06:00 Новости футбола. 06:05 Чемпионат Италии. "Дженоа" - "Лацио". 08:00 Новости футбола. 08:05 Чемпионат Италии. "Эллас Верона" - "Удинезе". 10:00 Новости футбола. 10:05 Чемпионат Италии. "Кальяри" - "Ювентус". 12:05 Новости футбола. 12:10 Чемпионат Италии. "Сассуоло" - "Лечче". 14:10 Новости футбола. 14:15 Чемпионат Италии. "Милан" - "Интер". 16:15 Новости футбола. 16:20 Чемпионат Италии. "Торино" - "Фрозиноне". 18:20 Новости футбола. 18:25 "Журнал Серии А". 18:55 Чемпионат Италии. "Салернитана" - "Фиорентина". 21:00 Чемпионат Италии. "Дженоа" - "Лацио". 23:05 Чемпионат Италии. Перед туром. 23:35 Новости футбола. 23:40LIVE Чемпионат Италии. Прямая трансляция. 01:45 Новости футбола. 01:50 Чемпионат Италии. 03:50 Новости футбола. 03:55 Чемпионат Италии.
05:55 Новости футбола. 06:00 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07". 08:00 Новости футбола. 08:05 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "РБ Лейпциг". 10:00 Новости футбола. 10:05 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Аугсбург". 12:00 Новости футбола. 12:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Фортуна Дюссельдорф" - "Гройтер Фюрт". 14:05 Новости футбола. 14:10 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Бавария Мюнхен". 16:10 Новости футбола. 16:15 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Байер 04 Леверкузен". 18:15 Новости футбола. 18:20 Чемпионат Германии. "Фрайбург" - "Майнц 05". 20:20 Новости футбола. 20:25 Журнал Лиги чемпионов. 20:55 Чемпионат Германии. Перед туром. 21:25LIVE Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Санкт-Паули" - "Ганза Росток". Прямая трансляция. 23:25LIVE Чемпионат Германии. "Бохум" - "Хоффенхайм". Прямая трансляция. 01:30 Чемпионат Германии. Перед туром. 02:00 Новости футбола. 02:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Санкт-Паули" - "Ганза Росток". 04:00 Новости футбола. 04:05 Чемпионат Германии. "Бохум" - "Хоффенхайм".
07:25 "Физруки. Будущее за настоящим". 08:00 Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Красноярске. День 1. 09:40 "Формула-1. Гаснут огни". 10:10 Современное пятиборье. Кубок Союзного государства в Москве. 11:25LIVE Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Соло. Техническая программа. Прямая трансляция. 14:30 "Звёзды без правил". 14:55 Д/ф "История Джесси Лингарда". 15:45 Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Красноярске. День 1. 17:25LIVE Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Акробатическая группа. Прямая трансляция. 19:30 Д/ф "Век спорта". 20:10 "Физруки. Будущее за настоящим". 20:45LIVE Спортивная гимнастика. Чемпионат Европы в Италии. Мужчины. Прямая трансляция. 23:15 "Что за спорт?". 23:45 Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Соло. Техническая программа. 01:55 "Звёзды без правил". 02:20 Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Акробатическая группа. 04:00 Спортивная гимнастика. Чемпионат Европы в Италии. Мужчины.
05:55 Новости. 06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. 1/4 финала. 2-й матч. 08:00 "Игра миллионов". 08:30 "Большой хоккей". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Новости. 12:05 "Небесная грация". 12:25 Бокс. Чемпионат Европы в Сербии. 13:25LIVE Хоккей. Лига Ставок Кубок Будущего. Беларусь U-20 - Сборная СХЛ. Прямая трансляция. 15:45LIVE "Есть тема!". Прямой эфир. 17:10 Специальный репортаж. 17:30 Новости. 17:35 Все на Матч! Прямой эфир. 18:25LIVE Хоккей. Фонбет Чемпионат КХЛ. Кубок Гагарина. Финал. "Металлург" (Магнитогорск) - "Локомотив" (Ярославль). Прямая трансляция. 21:25LIVE Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит-Казань" - "Динамо" (Москва). 2-й матч. Прямая трансляция. 23:25 Все на Матч! Прямой эфир. 23:40LIVE Футбол. Чемпионат Италии. Прямая трансляция. 01:45 Все на Матч! Прямой эфир. 02:30 "РецепТура". 03:00 "Лига героев". 04:00 Дартс. Чемпионат России в Москве.
05:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Араше, Бразилия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри. 06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. 08:00 Велоспорт. Тур Турции. Этап 5. 09:00 Велоспорт. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 2. 10:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. "Жми на газ". 11:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта". 12:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Араше, Бразилия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри. 13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. 14:00LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 2. Прямая трансляция. 17:00 Олимпийский канал. "Сила Олимпиады", 18 эп. 17:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Араше, Бразилия. Женщины. Олимпийский кросс-кантри. 18:25LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 2. Прямая трансляция. 21:30 Велоспорт. Тур Турции. Этап 6. 22:00 Велоспорт. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 3. 22:45LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 2. Прямая трансляция. 02:00 Велоспорт. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 3. 03:30 Велоспорт. Тур Турции. Этап 6. 04:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Араше, Бразилия. Женщины. Шорт-трек кросс-кантри.
Оз фурсат қолди! Ёнингиздан шамол бўлиб ўтиб кетаётган вақт - бу мавсум учун Ла лигада ҳаммаси ҳали давом этиши ёки интиҳо топишига ойдинлик киритишига энди кунлар эмас, саноқли соатлар қолди. Беш юз миллион футбол ишқибозларининг баъзилари муҳим бўлган ишидан, баъзилари ширин тушидан ҳам кечиб тўғридан-тўғри жонли эфирда кўриши кутилаётган баҳс томон тобора яқинлашмоқдамиз. Бунга шунчаки "баҳс" деб таъриф берилмайди, бунга "футбол спектакли" дея изоҳ бериш ҳам шарт эмас! Уни шунчаки "ЭЛ-КЛАССИКО" дея таърифлашнинг ўзи етарли. Футболдан хабари йўқ иносн ҳам ким ҳақида гап кетаётганини англаб етади. Бугун биз ҳам ушбу ўйин олдидан баъзи фикрларимизни сиз билан ўртоқлашишга қарор қилдик.
"Барселона"
"Барселона" "Эл-Классико"га Алексис Санчеснинг жароҳати билан етиб келди. "Челси" билан ўйиндан сўнг Каталония аэропортидан Алексиснинг оқсоқланиб чиқиб келгани унинг қироллик клуби билан баҳсни ўтказиб юбориши мумкинлигини англатмоқда. Чилилик футболчининг Бернабеуда кўрсатган ажойиб ўйинини ҳисобга олсак, бу катта йўқотиш деб бемалол айтсак бўлади. Лекин, Пикенинг жароҳатдан тузалиб сафга қўшилиши, анча бўйдор бўлган "Реал" ҳужумчилари билан "иккинчи қават"да кураш олиб борадиган ҳимоячи муаммоси кун тартибидан олиб ташлашга имкон беради. Ушбу "йўқотиш" ва "қайтиш"ларни инобатга оладиган бўлсак, эртанги баҳсда "кўк-анорранглилар" қандай таркиб ва тактика асосида баҳс юритишлари мумкин? Келинг ушбу саволга жавоб излаб кўрамиз. Дарвозабон: Валдес: Бу мавсумда 33 тури ортда қолган Ла-Лига бақсларида "Реал Мадрид" дарвозабони Касильясга қараганда 4 та камроқ гол ўтказиб юборди. Испания чемпионати доирасида ўтказилган барча учрашувларда иштирок этган Валдесга эртанги ўйинда ҳам ишонч билдирилиши аниқ. Ҳимоя: Алвеш: Охирги ўтказилган "Эл-Классико"ларда муносиб иштирок этган бразилиялик футболчи - Роналдунинг қанотдаги рейдларига "лаббай" деб жавоб беришига тўғри келади. Пике: Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек унинг бўйдор эканлиги "Барса"га қўл келиши аниқ. Шунингдек, ҳимоя марказида Маскерано билан сўзсиз тил топиша олиши ҳам