўзгариш: Дэнни Роуз ўрнига Бен Дэвис тушди
|
81' |
|
Вууҳ! Азар чап қанотдан кучли тарзда меҳмонлар жарима майдончасига узатма берди. Льорис тўпни эгаллади
|
78' |
|
"Челси"да ўзгариш: Матич ўрнига Оскар тушди
|
76' |
|
ВУуууууҳ! Уокер ўнг қанотдан жарима майдончасига кираётган Мэйсонга узатма берди. Райан 13-14 метрлардан йўллаган зарбани Бегович қайтарди!
|
74' |
|
ВУУУУҲ! Азар жарима майдончасининг чап томонидан дарвозабон майдончасига узатма берди. Диего Коста тўпга бироз ета олмади!
|
72' |
|
"Тоттенхэм" кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавф йўқ
|
71' |
|
Иванович ҳам сариқ карточкадан бенасиб қолмади
|
70' |
|
Ўнг қанотдан етказилган узатмага Иванович бош билан зарба берди. Ноаниқ
|
70' |
|
Эриксен сариқ карточка олди. Азарни чалиб йиқитгани учун
|
68' |
|
"Тоттенхэм" кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Иккинчисидан кейин қайта ташкил этилган ҳужум пайтида Вертонген тўпни дарвоза яқинга бош билан етказди. Бегович тўпни эгаллади
|
64' |
|
"Тоттенхэм"да ўзгариш: Сон Хеунг Мин ўрнига Райан Мэйсон тушди
|
62' |
|
Вууууҳ! "Челси"нинг қарши ҳужуми! Диего Коста жарима майдончаси ташқарисида ҳимоячиларни чалғитди ва ўнг томондан жарима майдончасига кирган Виллианга узатма берди. Бразилиялик ярим ҳимоячининг зарбасини Льорис эгаллади
|
60' |
|
Диего Коста чап томондан жарима майдончасига кирди, аммо йиқилиб тушди
|
60' |
|
Нафақат ўйинга, балки бутун бошли АПЛга интрига қайтди. Яна ярим соат...
|
58' |
|
ГОООООООЛ! Гэри Кэхилл, 1:2! Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячи 11 метрли нуқта устидан қабул қилди ва чап оёқда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
|
56' |
|
Матич ўнг қанотдан узатма берди. Посбон эгаллади
|
54' |
|
Сон Хенг Мин жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Бироз ноаниқ
|
53' |
|
"Тотенхэм" бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади
|
51' |
|
Вуҳ! Азар жарима майдончаси бурчагида зарба берди. Зарба аниқ, аммо Льорис тўпни эгаллади
|
51' |
|
Эрик Ламела огоҳлантириш олди. Фабрегас оёғига хавфли ташлангани учун
|
50' |
|
Кейн жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Бегович тўпни эгаллади
|
48' |
|
Бурчак тўпи самарасиз чиқди
|
48' |
|
"Челси"нинг ҳужуми пайтида Аспиликуэта жарима майдончасининг чап томонида тўпни эгаллади ва нариги томон узатма бераётганида тўп ҳимоячиданм майдонни тарк этди
|
47' |
|
Бурчакдан етказилган узатмага Харри Кейн бош билан зарба берди. Зарба кучли чиқмади. Бегович тўпни эгаллади
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз
|
46' |
|
"Челси"да ўзгариш: Педро ўрнига Эден Азар тушди
|
45+3' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Челси" - "Тоттенхэм" - 0:2. Танаффус
|
45+1' |
|
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
|
45+1' |
|
Виллиан ва Дэнни Роуз тортишиб кетишди. Улар огоҳлантириш олди. Вазиятга "Тоттенхэм" устози Почеттино ҳам аралашиб, футболчиларни ажратди
|
44' |
|
ГОООООООЛ! Сон Хеунг Мин, 0:2! Ивановичнинг хатосидан кейин Эриксен тўпни эгаллади ва кореялик футболчини бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Сон имкониятдан самарали фойдаланди
|
43' |
|
Майдон марказидан етказилган жарима тўпини Диего Коста жарима майдончаси ичида кўкраги билан қабул қилди ва чалқанча услубда зарба берди. Аммо офсайд
|
42' |
|
Педро чап қанотдан дарвоза яқинига узатма берди. Льорис тўпни эгаллади
|
40' |
|
ВУУУУУҲ! Қанотдан етказилган узатмага Ламела 11 метрли нуқта устида зарба берди. Ҳимоячи зарбани қайтарди. Сон Хеунг Мин берган зарба муваффақиятли чиқмади
|
39' |
|
Вуууҳ! Тўп қанотдан улоқтириб берилиши натижасида Фабрегас жарима майдончасига кириб борди. Зарба бериш чоғида ҳимоячи унинг ортида бироз итаргани боис зарба ноаниқ чиқди. Қоидабузарлик қайд этилмади
|
38' |
|
Ян Вертонген сариқ карточка олди
|
35' |
|
ГОООООЛ! Харри Кейн, 0:1! Эрик Ламеланинг узатмасидан кейин Кейн бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва жарима майдончаси ичида Беговични алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозага тўпни жойлади!
