Бугун 5 март, 2026 йил, пайшанба.

      • 04.03.2026 00:30
      • Борнмут
      • 0:0
      • Брентфорд
      • 04.03.2026 00:30
      • Эвертон
      • 2:0
      • Бёрнли
      • 04.03.2026 00:30
      • Лидс
      • 0:1
      • Сандерленд
      • 04.03.2026 01:15
      • Вулверхэмптон
      • 2:1
      • Ливерпуль
      • 05.03.2026 00:30
      • Астон Вилла
      • 1:4
      • Челси
      • 05.03.2026 00:30
      • Фулхэм
      • 0:1
      • Вест Хэм
      • 05.03.2026 00:30
      • Брайтон
      • 0:1
      • Арсенал
      • 05.03.2026 00:30
      • Манчестер Сити
      • 2:2
      • Ноттингем Форест
      • 05.03.2026 01:15
      • Ньюкасл
      • 2:1
      • Ман. Юнайтед
      • 06.03.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • Суперлига
      • 04.03.2026 18:45
      • Қўқон-1912
      • 1:2
      • Пахтакор
      • 04.03.2026 19:15
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Андижон
      • 05.03.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Бухоро
      • 05.03.2026 19:15
      • Машъал
      • -:-
      • Локомотив
      • 05.03.2026 19:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Нефтчи
      • 06.03.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Динамо
      • 06.03.2026 19:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Насаф
      • 06.03.2026 19:30
      • Хоразм
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.03.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • 3:0
      • Реал Овьедо

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Андижон 2 3
3 Нефтчи 1 3
4 Локомотив 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бунёдкор 1 3
7 Бухоро 1 3
8 Насаф 1 3
9 Қизилқум 2 3
10 Динамо 1 0
11 ОКМК 1 0
12 Хоразм 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қўқон-1912 2 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
2-тур Қизилқум 2-1 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дуранглар синдроми – хавфли "касаллик"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Дуранг синдроми жамоа учун чемпионликка бел боғлаганда жуда хавфли "касаллик" ҳисобланади. Ҳатто омон қолиш учун курашаётган клублар учун ҳам баҳснинг кетма-кет дуранг натижа билан якунланиши салбийроқ омил ҳисобланади. Кўринишидан, сиз ҳар бир турда мунтазам равишда очко тўплайсиз, аммо рақибларингиз кетма-кет бир нечта ўйинларда ғалаба қозониш орқали сиздан осонгина ўзиб кетишлари мумкин.

Бу тезисдаги ягона истисно - Премьер-лигада афсонавий 2003-2004 йилги мавсумда бир марта ҳам мағлуб бўлмаган Лондоннинг "Арсенал" жамоаси бўлиши мумкин. Аммо бу ерда ҳам ҳамма нарса нисбий, ўртача ҳисобда "канонирлар"нинг ҳар 3 ўйини дуранг билан якунланган ва қисман шу туфайли лигада тўпланган очколар бўйича рекордга эришилмаган.

Бугун Европанинг топ 5 лигасида ушбу "касаллик" билан касалланган барча "беморлар" хусусида сўз юритамиз.

АПЛ

Биз узоққа бормаймиз. "Ньюкасл" ўша мавсумда 17 марта дуранг ўйнади, бу "қарғалар"нинг Чемпионлар лигасига йўл олишига тўсқинлик қилди ва тўртинчи ўриндаги "Ливерпул"дан атиги тўрт очко ортда қолди. Ким билади дейсиз, агар "қора-оқлар" камида иккита дурангни ғалабага айлантирганда, айнан улар 2004-2005 йиллардаги Чемпионлар лигасига йўл олишган бўларди.

2014-2015 йилги мавсумда «Сандерленд» 11 йил олдинги жуғрофий қўшнилари «Ньюкасл»нинг шубҳали ютуғини такрорлади ва бу ерда «қора мушуклар» учун дуранглар синдромининг фойдалилигини тўғри баҳолаш қийин. Бир томондан, Англия шимолидаги клуб охиргидан битта олдинги «Бёрнли» (7 тадан) билан бир қаторда энг кам ғалабага эришди ва очколарнинг секин тўпланилиши омон қолиш учун курашда ёмон таъсир кўрсатди. Яъни фақат дуранг эмас, балки ғалабалар ҳам жуда кам эди. Бошқа томондан, пастга тушиб кетиш зонасидаги фарқ бор-йўғи уч очкони ташкил этди ва 18-ўриндан пастга тушиб кетган «Халл Сити» сўнгги 4 ўйинда атиги бир очко тўплади ва «Сандерленд»дан яхшироқ тўплар фарқини сақлаб қолди (Премьер-лигада, очколар тенг бўлган тақдирда, биринчи навбатда тўплар фарқи ҳисобга олинади). Дик Адвокат жамоаси учун 16-ўрин мавсумнинг умуман ижобий натижасидир, бироқ агар сўнгги турларда рақибларига омад кулиб боқса, рекорд даражадаги дуранглар омон қолиш учун курашда лангар бўлиши мумкин эди.

Ниҳоят, ғалати рекорднинг учинчи эгаси 2011-2012 йилги мавсумда "Астон Вилла" бўлди. Худди шу 17 дуранг Бирмингем жамоасини Чемпионшипга деярли олиб кетганди. Охирги 6 учрашувда “шерлар” бор йўғи 3 очко (албатта, бир марта ҳам ғалаба қозона олмай) қўлга киритиб, бу орқали рақибларига ўзидан олдинга ўтиш имкониятини тақдим этишди. Аммо энг муҳим паллада 18-ўриндан тушиб кетган "Болтон" ҳам кутилмаганда "Вилла" касаллигига чалинди ва чемпионатнинг сўнгги 6 ўйинида тўрт марта очко бўлишди. Ажабланарлиси шундаки, "Болтон" бутун мавсум давомида бор-йўғи 6 марта дуранг ўйнади. Натижада, Бирмингем жамоаси 16-ўринда қолди. 

Ла Лига

Ла Лигада керакли икки очколарни йўқотиш бўйича мутлақ чемпион 2015-2016 йилги мавсумда "Депортиво" бўлган. Галисияликлар 18 та дуранг қайд этишган ва бу ўша даврда уларнинг тақдирига жиддий таъсир кўрсатмаган. Ла-Корунья клуби учун йўқотилган 36 очко мавсумни 15-ўринда якунлашига тўсқинлик қилмади, қуйи зонадан 4 очколик фарқ бор. Боз устига, 18-ўриндан тушиб кетган “Райо Вальекано” галисияликлардан битта ўйинда кўп ғалаба қозонди, аммо дуранглар сони бўйича анча кам (18 тага қарши 11) эди. "Депортиво" эса на ўйин сифати, на ресурслар бўйича юқори ўринларга (масалан, еврокубоклар учун кураш) интилмади.

А Серия

"Эмполи" Апеннин оролларида энг дўстона клуб бўлиб чиқди, у ерда "кўклар" Испаниядаги "Депортиво" билан бир хил натижага эришган, фақат улар буни бир мавсум олдин бажарган. Қизиқарли факт: “Эмполи” ҳам, “Депортиво” ҳам бир хил очко жамғарган ҳолда ўз чемпионатларида 15-ўринни эгаллашди – 42. Тўғри, италияликларнинг қуйи зонадан 8 очко фарқи бор эди, шунинг учун бу ҳолатда дуранг синдроми йўқ эди деса ҳам бўлади. 

Бундеслига

2008-2009 йилги мавсумдаги "Арминия" иши ушбу футбол касаллигининг барча камчиликларини таъкидлайди. Биелефельд клуби жуда сокин ўйинлари учун охирги ўринни эгаллади ва Бундеслигада 16 марта дуранг қайд этди. Йорг Бергер шогирдлари энг сўнгги ўринни эгаллади ва 15-ўриндаги Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"сидан атиги 3 очко ортда қолди холос ва дуранглар қурбонига айланди. Эслатиб ўтамиз, шу йили "Бавария" чемпионликни қўлга кирита олмади. 

Киритилди: 18:01, 26.04.2024. Ўқилди: 782 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
2 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
3 Қўқон-1912 Тома Табатадзе 1
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 1
5 Қизилқум Ислом Кенжабоев 1
6 Андижон Александр Андроникашвили 1
7 Андижон Драган Черан 1
8 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
10 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.