Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

      • 13.10.2026 00:00
      • Ковентри Сити
      • 4:1
      • Ньюкасл
      • 13.10.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:3
      • Севилья
  • Элит ОЧЛ
      • 13.10.2026 12:45
      • Ньюкасл Жетс
      • 1:3
      • Гамба Осака
      • 13.10.2026 15:00
      • Шангхай Порт
      • 1:1
      • Тэжон Хана Ситизен
      • 13.10.2026 15:00
      • Поханг Стилерс
      • 0:2
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 13.10.2026 15:00
      • Кёто Санга
      • 1:0
      • Ратчабури
      • 13.10.2026 17:15
      • Конган Ханой
      • 0:1
      • Кашима Антлерс
      • 13.10.2026 17:15
      • Бурирам Юнайтед
      • 0:1
      • Бейжинг Гуоан
      • 13.10.2026 21:00
      • Ас-Садд
      • 0:2
      • Ал-Ҳилол
      • 13.10.2026 23:15
      • Ал-Иттиҳод
      • 1:2
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 13.10.2026 18:45
      • Ас-Сийб
      • 0:3
      • Ал-Ҳуссайн
      • 13.10.2026 21:00
      • Ист Бенгал
      • 2:3
      • Аш-Шорта
      • 14.10.2026 12:45
      • Мельбурн Виктори
      • -:-
      • Сеул
      • 14.10.2026 17:15
      • Персиб
      • -:-
      • Конг-Виттел
      • 14.10.2026 18:45
      • Насаф
      • -:-
      • Ал-Ваҳда
      • 14.10.2026 21:00
      • Ал-Жазийра
      • -:-
      • Аркадағ
      • 14.10.2026 21:00
      • Кувайт СК
      • -:-
      • Холидия
      • 14.10.2026 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • -:-
      • Гол Гоҳар
      • 14.10.2026 21:00
      • Ат-Таъвун
      • -:-
      • Ар-Райян
      • 14.10.2026 21:00
      • Ал-Файсалий
      • -:-
      • Ан-Наҳда
      • 13.10.2026 21:45
      • Сабаҳ
      • 2:0
      • Славия
      • 13.10.2026 21:45
      • Ланс
      • 0:2
      • Спортинг
      • 13.10.2026 23:59
      • Галатасарой
      • 1:4
      • Барселона
      • 13.10.2026 23:59
      • Атлетико
      • 2:0
      • Ман. Юнайтед
      • 13.10.2026 23:59
      • Арсенал
      • 3:0
      • Лилль
      • 13.10.2026 23:59
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Наполи
      • 13.10.2026 23:59
      • Интер
      • 3:4
      • Брюгге
      • 13.10.2026 23:59
      • РБ Лейпциг
      • 1:0
      • ПСВ
      • 13.10.2026 23:59
      • Викинг
      • 3:3
      • Бавария

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 2 6
2 Истиқлол 2 6
3 Ал-Ҳилол 2 6
4 Шабаб ал-Аҳли 2 6
5 Ал-Аҳли (СА) 2 4
6 Ал-Қодисия 2 4
7 Нефтчи 2 3
8 Ан-Наср (СА) 2 3
9 Пахтакор 2 2
10 Аш-Шамол 2 2
11 Ал-Иттиҳод 2 1
12 Трактор 2 1
13 Ал-Ғарафа 2 0
14 Ал-Васл 2 0
15 Ал-Қува ал-Жавия 2 0
16 Ас-Садд 2 0

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Кашима Антлерс 2 6
2 Гамба Осака 2 6
3 Бейжинг Гуоан 2 6
4 Шангхай Порт 2 4
5 Жоҳор Дорул Таъзим 2 4
6 Тэжон Хана Ситизен 2 4
7 Виссел Кобе 1 3
8 Чонбук Моторс 1 3
9 Кёто Санга 2 3
10 Бурирам Юнайтед 2 1
11 Кашива Рейсол 1 0
12 Порт 1 0
13 Ратчабури 2 0
14 Конган Ханой 2 0
15 Поханг Стилерс 2 0
16 Ньюкасл Жетс 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
2-тур Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
2-тур Трактор 0-0 Аш-Шамол
2-тур Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
2-тур Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
2-тур Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
2-тур Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
2-тур Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
2-тур Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
2-тур Кёто Санга 1-0 Ратчабури
2-тур Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
2-тур Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
2-тур Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
2-тур Ал-Иттиҳод 1-2 Шабаб ал-Аҳли

