Кеча 14 март куни "Локомотив" ПФК Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига етиб келди. "Темирйўлчилар"ни "Ас-Садд" вакиллари яхши кутиб олиб, "Миллениум" мехмонхонасига жойлашишга кўмаклашишди.
Кейин эса жамоа тўлиқ таркибда жисмоний машқларини ўтказиб, назарий дарсга йўл олишган. Дарсда асосан рақиб жамоа, "Ас-Садд"га қарши қандай стратегия билан ўйнаш, қатарликларнинг кучли ва кучсиз томонлари таҳлил қилинди.
Жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов Қатар учун танлаган ўйинчилар рўйхати қуйидагича:
дарвозабонлар - Маъмур Икромов, Сардор Қобулжонов;
ҳимоячилар - Шавкат Муллажонов, Салим Мустафоев, Ислом Тўхтахўжаев, Неманья Яничич;
ярим ҳимоячилар - Сардор Мирзаев, Жасур Хасанов (катта), Санжар Шоахмедов, Дилшод Рахматуллаев, Жасурбек Хасанов (кичик), Тимур Кападзе, Олег Зотеев, Дамир Каяшич;
ҳужумчилар - Руслан Карян, Тимурхўжа Абдухолиқов, Алишер Шоғуломов, Марат Бикмаев.
Эслатиб ўтамиз, Лутфулла Тураев, иккита сариқ карточкаси бўлганлиги туфайли таркибга чақирилмаган. Шундай бўлсада, Лутфулла яқин кунларда терма жамоамиз таркибида майдонга тушиб, юртимиз шаънини халқаро майдонда ҳимоя қилишга астойдил киришади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).