Khariton
|
САВОЛ: Ассалому алайкум, Кахрамон. Айтайлик, мухлислар томонидан канакадир иллат, келинг Тошкентлик хакамларни Пойтахт клубларига ён босиши хакида була колсин, коментлар купайиб кетди дейлик. ОЛда руй бераётган у ёки бу иллатлар хакида гап-сузлар купайганда, хамкасбларингиз билан, бир неча турни бевосита уйингохдан кузатиб, уйинчи ва хакам ва мухлислар билан канакадир рейдми, кидирув-суруштирув олиб борсангизлар булмайдими? Керак видео тахлил килиб, ПФЛга такдим этилса? Айтмокчиманки, Жахон футболидаги баъзи бир иллатларни айнан журналистлар очиб ташлашади. Биздаги шароит билан солиштирманг, дейишингиз мумкин. Лекин качондир, кайсидир журналист бошлаши керак-ку?
Савол берилган сана: 09.07.2013 11:41
|
|
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бўлади. Фақат,
Биринчидан, ҳакам хатолари унинг у ёки бу жамоага ён босганига асос бўлиб хизмат қила олмайди. Техник хато, дейилади тамом. Ҳамма жойда шунақа.
Кейинги сабаблар эса, журналистикадаги муаммолардан келиб чиқади:
1) Журналистлар ичида мутахассиларнинг йўқлиги. Яъни ўша Европада собиқ футболчилар, ҳакамлар, мураббийлар турли кўринишдаги журналистика, экспертлик билан шуғулланадилар. Уларнинг конкрет фикрлари ўзига яраша авторитетга эга, чунки уларга мутахассис кўзи билан қаралади. Бизда журналистга паст назар билан қаралади, ростанам пастмиз ҳам. Айтайлик, бир ҳакамнинг қарорини таҳлил қилиб, ЎФФ га тақдим этамиз. У ерда ўтирган Лутфуллин масалан, "эй булар тушунмайди, қоидада бунақа бўлади" деса, албатта унинг асоси эътиборга олинади, тўғрими?
2) Хусусий журналистикада пул йўқ. Пул бордир, лекин сайт раҳбарлари кўпинча, футболдан узоқроқ кишилар. Табиийки, сувни кўришмаса, этикни ечишмайди.
Кўп эътирозлар бўлади, нега Япониядан Тошкентга 200 лаб журналист келади-ю, биз бормаймиз. Дангасамизми? Балки. Лекин масалан, Япониядан келиб, 5-6 та расм олиб кетган бир фотожурналист ўша расмларни жуда катта пулга сотади нашрларга. Ёки нашрларнинг ўзи бутун харажатларини ўз бўйнига олиб, вакил жўнатади. Гонорар тўлайди. Ва ўша тўлаган гонорарига мос сифатдаги материал талаб қилади.
Мен масалан юз км йўл босиб, "Нефтчининг" ўйинига бориб, жонли футбол кузатиб, таҳлилий шарх тайёрлашим мумкин. Ўша шархни нари борса, 10-15 минг сўмга сотишим мумкин, ишонасизми? Фидокорлик талаб қилишингиз мумкин, лекин мен журналистман, нега пулимни қурбон қилишим керак? Менинг фидокорлигим, айтайлик, вақтимни сарфлашим мумкин, манфаатсиз, гонорар олмасдан ўнлаб мақолалар ёзишим мумкин. Лекин пулимни оиламга сарфлайман, футболга эмас :))
Таклифингиз эса, тўпппа тўғри, лекин ўринли эмас. Аввал ПФЛ ўйинларга, мухлисларга, ҳакамликка бўлган муносабатини ўзгартираётганини сезайлик.. Жавоб берилган сана: 10.07.2013 15:43
|