|
34' |
|
"Шпорлар" биринчи рақам остида ўйнашга ҳаракат қилишмоқда. Бу тушунарли. Уларга ғалаба керак. "Челси"нинг қарши ҳужумлари хавфлироқ чиқмоқда
|
31' |
|
Бурчак тўпи хавфли бўлмади
|
31' |
|
Вуууҳ! Диего Коста рақиб ҳимоячиларидан тўпни олиб қўйди ва жарима майдончаси чизиғи олдидан зарба йўллади. Тўп Льориснинг қўлидан тарк этди
|
30' |
|
Харри Кейн 30 метрлардан белгиланган жарима зарбасини тепди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
|
28' |
|
Сон Хеунг Мин жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба бера олмади
|
27' |
|
Кайл Уокер сариқ карточка олди
|
27' |
|
ВУУУУУҲ! "Челси" ажойиб қарши ҳужум ташкил қилди. Диего Костадан келган тўпга Фабрегас 13 метрлардан зарба берди. Тўп устундан ярим метр масофадан ўтиб кетди.
|
25' |
|
Бурчакдан етказилган узатмани Фабрегас қайтарди. Эриксен йўллаган зарба ноаниқ бўлди
|
24' |
|
Олдинги чизиққа етказилган узатмага Сон Хеунг Мин эга чиқди, жарима майдончаси ичида ўткир бурчак остида зарба берди. Бурчак тўпи
|
22' |
|
Дайер ўнг қанотдан мезбонлар жарима майдончасига узатма берди. Тўп қайтарилди
|
21' |
|
Хавфли вазият! Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди, тўп қайтарилди. Педро дарвозабон майдончаси яқинига узатма берди. Дэнни Роуз йиқилиб тушди. Диего Коста буни кутмаганди шекилли, тайёр имкониятдан фойдалана олмади
|
20' |
|
"Челси" қарши ҳужумга ўтаётганида бурчак тўпи ишлади
|
19' |
|
Let's do it for Ranieri - Раньери учун бу ишни қилайлик, деб ёзиб олибди "Челси" мухлисларидан бири
|
16' |
|
Бурчакдан етказилган узатмани Фабрегас дарвоза томон бура олмади
|
15' |
|
"Челси" жарима тўпини бурчак тўпига айлантирди
|
14' |
|
Жарима майдончаси бурчагига яқин жойда Костага нисбатан фол ишлатилди
|
11' |
|
Вууҳ! Дэнни Роуз 26 метрлардан "Челси" дарвозаси томон зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди!
|
10' |
|
"Челси" жарима майдончасига етказилган узатмани Аспиликуэта эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди
|
10' |
|
Виллиан ўнг қанотдан жарима тўпини жарима майдончасига етказди. Тўп ҳеч кимга тегмасдан ён қанотга қараб кетиб қолди
|
7' |
|
Илк дақиқалардан футболчилар ўртасида тортишувлар юзага келмоқда
|
5' |
|
Вууҳ! "Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Кэйхилл бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
4' |
|
Ўйин асосан майдон марказида. Клублар ўз ўйинларини йўлга қўйиш пайида бўлишоқда
|
1' |
|
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Тўпни ўйинга "Челси" киритиб берди
|
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўйин бошланиш арафасида
|
' |
|
Икки кундан бери Англия чемпиони аниқланишини кутяпмиз. Шу мақсадда бугун "Челси" - "Тоттенхэм" ўйинини биргаликда кузатиб борамиз
|
' |
|
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари!
|
АПЛ - 2015-16 / 36-тур / 02.05.2016 23:59 |
|
Челси
Гари Кэхилл (58)
Эден Азар (83) |
2
:
2
|
Тоттенхэм
Харри Кейн (35)
Сон Хеунг Мин (44) |
|
АПЛ - 2015-16 / 36-тур / 02.05.2016 23:59 |
|
Челси
Гари Кэхилл (58)
Эден Азар (83) |
2
:
2
|
Тоттенхэм
Харри Кейн (35)
Сон Хеунг Мин (44) |
|
A PHP Error was encountered
Severity: Notice
Message: Undefined property: stdClass::$title_uz
Filename: site/match_center.php
Line Number: 354
![]()
France Football журнали директори Венсан Гарсия энди "Олтин тўп"нинг бўлажак соҳиби овоз беришда ғалаба қозонишини олдиндан билишини истамайди.
Киритилди: 16:41, 10.09.2025. Ўқилди: 12644 марта. Фикрлар сони: 1 та.
![]()
Испаниялик вингер Ламин Ямал бир кун олдин Туркияда муаммога дуч келди.
Киритилди: 16:50, 08.09.2025. Ўқилди: 12027 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски ҳақиқатдан ҳам мавсум-2025/26 якунлангач, клубни тарк этиши мумкин, деб хабар беради Sport.es.
Киритилди: 08:47, 07.09.2025. Ўқилди: 10869 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Барселона» ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал нохуш ҳолатга дуч келди.
Киритилди: 12:03, 08.09.2025. Ўқилди: 10756 марта. Фикрлар сони: 40 та.
![]()
«Ливерпуль» вингери Муҳаммад Салоҳ Испания Ла Лигаcига йўл олиши мумкин.
Киритилди: 12:17, 08.09.2025. Ўқилди: 7629 марта. Фикрлар сони: 11 та.
![]()
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем тўп билан машғулотларни бошлашга тайёр.
Киритилди: 13:18, 07.09.2025. Ўқилди: 6697 марта. Фикрлар сони: 12 та.
![]()
"Олтин тўп"ни топшириш маросимига атиги икки ҳафта қолди. Футбол юлдузларидан бири нуфузли мукофотни қўлга киритадиган Париждаги тантанали тадбир 22 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Киритилди: 23:36, 08.09.2025. Ўқилди: 6437 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг "Реал" клуби икки футболчиси билан хайрлашишга қарор қилди.
Киритилди: 21:47, 09.09.2025. Ўқилди: 5562 марта. Фикрлар сони: 2 та.
![]()
Никэ Диана ван Дейк - "Интер" футболчиси.
Киритилди: 16:03, 09.09.2025. Ўқилди: 5421 марта. Фикрлар сони: 11 та.
![]()
Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Киритилди: 20:28, 11.09.2025. Ўқилди: 5337 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
МЛС клубларининг собиқ футболчиси Алан Гордон Major League Journeyman'ман подкастида "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси ва "Сиэтл"даги ҳамюрти Педро де ла Вега ўртасида Лигалар кубоги финалидан кейин можаро келиб чиққани ҳақида гапирди.
Киритилди: 08:52, 04.09.2025. Ўқилди: 22386 марта. Фикрлар сони: 33 та.
![]()
Бир неча ҳафтадан сўнг "Олтин тўп" топширилади. Овоз бериш учун ажратилган давр аллақачон тугаган.
Киритилди: 23:48, 05.09.2025. Ўқилди: 11752 марта. Фикрлар сони: 29 та.
![]()
Португалия терма жамоаси матбуот хизмати Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичи учрашувлари учун таркибни эълон қилди.
Киритилди: 06:43, 30.08.2025. Ўқилди: 11641 марта. Фикрлар сони: 16 та.
![]()
Бу ҳақда аргентиналикнинг “Интер Майами”га ўтишини биринчи бўлиб хабар қилган журналист Алех Кандалл хабар берди.
Киритилди: 12:10, 19.08.2025. Ўқилди: 10700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг "Реал" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Дани Карвахаль Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни таққослади.
Киритилди: 13:06, 03.09.2025. Ўқилди: 10370 марта. Фикрлар сони: 160 та.
![]()
Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати якунланиб бормоқда.
Киритилди: 09:18, 13.09.2025. Ўқилди: 3694 марта. Фикрлар сони: 11 та.
![]()
Sport ва Futbol телеканаллари бугун — 2025 йил 13-сентябрь, шанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.
Киритилди: 07:00, 13.09.2025. Ўқилди: 3428 марта. Фикрлар сони: 8 та.
![]()
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа юлдузи Ламин Ямал эртанги "Валенсия"га қарши ўйинда иштирок этмаслигини маълум қилди.
Киритилди: 16:28, 13.09.2025. Ўқилди: 2494 марта. Фикрлар сони: 4 та.
![]()
Таниқли собиқ футболчи ва «Реал»нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан футбол тарихидаги энг яхши мураббий ким эканлигини айтди.
Киритилди: 13:28, 13.09.2025. Ўқилди: 2191 марта. Фикрлар сони: 12 та.
![]()
ФИФА кунлари давомида "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи Чағдан Аташ истеъфога чиқарилган эди.
Киритилди: 13:22, 13.09.2025. Ўқилди: 2109 марта. Фикрлар сони: 1 та.
![]()
«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2024 йилда Стокгольмда пайдо бўлган зўрлаш айбловлари ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 07:16, 11.09.2025. Ўқилди: 1931 марта. Фикрлар сони: 1 та.
![]()
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг турмуш ўртоғи Жоржина Родригес футболчининг қизи отаси учун ёзиб қолдирган аудиони ошкор қилди.
Киритилди: 14:48, 08.09.2025. Ўқилди: 3666 марта. Фикрлар сони: 2 та.
![]()
«Барселона» футболчиси Рафинья ижтимоий тармоқларда уни қаттиқ ранжитган воқеа ҳақида гапириб берди.
Киритилди: 12:17, 06.09.2025. Ўқилди: 1599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Робиньонинг муддатидан олдин озод қилиниши ҳақидаги апелляцияси қаноатлантирилмади.
Киритилди: 15:49, 02.09.2025. Ўқилди: 2239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
“Ан-Насср” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳамда унинг севгилиси Жоржина Родригес ўртасида расмий никоҳ шартномаси имзоланди.
Киритилди: 11:13, 29.08.2025. Ўқилди: 3739 марта. Фикрлар сони: 5 та.
![]()
«Барселона» ҳимоячиси Алехандро Бальде Гвинея-Бисау давлатидаги отаси туғилган қишлоқда бошланғич мактаб ва ичимлик суви қудуғини қурдирди.
Киритилди: 06:37, 25.08.2025. Ўқилди: 6647 марта. Фикрлар сони: 2 та.
![]()
Аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди майдонда эмас, балки суд залидан катта мағлубият билан чиқди:
Киритилди: 06:30, 25.08.2025. Ўқилди: 5592 марта. Фикрлар сони: 9 та.
![]()
Парижнинг “ПСЖ” ва Лондоннинг “Тоттенҳэм” клублари ўртасидаги УЕФА Суперкубоги доирасидаги учрашув олдидан Удине (Италия) шаҳридаги “Blueenergy” стадионида “Болаларни ўлдирманг. Фуқароларни ўлдирманг” ёзуви туширилган баннер очилди.
Киритилди: 17:30, 14.08.2025. Ўқилди: 3290 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ УЕФАнинг Фаластин терма жамоасининг собиқ футболчиси Сулаймон ал-Убайд вафоти ҳақидаги хабарига муносабат билдирди.
Киритилди: 09:52, 10.08.2025. Ўқилди: 6011 марта. Фикрлар сони: 3 та.
![]()
Америкалик қўшиқчи Женнифер Лопеснинг Ереванда бўлиб ўтган концертидан сўнг Арманистон футбол жамоатчилиги “Республика” стадионидаги майдон ҳолатидан жиддий хавотирга тушмоқда.
Киритилди: 20:45, 08.08.2025. Ўқилди: 3791 марта. Фикрлар сони: 0 та.