Учрашув тафсилоти
| АПЛ - 2016-17 / 4-тур / 11.09.2016 20:00 |
|
Суонси Сити
Гильфи Сигурдссон (60-пенальти)
Лерой Фер (62) |
2
:
2
|
Челси
Диего Коста (18, 81) |
|
| Огоҳлантиришлар |
|
|
| Четлатишлар |
|
|
| Жамоалар таркиби |
|
|
| Захира таркиби |
|
|
| Мураббий |
|
|
| Қўшимча маълумотлар |
|
|
| АПЛ - 2016-17 / 4-тур / 11.09.2016 20:00 |
|
Суонси Сити
Гильфи Сигурдссон (60-пенальти)
Лерой Фер (62) |
2
:
2
|
Челси
Диего Коста (18, 81) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
|
90+4' |
|
Ўйин якунланди. "Суонси" - "Челси" - 2:2!
|
|
90+2' |
|
Жон Терри сариқ карточка олди
|
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
|
|
90' |
|
Вуууҳ! Азар чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Диего Коста тўпни эгаллади ва орқароқда турган Фабрегасга етказди. Сескнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди. Тўпни Мозес эгаллади ва ноаниқ зарба йўллади
|
|
89' |
|
"Челси"да ўзгариш: Оскар ўрнига Батшуайи тушди
|
|
89' |
|
Мезбонлар хавфли ҳужум ташкил қилаётганида Азар фол ишлатиб, ҳужумни тўхтатди ва сариқ карточка олди
|
|
88' |
|
"Челси" ижросида хавфли ҳужум. Азар чап томондан жарима майдончасига кирди, бир ҳимоячини алдаб, чап оёқда зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
|
|
87' |
|
Барроу ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва чап оёқда зарба берди. Куртуа тўпни эгаллади
|
|
86' |
|
"Челси" дарвозаси олдида юзага келган тахликали вазиятни Кэйилл бартараф этди
|
|
85' |
|
Бурчакдан етказилган узатмага Кэйхилл бош билан ноаниқ зарба берди
|
|
85' |
|
"Челси"нинг қарши ҳужуми ўта хавфли бўлди! Азар тўп билан жарима майдончасигача яқинлашди ва ўнг қанотдан ичкарига кирган Костага узатма берди. Диего 8-9 метрлардан кучли зарба берди. Фабиански зарбани қайтарди
|
|
84' |
|
Мезбонларнинг хавфли ҳужуми. Кайл Нотон ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва нариги қанотга узатма берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан Куртуага борди
|
|
84' |
|
Иванович ён чизиқдан тўпни жарима майдончасига улоқтириб берди. Мезбонлар тўпни қайтаришди
|
|
81' |
|
ГОООООООЛ! Диего Коста! Жуда чиройли гол! Фабрегаснинг узатмасидан кейин Оскар жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва Ивановичга берди. Бранислав бир ҳимоячи алдаб, яқин масофадан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб, дарвозабон майдончаси ичида юқорига кўтарилди ва Диего Коста чалқанча услубдаги зарба билан дарвозани ишғол қилди!
|
|
80' |
|
Вууууҳ! азарнинг узатмасидан кейин Оскар 11 метрлардан бош билан зарба берди. тўп юқоридан ўтиб кетди
|
|
78' |
|
Вуууҳ! Оскар жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилди ва 22 метрлрадан зарб аберди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
|
77' |
|
Антони Конте бирданига иккита ўзгариш қилди. Матич ва Виллиан ўрнига Фабрегас ва Виктор Мозес тушди
|
|
75' |
|
Матичнинг узатмасидан кейин Азар жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва олис устун томон узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди, бироқ Диего Коста унга нисбатан фол ишлатди
|
|
74' |
|
Виллиан жарима тўпни рақиб жарима майдончасига етказган. Иванович бош билан тўпни орқароққа қолдирди. Ҳимоячилар тўпни жарима майдончаси ташқарисига тепишди. Уни Оскар эгаллади ва зарба берди. Тўп ҳиоячиларга тегиб қайтди
|
|
71' |
|
Азар чап қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Лукаш мушт билан тўпни уриб юборди
|
|
69' |
|
Мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олганиларидан сўнг дадил ўйнашда давом этишмоқда.
|
|
65' |
|
ВУУУУУҲ! Эден Азар бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва Фабиански жарима майдончасини талаб чиқди, тўпни узоқ бўлмаган жойга тепди. Диего Коста тўпни эгаллаб, дарвозабонни алдаётганида, Фабиански жарима майдончаси ташқарисида ҳужумчини йиқитди. Ҳакам негадир ўйинни тўхтатмади
|
|
62' |
|
ГОООООЛ! Лерой Фер, 2:1! Ҳужумчи қоидага хилоф равишда тўпни Кэйхиллдан олиб қўйди ва бирга бир вазиятга чиқиб, дарвозани ишғол қилди. Ҳакам қоидабузарликни эътироф этмади
|
|
60' |
|
ГООООЛ! Гильфи Сигурдссон, 1:1! Марказ бўйлаб кучли зарба берилди. Куртуа ўнг томонга ташланди
|
|
59' |
|
Тибо Куртуа сариқ карточка олди
|
|
58' |
|
Вууууҳ! "Челси" дарвозасига пенальти! Қарши ҳужумда тўп Барроу томон етказилди. Куртуа ҳужумчи оёғига тагига ташланди. Тўп ён томонга кетди, Барроу эса Куртуаинг оёғига урилиб йиқилди
|
|
56' |
|
Азар жарима майдончасига кириб бораётган Диего Костага узатма берди. Ҳимоячи хавфни бартараф этди. Бурчак тўпи
|
|
55' |
|
Барроу ўнг қанотдан узатма берди. Ҳимоячи қайтарган тўпга Нотон 17 метрлардан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
|
53' |
|
Азар чап қанотдан мезбонлар жарима майдончасига кириб борди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Диего Коста узатмага ета олмади
|
|
52' |
|
Виллиан жаримадан зарба йўллади. Тўп рекошет ҳолатида Фабианскининг қўлига бориб тушди
|
|
51' |
|
Майдон эгалари чап қанотдан "Челси" жарима майдончасига узатма беришди. Лондонликлар тўпни қайтаришди
|
|
48' |
|
Хорди Амат сариқ карточка олди
|
|
47' |
|
ВУУУҲ! Виллиан ўнг қанотда Диего Костадан узатма қабул қилди, рақиб жарима майдончасига кирди ҳамда тўп чап оёғига тўғрилаб, ё олис устун томон зарба берди ёки ўша жойга очилаётган Азар томон узатма берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди, Эден ҳам тўпга бироз етиб кела олмади
|
|
46' |
|
Диего Коста жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
|
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
|
45+2' |
|
Биринчи бўилм якунланди. Ҳозирча "Суонси" - "Челси" - 0:1. Танаффус
|
|
45+2' |
|
Иванович ўнг қанотдан узатма берди. Фабиански тўпни эгаллади
|
|
45+1' |
|
Иванович марказий ҳужумчи позициясида пайдо бўлди, бироқ офсайд
|
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
|
|
43' |
|
ВУУУУУУҲ! Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди ва Терри яқин устун ёнидан тўп йўналишини ўзгартирди! Диего Коста 3 метрдан 7 метрли дарвозага аниқ зарба бера олмади!!! Тўп олис устун томонга кетиб қолди...
|
|
42' |
|
Федерико Фернандес огоҳлантириш олди
|
|
41' |
|
"Суонси"да ўзгариш: Тейлор ўрнига Моду Бэрроу тушди
|
|
41' |
|
Диего Коста сариқ карточка олди
|
|
40' |
|
Вууууҳ! Сигурдссон кутилмаган жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
|
|
40' |
|
Мезбонлар тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди. Терри хавфни бартараф этди
|
|
39' |
|
Матич жарима майдончасига кираётган Азарга бироз ноаниқ узатма берди, акс ҳолда Эден қулай вазиятга чиқиб борарди
|
|
37' |
|
"Суонси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтарган тўпни Сигурдссон яна ўша қанотдан дарвоза яқинига етказди. Куртуа тўпни эгаллади
|
|
36' |
|
"Челси" рақиб жарима майдончасининг чап томонидан жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Виллиан ўта ноаниқ узатма берди ва тўп майдонни тарк этди
|
|
34' |
|
Вууҳ! Чап қанотдан олдинга ўтган Аспиликуэтага узатма берилди. Сесар ўткир бурчак остида зарба йўллади. Дарвозабон зарбани қайтарди
|
|
33' |
|
"Челси" тўпни назорат қилмоқда. Кескин ҳужум ташкил қилишга шошилмаяпти
|
|
28' |
|
Сигурдссон олис масофадан зарба йўллашга уринди. Оскар зарба йўлига ғов бўлди
|
|
26' |
|
Лерой Фер огоҳлантириш олди. У ўзидан ўтиб кетаёган Диего Костанинг оёғи тагига ташланди
|
|
23' |
|
Меҳмонлар кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритишди. "Суонси" футболчилари тўпни эгаллаб қарши ҳужумга ўтишаётганида, Канте тўпни олиб қўйди ва навбатдаги ҳужумга асос солди. Чап қанотдан етказилган узатмани Виллиан рақиб жарима майдончаси ичида эгаллади ва зарбавор вазиятга чиқаётган Кантега пас берди. Н'Голонинг зарбаси анча ноаниқ чиқди
|
|
22' |
|
Вууууҳ! Азар чап қанотдан марказ томон сурилди ва жарима майдончаси ташқарисида турган Оскарга узатма берди. Бразилиялик ярим ҳимоячининг зарбаси ҳимоячига тегди ва тўп майдонни тарк этди
|
|
21' |
|
Бурчак тўпидан кейин юзага келган хавфни мезбонлар бартараф этишди
|
|
20' |
|
ВУУУУҲ! Азар рақиблардан тўпни олиб қўйди ва катта тезлик 3-4 футболчи орасидан ўтиб кетиб, яккама-якка ваиятда ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп Фабианскининг оёғидан майдонни тарк этди
|
|
18' |
|
ГОООООЛ! Диего Коста, 0:1! Иванович ўнг томондан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи бош билан қайтарган тўпни Оскар эгаллади ва очиқ турган Костага узатма берди. Ҳуужмчи 15 метрлардан дарвоза бурчагини аниқ нишонга олди!