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2433 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2704 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      08:00 Велоспорт. Пролог. Мужчины и женщины.
      10:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка.
      13:35 LIVE Велоспорт. Первый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии. Мужчины.
      17:20 LIVE Велоспорт. Первый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Джиро дель Венето. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:45 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Первый этап. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира. Финал.
      00:30 Яхтинг. Дух парусного спорта.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 24 часа Ле-Мана. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

FC Barcelona

MES QUE UN CLUB

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

"Биринчи бўлим" ҳақида

Баҳо:
+0; -0

Барчангиз кечаги ўйинни, айрим ишқибозларнинг наздида, уч йилдан буён "орзиқиб" кутилган ўйиннинг "биринчи" бўлимини ҳоҳ "Стемфорд Бриджда" бўлсин, ҳоҳ телевизор орқали бўлсин, томоша қилдингиз, албатта. Агар айрим сабабларга кўра, ўтказиб юборган бўлсангиз, сизга ушбу ўйин ҳақида Дрогбанинг гол урганлигини, "Барселона" мавсумдаги расмий ўйинларда учинчи бор мағлуб бўлганлигини ва "Барселона"нинг Санчес, Фабрегас, Педро каби футболчилари имкониятлардан фойдалана олмаслик бўйича беллашаганини ёки "Стемфорд Бридж"да ўрнатилаган дарвоза тўсини ва устунларининг мустаҳкамлигини бир неча бор текшириб кўрганликларини янгилик сифатида айтиб ўтишим мумкин, холос. Қолган барчаси ўша-ўша сценарий асосида кечди: "Барса" 10 киши бўлиб ҳужум уюштиришга ҳаракат қилди, "Челси" эса 10 кишидан иборат ҳимоя қўрғони тузиб ҳимояланди.
Умуман олганда, ўйиннинг илк дақиқалари яхши бошланди. Дрогбанинг икки бор ҳимоячилардан қочиб кетиб, Валдес билан бирга-бир вазиятга чиқиб боришга уринишларию, Фабрегас, Санчесларнинг Чехнинг ҳушёрлигини текшириб кўришга қаратилган ҳаракатлари - ўйиннинг ҳақиқий жанговор руҳда кечишидан далолат эди гўё. Лекин, кейинчалик "Барселона"нинг ташаббусни ўз қўлига олиши ва тўпнинг 79% назорати каталонияликлар томонига ўтиши "Челси" футболчиларини бир оз ҳушёр тортишга мажбур қилди ва олдиндан тахмин қилинганидек, "Барселона"га ташаббусни бериб қўйиш ва уларнинг хато қилишини кутиб қарши ҳужумга ўтишни маъқул кўришди. Гол ҳам айнан шундай хато оқибатида урилди: Месси майдон марказида тўпни йўқотди ва Мейрелеш Алвеш ўз ўрнига вақтида қайта олмаганлиги оқибатида чап томондан ҳужум томон бемалол ҳаракатланаётган Рамиресга тўпни аниқ тарзда етказиб берди ва Рамирес Пуйол ва Маскерано ўз ўрнига қайтиб позицияни эгаллагунча Дрогбани тўп билан таъминлади, қолгани эса "Челси" мухлисларидан ҳам кўпроқ бошқа жамоаларнинг баъзи "содиқ" ва "собиқ" мухлисларини "хурсанд" қиладиган хурсандчилик билан якун топди. Қизиғи, гол урилгунга қадар, котд-ивуарлик футболчининг фақат ва фақат йиқилиш ва оффсайдда қолиб кетиш бўйича ўзи билан пойга ўйнаганлигини қайд этиш жоиз. Унинг бу қилиқларидан хуноби чиққан МЮ ҳужумчиси Уейн Руни ўз твиттерида шундай ёзиб қолдирди: "Дрогба, сен яхши футболчисан, фақат илтимос, ўрнингдан тур!". Балки, Дрогбанинг йиқилишлари ҳам ўйинга танланган тактиканинг бир қисмидир: "Барселона" футболчиларидан тўпни олиб қўйиш ёки "Барселона"нинг тезкор ҳужум уюштирмаслиги учун тўпни ўзида сақлаб қолиш? Лекин, нима бўлган тақдирда ҳам гол каталонияликларнинг қўпол хатоси оқибатида киритилди.
