Бугун 6 февраль, 2026 йил, жума.

  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 05.02.2026 13:00
      • Ироқ
      • 2:4
      • Эрон
      • 05.02.2026 17:00
      • Индонезия
      • 5:3
      • Япония
      • 07.02.2026 17:00
      • Индонезия
      • -:-
      • Эрон
  • «A» Серия
      • 07.02.2026 00:45
      • Верона
      • -:-
      • Пиза
      • 07.02.2026 22:00
      • Женоа
      • -:-
      • Наполи
      • 07.02.2026 01:00
      • Лидс
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 07.02.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 07.02.2026 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Сандерленд
      • 07.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 07.02.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Челси
      • 07.02.2026 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брентфорд
      • 07.02.2026 01:00
      • Сельта
      • -:-
      • Осасуна
      • 07.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 07.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 07.02.2026 22:30
      • Севилья
      • -:-
      • Жирона

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 23 55
2 Милан 23 50
3 Наполи 23 46
4 Ювентус 23 45
5 Рома 23 43
6 Комо 23 41
7 Аталанта 23 36
8 Лацио 23 32
9 Удинезе 23 32
10 Болонья 23 30
11 Сассуоло 23 29
12 Кальяри 23 28
13 Торино 23 26
14 Женоа 23 23
15 Кремонезе 23 23
16 Парма 23 23
17 Лечче 23 18
18 Фиорентина 23 17
19 Пиза 23 14
20 Верона 23 14

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Лацио 3-2 Женоа
23-тур Пиза 1-3 Сассуоло
23-тур Наполи 2-1 Фиорентина
23-тур Кальяри 4-0 Верона
23-тур Торино 1-0 Лечче
23-тур Комо 0-0 Аталанта
23-тур Кремонезе 0-2 Интер
23-тур Парма 1-4 Ювентус
23-тур Удинезе 1-0 Рома
23-тур Болонья 0-3 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 22:00 Женоа - Наполи
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
19/02 00:45 Милан - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ: 7-тур учрашувлари анонси

Баҳо:
+0; -0
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар

Яқин соатлар ичида АПЛда навбатдаги 7-тур учрашувларига старт берилади.
Ўқувчиларимиз орасида ушбу биринчиликка қизиқувчилар сони кўплигини инобатга олган ҳолда, мазкур турда бўлиб ўтадиган учрашувларнинг қисқача анонсини эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.

Мазкур тур доирасидан ўрин олган учрашувлар орасида бир қатор қизиқ ва муросасиз ўтиши кутилаётганлари мавжуд. Жумладан, “Ман. Юнайтед” - “Эвертон”, “Челси” - “Арсенал” ва “Астон Вилла” - “Манчестер Сити” каби тўқнашувлар ҳеч бир футбол мухлисини беэътибор қолдирмайди, деб ўйлаймиз.

Марҳамат, даставвал қайси жамоалар ўзаро тўқнаш келишлари билан танишиб олинг:

04.10.2014. Суонси Сити - Ньюкасл
04.10.2014. Сандерлэнд - Сток Сити
04.10.2014. Ливерпуль - Вест Бромвич
04.10.2014. Лестер - Бёрнли
04.10.2014. Халл Сити - Кристал Пэлас
04.10.2014. Астон Вилла - Манчестер Сити
05.10.2014. Ман. Юнайтед - Эвертон
05.10.2014. Челси - Арсенал
05.10.2014. Тоттенҳэм - Саутгемптон
05.10.2014. Вест Хэм - КПР

“Ливерпуль” - “Вест Бромвич”
Тур доирасидан ўрин олган учрашувлар орасида қизиқ кечиши кутилаётганларидан бирида “Ливерпуль” “Вест Бромвич”га қарши баҳс олиб боради. Мазкур баҳсда қўлга киритиладиган уч очко ливерпулликлар учун жуда ва жуда зарур. Боиси жамоа ўзининг ишончсиз ва беқарор ўйинлари билан мухлисларнинг эътирозларига сабабчи бўлмоқда. Бу эса жамоа устозининг курсиси қимирлашига олиб келиши мумкин. Буни яхши тушуниб турган Брендан Роджерс нима қилиб бўлса ҳам вазиятни ўнгламоқчи. “Сўнгги пайтларда жамоам кўрсатаётган ўйин мени ҳайрон қолдирмоқда. Биз жуда ҳам ёмон тарзда ҳимояланаяпмиз. “Базель”га қарши кечган учрашувда ҳимоя чизиғимиз жуда бўш ўйнади. Бунга тезда барҳам бермасак бўлмайди”, дея ўйинолди фикрлари билан ўртоқлашди Роджерс. Кўриб турганингиздек, мезбонлар бугунги баҳсда фақат ғалаба учун майдонга чиқишади. Лекин “Вест Бромвич” ҳам осонгина мағлуб бўладиган жамоалардан эмас. Демак, бизни олдинда жуда ва жуда қизиқарли баҳс кутмоқда.

“Ман. Юнайтед”- “Эвертон”
Яна бир муросасиз баҳс “Олд Траффорд”да бўлиб ўтади. Унда “қизил иблислар” “Эвертон”га қарши ўйин олиб боришади. Мазкур беллашув ҳам кўплаб мухлис ва мутахассисларнинг диққат марказида турибди, десак асло адашмаймиз. Зеро, мавсумни жуда омадсиз тарзда ўтказаётган икки жамоа тўқнашувида кимнинг қўли баланд келиши кўпчилик учун қизиқ, албатта. Кадрлар билан боғлиқ муаммога тез-тез тўқнаш келаётган манчестерликлар ўтган турда мухлисларини хурсанд этиб, “Вест Хэм”ни 2-1 ҳисобида мағлуб этди ва қайсидир маънода жамоанинг ашаддий ишқибозлари учун кичик “умид учқуни”ни ёқди. “Қийин шароитда бўлса-да биз ғалаба қозона олдик. Ҳали кўп нарсаларга қодирлигимизни ҳаммага намойиш этамиз”, дея яхши кунларга умид қилаётганини билдирди жамоа футболчиси Робин ван Перси. Шуниси диққатга сазоворки, кадрлар етишмовчилиги нафақат “қизил иблислар”да, балки “Эвертон”да ҳам асосий муаммолардан биридир. Жамоанинг асосий фигураларидан бири саналувчи Кевин Миралиас катта эхтимол билан мазкур беллашувда жамоасига ёрдам бера олмайди. Кўриб турганингиздек, икки жамоа устозидан ҳам заҳира ўриндиғидан керакли ижрочиларни танлаб олиш талаб этилади. Кўрамиз, бу ишни қай бир мураббий яхшироқ уддалайди…

“Челси” - “Арсенал”
Сўзсиз, турнинг марказий учрашуви “Стемфорд Бриж”да “Челси” ва “Арсенал” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Турнир жадвалида карвонбошилик қилаётган “аристократлар” кичик инқирозни бошидан кечирган “тўпчилар”га қарши баҳс юритишади. Борган сари ишончли ва барқарор ўйин намойиш этаётган Жозе Моуринъо шогирдлари мазкур беллашувда ҳам ғалаба қозониш орқали асосий таъқибчилардан биридан илгарилаб кетишга ҳаракат қилишмоқчи. Бунда асосий умид испаниялик ҳужумчи Диего Костага қаратилган. “Спортинг”га қарши кечган учрашувда ўйнаганим учун кўпчилик мураббийимизни танқид қилди. Аммо у қилиши керак бўлган энг мақбул ишни қилди. Мен соғайяпман ва “Арсенал” билан ўйинда ҳам майдонга тушишга умид қиламан”, деди жароҳатидан соғайиб бораётган ҳужумчи. Тўпурарлар баҳсида якка пешқадамлик қилаётган Костадан “Челси” мухлислари эртага ҳам гол кутишади, албатта. Аммо бунинг учун “Арсенал” посбони Войцех Шенснини доғда қолдириш талаб этилади. Шенсни эса мазкур баҳсда тўп ўтказиб юбормасликка умид қилаётганини таъкидлади.

Ҳа, азиз мухлислар, кўриб турганингиздек, АПЛ ҳар доимгидек шиддаткор ва жозибали ўйинларни сиз-у бизга тортиқ этишга шай! Келинг, инглиз футболидан яна бир бор биргаликда баҳра оламиз!

Зоҳирбек Акрамхонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритувчи: zohirbek
Киритилди: 04.10.2014 18:38. Ўқилди: 800 марта. Фикрлар: 0 та.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 13
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Комо Нико Пас 8
4 Комо Анастасиос Дувикас 8
5 Ювентус Кенан Йылдыз 8
6 Верона Гифт Орбан 8
7 Милан Рафаэл Леау 7
8 Удинезе Кинан Дэвис 7
9 Интер Хакан Чалханоглу 7
10 Болонья Риккардо Орсолини 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.