toledo
|
САВОЛ: Қаҳрамон, саволга нисбатан билдирилган муносабат ва берилган жавоб учун раҳмат. Бу каби асарлар фақат адабиёт ривожига хизмат қилиши хусусида билдирган фикрингизга мутлақо қўшилмайман. Ўз вақтида, 1986 йили, яъни “Плаха” биринчи марта чоп этилганидан кейин жуда катта баҳс-мунозаралар бўлиб ўтган, лекин, бугунги кунда ҳам адабиёт, ҳам инсонийлик фалсафаси нуқтаи назарида “Плаха”дан юқорироқ асар бўлмаса керак... Айтматов ва Булгаков асарлари ўқимишли, яъни тарихга (жумладан, дин тарихига ҳам) қизиққан, умуман тарихни, яъни, турли талқинларда қайта-қайта баён этилаётган тарихни, тарихий воқеа ва ҳодисаларни ўқиб ва уларнинг мазмун-моҳиятини тушунишга ҳаракат қилаётган ўқувчилар учун мўлжалланган деб ҳисоблайман. Узр, бу менинг шахсий фикрим, ҳеч кимга ўз фикрим ва нуқтаи назаримни зўрлаб сингдириш ниятим йўқ. Сизнинг “Плаха"ни охиригача ўқишга сабрим етмаган. "Уста ва Маргарита"ни ярмига етиб бормаганман... Менинг ақлим етмади, очиғи” деб ўзингизни оқлашингиз (ўзингизни, менинг тушунишим бўйича, оқлашингиз), биринчи навбатда, вақт етишмаслиги сабабли айтилган бўлса керак. Ҳа, адабиёт – бу алоҳида мавзу ва адабиёт ҳақида чексиз гапириш мумкин...<br />
Футболга оид, хусусан, футбол тарихига тегишли савол: Футбол тарихида муҳим ва аҳамиятли ўринга эга, умуман, футбол ривожига ҳам ижобий, ҳам салбий таъсир кўрсатган шахслар рўйхатига кимларни киритган бўлардингиз? <br />
Савол берилган сана: 04.07.2013 18:04
|
|
ЖАВОБ: Албатта, айтдим-ку, бу шахсий фикрим холос. Аммо ўша асарларни ўқимаган одам, нега ўқимаганлигига сабаб топиб, ўзини оқлаши шарт, қабилидаги муносабатни нотўғри деб биламан. Одам адабиётга қизиқиши, шу билан бирга бу асарларга мутлақо бефарқ бўлиши ҳам мумкин. Бу уни "чин адабиётни тушунмайдиган" ёки "чин адабиётни қадрламайдиган" инсонга айлантириб қўймайди. "Тушунмадим" деганда, айнан, оддий халқ учун бироз мураккаб эканига шаъма қилдим холос. Ха, майли. :)))
Менимча, фақат уч кишини ажратиб кўрсатиш қийин. 50-йиллардан олдин пойдевор қўйган инсонлар ҳақида маълумотим йўқ. Айнан бугунги кўринишдаги футбол ҳақида гаплашсак:
Пеле - Бундай инсонлар ҳар қайси соҳанинг ривожланиши учун муҳим шахслар. Футбол ижтимоий даражага чиқиб бориши учун, идеал юлдуз керак эди ва бу ролни Пеле бажарган. Яъни Пеле кўпроқ футболнинг ижтимоий бурчагини кўтарган.
Круифф - Футболдаги тактик революция айнан Круифф атрофига қурилган. У кўрсатган футбол, ўз даври учун дадил қадам эди ва "идеал" эмас, "бошқача", яъни келажак фтуболи деб таърифланарди. Круифф футболнинг ўйин қисмини, тактик бурчагини кўтарган.
Марадона - Футболга эмоция олиб кирди. У орқали футбол оддий мусобақа эмас, миллионлар ўйинига айланди. Футбол орқали сиёсий, ижтимоий шахсиятлар пайдо бўлиши мумкинлигини намойиш қилди. Марадона футболнинг учинчи, эмоционал бурчагини кўтариб туради.
Менимча, футбол айнан мана шу учта бурчак устига қурилиб, шу даражага етган. Албатта, бу вазиятга умумий баҳо берганда... Шунингдек, футбол ривожига хисса қўшган ўнлаб ажойиб мураббийлар, ташкилотчилар бор... Жавоб берилган сана: 04.07.2013 18:38
|