Иккинчи бўлим эса тўлиғича майдоннинг иккинчи ярмида, "Челси"дарвозаси жойлашган томонда кечди. "Челси" футболчиларининг иккинчи бўлимда бирор марта ҳам Валдес дарвозаси томон зарба бермаганликлари, ҳатто айрим вазиятларда ҳужумчи(!) Дрогбанинг ўз жарима майдончаси ичида рақибдан тўпни олиб қўйганлиги уларнинг ҳимояда қай даражада зич ва жипслашган ҳаолатда ўйнаганликларини кўрсатиб турибди. Ўйиндан аввал аристократлар сардори Терри: "қачондир фаолиятимни тугатганимда Мессига қарши ўйнаганман деб фахрланиб юраман" деган маънода интервью берган эди, ушбу гапни айтиб бемалол мақтаниб юриш учун эса "Челси" ҳимоячиси Тим Кейхилл ҳақлироқ бўлди, назаримда. Месси тўп билан ҳаракатланаётганида бир неча бор тўпни олиб қўйиши ва икки қаватли ҳимоя қўрғонида унинг ажойиб ўйин кўрсатганлги таҳсинга сазовор. Ҳатто ўйиндан сўнг Кейхилл : "Ундан (Месси) тўпни олиб қўя олмайсиз, ҳаттоки атрофида 4-5 киши бўлиб қўриқласангиз ҳам, шундайми? Лекин, мен шу ишни қилдим, мен ундан тўпни олиб қўйишни уддаладим" дея интервью беришга ҳам улгурди.
Ўйиннинг ҳақиқий қаҳрамони сифатида эса, "Челси" дарвозабони Чехни кўрсатсам, менимча, сиз ҳам қарши бўлмайсиз. Нега деган саволга жавоб беришимни истасангиз, ўйиннинг 87 дақиқасида Пуйолнинг бош билан берган антиқа зарбасини, ақлбовар қилмас сейв билан қайтариб қолганлигини такроран кўришингизни маслаҳат бераман.
Ўйин охирида Педронинг дарвоза устунини нишонга олиши ва қайтган тўпни Бускетс дарвоза ортидаги мухлисларга инъом этиши, ўйиннинг 1-0 ҳисобида "Барселона"нинг мавсумдаги 3 мағлубияти билан якун топишини белгилаб берди. Ўйиндан сўнг Гвардиола ўз интервьюсида: "Ғолиблар ҳар доим ҳақ, шундай экан биз ҳозирча ноҳақмиз!" дея таъкидлаган бўлса, "Челси"нинг вақтинчалик бош мураббийи ёки бош мураббий вазифасини бажарувчи устози Ди Маттео: "Ўйиндан аввал кўпчилик, қария футболчилар ҳеч нарса қила олмаслигини ва қисқа вақт ичида иккита қийин учрашувда ўйнай олмаслигини таъкидлашган эди, бу нафақат Дрогба балки, таркибдаги кўпчилик ёши катта футболчилар ҳақидаги танқид эди. Лекин биз кеча ҳаммасини исботладик" дея айтиб ўтди. Агар  биринчи учрашувда қайд этилган ижобий натижани ва ҳужумкор ўйин кўрсатадиган жамоани тўлиқ ўйин давомида ҳимояда тартибли ўйин кўрсатишга тайёрлай олганини инобатга олсак, Роман Абрамович энди бемалол Ди Маттеонинг исмидан олдин қўшиб айтилаётган "вазифасини бажарувчи" сўзини олиб ташласа ҳам бўлади.
Аслида "биринчи бўлим" якунланди, холос. Ҳали бизни олдиндан 90 дақиқалик "иккинчи бўлим" кутиб турибди. "Барселона" 37000 инглиз фанатлари олдида қайд этмаган ижобий натижани, ўз уйида - "Ноу Камп"да, 90000 каталониялик ишқибоз қаршисида қўлга киритиши лозим. Чунки, "Барселона" футболчиларнинг бу мавсумда "Ноу Камп"да ўтказилган 30 учрашувнинг 27 тасида ғалаба қозониб, 3 марта дуранг ўйнаганликлари, уларнинг ўз мухлилсари қаршисида муносиб ўйин кўрсатишидан далолат. Демак, "Челси"нинг 1-0 ҳисобидаги минимал ғалабаси уларга руҳий кўмак вазифасини ўтаса, каталонияликлар учун "ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради" деган ибора руҳий устунлик бериши аниқ. Жавоб ўйинида ким ғалаба қозониши ва финал ўйинида ким иштирок этиши эса 24 апрель куни ҳал бўлади. Унгача эса, каталонияликлар 21 апрель куни "Эль-Классико" деб номланган катта спектакльда иштирок этишади.

Киритилган сана: 19.04.2012 13:14. Ўкилди: 15757 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик