Бугун 5 март, 2026 йил, пайшанба.

      • 04.03.2026 00:30
      • Борнмут
      • 0:0
      • Брентфорд
      • 04.03.2026 00:30
      • Эвертон
      • 2:0
      • Бёрнли
      • 04.03.2026 00:30
      • Лидс
      • 0:1
      • Сандерленд
      • 04.03.2026 01:15
      • Вулверхэмптон
      • 2:1
      • Ливерпуль
      • 05.03.2026 00:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Челси
      • 05.03.2026 00:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 05.03.2026 00:30
      • Брайтон
      • -:-
      • Арсенал
      • 05.03.2026 00:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.03.2026 01:15
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 06.03.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • Суперлига
      • 04.03.2026 18:45
      • Қўқон-1912
      • 1:2
      • Пахтакор
      • 04.03.2026 19:15
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Андижон
      • 05.03.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Бухоро
      • 05.03.2026 19:15
      • Машъал
      • -:-
      • Локомотив
      • 05.03.2026 19:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Нефтчи
      • 06.03.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Динамо
      • 06.03.2026 19:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Насаф
      • 06.03.2026 19:30
      • Хоразм
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.03.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Андижон 2 3
3 Нефтчи 1 3
4 Локомотив 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бунёдкор 1 3
7 Бухоро 1 3
8 Насаф 1 3
9 Қизилқум 2 3
10 Динамо 1 0
11 ОКМК 1 0
12 Хоразм 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қўқон-1912 2 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
2-тур Қизилқум 2-1 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Tanganing ikkinchi tomoni

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Барселона жуда қийин ахволга тушиб қолди

Баҳо:
+0; -0

Афсуски, Усман Дембеле учун бу мавсум якунланди. “Барселона” ҳали тўқли кашф этилмаган футболчисини ҳал қилувчи паллада бой бериб қўйди…

Ҳозир ҳеч ким эсламаслиги мумкин, бироқ “Барселона” ўз вақтида Дембелени қўлга киритиш учун турли ёқимсиз услублардан ҳам фойдаланган эди. Француснинг 125 миллион евролик трансфер суммасининг каттагина қисми бонуслар билан боғлиқ эканлиги кўпчиликнинг ёдидан ҳам кўтарилиб кетгани аниқ.

 

Италиялик машхур журналист Жанлукка Ди марцио Дембеленинг трансфери ҳақида шундай деган эди:

“Барселона Усманни қўлга киритиш учун керагидан ортиқча ҳаракат қилди ва буни йўлини топди. Ўйлашимча, Дортмундликлар бу трансфердан норози. 125 миллион ўз йўлига, лекин “Боруссия” Дембеле билан ўзи истаганича хайрлашгани йўқ”

Дембеленинг Каталониядаги 3 йиллик ( аслида 2,5 йил) фаолиятига назар солсангиз, уни сотиб олган клубга раҳмингиз келади. Кучга тўлган чоғида “Барселона”даги Неймарнинг ўрнини ёпиш мақсадида келган ҳужумчи айтарли ҳеч нарсага эриша олмади. 73 та ўйинда майдонга тушган Усман кўпроқ тартибсизлик, кечикиш билангина ёдимизда қолди холос. Умумий ҳисобда Усман ўзининг 9- жароҳатини олди. Бу кунга қадар футболчи жароҳатлар сабабли 62 та расмий учрашувни ва 312 та машғулотни ўтказиб юборга эди. Бу рақамлар бугунги кун билан ҳисоблаганда. Мавсум сўнгида рақамлар катталашиши аниқ.

Усман ноябр ойидан бошида тиззадаги оғриқ сабабли 3 ойга сафдан чиққан эди. Тикланиш жараёнида тер тўкиб ишлаётган футболчини кўрган Кике Сетьен у ҳақида қуйидаги сўзларни айтгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмагани аниқ:

“Дембеле ўзагача иқтидор эгаси. У бизга майдоннинг исталган нуқтасида фойда келтиришини биламиз, лекин унга қанотларда ўйнаш қулайроқ. Унга албатта ўзини кўрсатиши учун имконият берамиз, фақат бироз сабр қилиши керак. Унинг соғлиғИ ва ўйини тезроқ тикланишига умид қиляпмиз. Унинг машғулотларда тезроқ сафга қайтиш учун меҳнат қилаётганини кўриб турибман. Бу мени таъсирлантирмоқда”

Бу мураббий футболчи шифохонага кетиши олдидан билдирган фикр билдирган эди. Ўтган куни Дембеле клубнинг тонгги машғулотлари чоғида жароҳат ортириб олди ва уни шифокорлар майдондан олиб чиқиб кетишди. Усман клубни ва жамоадошларини жуда оғир вазиятда (ўзи истамаган тарзда албатта) ташлаб кетди.

