Бангладеш U23 бош мураббийи: «Ўзбекистон ўзининг 70-80 фоиз имкониятлари даражасида ўйнади»
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ва Бангладешнинг "Абахани" клублари ўртасидаги ўйинни Бангладеш U23 терма жамоаси бош мураббийи Лодевик де Круиф ҳам стадиондан кузатиб борди. У ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Абахани" 5 нафар легионерлар билан ўйнади. Бу нарса уларнинг ўйинини кучайтирди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўз имкониятларини кўрсатди. Улар тажрибали, техник ва тактик жиҳатдан маҳоратли футболчилар ҳисобланишади. Ҳозирги таркибдан 4 ёки 5 нафар Инчеондаги Осиё Ўйинларида бизга қарши ўйнаганди (3:0). Улар орасида Жамшид Искандаров жуда яхши ўйинчи ҳисобланади. Ўзбекистон бугун ўзининг 70-80 фоиз имкониятлари даражасида ўйнади. Тегишли хулосаларни чиқардик", - дейди голландиялик мутахассис.
Киритилди: 09:36, 25.03.2015. Ўқилди: 6743 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар