Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба.

Футболчиларимизни қандай қимматбаҳо совғалар кутаётгани маълум бўлди [5701]

Ўзбекистонлик тадбиркор Ўткир Юсуповга Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ваъда қилди (видео) [4210]

«Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусанов ва Ўзбекистон терма жамоасини табриклади! [3509]

Винисиус Бразилия — Эквадор учрашувидан сўнг Анчелоттини қўллаб-қувватлади [2796]

Миллатлар лигаси. Испания - Франция - 5:4 (видеошарҳ) [2647]

Бразилия терма жамоаси Анчелотти бошчилигидаги илк ўйинда Эквадорни мағлуб этолмади (видеошарҳ) [2603]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони [2386]

Тимур Кападзе: «Энди халқимиз бемалол музқаймоқ ейиши мумкин!» [2287]

"Реал" Мастантуоно билан 2031 йилгача шартнома имзолади [2204]

Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлаш маросими ўтказилади [2169]

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Биродар Абдураимов: «Одил Аҳмедов Миржалол Қосимовдан кучлими?»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбек футболи афсонаси Биродар Абдураимов миллий терма жамоанинг сўнгги натижалари ҳақида ўз фикрини билдирди.

Эрон термасига қарши кечган ўйинда ҳар икки жамоа ўртасидаги фарқ яққол кўриниб қолди. Форсларнинг ҳимояси ва ярим ҳимояси билан бирга ҳужум чизиғида ҳам вариантлар кўп эди. Бизда эса... Энди бир гап-да - ғалаба қозониш учун ҳужум қилиш керак. Бу ўйинда тайинли ҳужум кўрдикми, ўзи? Бир марта Темурхўжа Абдухолиқов дарвоза томон зарба берганини айтмаса, бошқа вазиятнинг ўзи бўлмади-ку! Игорь Сергеев нима учун майдонга тушганини ўзи ҳам билмаса керак. Умуман, бу ҳужумчи терма жамоага муносиблигининг ўзи битта савол. Терма жамоа деганига даъвогарлар бир-бири билан рақобат қилиши керак, камида 4-5 футболчи бир жой учун курашсин. Бизда вазият қандай? Ҳужумда кимни кўрсата оласиз? Ўзи бир яримта ҳужумчимиз бўлса, ким ўйинни кучайтира олади?

Самвел Бабаян бошқараётган терма жамоанинг кучли учликка кира олишига ҳам шубҳа туғилмоқда. У бизга кўп нарсаларни ваъда қилганди, аммо қани у айтган Осиёда таниқли бўладиган ўйин услуби?

Ҳозир нафақат бош мураббийга, ЎФФга ҳам эътирозлар етарли. Федерация раҳбарияти терма жамоага янги бош мураббий тайинлаш чоғида фахрийлар билан маслаҳатлашса яхши бўларди. Самвел Бабаянга термани топшириш вақтида бизнинг фикримиз билан ҳеч ким қизиқмади. Бутун умри футбол ичида ўтган инсон бошқа иш қила олмайди. Раҳбарият бир оғиз сўраганда биз ҳам ўз фикримизни айтган бўлардик. Терма жамоани бошқаришга Самвел Бабаяндан бошқа номзод йўқмиди?

Жаҳон чемпионатига чиқиш учун аввало, ўйинимизни кучайтириб, Осиёда ўз ўрнимизга эга бўлишимиз лозим. Эронда кечган баҳс мундиалга номуносиб эканимизни кўрсатиб берди. Ким айбдор? Бу саволга энди ўзингиз жавоб топаверинг. Ҳозир вазият шундайки, футболда суяги қотган, иш кўрсатганлар бир четда томошабин бўлиб турибди. Профессионал футболнинг ичида бўлмаганлар эса бош ролда. Бир ўйлаб кўринг, Карлуш Кейруш қаерда-ю, Самвел Бабаян қаерда? Эрон терма жамоаси бу учрашувни жуда ақлли ўтказди, ҳар бир футболчи аниқ мақсад билан ҳаракат қилди. Бизда эса 3-4 футболчи жон куйдириб ўйнади, қолганлари эса томоша қилиб туришди. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳал бўладиган ўйинни ҳам шундай ўтказадими?

Ўтган сафар Эронни Теҳронда мағлуб этганимиз билан улар ўша вақтда кучсиз бўлган, деб айта олмайман. Бунақа натижалар учраб туради, биз ҳам 60-йилларда кетма-кет чемпион бўлаётган «Спартак»ни сафарда 1:0 ҳисобида енггандик. Эрон ўшанда ҳам кучли эди, аммо енгишнинг уддасидан чиқишган. Рақиб ўша ўйиндан бери анча кучайди. Улар Европанинг кучли жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишяпти.

Ўзбекистон терма жамоасида эса муаммолар керагидан ҳам ортиқ. Биз оддийгина таркиб масаласида ҳам тўғри иш олиб бора олмаяпмиз. Масалан, «Пахтакор»дан чақирилган футболчиларни оладиган бўлсак - Александр Лобанов, Игорь Сергеев, Даврон Ҳошимов ва Станислав Андреевларнинг қанақалигини Ўзбекистон кубогида «Насаф»га қарши кечган ўйинда кўргандик. Уларни терма жамоага чақираверишнинг ўзи қанчалик тўғри? Яна ҳам Даврон Ҳошимовга қизил карточка кўрсатилмади. Ҳакам аяди, акс ҳолда, уни бемалол четлатиши мумкин эди.

Биз эса шундай таркиб билан ушбу термани ютишни орзу қилиб юрибмиз.

Эронга қарши кечган ўйинда ўзбек футболи тарихидаги энг кучсиз жамоа майдонга тушди, деган фикрга тўлиқ қўшиламан. Самвел Бабаян ўша гапини нима учун айтганини билмадим-ку, бироқ истаганча эътироз билдириш мумкин. Оддий мисол, 1994 йилда Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларида ғолиб чиққан эди. Ҳозирги таркиб нимани қойиллатди?

Бир ўйлаб кўринг, Одил Аҳмедов Миржалол Қосимовдан кучлими? Ёки Игорь Сергеевни Шквирин билан тенглаштириб бўладими? Андрей Фёдоров ва Анзур Исмоилов ўртасидаги фарқни Бабаян тушунармикан? Қани бош мураббий бизга ваъда берган ўша фалсафа? Ахир фалсафа тугул ўйиннинг ўзи йўқ-ку! Жаҳон чемпионатида ўйнаш учун, энг аввало, унга муносиб бўлиш керак. Кечаги ўйинда мундиалга муносиб бўлган фақат битта жамоани кўрдик - Эрон. Биз эса ўз муаммоларимизга ўралашиб қолганмиз.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:21, 20.06.2017. Ўқилди: 12387 марта. Фикрлар: 23 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.