Бернарду Силва ва Хосеп Гвардиола Премьер-лиганинг сўнгги тур доирасида «Астон Вилла»га қарши кечган ўйиндан сўнг «Манчестер Сити» билан хайрлашишди. Турнир аҳамиятига эга бўлмаган бу баҳсда «шаҳарликлар» ўз майдонларида имкониятни бой беришди (1:2). Ўйиннинг асосий воқеаси Гвардиола, Бернарду Силва ва Жон Стоунснинг клуб билан хайрлашуви бўлди.
«Пеп — ғалабаларимизнинг асосий сабабчиси. У бош мураббий эди, барча қарорларни у қабул қиларди. У бир ёки икки йил эмас, балки жуда узоқ вақт давомида муваффақиятли бўлган «қўрқинчли» жамоани яратди. Бу футболдаги энг қийин иш. Гвардиола ривожланишдан ҳеч қачон тўхтамади, доимо янги нарсалар ўйлаб топди, рақибларга мослашиш ва ўйин услубини «очиб ташлаш» имконини бермади. Мен учун у футболдаги отамдек, ундан барчаси учун миннатдорман. Уни барча даврларнинг энг яхши мураббийи деб биламан», — дея Силванинг сўзларини келтиради City Report.
Испаниялик мутахассис 2016 йилдан, португалиялик ярим ҳимоячи эса 2017 йилдан буён жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).