“Тайёргарликни Андижонда олиб бораётган жамоамиз таркибида ўзгаришлар давом этмоқда”, - дея хабар бермоқда “Андижон” клуби расмий сайти.
“Ушбу ҳафтада таркибга бир қатор янги ўйинчилар қўшилганини хабар қилиб ўтгандик. Сўнгги пайтларда деярли ҳар куни клуб қароргоҳига янги ўйинчилар келмоқда.
Кеча куннинг иккинчи ярмидан таркибга яна икки нафат футболчи қўшилди. Виталий Визавердан сўнг Украинадан яна бир легионер Игорь Мельник ҳам келди. Ҳужум чизиғида ҳаракат қиладиган бу футболчи 1986 йилда туғилган. У фаолияти мобайнида "Химик"(Новий Роздол), "Каменшик-Термопласт"(Дрогобич), "Карпати"(Каменка-Бугская), "Карпати-2"(Львов), "Кримтеплица"(Молодежное), ПФК "Александрия», ФК "Львов», "Буковина"(Черновци) ва "Нива"(Тернополь) клублари шарафини ҳимоя қилган. Мельник сўнгги бор "Нива" клубида тўп суриб 23 учрашувда рақиблар дарвозасини 6 март ишғол этган.
Шунингдек, биринчи даврани "Навбаҳор"да ўтказган Соҳиб Абдуллаев ҳам таркибга қўшилди. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Шу кунларда "Андижон" сафига Чехидан Азиз Ибрагимов келиб қўшилади. Ундан ташқари Тожикистоннинг "Вахш" клуби ўйинчиси Расул Пайзов ҳам жамоага таклиф этилган. Уни ушбу хафта охирларида таркибга қўшилиши кутилмоқда.
Кеча "Соғлом авлод" стадионида Сергей Шевченко иккитомонлама ўйин ўтказиб футболчиларининг имкониятини текширди. Бу баҳсда "сариқлар" ва "қизиллар" куч синашди.
“Сариқлар” таркиби: Темур Ғаниев, Темур Султонов, Даврон Турсунов, Виталий Визавер, Азиз Ғуломхўжаев, Мирзакамол Камолов, Расул Раҳмонов, Азиз Алижонов, Иқбол Акрамов, Иброҳим Отахонов, Соҳиб Абдуллаев.
“Қизиллар” таркиби: Муҳиддин Худоёров, Баҳром Юлдашев, Дилмурод Маҳмудов, Асрор Раҳмонов, Раҳим Қодиров, Алишер Тўхтасинов, Сардор Соибов, Бекзод Ғозиев, Баҳром Абдураҳимов, Аюбхон Гаппаров, Лочин Солиев.
Захирадан майдонга тушганлар: Лочин Долимов, Сергей Смородин, Сайриддин Ғаффоров, Игорь Мельник, Акмал Жўрабоев, Шуҳрат Мирхолдиршаев.
Гол: Б.Абдураҳимов