Учрашув тафсилоти
ЕЧЛ - 2016-17 / 3-тур / 19.10.2016 23:45 |
|
Барселона
Месси (17,61,69)
Неймар (89) |
4
:
0
|
Манчестер Сити
|
|
Огоҳлантиришлар |
|
|
Четлатишлар |
|
|
Жамоалар таркиби |
|
|
Захира таркиби |
|
|
Мураббий |
|
|
Қўшимча маълумотлар |
|
ЕЧЛ - 2016-17 / 3-тур / 19.10.2016 23:45 |
|
Барселона
Месси (17,61,69)
Неймар (89) |
4
:
0
|
Манчестер Сити
|
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+3' |
|
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Манчестер Сити" - 4:0!
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
|
89' |
|
ГООООООЛ! Неймар, 4:0! Бразилиялик футболчи Мессидан узатма қабул қилди ва икки ҳимоячи орасида бўлишига қарамай, 9 метрлардан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди
|
87' |
|
Неймар! Кабальеро унинг зарбасини қайтарди! Месси тепиши керакмиди?!
|
86' |
|
Пенальти! "Сити" дарвозасига! Мессини чалиб йиқитди Коларов
|
82' |
|
ВУУУУУҲ! Неймар чап томондан жарима майдончаси кирди, аммо узатмани ташқарида турган Ракитичга берди. Иван тўпни дарҳол дарвозабон майдончасининг олис бурчагига етказди. Неймар бирга бир вазиятда тўпга зарба берди. Кабальеро оёғи билан тўпни қайтарди
|
80' |
|
"Барселона"да ўзгариш: Андрес Иньеста ўрнига Андре Гомеш майдонга тушди
|
79' |
|
"Сити"да ўзгариш: Гўндоган ўрнига Серхио Агуэро тушди
|
78' |
|
Вууҳ! Стерлинг чиройли пас билан Силвани жарима майдончасига бошлади, аммо Давид ўз вақтида шерикларига аниқ узатма бера олмади
|
76' |
|
Қарши ҳужум пайтида Неймар Коларовни алдаб, жарима майдончасига кирди ва 11 метрли нуфти устига узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди, Суарес бироз кеч қолди
|
75' |
|
Жаримадан етказилган узатмани Умтити бош билан қайтарди
|
74' |
|
Жереми Матьё 3 дақиқа ичида иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этмоқда. У ўзидан ўтиб кетаётган Раҳимни чалиб йиқитди.
|
72' |
|
Хавфли вазият. Коларов йўллаган зарбани тер Штеген қайтарди. Меҳмонлар тўпни дарвозага йўллай олишмади. Мезбонлар хавфни бартараф этишди
|
71' |
|
Жереми Матьё сариқ карточка олди. "Сити" жарима майдончаси ташқарисидан жарима зарбаси тепади
|
69' |
|
ГОООООООЛ! Лионель Месси, 3:0! Хет-трик! Гўндоган қўпол хатога йўл қўйди ва Луис Суарес жарима майдончасига кириб, Мессига узатма берди. Лео бирга бир вазиятда Кабальерони осонлик билан доғда қолдирди
|
68' |
|
Де Брюйне офсайдда қолди
|
67' |
|
Месси офсайдда қолди
|
66' |
|
Месси жарима тўпини жарима майдончасига етказди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди
|
64' |
|
Вуууууҳ! Гўндоганнинг аниқ узатмасидан кейин Кевин де Брюйне деряли бирга-бир вазиятда жарима майдончаси кирар-кирмас зарба берди. Тер Штеген зарбани қайтарди
|
62' |
|
Месси тўпга бироз ета олмаи, акс ҳолда хет-трик...
|
61' |
|
ГООООООЛ! Лионель Месси, 2:0! Аргентиналик футболчи Иньестадан узатма қабул қилди ва жарима майдончаси чизиғи устидан яқин бурчакка тўпни жойлади! Кабальеро ва ҳимоячилар ожиз қолишди
|
58' |
|
Ниҳоят жарима зарбаси берилди. Месси ноаниқ зарба йўллади
|
57' |
|
"Манчестер Сити"да иккита мажбурий ўзгариш: Сабалета ва Нолито ўрнига дарвозабон Кабальеро ва ҳимоячи Гаэль Клиши туширилди
|
55' |
|
Пабло Сабалетага тиббий ёрдам кўрсатилаётгани боис, ҳали жарима зарбаси тепилмади
|
53' |
|
ВУУУУҲ! Оҳоҳоҳо! Клаудио Браво қўпол хатога йўл қўйди ва ўз хатосини тўғрилаш оқибатида майдондан четлатилди! Олис масофадан етказилган узатма Суарес югурди, аммо жарима майдончасини ташлаб чиққан "Сити" посбони тўпни эгаллади ва шерикларига узатма бериш чоғида тўпни Суаресга бериб қўйди. Луис тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, дарвоза томон тепди. Браво эса жарима майдончаси ташқарисида бўлишига қарамай, қўли билан қайтарди. Тўғри, у жамоасини голдан қутқарди, аммо ўзи майдондан четлатилди!
