|
ЖАВОБ: Ассалому алейкум! Нимага рахмат??))
1.Ливерпульнинг имкониятлари бор! Аммо, уларнинг кучли тўртликка кириш учун имкониятлари "Тоттенҳэм", "Арсенал" ва "Челси" жамоалариникидан кўра паст деб ўйлайман. Ўртамиёналар билан ўйинда жуда кўп очко йўқотиб юборди "Ливерпуль". Лекин кучли 6 ликка киради. Тўртликка кира олмаслик бу "Ливерпуль" учун фожеа бўлмайди. Жамоада кадрлар билан ва селекция ишлари билан боғлиқ муаммолар кўп!
2. "Боруссия" Дотрмунд сўнгги йилларда германия бундеслигасида энг ёрқин таассурот қолдираётган жамоалардан биттаси. Катта сармояларсиз, йирик трансферларсиз, асосан ўз тарбияланувчилари билан ҳам натижага эришиш мумкинлигига яққол мисол - "Боруссия".
Клуб асосий таркибининг деярли ярмидан кўпи Дортмунд тарбияланувчилари. Шунингдек "Бавария" мактабидан чиққан ва у ерда ўз ўрнини топа олмагана бир қатор ёшларни (Хуммельс, Бендер) ҳам бош мураббий Юрген Клопп Дортмундда ўз ўрнин топишига сабабчи бўлди.
Бундеслиганинг энг ёш жамоаси ўтган мавсумда ўзининг ёрқин ва шиддаткор ўйини билан барчани ажаблантирди ва хақли равишда мамлакат чемпиони бўлди. Жамоа молиявий барқарорликда Бундеслиганинг энг яхши 5 та жамоаси сафига ҳам кимайди. Аммо, жамоа функционерларининг аққлли сиёсати, селекция ишларининг яхши йўлга қўйилганлигини "Боруссия"нинг бугунги кўрсатаётган натижаларидан билиб олиш мумкин. Хуллас, Дортмунликлар бир қатор йўқотишларга қарамай ҳамон бундеслигада пешқадамлардан бири. Агар "Бавария" "ҳунар кўрсатмаса" Боруссия бу мавсум 2-ўриндан пастга тушмайди. "Бавария" ва "Боруссия" Дортмунд бундеслига чемпионлиги учун энг асосий фаворитлар! Ха дарвоқе битта факт! Мухлисларнинг стадионга ташрифи бўйича "Боруссия" нафақат Бундеслигада балки бутун европада рекордчи ҳисобланади!
Дортмунд клуби ҳақида етарлича маълумот бердим деб ўйлайман! Жавоб берилган сана: 11.02.2012 13:34
|