унинг ҳимоя марказида бехато ҳаракат қилишидан умид қилишимизга сабаб бўлади. Маскерано: Гвардиола "Ливерпуль"нинг собиқ ярим ҳимоячсидан яхши маънода "Барселона"нинг марказий ҳимоячисини кашф эта олди ва эртага Маскерано "қаймоқранглилар"нинг франциялик ҳужумчиси Бензема томонидан Валдеснинг умуман безовта қилмаслигини таъминлаб берувчи ҳимоячи вазифасини бажариб беришига тўғри келади. Пуйол: Жамоа сардорининг стандарт вазиятларда бош билан ажойиб ўйин кўрсата олиши ва Ди Мариа билан бир қанотда қўйилишини назарда тутсак, Классикода Пуйолга осон бўлмаслиги аниқ. Ярим ҳимоя: Хави: Унинг қандай ва қаерда ўйин кўрсатиши ҳақида нимадир дейиш ортиқча, фақатгина битта гапни айтишимиз мумкин: эртанги ўйинда "Барселона"нинг ўйинини у "бошқаради". Бускетс: 24 ёшли футболчи марказ ва ҳимоя орасида "қора иш"ларни бажариш вазифасини ўз зиммасига олишига тўғри келади. Фабрегас: "Челси" билан бўлган баҳсда бир нечта имкониятлардан фойдалана олмаган Фабрегасга кўпроқ Иниестага тўпни етказиб бериш ҳамда такрорий зарбалар вазифаси топширилса керак. Ҳужум: Педро: Санчеснинг жароҳат олганлиги сабабли Педро ҳужум чизиғида ўйинни асосий таркибда бошлашидан далолат. Шунингдек, "Бавария" билан бўлган баҳсда Коетраонинг бир неча бор хато қилганлигини эсга олсак, айнан унинг қанотидан ҳужумларга зўр берилиши турган гап. Иниеста: Унинг қанотдан уюштирадиган хавфли ҳужумлари муваффақиятли якун топишига умид қиламиз.
Месси: Ушбу мавсумда гол уриш борасида Роналду билан ўзига хос пойга ўйнаётган аргентиналик футболчи ҳужум марказидан ўрин эгаллайди. Агар Пепенинг уни индивидуал тарзда қўриқлашини тахмин қиладиган бўлсак, бир оз орқароққа қайтиб Педро ёки Иниестани тўп билан таъминлаш вазифасини ҳам бажаришига тўғри келади. "Бернабеу"да ўтказилган сўнгги баҳсда мадридликларнинг илк дақиқаларданоқ ҳужумга зўр беришлари ва тезкор прессингларининг гувоҳи бўлган эдик. Аммо, кейинчалик "Барса"нинг хотиржам тарзда ўйинга киришиши ва тўп назоратини қўлга олиши натижасида ҳисоб 1-3 билан якунланган эди. Эртанги баҳсда эса, ўйин кўпроқ майдон марказида кечишини тахмин қилиш мумкин. Мадридликларни дуранг натижа ҳам чемпионлик сари етаклашини ҳис этиб турганлилклари уларни ҳужум қилишдан кўра кўпроқ ҳимоя ҳақида бош қотиришларига сабабчи бўлиши мумкин. Лекин, "Реал" таркибида ҳужумни ёқтирувчи футболчиларнинг жам бўлганлиги бу тахминларимизнинг нотўғри эканлигини кўрсатиб турса, Роналду ва Бенземанинг тезкорлиги эвазига� "Реал"нинг ҳимояланиб, тезкор қарши ҳужумга ўтиш тактикасининг қўлланиши мумкинлиги эса фикримизнинг тўғрилиги учун асос бўлиши мумкин. Лекин, Пепнинг тактик жиҳатдан кучли мураббий эканлигини ва sport.es сайти журналисти Марти Пернанану таъбири билан айтганда "Моуринио унинг "савол"ига "жавоб" ўйлаётган вақтда, Гвардиола "савол"ни бошқа бир "савол"га аллақачон ўзгартириб бўлиши"ни кўзда тутсак, Пеп ўйиннинг боришига қараб тактикани ўзгартира олиши мумкин. Агар статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, мадридликлар 2008 йилдан буён ҳали бирор марта чемпионат доирасида "Барселона"ни мағлуб эта олишгани йўқ. Баҳснинг "Ноу-Камп"да ўтказилиши, агар каталонияликлар ғолиб бўлишса пойтахтликлар билан фарқни биттагача қисқартириш ҳоҳиши "Барселона" футболчиларига руҳий босим ўтказиши мумкин. Лекин, бундан ҳам мураккаб босим остида қолган вақтларда "кўк-анорранглилар" ҳаммасини ижобий якунлаганликлари, улардан 3 очко кутишимизга ҳақли эканлигимизни исботлаб турибди.
"Реал Мадрид"
Қироллик клуби футболчилари кучли босим остида эмас: ўйин мағлубият билан якунланса, орадагаи бир очколик фарқ сақланиб қолади ва қолган учрашувларда юз фоизлик натижа кўрсатишса, мавсум 4 йиллик орзу яъни 32-чемпионликнинг амалга ошиши билан якунланиши мумкин. Дуранг эса орадаги тўрт очколи фарқни сақлаб қолади ва "Севилья", "Атлетик", "Гранада", "Маллорка" клубларининг биридан учралган мағлубият ҳам уларни чемпионликдан мосуво қилолмайди. Агар "Реал" ғалаба қилса, унда "Ноу-Камп"нинг ўзидаёқ каталонияликлар Касильяс сардорлигидаги жамоанининг қўлини сиқиб табриклашса ҳам бўлаверади. Энди Моуриньонинг навбатдаги "Эл-Классико" учун майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар ҳақида икки оғиз. Дарвозабон: Икер Касильяс: Сўзсиз дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири "Реал"ни жамоа сардори сифатида майдонга бошлаб тушиши аниқ. Ҳимоя: Коентрао: "Бавария" билан бўлган баҳсда иккинчи голнинг асосий айбдори сифатида ОАВ томонидан танқид остига олинган футболчи, ҳужумни яхши кўрувчи ва ҳужумга ўтиб кетганида Алвеш ёки Педро учун бўшлиқ яратиб берувчи Марселодан кўра қулайроқ, менимча. Рамос: Жамоа стандарт вазиятларни амалга ошираётганда унинг бўйдор эканлиги фойда бериши турган гап, лекин баъзи вазиятларда ҳужум ҳақида ўйлаб ҳимояни тарк этиши "Барселона" футболчилари учун ажойиб имконият туҳфа этиши мумкин. Пепе: Ўтган йилги "Эл-классико"ларда португалиялик ҳимоячи Моуринионинг "калит" ўйинчиси вазифасини бажарган эди, лекин "Реал"ни дуранг ҳам қониқтирадиган эртанги ўйинда унинг ҳимояда ўйнашини тахмин қилишимиз мумкин. Ярим ҳимоя: Алонсо: Таянч ярим ҳимояда стопперлик вазифасини Алонсо каби ҳеч ким уддалай олмаса керак. Хедира: Алонсодан бир оз олдинроқда, Ўзил ва Роналдуни тўп билан таъминлаб туриш вазифаси унга топширилиши мумкин. Роналду: Моуриньо унинг тезкорлигидан фойдаланган ҳолда тезкор қарши ҳужум тактикасини қўллаши мумкин. Ўзил: Эртанги баҳсда айнан ушбу футболчи ўйиннинг асосий қаҳрамонларидан бири бўлиши мумкин. Чунки, "Реал"нинг охирги ўйинларида ҳужумчиларни голли паслар билан таъминлаётган футболчи, ҳозирда Ла-Лигада қироллик клубининг 15 голига асистентлик вазифасини бажарган. Гвардиола ушбу статистикани Бускетс ва ҳимоячиларга етказиб қўйганлиги аниқ. Ди Мариа: Жароҳатидан сўнг тўлиқ спорт формсига қайтиб улгурмаган бўлсада, қанотдан уюштирадиган хавфли ҳужумлари ҳисобига ўйинни асосий таркибда бошлаши мумкин. Бензема: Франциялик иқтидорли ҳужумчи Игуаинга қараганда яхшироқ тўпни ўзи билан олиб юра олиши ва тезкорлиги сабаб Моуриньо унга ишонч билдиришини тахмин қиляпман. Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, "тўрт очко" деган сўз "Реал" учун хотиржамлик белгиси. Аммо айрим гап-сўзларга қараганда, Моуриньо бу йил Мадрид билан хайрлашиши мумкин. Оммавий тарзда эълон қилмаса ҳам, унинг характеридан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, (балки у учун сўнгги) "Эл-Классико"да "Барселона"ни мағлуб этишни ич-ичидан ҳоҳлаётгани аниқ. У учун "Барселона"ни "Ноу-Камп"да мағлуб этиб, каталонияликларнинг кўз ўнгида чемпионликни нишонлаши "Бернабеу"даги байрам кечасига қараганда қадрлироқ. Қолаверса унга "Каталония кўчаларида юриб каталонияликларга музқаймоқ тарқатиш" орзуси тинчлик бермаётганлиги аниқ. Кўрамиз, унинг бу орзуси амалга ошармикан?
Ҳакамлар
Қироллик клуби футболчилари сўнгги бор "Барселона"ни енгган Copa del Rey финалини бошқариб борган ҳакам Алберто Ундиано Малленко ҳисоб бўйича ўзининг олтинчи "Эл-Классико" баҳсини бошқариб боради. Европа Чемпионлар лигаси ярим финал баҳсларининг илк учрашувларида мағлубиятга учраган икки жамоа ўйини бошқариб бориш осон бўлмаслиги турган гап. Ундиано бошқарган охирги 9 ўйиннинг 5 тасида мезбонларнинг қўли баланд келган бўлса, 1 марта меҳмонлар ғалаба қилган, 3 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Шу 9 учрашувда футболчиларга 43 марта сариқ ва 3 марта қизил карточка кўрсатган. У бошқарган сўнгги "Эл-Классико"да икки жамоа аъзолари ўз уйларида бир мартадан 1-0 ҳисобида ғалаба қозонишган.
Сўнгсўз
Ушбу мақолада келтирилган фикрлар менинг шахсий фикр ва тахминларим, холос. "Эл-Классико бошланиши олдидан эса барча тахмин ва статистикалар эсдан чиқади, футболга қизиққан ишқибоз борки, гарчи у бошқа жамоа мухлиси бўлса ҳам, ушбу ўйинни жим кузата олмайди, албатта қайсидир жамоага мухлислик қилади. Шу куни бутун дунё иккига бўлинади. Эртага кимдир юрак ҳовучлаб, кимдир хотиржам, кимдир асабийлашиб кўради ўйинни. Баҳсдан сўнг қайсидир ишқибоз 4 йиллик сукутдан кейин "кўкрагига шамол теккан"ини айтиб хурсандчилик қилишни режалаштираётгандир, яна кимдир ҳаммаси чемпионатнинг охирги туригача кураш давом этишидан умидвор. Биз эса ана шундай ажойиб туйғуларни инъом эта оладиган "Эл-Классико"ни сиз билан елкама-елка туриб кузатишдан, у ҳақида эртага Тошкент вақти билан 23:00 га қадар мана шу блогда муҳокама қилишимиздан хурсандмиз. Сўз навбати сизга, марҳамат!
Муаллифга мақола учун ўз миннатдорчилигимни билдираман!
Бугун бизни икки буюк жамоа ўртасидаги катта ўйин кутиб турибди.Эл класико бошқа ҳар қандай ўйиндан ҳам устун қўйила бошланганига анча йиллар бўлди.Бу сафарги класико кимларгадир олам-олам қувонч, кимларгадир чуқур қайғу ва аламни тақдим этади...
Барселона ўйинга тайёр.Ғалаба қозонишга шай.Пеп, жамоасига янгидан-янги тактикаларни сингдирмоқда.Футболчилар эса бизни ўзларини бетакрор санъат асари билан яна бир бор баҳраманд этишга ният қилганлар.Омад биз тамонда бўлса албатта бизни Барселона ўз мухлисларига ғалаба тақдим этади!
Олға, БАРСЕЛОНА!!!
ATSTEYKA | 21.04.2012 11:30
Barsani ko'proq to'p bilan muomalada bo'lishi, Real futbolchilarinijahlini chiqarishi va oqibatda qo'pollik ishlatishi bilan yakunlanishi mumkin. Natijada hakam cho'ntagida chang bosib yotgan qizil kartochkani changini artib qo'yishga majbur bo'ladi.
Penaltiga kelsak Barsaning darvoza chizig'igacha o'yin qilib borishi natijasida himoyachilar Barsa futbolchilarini yiqitishi tabiiy hol.
Lekin kimlar uchundir bu hakamlarni sotilgan degan noto'gri xulosa chiqarishiga asos bo'lyapti
ESTOCA 2012-04-21 11:17:06 0
Senator hakam boshqargan öyinlarni statistikaga e'tibor qaratsangiz har uchta uchrashuvning bittasida qizil körsatgan. Qizig'i ertangi bahs u uchun qizilsiz ötgan ikki bahsdan keyingi 3 öyin )))
------------------------------------------------------------------------------------------------------
Ишкилиб бугун хакам Реал футболчисига кизил курсатмасин ва Реал дарвозасига пеналти хам бермасин. Хакамлар Барселонага ёрдам беради деган гапларни эшитишга ва укишга токатим йук.
Senator
hakam boshqargan öyinlarni statistikaga e'tibor qaratsangiz har uchta uchrashuvning bittasida qizil körsatgan. Qizig'i ertangi bahs u uchun qizilsiz ötgan ikki bahsdan keyingi 3 öyin )))
Бугунги ўйинни мен шиддатли овга қиёслайман. Табиийки, ўз-ўзидан Барса овчи, Реал эса ов, чунки Реал олдинда ва Барсадан қочишга ҳаракат қилади. Энди тасаввур қилинг, қочганга жон ширин, қувганга мол ширин.Бундай вазиятда икки жамоада ҳам ўзига хос босим бўлади,лекин менимча Реалда босим кўпроқ бўлса керак,сабаби Барселонанинг йўқотадиган нарсаси йўқ, Реалда эса бор. Бу ерда ҳамма нарса масалага қайси томондан қарашга боғлиқ, балки биз айтаётган босим Реалга ижобий таъсир кўрсатиши ҳам мумкиндир,ҳар қалай профессионал жамоа маъсулиятни ҳис қилиб ўйнайди. Йўқотишларга келсак, Барсадан Санчеснинг майдонга тушмаслиги катта йўқотиш,бундан ташқари Барсанинг яна бир муаммоси заҳира варианти унчалик яхши эмас. Кўп ҳолларда кўрамизки, майдондаги мавжуд 11 ўйинчидан бошқа кучли футболчилар йўқ заҳирада. Тўғри, ёш футболчилар бор лекин улар заҳирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтирган ҳолатлари кам кўзга ташланади. Реалда эса заҳирада ҳам бир неча кучли футболчилар ўтиради. Хуллас барчасига бугун тунда гувоҳ бўламиз. Ҳаммага омад тилайман!!!
Бу сафарги класико иккала ярим финални уртасига ,,сукилиб" колгани хар иккала жамоага хам ортикча босим юклайди. Бу борада Реалга сал осонрок булади. Чунки Бавария бундеслигада деярли чемпионликдан умидини узиб булди. Бугунги Вердер б-н уйинни Реал б-н уйинга курбон килиши хам мумкин.