|
51' |
|
Вууууууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага Умтити бош билан зарба берди. Тўп шундоққин устун ёнидан ўтиб кетди!
|
50' |
|
Неймар жарима майдончаси ташқарисида ўнгроқда турган Ракитичга узатма берди. Иваннинг зарбасидан кейин тўп меҳмон футболчисидан майдонни тарк этди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
45+3' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Манчестер Сити" 1:0. Танаффус
|
45+2' |
|
Стерлинг ўнг томондан "Барса" дарвозабон майдончасига узатма берди. Де Брюйне ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп тўрга ён томондан тегди
|
45+1' |
|
ВУУУУУҲ! "Барса" тезкор ҳужум ташкил қилди. Месси марказ бўйлаб олдинга ўтди ва Суаресга узатма берди. Луис дарҳол зарба берининг имконини топди. Тўп Бравонинг оёғидан юқорига кўтарилди. Клаудионинг ўзи ўрнидан турди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
|
45' |
|
Вууууууҳ! Жаримадан етказилган узатмага Стоунз 5 метрдан бош билан зарба берди! Тўп устунни деярли силаб ўтиб кетди
|
44' |
|
Бурчак тўпи тахликали бўлди. Гўндоган жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйишга ҳаракат қилди. Тўп тўрга юқори томондан келиб тушди
|
43' |
|
Чап қанотдан "Барса" жарима майдончасига кирган Нолитога узатма берилди, Маскерано хавфни бартараф этиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
|
41' |
|
Оҳо! Агар жарима майдончасига чап қанотдан кираётган Неймар томон Мессининг узатмаси ўтганида, "шаҳарликлар"га ҳавас қилиб бўлмасди
|
40' |
|
Фернандиньо сариқ карточка олди. У Неймарга нисбатан хавфли ўйнади
|
39' |
|
"Барселона"да иккинчи мажбурий ўзгариш: Пике ўрнига Жереми Матьё туширилди
|
38' |
|
ВУУУУУУҲ! Гўндоган Пикени чиройли тарзда алдаб ўтди ва яккама-якка вазиятда олис бурчак томон зарба берди. Тер Штеген футболчининг ниятини ўқиди ва зарбани қайтарди!
|
37' |
|
Хавфли вазият. Силва жарима майдончасига чап томондан кираётган Нолитога узатма берди. Испаниялик футболчининг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
|
37' |
|
Де Брюйне ўнг қанотдан дарвоза олдига узатма берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
|
36' |
|
Раҳим Стерлинг жарима майдончасининг ўнг томонида тўпни қабул қилди, аммо Умтитидан ўтиб кета олмади
|
32' |
|
Вууууҳ! Мессининг узатмасидан кейин Ракитич бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
31' |
|
Вууууҳ! Умтитининг олис масофадан берган узатмасидан кейин Неймар дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди. Браво жарима майдончаси бурчагида тўпни ҳужумчидан олиб қўйди ва хавфни бартараф этди
|
29' |
|
Давид Силва сариқ карточка олди
|
28' |
|
Силва Пикени чалиб йиқитди. Жерар жароҳат олган кўринади.
|
24' |
|
Люка Дин узатмасидан кейин Суарес яккама-якка вазиятга чиқди, аммо офсайд
|
21' |
|
ВУУУУУҲ! Суарес ажойиб имкониятдан фойдалана олмади! Месси жарима майдончаси ташқарисида бир нечта футболчи орасида бўлишига қарамай, чап томондаги Неймарга узатма берди ва бразилиялик ўйинчи тўпни дарҳол ичкарига узатмади. Суарес тўпни атайлаб ўтказиб юборди. Месси билан тўп учун курашга киришган ҳимоячи тўпни дарвоза томон олиб ўтишга муваффақ бўлди, аммо Суаресни бирга бир вазиятга чиқариб қўйди. Луис ўткир бурчак остида дарвозани ишғол қила олмади. Тўп тўрга ён томондан тегди
|
20' |
|
Голдан кейин тўпни назорат қилиш бўйича устунлик каталонияликлар томонига ўтаётгандек
|
17' |
|
ГООООООООЛ! Лионель Месси, 1:0! Ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Месси тўпни йўқотгандек эди, аммо Маскерано ёрдамга келди ва тўпни рақиб футболчисидан олиб қўйди. Тўпни эгаллаган Лео ҳужумни давом эттирди ва жарима майдончасига кирган Иньестани тўп билан таъминлади. Андрес тўпни орқароққа қолдирди. "Сити" футболчиси йиқилиб тушганидан фойдаланган Месси тўпни эгаллади ва Бравони алдаб ўтиб, бўш дарвозани ишғол қилди!
|
15' |
|
Месси англиялик ҳимоячилардан тўпни олиб қўйди ва Суарес билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига киришга уринди, аммо қисқа пасларнинг бири бироз ноаниқ бўлди
|
14' |
|
Дастлабки дақиқаларда Гвардиола шогирдлари тўп билан кўпроқ муомалада бўлишмоқда
|
11' |
|
Мезбонлар қарши ҳужумда яхши имконият юзага келди. Суарес аниқ узатма билан чап қанотдан жарима майдончасига кирган Неймарни тўп билан таъминлади. Бразилиялик ҳужумчи ҳимоячиларни алдай олмади
|
9' |
|
Тўққизинчи дақиқадаёқ "Барселона"да ўзгариш: Хорди Альба ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди. Унинг ўрнига Люка Дин туширилмоқда
|
6' |
|
Стерлинг ўнг томондан жарима майдончаси бурчагидан ичкарига кирди ва зарба берди. Тўп Умтитига тегиб қайтди
|
5' |
|
Давид Силва бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди
|
3' |
|
Меҳмонларнинг ҳужуми. Ўнг қанотдан жарима майдончасига етказилган узатмани Тер Штеген эгаллаб олди. Кевин де Брюйне тўпга ета олмади
|
2' |
|
Вуууҳ! Неймар ўнг қанотдан Нолитони алдаб ўтиб, жарима майдончасига кириб келди ва узатма берди. Мезбонлардан зарба беришга ҳеч ким муваффақ бўлмади
|
1' |
|
ЎЙин бошланди.
|
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда
|
' |
|
"Камп Ноу". Бу стадионда "Барселона" "Манчестер Сити"ни қабул қилмоқда. Манчестерликлар сафида Гвардиола ва Клаудио Браво жонажон стадионга қайтишмоқда
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур доирасида иккинчи кун ўйинлари бошланмоқда
|
ЕЧЛ - 2016-17 / 3-тур / 19.10.2016 23:45 |
|
Барселона
Месси (17,61,69)
Неймар (89) |
4
:
0
|
Манчестер Сити
|
|
ЕЧЛ - 2016-17 / 3-тур / 19.10.2016 23:45 |
|
Барселона
Месси (17,61,69)
Неймар (89) |
4
:
0
|
Манчестер Сити
|
|
Баҳсли ВАР қарорларига ихтисослашган Archivo портали Ямалнинг инобатга олинмаган голи билан эпизоднинг 3D моделини яратди.
Киритилди: 19:18, 22.04.2024. Ўқилди: 32354 марта. Фикрлар сони: 130 та.
Криштиану Роналду ўзига ишонади. Португалиялик юлдуз ўзига бўлган кўрсатмалар орқали бу ишончни оширишга уринаётган кўринади.
Киритилди: 21:23, 20.04.2024. Ўқилди: 14311 марта. Фикрлар сони: 9 та.
Қатарда бўлиб ўтаётган U23 Осиё кубогида гуруҳ босқичи якунига етиб, плей-оффга чиққан жамоалар номи аниқ бўлди.
Киритилди: 22:59, 23.04.2024. Ўқилди: 13694 марта. Фикрлар сони: 10 та.
Ямалнинг зарбасидан сўнг ҳакамлар "Эл-Класико"да каталонияликларнинг голини хатога йўл қўйгани исботланса, "Барселона" "Реал" билан ўйинни такрорлашни талаб қилади.
Киритилди: 19:02, 22.04.2024. Ўқилди: 11114 марта. Фикрлар сони: 47 та.
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва тез орада Испанияга ўтиши мумкин.
Киритилди: 07:22, 21.04.2024. Ўқилди: 10720 марта. Фикрлар сони: 31 та.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"нинг УEФА Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб ўйинидаги ўйини ҳақида гапирди.
Киритилди: 11:09, 20.04.2024. Ўқилди: 9937 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ҳукумат Мадридда истиқомат қилувчи ва сармоя киритаётган хорижликлар учун минтақавий даромад солиғини бекор қилади.
Киритилди: 15:06, 22.04.2024. Ўқилди: 9898 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Киритилди: 10:17, 24.04.2024. Ўқилди: 9343 марта. Фикрлар сони: 64 та.
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген "Реал"дан учралган 2:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Киритилди: 03:15, 22.04.2024. Ўқилди: 9017 марта. Фикрлар сони: 6 та.
Килиан Мбаппе "ПСЖ" президентига берган ваъдасини бузди.
Киритилди: 21:02, 20.04.2024. Ўқилди: 8733 марта. Фикрлар сони: 5 та.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.
Киритилди: 18:18, 16.04.2024. Ўқилди: 18303 марта. Фикрлар сони: 29 та.
Дон Карло Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган ҳолда "олтин дубл" қайд этди. Биз унинг 2013 ва 2015 йиллардаги биринчи мавсумида амалга оширган 10 та трансферини кўриб чиқишга қарор қилдик.
Киритилди: 08:00, 05.04.2024. Ўқилди: 12601 марта. Фикрлар сони: 3 та.
Леверкузеннинг "Байер" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо ЕЧЛ чорак финалида "Реал"нинг "Манчестер Сити" устидан қозонилган ғалабасини баҳолади.
Киритилди: 13:56, 19.04.2024. Ўқилди: 12422 марта. Фикрлар сони: 10 та.
"Баер" бош мураббийи Хаби Алонсонинг келажакдаги режалари маълум бўлди.
Киритилди: 14:07, 15.04.2024. Ўқилди: 12356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Испания ва Мадриднинг “Реал” клуби собиқ футболчиси Фернандо Йерро Саудия Арабистонида иш топиши мумкин.
Киритилди: 14:41, 05.04.2024. Ўқилди: 12135 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Доҳада бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўзининг ҳал қилувчи палласига келди.
Киритилди: 11:26, 26.04.2024. Ўқилди: 6398 марта. Фикрлар сони: 3 та.
Sport телеканали бугун — 26-апрель, жума куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.
Киритилди: 05:53, 26.04.2024. Ўқилди: 4478 марта. Фикрлар сони: 5 та.
"Реал Мадрид" ёзги трансфер ойнасида зудлик билан кучайтирилиши керак бўлган позицияни аниқлади.
Киритилди: 15:11, 26.04.2024. Ўқилди: 2712 марта. Фикрлар сони: 1 та.
U-23 Осиё кубоги чорак финалида Тимур Кападзе шогирдлари Саудия Арабистони терма жамоаси билан беллашди.
Киритилди: 21:22, 26.04.2024. Ўқилди: 2182 марта. Фикрлар сони: 72 та.
"Бавария" мухлислари Мюнхен клубининг янги бош мураббийи лавозимига Ральф Рангникнинг таклиф қилинишига қарши.
Киритилди: 05:46, 26.04.2024. Ўқилди: 2151 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Франция президенти Эммануэл Макрон хайрия ўйинида иштирок этади.
Киритилди: 20:35, 20.04.2024. Ўқилди: 467 марта. Фикрлар сони: 0 та.
15 апрель куни “Ҳиллсборо воқеаси”га 35 йил бўлди.
Киритилди: 23:48, 15.04.2024. Ўқилди: 2253 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Элсаид Ҳюсай қайнотаси билан ёнаётган Ferrari'дан қочиб омон қолган.
Киритилди: 22:21, 13.04.2024. Ўқилди: 494 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Жанубий Африканинг “Кайзер Чифс” клуби марказий ҳимоячиси, 24 ёшли Люк Флерс ёнилғи қуйиш шохобчасида, жиноятчилар унинг машинасини ўғирламоқчи бўлганида отиб ўлдирилган.
Киритилди: 00:07, 06.04.2024. Ўқилди: 817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» клуби собиқ футболчиси Жерар Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда.
Киритилди: 20:08, 04.04.2024. Ўқилди: 1547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
“Реал Мадрид”, “Милан” ва “Манчестер Сити” клубларининг собиқ ҳужумчиси Робиньо бошқа маҳбуслар билан бирга маҳаллий футбол чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Киритилди: 23:32, 02.04.2024. Ўқилди: 2514 марта. Фикрлар сони: 0 та.
ФИФА кунлари бошланишидан олдин Бельгия чемпионатида жуда таъсирли воқеликлар кузатилди
Киритилди: 15:33, 30.03.2024. Ўқилди: 3212 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 3949 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.
Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 7080 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Машҳур футбол юлдузи Криштиану Роналду Португалияда янги Ferrari автомобили бошқарувида кўриниш берди.
Киритилди: 11:52, 27.03.2024. Ўқилди: 3157 марта. Фикрлар сони: 5 та.