|
ЖАВОБ: Бек ака, мен худди шу масалада кунни тунга, тунни кунга уламоқдаман. Тайёргарликдан жуда норозиман. Миржалол Қосимовдан ҳам, Федерациядан ҳам, ТЖМдан ҳам норозиман. Миржалол энг суюкли футболчим бўлган. Лекин мураббийликда ҳеч қандай мактаб кўрмади. Кейруш Фергюсоннинг шогирди эди. Учирма бўлиб "Реал"га келди. Йиқилди. Қанотлари синди. Фергюсон тағин баҳрига олиб, уни авайлаб тарбиялади, ўстирди. Кейин у Португалия терма жамоасига бош мураббий бўлди. Ҳозир Эронда яхши натижалар кўрсатмоқда. Миржалол мураббийликда устози ким? "Барселона"ни Каталонияда ютиб келган Қурбон Бердиев ёки Лотар Маттеус ҳозир ишсиз юрибди. Шубҳасиз, уларнинг маҳорати Миржалолникидан баланддир. Федерациямиз раҳбарияти Миржалол олдига консультант қилиб олиб келса бўлмасмиди? Ғалабага чоғланиб турган ўйинчиларнинг шашти уволмасми? Ўзбек ишқибозларининг дарди уволмасми? Федерациямиз нега буни ўйламайди? Миржалол ярим йил Кумиков ёрдамчи бўлган холос. Ўзини осмонда санайдими? Сколари-чи, деб сўрайсизми? Сколари ўзининг маҳалласини кетидан судраб келган эди. Сиёсат сўз қилиб, Миржалолни мақтаб қўяр эди, лекин унга устозлик қилмаган. Зидан нечта устоз кўрди? Ана энди фарм-клубга раҳбарлик қилмоқда. Ўйинчиларимиз савияси маълум даражада бўлса-да, Миржалол уларга янги бир ўйин ғоясини бергани йўқ. Улар шунчаки ўйнаб беришади. Қурби етганича. Сколари Бразилия билан юлдузларга янги ғоя бермагани учун Лёвга ютқазиб қўйди. Ўйин ғояси муҳим. Ўйинчиларда айб йўқ. Қандай натижа бўлмасин, термамиздан розиман. Жавоб берилган сана: 30.12.2014 14:23
|