|
|
17' |
|
Сигурдссон жарима тўпини "Челси" дарвозаси яқинига етказди. Тўп ҳеч кимга тегмай, олис устун ёнидан ўтиб кетди
|
|
15' |
|
Азар бурчак тўпини ўйинга киритди. "Суонси" посбони тўпни эгаллаб олди
|
|
11' |
|
Вуҳ! Виллиан ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига келаётган Диего Коста томон узатма берди. Лукаш Фабианкси иккинчи уринишда тўпни эгаллади
|
|
8' |
|
Виллиан жарима тўпини ўйинга киритди. Иванович бош билан зарба берди, аммо ноаниқ
|
|
6' |
|
Бурчак тўпи хавфли вазиятни тақдим этмади
|
|
5' |
|
Вуууҳ! Виллиан "Суонси" жарима майдончаси чизиғи устидан бироз ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп Фабианскининг қўлидан майдонни тарк этди
|
|
4' |
|
Уэльсликлар ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишди. Тўп лондонликлар жарима майдончасига кирмади
|
|
0' |
|
Учрашув бошланди!
|
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Англия чемпионатининг 4-т ури доирасида "Челси" иштирокидаги ўйиндан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз. Конте жамоаси сафарда "Суонси"га қарши баҳс олиб боради
|
| АПЛ - 2016-17 / 4-тур / 11.09.2016 20:00 |
|
Суонси Сити
Гильфи Сигурдссон (60-пенальти)
Лерой Фер (62) |
2
:
2
|
Челси
Диего Коста (18, 81) |
|
| АПЛ - 2016-17 / 4-тур / 11.09.2016 20:00 |
|
Суонси Сити
Гильфи Сигурдссон (60-пенальти)
Лерой Фер (62) |
2
:
2
|
Челси
Диего Коста (18, 81) |
|
![]()
"Олтин тўп" фаворити ўзгарди - бу энди Кейн эмас. Мутахассислар 2026 йилда "Олтин тўп" ғолиби учун коэффициентларини янгиладилар.
Киритилди: 21:20, 08.10.2026. Ўқилди: 13935 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Майкл Олисе жамоани тарк этган тақдирда фаолиятини давом эттириш учун ягона вариант сифатида Мадриднинг «Реал» клубини кўрмоқда.
Киритилди: 02:07, 09.10.2026. Ўқилди: 7607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
6 октябрь куни машҳур футбол инсайдери Франсуа Гальярдо шов-шувли хабар билан чиқди: Килиан Мбаппе мавсум якунида Мадриднинг «Реал» клубини тарк этмоқчи.
Киритилди: 18:56, 09.10.2026. Ўқилди: 7237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Португалия футбол федерацияси (FPF) терма жамоа бош мураббийи Жорже Жезуш билан келишмовчиликдан сўнг миллий жамоани ўзбошимчалик билан тарк этган ҳужумчи ва жамоа сардори Криштиану Роналдуни дисквалификация қилишга қарор қилди.
Киритилди: 21:52, 09.10.2026. Ўқилди: 7045 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Zo'r TV телеканали бугун, 13 октябрь, сешанба куни Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 2-туридан ўрин олган икки учрашувни жонли эфирда намойиш этади.
