seriy
|
САВОЛ: Сизнингча англия чемпионати энг кучли экан, манимча Испания чемпионти... Демак, англия жамоаларининг Еврокубок бахслари хакида сурасам, нега бу йил Англия градлари европада хам, ички чемпионатда хам унчалик "узларига" ухшамаяпди? (Англия чемпионатини жуда хам курашларга бой, бир нечта жамоалар чемпионликка курашадику, лекин деярли 4 йилдан бери МЮ чемпион, бу хам испания чемпионати жуда хам ухшайди). Мени фикримча Испания чемпионати европада, балки бутун дунеда хозир биринчи уринга куяман, бунга асослар келтириб утаман. Бу чемпионатда сунгги йилларда дуненинг энг кучли икки жамоаси иштирок этмокда, дуненинг энг кучли уйинчилари шу чемпионатда жам булишган, Европа жамоалари мусобакасида хам ушбу юрт жамаолари узларини анча эркин хис килмокда (юкорида айтганимдай, англия чемпионатига гап йук, лекин Испания чемпионати хозирда улардан юкорига кутарлилиб олгани аник). Мана якинда Испаниянинг "уртача" жамоаси Англиянинг "гранд" жамоасига англияда "мастер класс" (жавоб уйинида англия жамоаси ютишини хохлайман, чунки ушбу жамоа юракка якин...) утказди. <br />
Чемпионатларни куйидаги булимларга булдим, яни:<br />
энг кучли чемпионат Испания (чунки бу чемпионат айрим жамоалари хакикатдан хам жуда хам кучли футбол уйнашади, буни жахон тан олиб улгуришган), энг курашга бой, томошабор чемпионат Англия пример лигаси, томошабинлар энг куп ташриф буюрадиган чемпионат Германия бундес лигаси, энг "непредсказуймый" чемпионат Франция лигасидир.<br />
энг охирги саволим эса куйидагича: агар Реал еки Барселона англия чемпионатида уйнаса, бу ерда хам "чемпионлик" учун кураш испаниядаги каби булиб колиши мумкинми?
Савол берилган сана: 12.03.2012 09:58
|
|
ЖАВОБ: Мен олдинги саволингизга жавоб бераётганда, келтирилган фактларни асосида Аглияни энг кучлиси дедим. Сабаби, сизни саволингиз шундай эди. "Кучли эканлигини қандай аниқлаган маъқул?".
Аслида ҳар ким ўз фикрига эга, ҳар ким ўзига ёққан чемпионатни кучли дейиши ва уни кучлилигини исботловчи далиллар келтириши мумкин. Сизга ўхшаб масалан)
Шахсан менга ҳам Испания чемпионати ёқади. Дунёнинг икки кучли жамоаси ўйнаётганлиги учун эмас. Масалан, ҳақиқий ўртамиёна саналадиган "Спортинг" ёки "Райо Валекано" жамоаларининг ўйинини томоша қилишни маслахат бераман. Ёки "Валенсия" ҳамда "Бильбао" жамоаларининг ўйинини кузатинг. Икки гранднинг чемпионлик пойгасидаги курашига ҳеч ким ҳалақит қила олмасада, барибир қизиқдек туюлаверади. Аммо барибир жуда кўп жиҳатларда Англия Испаниядан кучли бўлиб қолаверади. Бу жиҳатларни олдинги жавобимда тушунтиришга ҳаракат қилдим.
"Реал" ёки "Барса" Премьер-лигада ўйнаганида, чемпионлик учун кураш испаниядагидек бўлмайди. Лекин энг асосий фаворитлар шу жамоалар бўлиб қолаверади.. Кейин илтимос,"Реал" ёки "Барса" англия чемпионатида ўйнаганда.." бунақа хилдаги саволни бошқа бермасангиз хурсанд бўлардим.))
Жавоб берилган сана: 12.03.2012 14:05
|