Афсуски, футболчи мураббийларга ўнг оёғидаги оғриқ ҳақида аввалроқмаълум қилган, бироқ шифокорлар Дембеленинг ёш ва кучга тўлганига суянганча ортиқча эътибор беришмайди. Оқибатда, Усман мавсум сўнггига қадар ўйинларни уйида томоша қиладиган бўлди. Май ойида 23 ёшга тўладиган футболчи энди ёш эмас. Бу жароҳат унинг фаолиятида ўз кучини кўрсатмай қолмайди. Дембеле бу жароҳатдан ҳам ўтиб олиши мумкин, бироқ ундаги жароҳатлар сурункали оғриқлар билан кариераси охирига қадар тез-тез безовта қилиб туради. Сурункали жароҳати бор футболчиларнинг( айниқса ёш футболчиларда) тактик ва жисмоний ҳолатлари мукаммал бўлиши жуда кам кузатиладиган ҳолат. Айни дамда “Барселона” жуда қийин аҳволда қолгани рост, бироқ унданда қийин вазиятга Усман Дембеленинг ўзи тушиб қолгани жуда ачинарли…

“Барселона” учун “қора кунлар” бошланди

 

Каталония клуби бир йўла 3 та ҳужумчидан айрилди. Усман мавсум сўнггига қадар жамоага ёрдам бера олмайди. Суарес ҳам узоқ муддат сафдан чиққан. Уларни ўрнини вақтинчалик босибтуриши кўзда тутилган Карлес Перес “Рома”га ижара асосида бериб юборилди. Майдонда 3 та позитсияни ёпиш керак бўлсада, клубда атиги 2 та ҳужумчи қолди. Месси ва Гризман. Афсуски, жамоа мавсумнинг ҳал қилувчи ўйинларига катта талофатлар билан яқинлашиб келмоқда.

Барча энди катта саҳнага Ансу Фатининг чиқишини кутаётган бўлиши аниқ. Қайсидир маънода йигитча бир нечта ўйинда ўзини кўрсатишга муваффақ бўлади, бироқ жамоани тўлиқ елкасида олиб юришга ишониш қийин. Ачинарлиси шундаки, Дембеле ўзи сингари Фатини ҳам жуда қийин аҳволда ташлаб кетмоқда. 17 ёшли болакай бирданига ўзи билмаган ҳолда катта босим остида қолиб кетди. Ўспирин учун ҳийла оғирлик қиладиган машғулотлар, ОАВ томонидан билдирилаётган фикрлари бир пайтлар Боян Киркични “синдириб” қўйгани каби, Фати салбий таъсир ўтказмаслиги лозим. Ундан Суарес, Дембеледан талаб қилинган натижани кутмаслик керак. Бундай йўл тутиладиган бўлса, футболчи психолагик жуда қийин вазиятда қолиб кетади.

Хўш унда ким ўйнаши мумкин ҳужумда?

Ўринли савол. Биринчи навбатда Фати ва Рики Пучлар ўз имкониятларига эга бўлишади.Шунингдек, “Барселона Б”даги Алекс Кольядоҳам асосий жамоага “тортилади”. Сеҳргар Месси ҳам деярли 3 та ўйиндан бери оғриқ ила ҳаракат қилаётгани маълум бўлди. У ҳам темирдан эмаслигини унтумаслик лозимм. Боз устига йиллар ҳар қандай спортчида ҳам ўз кучини кўрсатади. Олдинда “Барселона”ни бир-биридан оғир синовлар кутиб турибди. Кубок ўйинларидаги иккита ярим финал, ЕЧЛ плей-оффи ва ички биринчиликдаги “Реал Мадрид” билан абадий қарама-қаршилик. Месси яна нечта ўйинда жамоани елкасида олиб юришга қодир эканлигини вақт кўрсатади. Мавсум бошини жароҳат сабабли ўтказиб юборган Лео ҳам ҳал қилувчи учрашувлар олдида яхши спорт формасида бўлиши керак. Бундан ташқари, ҳозир унинг соғлиги жуда муҳим. Оғриқ билан ҳаракатланиш исталган футболчида руҳий зўриқишни юзага келтиради. Айни дамда “Барселона” Мессини ҳам бой берса, мавсум ўша куниёқ “Барселона” учун ўз якунига етади. Катта эҳтимол билан энди “Барселона”нингбор эътибор ЕЧЛ ўйинларига қаратилади. Ички биринчиликдаги ўйинларда ёшлардан фойдаланса керак. Сабаби жуда оддий. Қанча урунсангда иккита оёқ бир этикка сиғмаслигини “Барса”ҳам билиб турибди.

Киритилган сана: 05.02.2020 03:46. Ўкилди: 7398 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.