Киритилди: 07:11, 13.10.2026. Ўқилди: 6986 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Португалиялик футболчи Криштиану Роналду Лионель Мессининг Аргентина миллий жамоаси билан хайрлашувига бағишланган пости остида изоҳ қолдирди.
Киритилди: 23:10, 07.10.2026. Ўқилди: 6789 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Португалиялик юлдуз Криштиану Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригес Лионель Мессининг рафиқаси Антонелла Рокуццо ижтимоий тармоқларда эълон қилган постга муносабат билдирди.
Киритилди: 10:38, 13.10.2026. Ўқилди: 6057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Ҳужумчи Килиан Мбаппе «Реал»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Жуан Жузес хабар берди.
Киритилди: 23:00, 07.10.2026. Ўқилди: 6031 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси сафидаги учрашувлардан вақтинча четлатилди.
Киритилди: 17:55, 10.10.2026. Ўқилди: 5765 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клуби мураббийлар штаби марказий ҳимоячи Эдер Милитаонинг соғлиғини хавф остига қўйишни истамаяпти.
Киритилди: 11:59, 10.10.2026. Ўқилди: 5658 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан кимни дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашини айтди.
Киритилди: 08:32, 19.09.2026. Ўқилди: 9517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Спортинг» клубининг собиқ бош мураббийи Мануэл Жозе Португалия терма жамоасида ҳужумчи Криштиану Роналду билан боғлиқ юзага келган можарога муносабат билдирди.
Киритилди: 07:55, 05.10.2026. Ўқилди: 9391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
УЕФА Этан Мбаппени жазолаш тўғрисидаги қарорини эълон қилди.
Киритилди: 22:13, 28.09.2026. Ўқилди: 9325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо матбуот анжуманида Марк Кукурельянинг майдонга тушиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Киритилди: 16:05, 13.09.2026. Ўқилди: 9206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 18:30, 22.09.2026. Ўқилди: 9132 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Рубен Диаш жамоадоши, Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Абдуқодир Ҳусановнинг салоҳияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Киритилди: 17:25, 13.10.2026. Ўқилди: 3589 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ярим ҳимояси учун энг мақбул футболчилар уйғунлигини топишда қийинчиликларга дуч келмоқда.
Киритилди: 12:26, 13.10.2026. Ўқилди: 3470 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ОФК Чемпионлар лигаси Ғарбий минтақаси 2-туридан ўрин олган «Нефтчи»га қарши учрашувдаги ғалабадан сўнг ўз саҳифасида пост қолдирди.
Киритилди: 07:38, 13.10.2026. Ўқилди: 3134 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Элит Осиё чемпионлар лигаси 2-тури доирасида бўлиб ўтган Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» ва «Нефтчи» клублари ўртасидаги учрашув видеошарҳини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Киритилди: 07:02, 13.10.2026. Ўқилди: 2705 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Франциялик ҳужумчи, Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Килиан Мбаппе Score90 футбол портали талқинига кўра, 2026 йилги «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар янгиланган рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
Киритилди: 22:30, 13.10.2026. Ўқилди: 2678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичи 2-турида "Вильярреал" ўз майдонида "Наполи" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Киритилди: 03:15, 14.10.2026. Ўқилди: 230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичи 2-турида "РБ Лейпциг" ўз майдонида "ПСВ" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Киритилди: 03:13, 14.10.2026. Ўқилди: 253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичи 2-турида "Викинг" ўз майдонида "Бавария" билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.
Киритилди: 03:11, 14.10.2026. Ўқилди: 278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичи 2-турида "Брюгге" сафарда "Интер" устидан 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Киритилди: 03:09, 14.10.2026. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичи 2-турида "Атлетико" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Киритилди: 03:08, 14.10.2026. Ўқилди: 311 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичи 2-турида "Барселона" сафарда "Галатасарой" устидан йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Киритилди: 03:06, 14.10.2026. Ўқилди: 429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичи 2-турида "Спортинг" сафарда "Ланс" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Киритилди: 03:04, 14.10.2026. Ўқилди: 227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичи 2-турида "Сабаҳ" ўз майдонида "Славия" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Киритилди: 03:03, 14.10.2026. Ўқилди: 300 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичи 2-турида "Арсенал" ўз майдонида "Лилль" устидан йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Киритилди: 03:01, 14.10.2026. Ўқилди: 228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн Чемпионлар лигаси умумий босқичида «Викинг»га қарши ўйинда жамоа ярим ҳимоячиси Майкл Олисeнинг майдондан четлатилишига муносабат билдирди.
Киритилди: 02:58, 14.10.2026. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.