Бугун 24 декабрь, 2025 йил, чоршанба.

IBA Абдумалик Ҳалоков иштирокидаги жангда юз берган “қулоқ тишлаш” эпизоди бўйича қарор қабул қилди [30]

Тасдиқланди: Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 мезбонларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади [14]

Романо "Барселона"нинг трансфер режалари ҳақида маълумот берди [13]

IBA президенти Шумков — Ҳалоков жанги бўйича чиқарилган қарор ҳақида: “Ҳаммаси адолатли бўлди” [12]

Осиё кубоги олдидан: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди (фото) [6]

Ла Лига раҳбари «Реал»ни «Барселона» билан кескин муносабатлар фонида танқид қилди [6]

Юлдузли таркиб: «Ал-Иттиҳод»нинг «Насаф»га қарши асосий таркиби эълон қилинди (фото) [6]

Эндрик «Реал»ни тарк этганига икки сўз билан муносабат билдирди [5]

Аббосбек Файзуллаев: «Шомуродов билан бирга ўйнаш ва майдонда бирга тўп тепиш жуда ёқимли» [5]

Туркиялик рассом Элдор Шомуродовга атаб карикатура чизди (фото) [4]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Tanganing ikkinchi tomoni

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Италия А сериясининг энг кучли 10-рақам эгаси ким?

Баҳо:
+0; -0

Stadion.uz яқиндагина Италияда ўтказилган А серияда 10-рақамда тўп тепганлар орасида энг кучли футболчи сўровномаси ғолиблари билан таништириб ўтади.

Руи Кошта — 0,7%

Бугунги рўйхатимизни португалиялик футболчи Руи Кошта очиб беради. Ўзининг гуллаган даврларини “Фиорентина”да ўтказган юлдуз тўлиқ имкониятларини намойиш эта олмай туриб бутсаларини михга илиб юборди.

Кўплаб мутахассисларнинг фикрича, Кошта жамоа танлашда адашгани боис, эътибор марказида бўлишни уддалай олмаган экан. Шунга қарамай, тифозилар кучли 10 та футболчи орасида уни ҳам кўришни истаганинг ўзи ҳам катта бахт.

Жани Ривера — 0,9%

Италия футболи тарихидаги барча футболчилардан ташкил топган рамзий жамоадан ўрин олган “Милан” афсонаси футболни тарк этганига деярли ярим асрдан ошганига қарамай, уни мухлислар ҳали-ҳамон эслаб келишмоқда.

Руд Гуллит — 1,5%

Бундан 30 йил илгари у рўйхатнинг фаворити бўлиши мумкин эди, бироқ ундан кейинги авлод голландиялик футболчини қувиб ўтишга муваффақ бўлди. Шунга қарамай, Гуллитнинг мухлислари ҳозиргача орамизда етарлича топилади.

Кларенс Зеедорф — 1,8%

“Қора пантера” лақаби билан машҳур бўлган яна бир голландиялик футболчи рўйхатдан ўрин олмоқда. “Милан”нинг гегемониялик даврларининг сўнгги йилларида жамоа шарафини ҳимоя қилган футболчи медиашахс бўлмагани боис, рўйхатимизнинг пастроғидан ўрин олмоқда. Аслида, Кларенс 10-рақамда энг кўп тер тўккан футболчилар ичида тенгсиз.

Мишел Платини — 4,3%

Платини ўз даврининг қироли ва тенгсиз футболчи сифатида тарихда абадий қолиши керак эди, бироқ унинг УEФАдаги ишлари сабабли янги авлод мухлислари кўз ўнгида ўз имиджини кескин тушириб юборди. Шунга қарамай, унинг “Ювентус” сафида кўрсатган “шоу”лари таҳсинга ва А серияда тўп сурган энг яхши 10-рақамларнинг олтинчиси бўлишга лойиқ.

Зайниддин Зидан — 10,2%

Зидан Италияда фақат Карло Анчелотти қўл остидагина 10-рақамда ҳаракат қилгани боис, паст кўрсатгич қайд этган бўлса керак. Қисқа муддат “Юве” шарафини ҳимоя қилганига қарамай, уни Туринда ҳали ҳам “ўзимизники” деб аташади. Бу таби нозик таъб тифозилар томонидан берилган энг юксак мақтов!

Диего Марадона — 11%

Очиғи,Stadion.uz италиялик ишқибозлардан Марадонани 4-ўринда қолдиришларини кутмаган эди. Шунчаки изоҳсиз қолдирамиз…

Тотти — 17,2%

Тотти 10-рақамдаги футболчиларнинг эвалюциясини амалга оширган биринчи футболчилардан бири саналади. Айнан у шу рақам остида ҳам марказга яқинроқ тўп суриб туриб ҳужумга қўшилиш мумкинлигини исботлаган. Агарда у 15 йил кейинроқ туғилганида, бугунги кунда Месси билан рақобат қилишга қодир футболчига айланган бўлармиди?! Яна ким билади дейсиз?!

Роберто Баджо — 17,5 %

Афсонавий Баджо агар ЖЧдаги ноаниқ пенальти бўлмаганида, нафақат бугунги,балки бутун Италия тарихидаги энг яхши футболчилар рўйхатини ҳам бошқариб турган бўлар эди. Афсуски, бу тақдир. Афсуски, турли жароҳатлар футболчини ўз имкониятини борича кўрсатишга йўл қўймади. Шундай бўлсада, Баджо барибир Баджо бўлиб қолаверади!

Алессандро Дел Перо — 34.9%

Дел Перо италиялик мухлислар томонидан А серияда тўп сурган барча замонлардаги энг яхши 10-рақам деб топилганидан бироз ҳайрон қолган бўлсангиз керак. Шунга қарамай, Алексни Италияда жуда яхши кўришади. Унинг қувноқ табиати, кулиб туриши ва “Ювентус”га содиқлиги ҳам катта рол ўйнаган кўринади. Балки, Дел Перо бугунги рўйхатдаги барчадан кучли бўлмаслиги мумкин, бироқ у италиялик мухлислар наздида А сериянинг энг яхши 10-рақамдаги футболчиси деб эътироф этилди.

Киритилган сана: 19.04.2020 00:48. Ўкилди: 6934 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.