Famous
|
САВОЛ: Отахон, Солдадзе никобиз экан. Глазуновчи? Бор одамми?<br />
Солдадзе оркали ёзилган маколалар юзерлар учун эмас, аксинча узбек футболи мутахассислари, одамлари учун ёзилгандек тасаввур уйгонмокда. Масалан, Р. Акрамов, А. Иноятов, В. Абрамов, С. Бабаян, Ф. Магометов, А. Абдураимов ва хоказолар укишини истаб ёзгандексиз гуё.
Савол берилган сана: 30.12.2014 14:58
|
|
ЖАВОБ: Таниқли, менга нотаниш дўстим. Ҳозирги ёшлардан ажабланиб рус тилида мақола ёзишни бошлаган эдим. Сизу менга таниш бир футбол журналисти рус тилида умуман ҳеч қандай жумлани бир бирига қўша олмаган эди. Лекин инглиз тилини билар эди. Бундай ҳозир кўпаймоқда. Баъзи бирлар эса, шу жумладан, менинг яқинларим ўзбек тилини мутлақ билишмайди. Ўзбек тилини рус тили билан қиёслаш мақсадида ёзаман. Салдадзедек бўлишни орзу қиламан. Грузияда яшаб, Ўзбекистон тарихини бизнинг тарихчилардан кўра яхши билади. Офарин! Рус тилида гаплашувчи ватандошларим Ўзбекистонни, ўзбек тилини ҳурмат қилишини истар эдим.
Менинг ёш дўстим Алексей, 4 йилдан бери суҳбатига мени муштоқ бўлиб юрган Глазунов бор шахс, аниқ инсон. Москвада туғилиб, вояга етиб, уйидан чиқмай, мактабни, институтни битириб, катта бўлгач, Қувасойдаги бувасиникига кўчиб келган эди. Ўзбек тилини ўрганиб, Фарғонанинг "Нефтчи" ўйинларини шарҳлаб борар эди. У инсон — туғма ногирон. Ўз она тилида бир калима сўзни қовуштира олмайдиган ўзбекларга намуна бўлғуси эди. Ҳозир Эстонияда яшамоқда шекилли. Жавоб берилган сана: 30.12.2014 15:40
|