xasanboy
|
САВОЛ: Косимов 2012-йилдаги натижаларини курмадим. Эрон билан булган уйиндан кейин кетувдим, сафарда эдим. Лекин Эронни хам Бадавий ёрдами билан ютганини эшитдим. Кандай натижани мактаяпсиз шунда буш жамоаларни ютганиними? Яхши Корея билан булган дурангни хисобга олсак. Кореяда булган уйин жудаям жахлимни чикарди лекин, курашиб ютказсак хам майли эди. Ишлаш принципи билан мени ишим йук, менга чиройли уйин булса булди. Бир одамга караб хаммага фикр билдиравериш хам яхши эмас. Сиз Липпини келтирсангиз, мен Моуриниёни келтираман. Хамма жамоада яхши ишлади. Реални охирини айтсангиз, уйинчилар кэк сакловчи экан. Япония тасодиф десангиз, 2та уйинда хам тасодиф булиши мумкинми? Яна 2-состав билан тенгма-тенг кураш. Бу дегани мураббийни савияси, 100%. Ш. Кореяни ютганимизни хам юксак натижа деб биламан.
Савол берилган сана: 31.07.2013 17:30
|
|
ЖАВОБ: Юзерларнинг ҳаммаси билан тортишиб бўлиб, энди мени олдимга келдизми :)))
Ҳеч кимнинг натижасини рўкач қилмадим, аксинча, мураббийга баҳо беришда натижага ёпишиб олмаслик керак, деган маънода айтдим холос. Натижа - бу таблода порлаб турган ҳисоб! Мени ҳам аввало, ўйиннинг мазмуни. ўша натида қандай қилиб кўлга киритилгани қизиқтиради, тамом.
Мураббий аввало жамоавий ўйин ва футболчилар савиясини ошириш йўлида ҳаракат қилиш керак. Ўша ишларни тўғри йўналишда олиб борса, натижа албатта келади.
Абрамов нега мухлисларга ёқиб қолди? Фақат ярим финалга чиққани учунми? Йўқ, масалан, 2007 йилда Ироқ Осиё чемпиолни бўлганди. Бўлган, тамом. Лекин Қатар - 2011 да Ўзбекистон фақат натижага эришибгина қолмасдан, барчанинг оғзига тушганди. Мутахассислар энг савияли ва кучли ўйнаётган жамоалар ичида кўп бор тилга олгандилар, таҳлил қилгандилар. Чемпион бўлади. деб айтишмагандир, лекин Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинига камида қизиқ билан қарашга мажбур бўлишган. Сабаб?
Чунки, Ўзбекистон рақибга қаршилик кўрсатиш билан бирга, ўз ўйинини ҳам намойиш қилган. Мураббийнинг ютуғи мана шунда. Ироқ ёки Грециянинг асосий жиҳати рақиб кучини камайтирши бўлган, Ўзбекистон эса ўз ўйинини ҳам намойиш қилган.
Яхши ижро бўлса, футболчилар эплашса, кучли рақибларни қаршилигини синдиришни ўртамиёна тренер ҳам эплайди. Масалан, Ди Маттео. Ҳақиқий кучли тренер бўлса, биринчи рақамда ўйнашни билиши керак, ўз ўйинига эга бўлиши керак. Бу жиҳатдан Абрамовни Қосимовдан устун деб биламан. Қосимов кучли рақибга қаршилик кўрсатиши мумкин, аммо ўзидан ташаббус кутилганда, кўпинча, кўнгилдагидек бўлмаяпти. Масалан, ОЧЛ даги "Бунёдкор" ўйинларини олинг. Тошкентдаги барча ўйинларда ғалаба қозона олмадик. Жавоб берилган сана: 31.07.2013 18:15
|